ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13748 Министерство жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан 14/02/2020 29/02/2020 0
Постановление Президента Республики Узбекистан
2021 — 2027 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КЎП КВАРТИРАЛИ УЙ-ЖОЙЛАРДАГИ ЛИФТ УСКУНАЛАРИНИ ТАЪМИРЛАШ ВА ЯНГИЛАШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
ID-13748

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

2021 — 2027 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КЎП КВАРТИРАЛИ УЙ-ЖОЙЛАРДАГИ ЛИФТ УСКУНАЛАРИНИ ТАЪМИРЛАШ ВА ЯНГИЛАШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР
ТЎҒРИСИДА

 

Республикамизда умумий 2 483 та юқори қаватли уйларда 5922 та лифт ускуналари мавжуд бўлиб, шулардан 5000 дан зиёд (85%) лифтлар Тошкент шахрида ўрнатилган.

Молиявий маблағларнинг чекланганлиги туфайли ўз вақтида лифт ускуналарига даврий техник хизмат кўрсатилмаслиги ҳамда режали таъмирлаш ишлари ўз вақтида олиб борилмаслиги оқибатида лифтларнинг асосий техник қисмларнинг емирилганлиги, малакали мутахассисларнинг етишмаслиги, аксарият хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатлари томонидан хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан лифтларга техник хизмат кўрсатиш бўйича шартномалар тузилмаганлиги, ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилмаганлиги каби камчиликлар юқори қаватли уйларда ўрнатилган лифтлардан фойдаланиш етарли даражадаги хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги оқибатида авария ва бахтсиз ходисаларга сабаб бўлмоқда.

2019 йилда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарининг носозлиги юзасидан 716 дан ортиқ фуқаролар мурожаатлари келиб тушган. Хусусан, Тошкент шаҳридаги
3270 та (65%) лифт ускуналари белгиланган 25 йил эксплуатация муддатини ўтаб бўлган ва уларни янгилаш, қолган ҳудудларда 412 та лифт ускуналарини капитал таъмирлаш ёки янгилаш талаб этилади.

Кўп квартирали уйлардаги лифтларнинг техник ҳолатини тубдан яхшилаш ва улардан тегишли равишда фойдаланиш, шунингдек, таъмирлаш-тиклаш ишларини ўз вақтида амалга ошириш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида:

1. Қуйидагилар кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарини капитал таъмирлаш, янгилаш ва уларни эксплуатация қилишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи аҳолини қулай ва хавфсиз яшашини, фавқулодда вазиятларнинг олди олинишини ва сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналаридан фойдаланиш ишларини ва унга хизмат кўрсатиш бозорини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарига сифатли хизмат кўрсатувчи малакали мутахассисларни тайёрлаш ва қайта ўқитиш.

2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган 2021 – 2027 йилларда кўп квартирали уй-жойлардаги лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилаш ҳамда ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш дастури (бундан буён матнда Дастур деб юритилади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари раҳбарлари тасдиқланган Дастурнинг белгиланган муддатларда қатъий бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

молиялаштириш манбааларига аниқлик киритган ҳолда 2020 йил республика ҳудудларидаги кўп квартирали уйларнинг лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилаш бўйича лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқилиши молиялаштирилишини;

2021-2027 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган ҳисоботлар асосида Дастур ижроси учун талаб этиладиган маблағлар молиялаштирилишини таъминласин.

4. Дастурни амалга ошириш доирасида белгилаб қўйилсин:

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги “Кўп хонадонли уйлар, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК – буюртмачи ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги “Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш” ДУК – лойиҳа ташкилоти ҳисобланади;

лифт ускуналарини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар – лифтлар, таркибий маҳсулотлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар етказиб берувчиси;

лифтларни монтаж қилиш, йиғиш ва таъмирлашга ихтисослашган ташкилотлар – танлов асосида пудратчи;

Кўп хонадонли уйлар, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси пудратчи томонидан амалга оширилган лифтларни алмаштириш ишларини қабул қилиш учун жавобгардир.

5. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар хокимликлари билан биргаликда лифт ускуналарини соз сақлаш, зарурий техник хизматларни кўрсатиш ва лифт ускуналарининг хавфсиз ишлашини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

Вазирлик қошида кўп квартирали уй-жой фондидаги лифт ускуналарини мониторинг қилиш, замонавий диспетчерлик хизматини кўрсатувчи давлат унитар корхонаси ташкил қилиш;

Вазирлик тасарруфига ўтказилган коллежларда лифт ускунуларига хизмат кўрсатувчи малакали мутахассислар тайёрлаш юзасидан таълим йўналишларини ташкил этиш вазифалари юклатилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси кўп квартирали уйлардаги лифт ускунларининг соз холатда сақланиши юзасидан давлат назоратини таъминласин.

7. Кўп квартирали уй-жой фондидаги лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилаш ҳамда ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш ҳамда мониторинг қилиш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 8. Қуйидагилар Комиссиянинг устувор вазифалари этиб белгилансин:

Дастурнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш;

кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилаш сифатини мониторинг қилиш;

кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарига сифатли хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштиришнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари раҳбарларининг Дастур амалга оширилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботларини ҳар чоракда эшитиш;

Дастур параметрларига, зарур ҳолларда, асосланган ўзгартиш ва аниқликлар киритиш.

9. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси:

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда лифтлардан фойдаланиш бўйича ихтисослашган ташкилотлар, уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва профессионал бошқарув компаниялари  иштирокида ўқув семинарлар ташкил этиш;

кўп квартирали уйлардаги мавжуд лифт ускунлари ҳамда янгисига алмаштирилаётган лифт ускуналарини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин ҳамда фойдаланишга топширилиши бўйича назорат ўрнатсин.  

10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
27 мартдаги 241-сонли “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” қарорига асосан лицензияга эга бўлган Ўқув марказлари лифтларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ходимларини ўқитиш ва қайта тайёрлашни амалга оширади.

11.  Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов зиммасига юклансин.

 

 

           Ўзбекистон Республикасининг

                           Президенти                                                                 Ш. Мирзиёев

 

1-илова
2021-2027 йиллар давомида республик ҳудудидаги кўп квартирали уй-жой фондидаги лифт ускуналарини таъмирлаш ва алмаштириш юзасидан чора-тадбирлар режаси 
Т/р Ҳудуд номи (Республика ёки вилоят)  Жами таъмирланадиган ва янгиладиган лифтлар сони (дона)*  Шундан, йиллар кесимида таъмирланадиган ва алмаштириладиган лифтлар сони. Шундан,
капитал таъмирлаш янгисига алмаштириш
капитал таъмирлаш (дона) янгисига алмаштириш (дона) 2021-й 2022-й 2021-й 2022-й 2023-й 2024-й 2025-й 2026-й 2027-й
ЖАМИ 3 561 90 3 471 61 29 533 533 531 520 452 451 451
1 Қорақалпоғистон республикаси 4 4   4                
2 Андижон вилояти 22 16 6 8 8 2 2 2        
3 Бухоро вилояти 10 2 8 2   2 2 2 2      
4 Жиззах вилояти 6 6   6                
5 Қашқадарё вилояти 6 6   6                  
6 Навоий вилояти 134   134     35 35 35 29      
7 Наманган вилояти  4 4   4                
8 Самарқанд вилояти 157   157     40 40 40 37      
9 Сурхондарё вилояти 9 9   5 4              
10 Тошкент вилояти 5 5   5                
11 Фарғона вилояти 30 26 4 13 13 2 2          
12 Хоразм вилояти 12 12   8 4              
13 Тошкент шаҳар 3 162   3 162     452 452 452 452 452 451 451
* лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгисига алмаштириш юзасидан сарфланадагиан харажатлар миқдорига лойиҳа-смете хужжатлари асосида аниқлик киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил                       қарорига

2-илова

Кўп квартирали уй-жой фондидаги лифт ускуналарини таъмирлаш
ва янгилаш ҳамда ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш дастури амалга оширилишини мувофиқлаштиришҳамда мониторинг қилиш бўйича Республика Комиссияси

ТАРКИБИ

Исми, шарифи

 

Лавозими

  1.  

САЛИЕВ
Музаффар Холдарбвевич

 

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири (комиссия раҳбари)

  1.  

АБДУХАЛИЛОВ
Шавкатжон Абдуғани ўғли

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котибиятиетакчи маслахатчиси

  1.  

ИШМЕТОВ
Тимур Аминжанович

 

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

  1.  

ГУЛЯМОВ
Бахтиёр Вахабович

 

Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги қўмитаси раиси в.б.

  1.  

АБДУРАХИМОВ
Муратжон Камилданович

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бош мутахассиси

  1.  

ХОШИМОВ
Мансур Рустамович

 

“Узэлтехсаноат” Ассоциацияси бошқарув раисининг биринчи ўринбосари

  1.  

АЛЛАКУЛИЕВ
Миржалол Давронбекович

 

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигининг бошқарма бошлиғи

  1.  

Қорақалпоғистон Республикаси ВазирларКенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ҳокимликлари

 

Лавозимига кўра

 

Общие предложения

326