ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13704 Центральный банк Республики Узбекистан 13/02/2020 28/02/2020 0
Приказ или постановление ведомств
Бошқа молиявий ташкилотлар шарҳини шакллантириш бўйича статистик ҳисоботларни юритиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
ID-13704

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ

 

Бошқа молиявий ташкилотлар шарҳини шакллантириш бўйича статистик ҳисоботларни юритиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 691-сонли “Ўзбекистон Республикасида миллий ҳисобларнинг замонавий тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:

1. Бошқа молиявий ташкилотлар шарҳини шакллантириш бўйича статистик ҳисоботларни юритиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

Тошкент ш.,

2020 йил “___” __________,

___________-сон

 

 

Молия вазири

Ж. Қўчқоров

Тошкент ш.,

2020 йил “___” __________,

___________-сон

 

 

Давлат статистика қўмитаси раиси

Б. Бегалов

Тошкент ш.,

2020 йил “___” __________,

___________-сон

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки бошқаруви,
Молия вазирлиги
ва Давлат статистика қўмитасининг
2020 йил “___
” __________ даги

________, ________ ва ________-сон қарорига

ИЛОВА

 

Бошқа молиявий ташкилотлар шарҳини
шакллантириш бўйича статистик ҳисоботларни юритиш

ҚОИДАЛАРИ

 

Ушбу Қоидалар бошқа молиявий ташкилотлар шарҳини шакллантириш бўйича статистик ҳисоботларни (бундан буён матнда статистик ҳисоботлар деб юритилади) юритиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Бошқа молиявий ташкилотлар шарҳини шаклантириш бўйича статистик ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) қонун ҳужжатларига мувофиқ юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган молия тизими ривожланиши ҳолатига оид тўлиқ ва объектив маълумотларни шакллантириш мақсадида жорий этилади.

2. Статистик ҳисоботлар Марказий банкка бошқа молиявий ташкилотлар томонидан мазкур Қоидалар иловаларидаги шаклларига мувофиқ тақдим этилади.

3. Ушбу Қоидалар ҳамда унинг иловаларида қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилади:

Бошқа молиявий ташкилотлар – лизинг ёки суғурта хизматларини кўрсатиш ёки кредит ажратиш билан шуғулланувчи, қонунчиликда банк фаолияти сифатида аниқланган операциялар мажмуига киритилган банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш, мижозлар номидан тўловларни амалга ошириш ҳамда омонатларга (депозитларга) пул маблағларини жалб қилиш билан шуғулланмайдиган, Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланган молиявий ташкилотлар;

Республика давлат ташкилотлари – республика бюджетидан молиялаштириладиган вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар ҳамда бошқа ташкилотлар;

Маҳаллий давлат ташкилотлари – маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган ташкилотлар;

Давлат номолиявий ташкилотлари – Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланган ҳамда молиявий бўлмаган хизматларни кўрсатиш ёки маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи, устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқни ташкил этадиган давлат корхоналари ва юридик шахслар, устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондида (капиталида) 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар;

Нодавлат номолиявий ташкилотлари – Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланган ҳамда молиявий бўлмаган хизматларни кўрсатиш ёки маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи, устав фондида (капиталида) давлат улуши мавжуд бўлмаган ёки давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган корхоналар ва юридик шахслар, устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондида давлат улуши мавжуд бўлмаган ёки давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар;

Резидентлар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шу жумладан хориждаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган барча юридик шахслар, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқарида жойлашган филиаллари ва ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик, савдо ва бошқа расмий ваколатхоналари, шу жумладан Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги дипломатик, савдо ва бошқа расмий ваколатхоналари, қароргоҳлари Ўзбекистон Республикасида жойлашган халқаро ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси резидентларидир;

Норезидентлар – Ўзбекистон Республикаси резиденти мезонларига жавоб бермайдиган юридик ва жисмоний шахслар.

2-боб. Статистик ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш

4. Статистик ҳисоботлар бошқа молиявий ташкилотлар раҳбарларининг тегишли буйруғи билан масъул этиб белгиланган таркибий бўлинмалар ёки ходимлар томонидан тайёрланади.

Тайёрланган статистик ҳисоботлар бошқа молиявий ташкилотларининг биринчи раҳбарлари (истисно ҳолларда уларнинг ўринбосарлари) ва бош бухгалтерлари томонидан текширилади ва имзоланади.

5. Статистик ҳисоботларнинг тақдим этиш шакли (жадвали) ташкилотнинг бевосита Бухгалтерия баланси ҳисоботи (1-сонли шакл) асосида шакллантирилади.

6. Микрокредит ташкилотлари ҳамда ломбардларнинг Марказий банкка статистик ҳисоботларни тақдим этиш тартиби “Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига молиявий ҳисоботлар ва электрон маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (рўйхат рақами 2994, 2018 йил 5 апрель) кўра тартибга солинади.

7. Суғурта ташкилотлари томонидан мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида келтирилган статистик ҳисобот шаклини тўлдириш жараёнида суғурта ташкилотларининг бевосита Бухгалтерия баланси ҳисоботининг (1-сонли шакл) 040, 050, 060, 070, 080, 110, 210, 230, 320, 340, 370, 460, 590, 600, 610, 680, 690, 700, 710, 740, 770, 780, 790, 800, 810, 820, 830, 850, 900, 910, 920, 940, 970, 980, 990, 1000, 1010, 1020, 1030, 1050, 1090, 1110, 1150, 1160, 1180 сатрларидаги маблағлар молиявий инструментлар ҳамда иқтисодиёт секторлари кесимида ажратилиб кўрсатилади.

Суғурта ташкилотлари мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида келтирилган статистик ҳисобот шаклига мувофиқ чораклик статистик ҳисоботни ҳар чоракдан кейинги иккинчи ойнинг 10-санасига қадар, йиллик статистик ҳисоботни ҳар молия йилидан кейинги тўртинчи ойнинг 10-санасига қадар Марказий банкка электрон шаклда тақдим этади.

8. Лизинг ташкилотлари томонидан мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида келтирилган статистик ҳисобот шаклини тўлдириш жараёнида лизинг ташкилотларининг бевосита Бухгалтерия баланси ҳисоботининг (1-сонли шакл) 040, 050, 060, 070, 080, 110, 220, 240, 260, 290, 370, 500, 520, 570, 580, 590, 610, 630, 670, 690, 710, 730, 740, 760 сатрларидаги маблағлар молиявий инструментлар ҳамда иқтисодиёт секторлари кесимида ажратилиб кўрсатилади.

Лизинг ташкилотлари мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида келтирилган статистик ҳисобот шаклига мувофиқ чораклик статистик ҳисоботни ҳар чоракдан кейинги иккинчи ойнинг 10-санасига қадар, йиллик статистик ҳисоботни ҳар молия йили якунлангандан кейинги учинчи ойнинг 1-санасига қадар Марказий банкка электрон шаклда тақдим этади.

9. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида келтирилган статистик ҳисобот шаклини тўлдириш жараёнида ташкилотнинг бевосита Бухгалтерия баланси ҳисоботининг (1-сонли шакл) 040, 050, 060, 070, 080, 110, 220, 240, 260, 370, 500, 520, 560, 570, 580, 590, 610, 630, 670, 690, 730, 740, 760 сатрларидаги маблағлар молиявий инструментлар ҳамда иқтисодиёт секторлари кесимида ажратилиб кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида келтирилган статистик ҳисобот шаклига мувофиқ чораклик статистик ҳисоботни ҳар чоракдан кейинги иккинчи ойнинг 10-санасига қадар, йиллик статистик ҳисоботни ҳар молия йили якунлангандан кейинги учинчи ойнинг 1-санасига қадар Марказий банкка электрон шаклда тақдим этади.

10. Агар статистик ҳисоботларни юбориш куни дам олиш кунига тўғри келса, статистик ҳисоботлар дам олиш кунидан кейинги биринчи иш кунида юборилади.

11. Бошқа молиявий ташкилотларининг раҳбарлари статистик ҳисоботларнинг тўғри, ҳаққоний ва тўлиқ шакллантирилишини ҳамда белгиланган муддатларда тақдим этилишини назорат қиладилар.

3-боб. Статистик ҳисоботларни текшириш, аниқланган хато
ва камчиликларни бартараф этиш

12. Марказий банк марказий аппаратининг масъул таркибий бўлинмаси:

статистик ҳисоботларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тақдим этилишини мунтазам равишда назорат қилади;

статистик ҳисоботларни тузиш юзасидан бошқа молиявий ташкилотларига тегишли тушунтиришлар ва амалий ёрдам беради;

статистик ҳисоботларни тузиш тартиби ва муддатлари бузилиши ҳолатларини бартараф этиш, уларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш бўйича зарурий чоралар кўради.

13. Тақдим қилинган статистик ҳисоботлар Марказий банк марказий аппаратининг масъул таркибий бўлинмаси томонидан қуйидаги усуллар орқали текшириб борилади:

статистик ҳисоботлардаги активлар, мажбуриятлар ва капитал миқдорининг ўзаро мувофиқлигини солиштириш;

статистик ҳисоботларда арифметик ҳисоб-китобларнинг тўғри амалга оширилганлигини текшириш ҳамда статистик ҳисоботлардаги маълумотларни аввалги даврларда тақдим қилинган маълумотлар билан солиштирган ҳолда текшириш.

14. Тақдим қилинган статистик ҳисоботларда Марказий банк марказий аппаратининг масъул таркибий бўлинмаси томонидан хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқланган ҳолатларда тегишлилиги бўйича бошқа молиявий ташкилотларга мазкур хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарурий кўрсатмалар берилади ҳамда тузатилган статистик ҳисоботларнинг тақдим этилиши назоратга олинади.

15. Статистик ҳисоботлар тақдим қилингандан сўнг ушбу статистик ҳисоботларни шакллантирган бошқа молиявий ташкилотлар томонидан хато ва камчиликлар аниқланган ҳолатларда Марказий банк марказий аппаратининг масъул таркибий бўлинмаси бу ҳақда дарҳол хабардор қилинади.

16. Статистик ҳисоботлардаги хато ва камчиликлар бошқа молиявий ташкилотлар томонидан бартараф этилади ҳамда тузатилган статистик ҳисоботлар бошқа молиявий ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари (истисно ҳолларда уларнинг ўринбосарлари) ва бош бухгалтерлари томонидан текширилади ва имзоланади.

17. Тузатилган статистик ҳисоботлар Марказий банк марказий аппаратининг масъул таркибий бўлинмасига тақдим этилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

18. Статистик ҳисоботларда акс эттирилган маълумотларнинг тўғрилиги, тўлиқлиги ва уларнинг ўз вақтида тақдим этилиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик молиявий ташкилотлари раҳбарлари зиммасига юклатилади.

Общие предложения

67