Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13646 Министерство строительства Республики Узбекистан 12/02/2020 27/02/2020 2

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Самарқанд шаҳрининг 2040 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режасини тасдиқлаш тўғрисида
ID-13646

ЛОЙИҲА

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

Самарқанд шаҳрининг 2040 йилгача бўлган даврга мўлжалланган

бош режасини тасдиқлаш тўғрисида

 

Самарқанд шаҳрини комплекс ривожлантириш ва қуришни режалаштириш сифати ва даражасини ошириш, шаҳарнинг меъморий-режалаштириш қиёфасини ҳамда инфратузилмасини яхшилаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

 

1. Самарқанд шаҳрининг 2040 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режаси тасдиқлансин.  

2. Қуйидагилар:

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишилган Самарқанд шаҳрининг 2040 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режасининг асосий ечимлари 1-иловага мувофиқ;

Самарқанд шаҳар бош режасининг техник-иқтисодий кўрсатгичлари
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Самарқанд вилояти ва Самарқанд шаҳри ҳокимликлари тасдиқланган шаҳар бош режасига мувофиқ:

а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қисқа, ўрта ва узоқ муддатли истиқболларга мўлжалланган қурилиш ва ҳорижий инвестицияларни жалб қилиш истиқболларини режалаштиришни ҳисобга олган ҳолда 2040 йилгача бўлган даврга мўлжалланган Самарқанд шаҳрини комплекс қуриш Дастури лойиҳасини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар;

Самарқанд шаҳрининг тасдиқланган бош режаси асосида, Самарқанд шаҳри чегара чизиғи лойиҳасини икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда тақдим этсин.

б) манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда қуйидагиларни таъминласинлар:

шаҳар ерларидан мақсадсиз фойдаланишга ва ноқонуний қурилишларни амалга оширишга йўл қўймаслик юзасидан қатъий назорат ўрнатиш йўли билан улардан самарали фойдаланиш;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва магистрал кўчалар, йўл ўтказгичлар ва автобекатларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни ҳисобга олган ҳолда йўл-транспорт инфратузилмаси тизимини такомиллаштириш;

энергияни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш йўли билан сув таъминоти, канализация, ирригация, электр таъминоти, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти ва телекоммуникациялар объектларини қуриш ва реконструкция қилиш йўли билан муҳандислик-коммуникация тузилмасини модернизация қилиш;

ҳудуднинг шаҳарсозлик қиёфасини шакллантирувчи мавжуд майдонлар, ободонлаштирилган хиёбонлар ва боғларни реконструкция қилиш ва янгиларини қуриш йўли билан архитектура-режалаштиришни яхшилаш ишларини ташкил этиш ҳамда архитектура ансамбллари яратиш;

уй-жой, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият, санъат ва дам олиш объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳисобига инфратузилмани ривожлантириш;

илмий гидрогеологик тадқиқотлар асосида сизот сувлар сатҳини пасайтириш бўйича шаҳар ҳудудини муҳандислик жиҳатидан тайёрлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Зарафшон ва Дарғом дарёлари ўзанини шаҳарнинг лойиҳавий чегарасида ободонлаштириш тадбирларини амалга ошириш;

аҳолининг фуқаролик муҳофазаси бўйича муҳандислик-техник тадбирларни ишлаб чиқиш;

биринчи навбатда қуриладиган ҳудудларнинг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишни ташкил этиш.

в) ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган Самарқанд  шаҳрининг тарихий маркази ва унинг муҳофаза ҳудудида шаҳарнинг тарихий қиёфасига таъсир қиладиган ўзгартириш киритмаслик ва айрим ўзгариш киритилган ҳолда, олдиндан Маданият вазирлиги ва ЮНЕСКО Умумжаҳон маркази билан меросга бўлган таъсирни баҳолаш ҳисоботи тайёрланиб келишилиши белгилансин.

5. Самарқанд вилояти ва Самарқанд шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари, лойиҳа-қидирув ташкилотлари рахбарлари зиммасига 2040 йилгача бўлган даврга мўлжалланган Самарқанд шаҳри бош режасини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, шаҳарсозлик жиҳатидан таъминловчи объектларни комплекс ва оқилона жойлаштириш, шунингдек, ушбу мақсадларга йўналтирилаётган молиявий маблағлардан мақсадли фойдаланиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

            Бош вазири                                                     А.Арипов

 

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил "____" декабрдаги

______- сон қарорига

1-илова

 

Самарқанд шаҳрининг 2040 йилгача бўлган даврга мўлжалланган

 бош режасининг асосий ечимлари

 

Самарқанд шаҳри Ўзбекистон Республикасининг йирик, маъмурий-сиёсий, илмий, ўқув ва маданият маркази ҳисобланиб, 2001 йилда шаҳарнинг тарихий маркази “Самарқанд-маданият чорраҳаси” номинацияси остида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Янги бош режани ишлаб чиқишнинг муҳимлиги шаҳарсозлик режасини ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий шартларининг тубдан ўзгаришлари билан боғлиқдир.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Оқдарё ва Самарқанд туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги 2011 йил 10 ноябрдаги 398-II-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 06.12.2011 йил 272-II – сонли Қарорига асосан Самарқанд шаҳри аҳолисига 84,7 минг киши, ҳудудига 3399.0 гектар ер майдони қўшилган, бу билан шаҳарнинг транспорт тизимини, уй-жой фондини, аҳолига ижтимоий ва маданий-маиший хизмат кўрсатиш тизимини ҳисобга олиб, шаҳарнинг бош режасига катта ўзгартиришлар киритилди.

Самарқанд шаҳрининг бош режасининг асосий кўрсаткичлари Самарқанд маҳаллий тизимини туристик, маъмурий-хўжалик, илмий, маданий ва саноат маркази каби унинг янада барқарор ривожланишини кўзда тутади. 

Шаҳарсозлик ва шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши масалалари иқлим ўзгаришига, унинг барқарор ривожланиши, шаҳарсозликнинг замонавий талабларига асосан етказиш мақсадида ижтимоий ва табиий-экологик мажмуаси каби шаҳарни ва шаҳар атрофи ҳудудини ривожлантиришни ҳисобга олиб, ишлаб чиқиш ва умумреспублика тизими билан биргаликда ҳал этилади.

 

Самарқанд шаҳрининг замонавий ҳолати.

 

Тадқиқот йўналиши, суткали ва мавсумий ҳароратнинг катта фарқлари, ёғингарчиликларнинг кам миқдори ва уларнинг йил мавсумлари бўйича нотекис тарқалишига кўра кескин-континентал иқлим шароити ҳисобланади.    

Энг иссиқ давр – июль, август ойлари бўлиб, энг совуқ давр – декабрь, январь ойлари ҳисобланади.

Энг юқори ҳаво ҳарорати июль ойида кузатилиб, ҳаво даражаси +42,4оСни, энг паст ҳарорат январь ойида кузатилиб, ҳаво даражаси -25,4оСни ташкил этади.

Энг муҳим иқлим омилларидан бири шамол ҳисобланади. Йилнинг совуқ даврида 2,4-2,7 м/сек ўртача тезлик билан шарқий ва жанубий-шарқий йўналишидаги шамол эсиши устунлик қилади. Иссиқ даврида ҳам 2,4-2,7 м/сек ўртача тезлик билан шарқий ва жанубий-шарқий йўналишидаги шамол эсиши устунлик қилади.

Ер ости сувлари 1,0 – 30 м турли чуқурликларда жойлашган бўлиб, сув таркиби кучсиз минералланган. Тупроқ таркиби лойли, гил ва қумоқдан иборат бўлиб, кучсиз шўрланган. Ҳудуднинг зил-зилабардошлиги 8-9 баллни ташкил этади.

Самарқанд шаҳри Ўзбекистоннинг жанубий-ғарбий қисмида, Зарафшон дарёси ёқасида жойлашган. Республика пойтахти Тошкент шаҳридан узоқлиги – 300 км. 01.01.2018 йил ҳолатига шаҳар аҳолиси 538,2 минг кишини ёки вилоятнинг умумий  кўрсаткичидан 14,2% ини, иқтисодиётда банд бўлганлар сони –257,9 минг кишини ёки 15,8% ини, ҳудуди – 11194,2 га ни ташкил этган.   

Шаҳар ҳудуди Тойлоқ, Самарқанд, Пастдарғом, Жомбой ва Оқдарё туманлари билан чегарадош.

Самарқанд шаҳри таркибига учта шаҳар типидаги аҳоли пунктлари (Кимёгарлар, Фарход ва Хишрав) ва 220 та маҳалла фуқаролар йиғини киради.

Шаҳарда “Самарқанд” ҳалқаро аэропорти ва бир номли темир йўл станцияси мавжуд.

Самарқанд шаҳри Республиканинг йирик саноат ва иқтисодий марказларидан биридир.

Саноатнинг етакчи соҳаси машинасозлик ҳисобланади. Саноатнинг енгил, қурилиш, кимё, нефткимёвий, кимё-фармацевтика ва озиқ-овқат соҳалари ҳам ривожланган. Самарқанд шаҳар улушига вилоятда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг 47,7%и ва истеъмол молларининг 44,3%и тўғри келади. 

Шаҳар республиканинг энг йирик илмий ва таълим марказларидан бири ҳисобланади. Шаҳарда 9 та олий ўқув юртлари, 38 та ўрта махсус ўқув юртлари, 87 та умумтаълим мактаблари ва 105 та мактабгача таълим муассасалари жойлашган. 

Самарқандда маданият муассасаларидан: Ҳамид Олимжон номидаги Самарқанд вилоят мусиқа ва драма театри, А.П.Чехов номидаги рус драма театри, А.Жўраев номидаги вилоят қўғирчоқ театри ва “Эл Мероси” тарихий костюм театри жойлашган.

Шаҳарда иккита йирик ўйингоҳ мавжуд: 13,8 минг томошабинга мўлжалланган “Динамо” ва 12,5 минг томошабинга мўлжалланган “Олимпия” футбол ўйингоҳлари ҳамда “Ёшлик”, “Локомотив” ва “Сартепа” спорт мажмуалари, олимпия заҳиралари колледжи спорт мажмуаси, “Дельфин” сув спорти марказлари мавжуд бўлиб, Самарқанднинг шарқий томонида жаҳон стандартига мос келувчи эшкак эшиш канали жойлашган. 

Хизмат кўрсатиш соҳаси вилоятнинг бозор хизматларининг 62,6% дан кўпроғини ташкил этади, бунга шаҳарнинг иш билан банд аҳолисининг 55,0%дан кўпроқ қисми жалб қилинган.

Самарқанд ҳудудида туризмни ривожланиши, грек ва рим философлари айтиб ўтганларидек, янги асргача бўлган IV асрдан бошлаб шаҳар Мароқанд деб номланган, шаҳарнинг ривожланиши олдинги даврларининг бой тарихий мероси билан асосланган.

Шаҳар ҳудудида, асосан тарихий-архитектура қўриқхона чегараларида, 460 дан ортиқ маданий мерос объектлари жамланган. Улар расмий равишда давлат ҳисобига
ва муҳофазасига олинган.

Марказий ҳудудда кўпгина меҳмонхоналар, туристик фирмалар, ресторанлар, дўконлар, банклар, тиббиёт марказлари мавжуд.

Маданият уйлари, мактаблар, болалар боғчалари, маиший хизмат кўрсатиш муассасалари, транспорт хизматлари етарли эмас.

Режавий таркибда радиаллик устунлик қилади, магистрал кўчалар қайта таъмирлашга, кўкаламзорлаштиришга ва ободонлаштиришга, шунингдек, ҳозирги ҳолатидаги кенглигини янада кенгайтиришга эҳтиёж юқори.   

Шаҳар ҳудуди электр, табиий газ, марказлаштирилган сув таъминоти ва канализация тармоғлари билан таъминланган, барча муҳандислик инфратузилмаларни қайта реконструкция қилишга эҳтиёж бор.  

 

 

Лойиҳа ечими.

Самарқанд шаҳрининг 2040 йилгача бўлган даврга мўлжалланган янги бош режасининг асосий қоидалари Самарқанд вилоятининг ҳамда Ўзбекистон Республикасининг асосий туристик марказининг маъмурий-хўжалик, илмий, маданий ва саноат маркази каби уни барқарор ривожлантиришни кўзда тутади.  

Вилоят марказининг иқтисодий, шаҳарсозлик, ижтимоий ривожланиш масалалари, шаҳарнинг тарихий ўзагини оқилона қайта тиклаш, унинг замонавий қиёфасини тубдан янгилаш ва Самарқанд шаҳрини ЮНЕСКО талабларига асосан бой тарихий меросга эга бўлган шаҳарлар даражасигача етказиш мақсадида, ягона хўжалик, ижтимоий ва табиий-экологик мажмуа каби шаҳарни ва шаҳар атрофи ҳудудини ривожланиши ҳисобига ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва кўчириш, республика тизими билан биргаликда бош режа асосида ҳал этилади.

Самарқанд шаҳрининг бош режаси илгариги бош режага киритилган асосий тамойилларни ривожлантиради ва Самарқанд шаҳрини истиқболли ривожланиши қурилишининг I навбатига (2025 йил) ва ҳисобот муддатига (2040 йил) базавий асосларни ва асосий параметрларни белгилайди.

 

1.Аҳоли ва ҳудуд.

- қурилишнинг биринчи навбатида аҳоли сони 860,0 минг киши (қўшни қишлоқларни қўшилиб кетилиши ҳисобига); ҳисобот муддатига – 1100,0 минг киши;

- қурилишнинг биринчи навбатига шаҳар ҳудуди – 19896,66 га, ҳисобот муддатига – 30075,0 га ни ташкил этади.

 

2. Уй-жой қурилиши ва уй-жой фонди.

- қурилишнинг биринчи навбатига уй-жой фонди 13760,0 минг м2, ҳисобот муддатига – 22000,0 минг м2ни ташкил этади;

- қурилишнинг биринчи навбатига уй-жой фонди билан ўртача таъминланиши – 16 м2/кишига, ҳисобот муддатига – 20,0 м2/кишини ташкил этади.

- қурилишнинг биринчи навбатига уй-жой фондини қаватлар бўйича тақсимланиши:

-1-2-қаватли – 10457,6 минг м2 – 76%

-3-5-қаватли – 2752,0 минг м2 – 20%

-6-9-қаватли – 550,4 минг м2 – 4%

- ҳисобот муддатига уй-жой фондини тақсимланиши:

-1-2-қаватли – 13200,0 минг м2 – 60%

-3-5-қаватли – 6600,0 минг м2 – 30%

-6-9-қаватли – 2200,0 минг м2 – 10%

 

3. Ижтимоий соҳани ривожланиши.

- қурилишнинг I навбатига мактабгача таълим муассасаларининг сиғими 51600 ўринни ташкил этади.

- қурилишнинг I навбатига умумтаълим мактабларининг сиғими
141900 ўринни, ҳисобот муддатига – 198000 ўринни ташкил этади;

- қурилишнинг I навбатига касалхоналарнинг сиғими 6880 та ётоқни, ҳисобот муддатига – 9900 ётоқни ташкил этади;

- қурилишнинг I навбатига шифохоналарнинг сиғими 21500 келиш/смена, ҳисобот муддатига – 38500 келиш/сменани ташкил этади;

 - қурилишнинг I навбатига меҳмонхоналар сиғими 3440 ўринни, ҳисобот муддатига – 6600 ўринни ташкил этади;

- қурилишнинг I навбатига савдо объектлари полининг 193500 м2 савдо майдонини, ҳисобот муддатига полининг 308000 м2 савдо майдонини ташкил этади;

- қурилишнинг I навбатига умумовқатланиш муассасаларининг сиғими 22360 жойл.ўринни, ҳисобот муддатига – 35200 жойл.ўринни ташкил этади;

- қурилишнинг I навбатига клублар ва маданият саройлари 30100 ўринни, ҳисобот муддатига – 44000 ўринни ташкил этади;

- қурилишнинг I навбатига спорт иншоотларининг майдони 89,4 га ни, ҳисобот даврига – 385,0 га ни ташкил этади.

 

4. Иқтисодий база бўйича бош режада кўзда тутилган.

- мавжуд саноат корхоналарини қайта қуриш, модернизация қилиш ва уларни қувватини ошириш;

- юқори классдаги санитар зарарлиги мавжуд бўлган бир қатор саноат корхоналарини ва автотранспорт объектларини селитеб зонасидан чиқариш, қайта ихтисослаштириш.

- туристик базалар, дам олиш масканлари ва туризмнинг бошқа объектларини қуриш ҳисобига шаҳарни ташкил этувчи аҳоли гуруҳини ошириш.

Асосий соҳалар: қурилиш, машинасозлик, металлни қайта ишлаш, туризмга хизмат қилувчи корхоналарни интенсив ривожлантириш, халқ амалиёти, енгил, озиқ-овқат ва маҳаллий саноат корхоналари, кимё саноати корхоналарини ўсишини сақлаб туриш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўлиб қолади.

Илмий ходимларни тайёрлаш тизими Самарқандни хўжалик-иқтисодий мажмуаси ривожланишининг асосий йўналиши бўлиб қолиши керак.

Туризм ҳам етакчи соҳалардан бири бўлиб, туристик бозорни товарлар билан таъминлашга қаратилган кичик ва хусусий тадбиркорлик соҳасида ишлаб чиқаришни оширишни рағбатлантириш имконини беради.

 

5. Транспорт ва магистрал кўчалар тармоғини ривожлантириш.

- қурилишнинг I навбатига шаҳар транспорти линиялари узунлиги
172,5 км ни, ҳисобот муддатига - 575 км ни ташкил этади;

- қурилишнинг I навбатига 1 кишига саёҳатлар сони 180 тани, ҳисобот муддатига 600 тани ташкил этади;

- қурилишнинг I навбатига йўловчилар ташиш сони йилига –
198,0 млн.киши/йилига, ҳисобот муддатига – 660,0 млн.киши/йилига  ташкил этади;

- қурилишнинг I навбатига режалаштирилаётган кўприклар ва ажратма йўллар сони 5 та ажратма йўллар ва 3 та кўприк, ҳисобот муддатига 14 ажратма йўллар ва 6 та кўприк режалаштирилган.

 

6. Муҳандислик-техник инфратузилмани ривожланиши.

Сув таъминоти бўйича:

Ҳозирги пайтда Самарқанд шаҳрининг сув таъминоти мавжуд бўлган сув тўплаш жойларидан амалга оширилади. Бош режа билан уларни қайта қуриш ва модернизация қилиш қуйидаги кўрсаткичлар билан кўзда тутилган:

- қурилишнинг I навбатига сувни жами юбориш суткасига 511,0 минг куб.м ни, ҳисобот муддатига суткасига 687,83 минг куб.м ни ташкил этади;

- қурилишнинг I навбатига аҳоли эҳтиёжига сувни истеъмол қилиш суткасига 286,5 минг куб.м, ҳисобот муддатига – суткасига 480.68 минг куб.м ни ташкил этади;

- қурилишнинг I навбатига саноат эҳтиёжига сувни истеъмол қилиш суткасига 25,0 минг куб.м, ҳисобот муддатига – суткасига 30,0 минг куб.м ни ташкил этади;

- қурилишнинг I навбатига сув тўплаш иншоотлари қувватлари – суткасига 610,0 минг куб.м, ҳисобот муддатига – суткасига 800,0 минг куб.м ни ташкил этади.

 

Канализация бўйича:

Ҳозирги пайтда оқова сув тозалаш иншоотлари шаҳарнинг мавжуд чегарасидан  ғарб томонда жойлашган. Натижада тозалаш иншоотлари шаҳарнинг истиқболли ривожланишида турар-жой қурилиши ҳудудига тўғри келмоқда. Санитар меъёрлари бўйича юқоридаги иншоотларнинг санитар-ҳимоя ҳудуди 300,0 м ни ташкил этади ҳамда у шаҳарнинг ривожланиши учун зарур бўлган ҳудудларнинг йўқолишига олиб келади. Бош режада мавжуд оқова сув иншоотларини шаҳарнинг лойиҳавий чегарасидан ташқарида ўз оқими билан канализациялашни таъминлайдиган усулда қайта жойлаштириш кўзда тутилган. Янги жойлаштириладиган шаҳар оқова сув иншоотларининг аниқ жойи яқин атрофда жойлашган аҳоли пунктларининг оқимлар ҳажмини қабул қилиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда маҳаллий ҳокимлик билан келишилади.

- қурилишнинг I навбатига оқова сувларнинг умумий келиши суткасига 369,7 минг куб.м ни, ҳисобот муддатига – суткасига 466,8 минг куб.м ни ташкил этади;

- қурилишнинг I навбатига тозалаш иншоотларининг умумий қуввати суткасига  400,0 минг куб.м, ҳисобот муддатига суткасига 775,0 минг куб.м;

- қурилишнинг I навбатига канализация тармоқлари ва коллекторларнинг узунлиги 110,0 км, ҳисобот муддатига – 1800,0 км;

- қурилишнинг I навбатига уй-жой фондини канализация билан таъминланиши 60 %, ҳисобот муддатига – 97% таъминлаш кўзда тутилган.

 

Санитар тозалаш бўйича:

- қурилишнинг I навбатига маиший чиқинди ҳажми йилига 3425,60 минг куб.м, ҳисобот муддатига йилига – 12614,1 минг куб.м;

- қурилишнинг I навбатига такомиллаштирилган ахлатхоналар 198,0 га майдон билан 2 та ахлатхона, ҳисобот муддатига – ахлатхона майдонларини 260,0 га гача ошириш кўзда тутилган.

 

Электр таъминоти бўйича:

Шаҳарнинг электр таъминоти мавжуд бўлган подстанциялардан амалга оширилади. Келажакда уларни қайта тиклаш, трансформаторларни алмаштириш, янги ўзлаштириладиган майдонлар учун подстанцияларни модернизация қилиш ва янгиларини қуриш:

- қурилишнинг I навбатига жами электр энергия истеъмол қилиш йилига
2322,0 млн.квт/соат, ҳисобот муддатига –йилига 3740,0 млн.квт/соат кўзда тутилган.

Шу жумладан:

- қурилишнинг I навбатига саноатнинг эҳтиёжига йилига
663,0 млн.квт/соат, ҳисобот муддатига – йилига 1122,0 млн.квт/соат;

- қурилишнинг I навбатига коммунал-маиший эҳтиёжларига йилига
1326,0 млн.квт/соат, ҳисобот муддатига – йилига 2248,0 млн.квт/соат.

 

Иссиқлик таъминоти бўйича:

Шаҳарнинг иссиқлик таъминоти локал қозонлардан амалга оширилади. Марказий иссиқлик таъминоти қисман ишлайди.

- иссиқлик таъминоти тизимини қайта таъмирлаш;

- янги локал қозонларни қуриш;

- шахсий уй-жой қурилишини иситишни устувор УИСТ дан таъминлаш;

- қурилишнинг I навбатига марказлаштирилган иссиқлик манбалари қуввати (жами) 1746,0 Гкал/соатига, ҳисобот муддатига - 2354,0 Гкал/соатига;

- қурилишнинг I навбатига иссиқликни узатиш (жами) 1290 Гкал/соатига, ҳисобот муддатига – 1980 Гкал/соатига;

- қурилишнинг I навбатига уй-жой фондига 1095,5 Гкал/соатига, ҳисобот муддатига – 1683,0 Гкал/соатига;

- қурилишнинг I навбатига магистрал тармоқларнинг узунлиги 150,0 км, ҳисобот муддатига – 160,0 км бўлиши кўзда тутилган.

Бош режа билан энергияни муқобил манбаларидан фойдаланиш кўзда тутилган.

 

Газ таъминоти бўйича:

Шаҳарнинг газ таъминоти “ДБСТ” Ø-700 мм, Рраб - 20 кг/см2 атрофидаги магистрал газ қувурдан амалга оширилади. Газ таъминоти манбалари бўлиб:  “Самарқанд-1” ГТС (Р-6,0 кг/см2), “Шамолий” ГТС (Р-6,0 кг/см2) ва ГРС “Оқдарё” ГТС (Р-6,0 кг/см2) ҳисобланади. Ҳисобот даврига юқори босимли газ қувури Самарқанд шаҳрининг ривожланиши ҳудуди бўйича ўтади ва 300 м қўриқлаш ҳудуди талаб этилади. 

Қурилишлардан бўш бўлган ерларнинг жиддий етишмаслиги шаҳарнинг лойиҳавий чегараларида ва қишлоқ хўжалиги ерларининг юқори бонитетлиги сабабли бош режа магистрал газ қувурларини шаҳарнинг шимолий лойиҳа чегарасига қайтадан ўтказишни ва қуйидаги техник-иқтисодий кўрсаткичларни кўзда тутади:

- қурилишнинг I навбатига газнинг истеъмоли 855,866 млн.куб.м/йилига, ҳисобот муддатига – 1093,719 млн.куб.м/йилига;

Шу жумладан:

- қурилишнинг I навбатига коммунал-маиший эҳтиёжларга 492,608 млн.куб.м/йилига, ҳисобот муддатига – 528,0 млн.куб.м/йилига;

- қурилишнинг I навбатига саноат эҳтиёжларига 105,158 млн.куб.м/йилига, ҳисобот муддатига – 126,02 млн.куб.м/йилига;

- қурилишнинг I навбатига тармоқлар узунлиги 252,6 км, ҳисобот муддатига – 380,6 км;

- уй-жой фондини газ билан таъминланганлиги 100%;

- қурилишнинг I навбатига манбалардан газ етказиб бериш 855,886 млн.куб.м/йилига, ҳисобот муддатига – 1093,719 млн.куб.м/йилига.

 

Ҳудудни муҳандислик тайёрлаш бўйича:

- қурилишнинг I навбати майдонида сув тошқинидан ҳимоя 1800 га, ҳисобот муддатига – 2200,0 га.

- қурилишнинг I навбатига ҳимоя иншоотлари узунлиги 7,5 км, ҳисобот муддатига – 9 км;

- қурилишнинг I навбатига майдонларни суғориш 8500,0 га, ҳисобот муддатига – 14000,0 га;

- қурилишнинг I навбатига майдонларни рекультивациялаш 1650,0 га, ҳисобот муддатига – 2500,0 га;

- қурилишнинг I навбатига ер ости сувлари даражасини пасайиши 500,0 га, ҳисобот муддатига – 700,0 га бўлиши кўзда тутилган.

 

 

 

7. Шаҳарни ҳудудий ривожланиши йўналишлари ва ҳудудни функционал зоналаш.

Самарқанд шаҳрининг ҳудудий ўсишини режавий чекловлари бўлиб, Зарафшон дарёси ўзани ва Дарғом канали ҳисобланиб, улар орасидаги шимолий ва жанубий йўналишларда ривожланиши мумкин. Ундан ташқари, бош режа билан М-39 автомагистрал йўлигача шарқий ва ғарбий йўналишда Пастдарғом, Оқдарё, Тойлоқ туманларини қўрғонларини ва Самарқанд туманининг қишлоқ аҳоли пунктларини қўшиб юбориш кўзда тутилган.

Самарқанд шаҳрини номақбул катталашишига олиб борувчи – миграцион босимни пасайтириш мақсади меъёрдан ортиқ аҳолини мавжуд аҳоли пунктларига (Даҳбед, Жомбой, Тойлоқ, Янгидарғом ва Ургут) Самарқанднинг йўлдош шаҳарлари каби ривожлантиришни кўзда тутган ҳолда жойлаштириш таклиф этилади.

Функционал ҳудудлашда ҳозирги пайтдаги шаҳарсозлик ҳолати сақланиб қолади: майдонларни асосий саноат ва солитеб ҳудудларга бўлиш (саноат зоналари Самарқанд шаҳрининг шимолий-шарқида ва жанубий-ғарбида уй-жой қурилишлари орасида корхоналарни дисперс жойлаштирилганлиги билан ҳамоҳанг). Бош режа билан алоҳида саноат корхоналарини экологик талабларга асосан бошқа жойга кўчириш кўзда тутилган.

Шаҳар ҳудудида, тиббий, ўқув ва бошқа функционал ҳудудларни жойлашганлиги сақланиб қолади.

Самарқанд шаҳрининг муҳим функционал ҳудуди турли тарихий даврларнинг архитектура мерослари объектларини ўз ичига олган ҳисобланади. 

Самарқанд шаҳри марказий қисмини батафсил режалаштириш лойиҳаси билан 1100,0 га ҳудудда бош режанинг асосий қоидаларини янада батафсил ривожлантириш кўзда тутилган. 

Бош режа билан шаҳарнинг режавий тузилмасининг ва қурилиш объектларининг архитектура-бадиий қиёфаси изчиллиги таъминланади:

- шаҳарнинг марказий қисмида қурилиш фақатгина маданият вазирлиги билан тасдиқланган ва Самарқанд вилояти маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш бўйича Давлат инспекцияси (департаменти томонидан) келишилган, танловдан ўтган лойиҳалар бўйича амалга оширилади;

- янги қурилиш секин-аста, тарихий марказнинг шаҳарсозлик ва архитектура бойликларини тўплаш мақсадларига жавоб бермайдиган объектларни ўрнини олади;

- шаҳарнинг тарихий қисмида ва қурилишни мувофиқлаштириш ҳудудида (буфер), ҳамда шаҳар ландшафтининг бош тарихий доминантлари ўртасидаги визуал йўлаклар ҳудудида жойлашган объектларга биноларни қурилишида баландлигига чегаралар ўрнатилади;

- кўча тармоғи, муҳандислик коммуникацияларини қайта қуриш, болалар ва спорт майдонлари жойлаштирилади.

Тарихий муҳитни сақлаб қолиш ва янгилаш масалалари қўйидаги каби комплекс чора-тадбирларни ўтказишни мўлжаллайди:

-тарихий-муҳофазалаш;

-режалаштириш;

-ижтимоий;

-эстетик.

Бош режа билан шаҳарнинг маъмурий марказий ҳудудларини, режалаштирилган марказий ҳудудларни ва яшаш худудларини, боғ ҳудудларини ва туташ шаҳар ландшафт ҳудудларини шакллантириш кўзда тутилган. 

Шаҳар ҳудудидаги қабристонлар ҳудудларини экологик талабларга биноан ёпиш, янги қабристонларнинг ҳудудларини тегишли органлар билан биргаликда аниқлаш таклиф этилади.

Амалдаги сув тўплаш иншоотларини қайта таъмирлаш, санитар-ҳимоя ҳудудларидаги қабристонларни – бартараф этиш таклиф этилади.

Бош режага асосан шимолий-ғарбий йўналишда жойлашган канализация тозалаш иншоотлари ҳудудлари қайта таъмирланиши керак.

Ахлатхона ҳудудини ҳисобот муддатига меъёрий ажратишга риоя қилиб, лойиҳа чегарасидан энг камида 5 км га, шаҳарнинг жанубий-ғарбий йўналишида шаҳарнинг лойиҳа чегарасигача кўчириш таклиф этилади.

8. Лойиҳавий режавий тузилма мавжуд бўлган амалдаги тарихий юзага келган радиал кўчалар тизимини ва тўғри бурчаклиги элементларини ўзига бирлаштиради.

Режалаштирилган каркасга, Самарқанд шаҳрини бошқа вилоятлар ва республикалар билан бирлаштирувчи, республика миқёсидаги Қарши, Бухоро, Тошкент, Ургут ва бошқа йўналишларнинг йўллари киради.

Бош режа билан тарихий марказ ҳудуди орқали автотранспортни транзит ҳаракатини олдини олиш, унинг мавзе кўча тармоғини асраб қолиб қайта тиклаш, тарихий марказнинг атрофида шаҳар ички айлана йўлини барча радиал шаҳар магистралларига олиб борувчи ушбу йўл билан бирлаштириш кўзда тутилган.

Шаҳарнинг транспорт тармоғини қайта қуриш, катталиклари бўйича замонавий босимга мос келмайдиган ва кенгайтириш учун имконият бўлмаган (эски-шаҳар қисми) кўчалардан босимни ечиш ва келажакдаги оқимлар ҳисобига, шаҳар магистралларида транспорт оқимларини қайта тақсимлашга ўтказиш имкониятларини оширишга қаратилган.  

Шаҳар магистрал йўллари шаҳар ҳудудини режавий ҳудудларга, туман аҳамиятидаги магистрал йўлларни микроҳудудларга бўлади. Магистрал йўлларни белгилаш амалдаги режавий тузилмани ҳисобга олиб ишлаб чиқилган. Бузиш асосан кўчалар катталикларини кенгайтириш ва уларда қурилган биноларни қайта қуриш ҳисобига режалаштирилган.

Магистрал йўлларни сув артериялари, темир йўл билан кесишмаларида амалдаги автомобиль кўприкларини қайта қуриш ва янгиларини қуриш кўзда тутилган.

9. Шаҳарнинг архитектура-бўшлиқ композицияси ва унинг марказий зонаси турли тарихий даврларнинг архитектура ансамблларини замонавий урбанизацияланган шаҳар муҳити билан ўзига тобе бўлган ўзаро алоқаларини шакллантиришга, архитектура воситалари ва ландшафт билан туристик йўналишларни ўзига хос ёзилган асарини ташкил этиш, шаҳарнинг туристик ҳудудларини бойитадиган, замонавий туризмни урғулари билан тўлдирадиган шаҳар муҳитининг амалдаги ва лойиҳавий объектлари билан шакллантиради.  

Тарихий ансамблларни асосий композицион диаметри жанубий-шарқий йўналишга эга (Макка тарафига) ва шимолий-шарқий томондан кетма-кет шаклланади: Чўпон-ота тепалиги тарихий ландшафти, қадимги Афросиёб шаҳарчаси майдони, Темурийлар даврининг эски шаҳри, Россия мустамлакаси ҳамда собиқ совет давридаги шаҳар қурилмалари. Архитектура-композицион диаметрини замонавий туризм зоналари давом эттиради: лойиҳавий Ботаника боғини, Дарғом каналидаги ва унинг кўлларидаги Аквабоғни ҳамда ҳайвонот боғининг табиий-ландшафт ансамбллари.  

Чизиқли композиция замонавий янги маъмурий-хўжалик ва зич жойлашган уй-жой қурилишлари мавзелари ишбилармонлик маркази билан тугайди.

Ғарбий ва шарқий режалаштирилган ҳудудларнинг деярли марказида улар аҳолисига хизмат қилиш марказлари, спорт ва боғ зоналари лойиҳалаштирилган. 

Самарқанд шаҳрини бош режасини ишлаб чиқишда қулай экологик шароитларни яратиш мақсадида табиий ландшафт элементларини сақлаб қолиш ва кўпайтириш зарурлиги ҳисобга олинган.

Бош режа билан амалдаги аэропортни шаҳар лойиҳа ҳудудидан меъёрий санитар ажратиш ҳисобига Самарқанд шаҳри чеккасига ўтказиш кўзда тутилган.

Аэропорт ҳудуди Зарафшон дарёси ўзани билан бир комплексда шаҳар аҳамиятидаги боғни яратиш учун фойдаланилади.

Бош режа билан шаҳар атрофида яшил минтақаларни ташкил этиш режалаштирилган.

Экологик ва эстетик нуқтаи назардан муҳим ролни Самарқандни ўраб турувчи қишлоқ қўрғонларининг боғлари ва узумзорлари эгаллайди. Экологик мувозанатни бузилишини олдини олиш ва яшил қишлоқ ҳудудлари қурилмаларини сифати паст қурилишлар билан қуришни олдини олиш учун, шаҳар атрофи белбоғи ҳудуди, унинг ҳудудида ҳар қандай фаолиятни мос равишдаги мувофиқлаштириш чора-тадбирлари билан Самарқанднинг “Яшил белбоғи” мақомини олиши керак.

Ушбу муҳим яқин шаҳар атрофи ролини бажариш унинг ҳудудида кейинги қурилишларни жиддий мувофиқлаштириш, боғ ва узумзорлар билан банд бўлган очиқ кўкаламзорлаштирилган маконларни юқори даражада сақлаб қолиш, қурилишларни кўпайишини ва қўрғонларни қўшилиб кетишини тўхтатиб туриш, саноат ва бошқа турдаги қурилишларни қатъий чеклашни талаб этади. 

Яшил белбоғни шимолий қисми Зарафшон дарёси ёнида, унинг сувни муҳофаза қилиш ҳудудини ҳисобга олиб, дарё ўзанида гидробоғ ташкил этиш билан шаклланади. Шарқий қисмида Эшкак эшиш канали базасида сув спорти маркази, режалаштирилган отчопар (ипподром) базасида от спорти маркази кўзда тутилган. Яшил минтақанинг жанубий қисми Дарғом каналини, унинг тармоқлари ва ўзанларини ўз ичига олади. Шаҳарнинг марказий композицион ўзаги бўйича Жанубий яшил белбоғ майдонида Ботаника боғи, ажойиб-рекреацион боғ, ҳайвонот боғи, аквабоғ ташкил этиш кўзда тутилган. Таклиф этилган боғ мажмуалари умумшаҳар ва минтақавий аҳамиятга эга бўлади.

Шаҳарнинг заҳиравий ҳудудлари Зарафшон дарёсига томон шимолда ва Дарғом каналига томон жанубда лойиҳалаштирилган.

 

10.Экологик-шаҳарсозликни ривожланиши.

Экологик муаммоларнинг шаҳарсозлик усуллари ечимлари:  

- шаҳарнинг шаҳар ташкил этувчи базасини ижтимоий, маданий ва туристик функцияларини кучайтириш йўналишида таркибий қайта ташкил этиш ва шаҳарнинг саноат ҳудудини минтақавий ривожлантиришни барқарорлаштиришни;

- экологик хавф ҳудудларини экологик муносабатда зарарли саноат корхоналарини, омборхоналарни ва бошқа объектларни чиқариб ташлаш орқали бартараф этиш, кучли техноген босим ва ифлосланишга мойил бўлган ҳудудларни санацияси ва реабилитациясини;

- шаҳар муҳити аҳволига транспортни сальбий таъсирини масштабларини транспорт ажратма йўллари билан магистрал-кўча тармоғини мақбул ташкил этиш йўли орқали камайтиришни;

- шаҳар ва шаҳар ён атрофи жойларида лойиҳаланаётган ва қайта қурилаётган муҳандислик коммуникациялари коллекторларини ётқизиш орқали ҳудудларни муҳандислик таъминоти даражасини оширишни;

-  сув ресурсларини муҳофазасини ва ундан оқилона фойдаланишни, ичимлик сув таъминоти манбаларини ифлосланишини олдини олиш, хўжалик фаолиятини регламентлаб санитар муҳофаза ҳудудларини ва сувни муҳофаза қилиш ҳудудларини ташкил этиш ва ободонлаштириш, каналларни ён атрофларини тозалаш ва ободонлаштиришни;

- ер ости сувларини даражасини пасайиши бўйича чора-тадбирларни, сув тошқинига қарши чора-тадбирларни, тик қияликларни террасалаш ва кўкаламзорлаштириш орқали салбий муҳандислик-геологик жараёнлардан бино ва иншоотларни ҳимоя қилишни;

- яшил кўчатлар майдонини 127 дан 1200 га гача ошириб, Самарқандни ва унинг ён атрофи яшил ҳудудини ягона тизими кўринишидаги табиий-ландшафт мажмуасини янгидан ташкил этиш ва ривожлантириш чора-тадбирларини; мавжуд бўлган боғларни, яшил боғларни, рекреацион ҳудудларни қайта қуриш ва янгиларини ташкил этиш билан, шаҳарнинг ён атрофида “яшил белбоғ” шакллантиришни кўзда тутади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил "____" декабрдаги

______- сон қарорига

2-илова

 

Самарқанд шаҳар бош режасининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари

 

Кўрсаткичлар

Ўлчов

бирлиги

2018 й.

2025 й.

2040 й.

1

2

3

4

5

6

  1. Аҳоли

1

Аҳоли сони

киши

538200

860000

1100000

2

Шаҳарнинг ривожланишида унга қўшиладиган қишлоқ аҳоли пунктлари аҳолиси сони

киши

232502

270196

372823

3

Аҳолининг ёши бўйича таркиби:

 

6 ёшгача бўлган болалар

киши

71580

115240

148500

%

13,3

13,4

13,5

 

7-15 ёшдаги болалар

киши

78040

154800

209000

%

14,5

18,0

19,0

 

Меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли  (эркаклар 16-59, 16-54 ёшдаги аёллар)

киши

310860

498800

643500

%

57,76

58,0

58,5

 

Меҳнатга лаёқатли ёшидан катта бўлган аҳоли

киши

76100

91160

99000

%

17,14

10,6

9,0

4

Аҳолининг меҳнат таркиби

 

Шаҳар ташкил этувчи гуруҳ

киши

121202

199692

260700

%

22,52

23,22

23,7

 

Шаҳарга хизмат қилувчи гуруҳ:

киши

115930

192554

258500

%

21,54

22,39

23,5

 

- ишлаб чиқаришдан узилмасдан ўқийдиган 16 ёшдан катта ўқувчилар

киши

27990

43860

52800

%

5,2

5,1

4,8

 

- ишламайдиганлар ва шахсий уй ва томорқа хўжалигида банд бўлганлар

киши

26910

38700

48400

%

5,0

4,5

4,4

 

Ҳаваскор бўлмаган аҳоли

киши

301070

467750

580800

%

55,94

54,39

52,8

  1. Иқтисодий база ва меҳнат ресурслари

Саноат корхоналари:

 

 

 

 

Саноат корхоналари ишчиларининг сони, жами:

киши

27979

45000

56000

%

100,0

100,0

100,0

 

шу жумладан:

 

-металлургия

киши

341

600

650

%

1,22

1,3

1,1

 

-машинасозлик

киши

1653

2950

3000

%

5,91

6,5

5,3

 

- энергетика

киши

%

5063

18,09

8000

17,7

9000

16,0

 

-кимё ва нефткимёвий саноати

киши

1944

1500

1300

%

6,95

3,3

2,3

 

- ёғочни қайта ишлаш

киши

590

800

1200

%

2,11

1,7

2,1

 

- қурилиш материаллари саноати

киши

2829

4450

6100

%

10,11

9,8

10,8

 

-енгил саноат

киши

7583

12200

14000

%

27,1

27,1

25,0

 

-озиқ-овқат саноати

киши

3595

6000

7500

%

12,85

13,3

13,3

 

-металлни қайта ишлаш

киши

248

400

550

%

0,89

0,8

0,9

 

- рудалар ва норуда қазилмаларни қазиб олиш

киши

153

300

600

%

0,55

0,6

1,1

 

-ноширлик

киши

391

550

800

%

1,4

1,2

1,4

 

-қишлоқ хўжалиги

киши

56

200

400

%

0,2

0,4

0,7

 

-фармацевтика

киши

267

400

600

%

0,95

0,8

1,1

 

-электротехника

киши

431

700

800

%

1,54

1,5

1,4

 

-таъмирлаш-механика

киши

508

750

900

%

1,82

1,6

1,6

 

-туризм

киши

----

600

3200

%

 

1,3

5,7

 

- бошқа корхоналар

киши

327

5000

5400

%

8,32

11,1

9,6

Бошқа шаҳарни ташкил этувчи ходимлар

 

 

 

 

Илмий-тадқиқот ташкилотлари

киши

967

1500

2000

 

Ўқув юртлари ва ОЎЮ

 

11529

13000

13800

 

Соғлиқни сақлаш муассасалари

 

7905

10500

13000

 

Дам олиш ва туризм ҳудудлари

киши

955

1800

3000

 

Тайёрлов-таъминот ташкилотлари

киши

84

1300

1500

 

Ёрдам берувчи оила аъзолари

киши

18735

20700

48750

 

Меҳнат келишувларига эга бўлмаган тадбиркорлар

киши

44983

52000

81000

 

Вақтинча иш бажарувчилар

киши

8987

10400

16250

 

Маъмурий-хўжалик ва шаҳардан ташқари аҳамиятга эга бошқа ташкилотлар

киши

11622

12500

14000

 

Қурилиш ва монтаж ташкилотлари

киши

5336

7500

9000

 

Ташқи транспорт

киши

4882

6500

8000

 

шу жумладан:

 

-темир йўл

киши

 

 

 

 

-ҳаво

киши

 

 

 

 

-автомобиль

киши

 

 

 

 

Бошқалар

киши

355

500

600

 

Маятникли меҳнат миграцияси натижасида шаҳарни ташкил этувчи ҳодимларни кетиши

киши

23873

16500

7500

 

Меҳнаткашларнинг сони, жами:

киши

121202

199692

260700

  1. Ҳудуд

 

Шаҳар чеккаси атрофида шаҳар ерларининг умумий майдони, жами:

га кв.м/киши

11194,2

208,8

19897,66

231,4

30075,0

273,41

 

шу жумладан:

 

 

 

 

А) Селитеб майдонлар

га

7190,2

15912,66

25280,00

кв.м/киши

133,6

 

 

1.

Яшаш мавзелари ва микроҳудудлари

га

5427,8

12882,26

17570,00

кв.м/киши

100,85

149,79

159,25

2.

Маъмурий-жамоат муассасалари ва хизмат кўрсатиш корхоналари, жисмоний тарбия ва спорт иншоотларининг участкалари (микроҳудуд аҳамиятидаги муассаса ва корхоналардан ташқари)

 

 

га

 

 

340,5

 

 

500,0

 

 

895,00

кв.м/киши

6,33

5,81

8,14

3.

Умумфойдаланиладиган яшил кўчатлар (микроҳудуд аҳамиятидаги яшил кўчатлардан ташқари)

га

127,8

400,0

1100,0

кв.м/киши

2,37

4,65

10,0

4.

Кўчалар, йўллар, тор кўчалар, майдонлар, автомобиль тўхташ жойлари

га

673,5

1500,0

3000,0

кв.м/киши

12,51

17,44

27,3

5.

ИТИ, лойиҳа ташкилотлари ва олий ўқув юртлари, тиббиёт муассасалари ҳудудлари

га

250,6

250,0

270,0

кв.м/киши

4,66

2,91

2,45

6.

Тарихий ва архитектура ёдгорликлари ва уларнинг ҳудудлари

га

168,4

168,4

190,0

м2/ киши

3,13

1,96

1,73

7.

Рекреацион ҳудудлар

га

9,5

12,0

30,0

м2/киши

0,18

0,14

0,27

8.

Дарё ўзанлари

га

192,9

200,0

225,0

м2/киши

3,58

2,33

2,05

 

Қурилган уй-жой заҳираси

 

-

-

2000,0

18,9

Б) Селитебдан ташқари ҳудудлар, жами:

га

4003,0

3985,0

4795,0

кв.м/киши

74,38

46,34

43,6

9.

Саноат ва коммунал-омборхона ҳудудлари

 

 

 

 

га

760,2

800,0

860,0

кв.м/киши

13,12

9,3

7,82

10.

Ташқи транспорт ҳудудлари

га

335,2

365,0

100,0

кв.м/киши

6,23

4,24

0,91

11.

Коммунал ҳудудлар объектлари: АЁҚШ, АГҚШ, ёнғин деполари, автостанциялар, ахлатхоналар, сув омборлари, тозалаш иншоотлари, қабристонлар

га

297,0

300,0

315,0

кв.м/киши

5,52

3,49

2,86

12.

санитар-ҳимоя ҳудудлари:

га

-

70,0

200,0

кв.м/киши

-

0,81

1,82

13.

Қулай бўлмаган ҳудудлар (жами)

га

1800,8

1650,0

-

кв.м/киши

20,94

19,19

-

 

Шаҳарнинг яшил белбоғи (қулай бўлмаган ҳудудларни кўкаламзорлаштириш рекультивацияси, ботаника боғини, ҳайвонот боғини жойлаштириш, «Олимпия заҳиралари» спорт ҳудуди

га

кв.м/киши

-

-

3200,0

29,9

14.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари (МТФ, ПТФ, хайдалган ерлар, боғлар, томорқалар)

га

771,1

780,0

-

м2/киши

14,33

9,07

-

15.

Бошқа ҳудудлар

га

39,7

20,0

40,0

кв.м/киши

0,74

0,23

0,36

 

Саноат ҳудудини заҳираси

га

кв.м/киши

-

-

80,0

0,73

 

Аҳоли зичлиги:

 

- селитеб ҳудуд атрофида

киши/га

74,85

54,05

43,51

 

- шаҳар қурилиши ҳудудлари атрофида

киши/га

48,08

46,22

36,58

 

Шаҳарнинг ён ҳудудларини ўзлаштириш

га

 

5380,0

18880,8

 

Шу жумладан:

 

 

 

 

 

Самарқанд туманида

га

-

2878,28

 

 

Оқдарё туманида

га

-

1143,06

 

 

Пастдарғом туманида

га

-

1310,6

 

 

Тойлоқ туманида

га

-

48,95

 

IV.Уй-жой қурилиши

 

Уй-жой фонди

 

 

 

 

 

(жами умумий майдони):

минг.кв.м

6135,48

13760,0

22000,0

 

Уй-жой фондини қаватлар бўйича тақсимланиши:

минг.кв.м

 

 

 

%

 

 

 

 

- 1-2 қаватли

минг.кв.м

4600,0

10457,6

13200,0

%

74,98

76,0

60,0

 

- 3-4-5-қаватли

минг.кв.м

1296,0

2752,0

6600,0

%

21,12

20,0

30,0

 

- 6-7-9-қаватли

минг.кв.м

239,48

550,4

2200,0

%

3,9

4,0

10,0

 

Аҳолини умумий майдон билан ўртача таъминланганлиги

кв.м/киши

11,4

16,0

20,0

 

Қаватлар бўйича янги уй-жой қурилиши

минг.кв.м

-

 

 

 

- 1-2 қаватли

минг.кв.м

-

2454,17

3859,2

 

- 3-5 қаватли

минг.кв.м

-

1456,0

3848,0

 

- 6-9 қаватли

минг.кв.м

-

310,92

1649,5

 

Уй-жой фондини ўртача ҳажми (брутто)

кв.м/га

1130,38

1068,14

1255,92

V.Маданий-маиший қурилиш

 

Мактабгача ёшдаги болалар муассасалари, жами:

минг ўрин

16299,0

51600

77000

 

1000 кишига

ўрин

30,28

60,0

70

 

Умумтаълим мактаблари, жами:

минг ўрин

60191,0

141900

198000

 

1000 кишига

ўрин

112

165

180

 

Касалхоналар, жами:

минг койка

3,830

6,880

9,900

 

1000 кишига

койка

7,12

8

9

 

Шифохоналар, жами:

сменага минг ташриф

7,077

21,5

38,500

 

1000 кишига

сменага ташриф

13,15

25

35

 

Дўконлар, жами савдо майдонлари

минг.кв.м

103,893

193,5

308,0

 

1000 кишига савдо майдонлари

кв.м

193

225

280

 

Умумовқатланиш корхоналари (очиқ тармоқ) жами

жойл.ўрни

18622

22360

35200

 

1000 кишига

жойл.ўрни

34,6

26,0

32,0

 

Клублар, маданият саройлари

ўрин

3767

30100

44000

 

1000 кишига

ўрин

7,0

35

40

 

Шаҳар кинотеатрлари, жами:

минг ўрин

7,326

17,200

33,000

 

1000 кишига

ўрин

3,94

20

30

 

Меҳмонхоналар, жами:

 

1615

3440

6600

 

1000 кишига

ўрин

3,0

4,0

6,0

 

Маиший хизмат кўрсатиш муассасалари:

 

 

 

 

 

Жами

минг иш ўрни

4,3

6,88

9,9

 

1000 кишига

иш ўрни

8,0

8,0

9,0

VI. Шаҳар транспорти ва умумшаҳар аҳамиятига эга бўлган магистраллар

 

Барча шаҳар йўловчи транспорт турлари билан йилига бир кишига сафарлар сони

бирлик

530

583

655

 

Йилига ташилган йўловчи сони, жами:

млн.йўлов.

288,0

360,3

673,8

 

Шаҳар транспорти линиялари узунлиги

км

298,0

445,0

625,0

 

Кўчалар ва магистраллар узунлиги

км

151,4

377,0

568,0

 

Шаҳар қурилмалари атрофида кўча тармоқлари зичлиги

км/кв.км

1,9

1,8

2,4

 

шу жумладан:

 

Меҳнат қилиш учун ҳаракатларга бир томонга вақтнинг ўртача сарфлари

мин.

45

35

30

 

Йирик муҳандислик-транспорт иншоотларининг сони

бирлик

5

10

20

VII. Муҳандислик асбоб-ускуналари ва ободонлаштириш

Сув таъминоти

 

 

 

 

Сув истеъмоли, жами:

суткасига минг.куб.м

315,116

511,012

687,83

 

 

л/сут.киши

585,5

594,2

625,3

 

шу жумладан:

 

- аҳоли эхтиёжларига

суткасига минг.куб.м

180,84

286,5

480,68

 

 

л/сут.киши

336,0

333,1

336,1

 

- коммунал-маиший эҳтиёжларга

суткасига минг.куб.м

60,0

59,5

65,0

 

-саноат эҳтиёжларига

суткасига минг.куб.м

22,4

25,0

30,0

 

Сув қувурининг бош иншоотлари қуввати

суткасига минг.куб.м

385,8

610,0

800,0

Канализация

 

 

 

 

Оқава сувларнинг умумий келиши, жами:

суткасига минг.куб.м

227,4

369,7

513,4

л/сут.киши

422,5

429,9

466,8

 

шу жумладан:

 

- хўжалик оқова сувлари

суткасига минг.куб.м

193,86

315,2

428,8

л/сут.киши

 

 

389,8

 

- саноат оқова сувлари

суткасига минг.куб.м

33,54

54,5

84,5

л/сут.киши

62,3

63,4

77,0

 

Тозалаш иншоотларининг умумий қуввати, жами:

суткасига минг.куб.м

142,8

400,0

775,0

 

шу жумладан:

 

 

 

 

 

- биологик (физик-кимёвий) тозалаш билан

суткасига минг.куб.м

142,8

775,0

775,0

 

- механик тозалаш билан

суткасига минг.куб.м

142,8

775,0

775,0

 

Умумий келишига оқова сувларни тозалаш

%

100,0

100,0

100,0

 

Уй-жой фондини канализация билан таъминланганлиги

%

50,0

60,0

97,0

 

Тармоқлар ва коллекторларнинг узунлиги

км

278,3

1100,0

1800,0

Электр таъминоти

 

 

 

 

Электрэнергияни умумий истеъмоли

йилига млн.кВт/

соат

1022,6

2322,0

3740,0

 

1 кишига

йилига млн.кВт/

соат

1,9

2,7

3,4

 

шу жумладан:

 

- саноат корхоналари эҳтиёжларига

йилига млн.квт.

соат

255,0

663,0

1122,0

 

- коммунал-маиший эҳтиёжларга

йилига млн.квт.

соат

760,0

1326,0

2248,0

Иссиқлик таъминоти

 

 

 

 

Марказлаштирилган манбаларнинг қуввати, жами:

гкал/соат

1163,0

1746,0

2354,0

 

Иссиқликни узатиш, жами:

гкал/соат

776,0

1290,0

1980,0

 

шу жумладан:

 

 

 

 

 

- уй-жой фонди

гкал/соат

647,0

1091,5

1683,0

 

- коммунал-маиший корхоналар

гкал/соат

129,0

198,5

297,0

 

Магистрал тармоқларини узунлиги

км

147,8

150,0

160,0

Газ таъминоти

 

 

 

 

Газ истеъмоли, жами:

йилига млн.квт.

соат

569,34

855,886

1093,719

 

шу жумладан:

 

- яшаш учун қурилганга, коммунал-маиший эҳтиёжларга

йилига млн.квт.

соат

 

477,32

492,608

528,0

 

-саноат

йилига млн.квт.

соат

34,470

105,158

126,020

 

Яшаш фондини табиий газ билан таъминланганлиги

%

96,4

100,0

100,0

 

Манбалардан газни узатиш:

 

 

 

 

 

Табиий газ

йилига млн.квт.

соат

569,34

855,886

1093,719

Ҳудудларни санитар тозалаш

 

 

 

 

Маиший чиқиндилар ҳажми

минг.куб.м

586,6

3425,6

12614,1

 

Такомиллаштирилган ахлатхоналар

бирлик

1,0

2,0

2,0

 

Қабристонлар

га

160,0

198,0

260,0

Ҳудудларни муҳандислик тайёрлаш

 

 

 

 

Сув босишидан ҳудудларни ҳимояси:

 

 

 

 

 

Майдон

га

1800,0

2000,0

2200,0

 

Ҳимоя иншоотларининг узунлиги

км

6,0

7,5

9,0

 

Суғориш

га

5400,0

8500,0

14000,0

 

шу жумладан:

 

- ўзи оқар

га

5370,0

8453,0

11000,0

 

- машинали

га

30,0

47,0

3000,0

 

Ҳудудларни рекультивациялари

га

-

1650,0

2500,0

 

Шаҳар қурилмалари чегарасида ер ости сувларининг даражасини пасайиши

га

-

500,0

700,0

 

 

Общие предложения: 1

1751