ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13715 Хокимият Юнусабадского района 13/02/2020 28/02/2020 0
Решение хокима
Халқ депутатлари Юнусобод туман туман кенгашининг "Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори
ID-13715
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўйлар, оилавий тантаналар маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2736-III/КҚ-592-III-сонли Қўшма қарори ваТошкент шаҳар Кенгашининг 2019 йил 27 сентябрдаги 489/59-5-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Тўйлар, оилавий тантаналар маърака ва маросимлар ўтказиш, ташкил этиш ва ушбу масалада тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш ҳамда доимий мониторингини йўлга қўйиш мақсадида Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши, ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўйлар, оилавий тантаналар маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2736-III/КҚ-592-III-сон Қўшма қарори ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашининг 2019 йил 27 сентябрдаги 489/59-5-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин. 2. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги низоми 1-иловага, Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши ҳузуридаги мувофиқлаштириш бўйича комиссияси тузилсин ва унинг таркиби 2-иловага, Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 3. Юнусобод туман ҳокими ўринбосари (Ж.Набиев) ва Юнусобод туман Маданият бошқармаси (М.Муродова): тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни миллий қадриятларга мос тарзда ихчам ва камхарж ўтказишга эришиш учун санъаткорлар томонидан хизматлар кўрсатилишини тартибга солиш чораларини кўрсин. 4. Юнусобод туман ИИОФМБ (М.Сайдaзимов): Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишида жамоат тартиби ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигига жиддий хавф солиши мумкин бўлгани кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш чораларини доимий равишда кўриб борсин. 5. Юнусобод туман ҳокими ўринбосари (Ж.Набиев), туман бош имом хатиби (Р.Сайфуддинов)билан биргаликда: Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар давомида муқаддас динимиз талабларига зид бўлган турли одат ва расм-русмлар ўтказилишининг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар кўрсин, бу борада диний ташкилотларнинг ваколатли вакиллари маъсулиятини янада кучайтирсин. 6. Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши ҳузуридаги Тўйлар, оилавий тантаналар маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси,Юнусобод туман ИИОФМБ (М.Сайдaзимов) ва Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Юнусобод туман Кенгаши (Д.Султанов) билан биргаликда: Низом талабларидан келиб чиқиб, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ташкил этиш ва ўтказишда ички ишлар органлари профилактика инспекторлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисларнинг фаолиятини ташкил этиш чораларини кўрсин. 7. Юнусобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати (М.Толипов) тегишли корхона ва ташкилотлар билан биргаликда: Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш тартибига риоя этилиши ҳолати, урф-одатларимиз ва анъаналаримизнинг ҳақиқий моҳияти ҳамда аҳамиятини кенг халқ оммасига мунтазам етказиб бориш тавсия этилсин. 8. Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши ҳузуридаги Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси: Тўйлар, оилавий танталар, маърака ва маросимларни ўтказилишининг доимий мониторингини амалга ошириб борсин ва унинг натижаларига кўра тегишли таклифларни Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашига киритиб борсин. 9. Халқ депутатлари Юнусобод тумани Кенгаши, ушбу қарор ижроси юзасидан ҳар чорак бўйича Юнусобод туман ҳокимига ахборот киритиб борсин. 10. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2018 йил 11 сентябрдаги “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашида Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича комиссиясини тузиш тўғрисида”ги 361/40-5-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилганлиги инобатга олинсин. 11. Қарор билан тасдиқланган Тўйлар, оилавий танталар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги Низом 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб амалга киритилади. 12. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради. 13. .Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.

Общие предложения

98