ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13644 Министерство юстиции Республики Узбекистан 12/02/2020 27/02/2020 0
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Идоравий нотариал архивлар томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-13644

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ–5816-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 134-сон қарори билан тасдиқланган Идоравий нотариал архивлар томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.

 

 

              Ўзбекистон Республикасининг

                             Бош вазири                                                                       А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” _________ даги

____ -сон қарорига
илова

 

 

 

Идоравий нотариал архивлар томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича

давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивлар (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан кўрсатилади”.

2. 5 ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“5. Ариза берувчи давлат хизмати олиш учун Давлат хизматлари марказига келган ҳолда мурожаат этади ёки электрон тарзда давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

6. Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса ариза берувчи давлат хизматлари олиш учун сўровномани электрон тарзда мустақил равишда, платформада жойлаштирилган маълумотдан фойдаланган ҳолда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган сўровномага мувофиқ шакл бўйича тўлдиради”.

3. 11-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик равишда ваколатли органга юборилади”.

4. 13-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда хабарнома ариза берувчининг электрон почта манзилига юборилади”.

5. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“15. Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этганда:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади”.

6. 17-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда архив ҳужжати электрон шаклда ваколатли органнинг ЭРИси билан тасдиқланган ҳолда ариза берувчининг электрон почтасига юборилади. Нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатлари ариза берувчига қоғоз шаклда ваколатли орган томонидан тасдиқланган ҳолда куръерлик хизмати орқали юборилади”.

7. 1-иловада:

а) 1-босқич позицияси “тадбирлар” устунидаги “мурожаат қилиш” деган сўзларидан кейин “ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

б) 2-босқич позицияси “субъектлар” устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Давлат хизматлари маркази

  2. ЯИДХП”;

в) 3-босқич позицияси “тадбирлар” устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Архив ҳужжатини расмийлаштириш, уни ўзининг ЭРИси билан тасдиқлаш ва мурожаатни қабул қилиш манбасидан келиб чиқиб тегишлилиги бўйича Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юбориш”.

Общие предложения

176