Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13713 Хокимият Сайхунабадского района 13/02/2020 28/02/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-13713

                                                                                                         

                                                                                                              Лойиҳа

 

 

Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини 2020 йил мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

“Маҳаллий давлат ҳокимяти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг             6, 25-моддалари  Ўзбекистион Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил                             31 январдаги 54-сонли қарори ҳамда 2017 йил 22 декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сонли қарорининг тегишли бандларига мувофиқ 2020 йилда Сайхунобод тумани юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситаларини мажбурий техни кўригини ташкил қилиш мақсадида

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

 

1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.         

2. Жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл харакати хафсизлиги қоидалари, нормаларига мувофиқлиги тадбиркорлик субъектлар-юридик шахслар томонидан ҳам баҳоланиши мумкин.

3. Туманда транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил  автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари),  одамларни мунтазам ташиш учун жихозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари - бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси-шатакчи учун белгиланган муддатларда.

д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қаътий назар, улар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида:

е) улар ишлаб чиқарилган қаътий назар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб бир йил ўтгач (лойиҳанинг “а” кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).

4.Мазкур қарорнинг 3-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта-1 мартдан 30 июнгача;

иккинчи марта-1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги                  1 мартдан 30 июнгача ўтказилсин.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги                    20 февралдан 31 августгача ўтказилсин.

           

Транспорт воситаси техник кўрикка белгиланган муддатлардан олдин тақдим этилиши мумкин. Ушбу холда транспорт воситасини техни кўрикка тақдим этиш муддатини ўзгартириш тўғрисидаги қарор траспорт воситаси эгаси-юридик ёки жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосан ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмаси раҳбари томонидан қабул қилинади.

        5.Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорида йиғма ундирилсин.

         6.Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини               2020 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

         7.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги                    54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори 3-банди талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, туман ички ишлар бўлими ва Миллий ҳавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмалари ва миллий гвардияга тегишли транспорт воситалари ушбу идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши назарда тутилсин.

         8.Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борган ҳодимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳақлари сақланиб қолинсин.

         9. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан 2019 йил 1 мартдаги туман ҳокимининг 1721- сонли қарори ўз ткучини йўқотган деб ҳисоблансин

        10.Мазкур қарор “Янги Хаёт” газетасида расий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.  

        11. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

        

       12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман хокимининг ўринбосари Ш.Худойбергенов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                         Б.Мирзақулов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Общие предложения: 0

266