ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13683 Министерство юстиции Республики Узбекистан 13/02/2020 28/02/2020 10
Закон Республики Узбекистан
2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш киритиш тўғрисида
ID-13683

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИ

 

 

2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш киритиш тўғрисида

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 декабрда қабул қилинган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-589-сонли Қонунига (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2019 й., 03/19/589/4126-сон, 2020 йил, № ____, ____-модда) 15-илованинг иккинчи бўлими иккинчи позициясининг “Йиғим ставкалари” устунида:

а) “енгил автомобиллар” графасида:

“11” рақами “4” рақами билан алмаштирилсин;

“9” рақами “3” рақами билан алмаштирилсин;

“6” рақами “2” рақами билан алмаштирилсин;

б) “мотоцикллар (шу жумладан, мопедлар) ва ёрдамчи двигатель ўрнатилган велосипедлар, кажавали ёки кажавасиз” графасида:

“10” рақами “3” рақами билан алмаштирилсин;

“7” рақами “2” рақами билан алмаштирилсин;

“5” рақами “1” рақами билан алмаштирилсин;

в) “бошқа моторли транспорт воситалари” графасида:

“16” рақами “5” рақами билан алмаштирилсин;

“13” рақами “4” рақами билан алмаштирилсин;

“9” рақами “3” рақами билан алмаштирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

Ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

        Президенти                                               Ш. Мирзиёев

Общие предложения

1320