ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
136 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 07/08/2018 22/08/2018 1

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республика Узбекистан
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғарма”сининг НАМУНАВИЙ НИЗОМИ
ID-136

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги

“Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғарма”сининг

НАМУНАВИЙ НИЗОМИ

 

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли бандлигини таъминлаш ишларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сон қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғарма”си (кейинги ўринларда - ҳудудий  жамғармалар деб аталади) ҳудудларда янги иш ўринлари яратишни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган.

2. Ҳудудий жамғарма Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги юридик шахс мақомига эга давлат муассасаси шаклида ташкил этилади.

Ҳудудий жамғарма маблағлари унинг мустақил балансида акс эттирилади.

3. Худудий жамғарма маблағлари Ғазначиликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари томонидан очиладиган унинг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамларида (кейинги ўринларда Худудий жамғарманинг ғазначилик ҳисоб рақамлари деб аталади) жамланади.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғарма”си тегишлиги бўйича ҳудудий жамғарма маблағларини тасарруф этувчилар ҳисобланадилар.

5. Ҳудудий жамғарма маблағларини шакллантириш ва фойдаланишни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ҳудудий жамғарманинг Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади. Кузатув кенгашининг намунавий таркиби 1- иловага мувофиқ тасдиқланади.

 

2-боб. Ҳудудий жамғарманинг асосий вазифалари, даромад манбалари ва маблағларан фойдаланиш йўналишлари

 

6. Қуйидагилар ҳудудий жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали иш ўринлари яратишни рағбатлантириш;

оилавий тадбиркорлик ва шахсий дехқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини ошириш;

меҳнат органлари томонидан фаол мақсадли тадбирларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш;

давлат-хусусий шериклик шартлари асосида янги иш ўринлари яратишни назарда тутувчи корхоналарни ташкил этиш.

7. Қуйидагилар худудий жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадларининг прогноз параметрларини ошириб бажаришдан ҳар ойда тушадиган 40 фоизгача бўлган миқдордаги даромадлар;

маҳаллий, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари ҳамда беғараз ёрдами;

хайрия қилувчилар - жисмоний ва юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг белгиланган тартибда тақдим этиладиган маблағлари;

тижорат банкларида очилган кредит линияси орқали ажратилган маблағлардан олинадиган фоиз шаклидаги даромадлар;

давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил қилинган янги иш ўринлари яратишни назарда тутувчи корхоналар фойдасидан олинадиган улуш шаклидаги даромадлар;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

8. Ҳудудий жамғарма маблағларидан қуйидаги йўналишларда фойдаланилади:

туман ва шаҳарларда, айниқса, қишлоқ жойларда доимий иш ўринлари ташкил этувчи тадбиркорлик субъектларини кредитлар билан қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларида кредит линияси очиш;

ишчи кучи кўп бўлган ҳудудларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, айниқса, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи корхоналарни ташкил этиш, бунда ҳудудий жамғармаларнинг ташкил этилган корхоналардаги улушини хусусий шерикларга кейинчалик бериш шартини назарда тутиш;

меҳнат органлари томонидан аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган фаол тадбирлар, хусусан ишсиз фуқароларни яратилган янги муқим иш ўринларига жойлаштиришга кўмаклашиш, янгидан яратилган муқим иш ўринларига талаб этиладиган мутахассислик ва касб бўйича ишсизларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш орқали бандлигига кўмаклашиш тадбирларини шерикчилик асосида маблағ билан таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида янги иш ўринларини яратишни назарда тутадиган лойиҳаларни, шунингдек, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг ҳудудий дастурларини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштириш.

9. Ҳудудий жамғарма ўзларига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидагиларнинг амалга оширилишини таъминлайдилар:

ҳудудий жамғарманинг ғазначиликдаги шахсий рақамида мазкур низомнинг 6-бандида белгиланган даромад турлари бўйича тушумларни жамлаш;

ҳудудий жамғарманинг молиявий аҳволини тизимли равишда таҳлил қилиш ва прогнозлаш ҳамда унинг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун олдини олувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

ҳудудий жамғарманинг самарали фаолияти учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқиш;

ҳудудий жамғарманинг даромадлари манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишларининг келгуси йил учун прогнози лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этиш;

ҳудудий жамғарма бюджетининг ижроси бўйича ҳисоботларни, шунингдек йилига бир марта – ҳудудий жамғарма даромадлари ва унинг маблағларидан фойдаланишнинг аҳволи тўғрисидаги мустақил аудиторлик текшируви натижаларини тайёрлаш ва ҳудудий молия ва меҳнат органларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этиш;

ҳудудий жамғарманинг тўловлар субъектлари ва молиялаштириш объектлари бўйича тўлиқ ҳисоби ва электрон маълумотлар базаси юритилишини таъминлаш.

10. Йил якунида ҳудудий жамғарманинг ғазначилик хисоб рақамидаги маблағлари қолдиғи олиб қўйилмайди ва навбатдаги молия йилига ўтади.

11. Ҳудудий жамғарма маблағларидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.

 

 

3-боб. Ҳудудий жамғарма даромадлари прогнозини шакллантириш ва маблағлардан фойдаланиш тартиби

 

12. Келгуси йил учун ҳудудий жамғарма даромадларининг тушиш манбалари ва унинг маблағларидан фойдаланиш йўналишлари бўйича прогнозни (кейинги ўринларда бюджет лойиҳаси деб аталади) тегишли молия органларига кўриб чиқиш учун жорий йилнинг 1 июлигача тақдим этади, ушбу прогноз:

ҳудудлар бўйича тушум манбалари бўйича ўтган йилда ҳақиқатда тушган маблағлар ва жорий йилнинг биринчи ярим йилида кутилаётган даромадлар ижросини;

кўриб чиқилаётган давр учун тасдиқланган прогнозларнинг бажарилишидан келиб чиқиб, фойдаланиш йўналишлари ва ўтган йилда амалга оширилган харажатларнинг якуний кўрсаткичлари ва харажатлар қисмининг жорий йилнинг биринчи ярим йилида кутилаётган ижросини;

ўтган йилги ходимлар сони ва иш ҳақининг ўсиш суръатларини эътиборга олиб, ҳисобланган иш ҳақи фонди прогнозини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.

13. Ҳудудий Молия органлари тақдим этилган бюджети лойиҳасини кўриб чиқиб, тегишли хулоса билан биргаликда Кузатув кенгашига тақдим этади.

14. Кузатув кенгаши ҳудудий жамғарманинг кўриб чиқилган ва келишилган бюджети лойиҳаси келгуси йил учун тасдиқлайди.

Зарурат асосида Кузатув кенгаши молия йили давомида даромадлар ва харажатлар сметасига ўзгартириш киритиши мумкин.

15. Ҳудудий жамғарма даромадлар ва харажатларининг тасдиқланган прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлайди.

 

4-боб. Ҳудудий жамғарманинг ижро этувчи органи

 

16. Ҳудудий жамғарма маблағларини тасарруф этиш Ҳудудий жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси (кейинги ўринларда – ижро этувчи орган) томонидан амалга оширилади. Ижро этувчи органнинг таркибий тузилмаси
2- иловага мувофиқ тасдиқланади.

17. Ижро этувчи орган:

Даромадлар ва харажатлар прогнозини ва ҳисобот балансларини шакллантиради;

Даромадлар ва харажатларнинг бажарилиши ҳисобини ва ҳисоботини юритади, Кенгаш томонидан тасдиқлагандан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади;

Молиявий ҳисоботларининг ҳаққонийлигини таъминлайди, манфаатдор ташкилотларга ҳисоботларни белгиланган тартибда тақдим этади;

ҳудудий жамғарманинг асосий мақсади янги иш ўринлари яратишни рағбатлантириш эканлигини ҳисобга олган ҳолда ҳудудий жамғарма маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши юзасидан 3а-, 3б-, ва 3в- иловаларга  мувофиқ ойлик ҳисоботларни ҳудудий меҳнат органларига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача тақдим этади, ўз навбатида ҳудудий меҳнат органи ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 7-санасигача Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этади;

Ҳудудий жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича аудитни ташкил қилади;

Ҳудудий жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш масалалари бўйича таъсисчиларга, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчиликка тушунтиришлар беради.

 

5-боб. Худудий жамғармаси маблағларининг тушиши ва улардан фойдаланилиши юзасидан жавобгарлик ва назорат

 

18. Ҳудудий жамғарма ижро этувчи органи ҳудудий жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан жавоб беради.

19. Худудий жамғармага Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадларининг прогноз параметрларини ошириб бажаришдан ҳар ойда тушадиган 40 фоизгача бўлган миқдордаги даромадлар ҳаққонийлиги ҳудудий молия, солиқ, меҳнат, ғазначилик ва ҳудудий жамғарманинг ижро органи ўртасида тузиладиган ўзаро солиштирма далолатнома асосида аниқланади.

20. Ҳудудий жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига очилган кредит линияси бўйича ажратилган кредитлар ва унга ҳисобланган фоизлар ҳамда бўш пул маблағларини жойлаштирилиши ва унга ҳисобланган фоизлар кўринишидаги даромадлар ҳаққонийлиги тегишли тижорат банклари билан ўзаро ҳисоблашув далолатномалари асосида аниқланади.

21. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда  Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган.  


Ўзбекистон Республикаси
Молия вазири


2018 йил “____”_________



Д.Кучкаров

 

Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт вазири


2018 йил “____”_________

 


Б.Ходжаев

 

 

“Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғарма”сининг
намунавий низомига
1 - ИЛОВА

 

 

         

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги
“Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғарма”си Кузатув кенгашининг намунавий

ТАРКИБИ

 

 

Кузатув кенгаши раиси

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими

 

 

 

Кузатув кенгаши раиси ўринбосари

-

Ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

 

 

 

Аъзолари

-

Меҳнат бош бошқармаси бошлиғи

 

 

 

 

-

Молия бошқармаси бошлиғи

 

 

 

 

 

-

Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи

 

 

 

 

 

 

 

Котиб

-

Ижрочи директор

 

 

 

Изох: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган такдирда ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли ваколатларини бажариш уларга юкланган шахслар комиссия таркибига киритилади.

 

 

 

 

“Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғарма”сининг
намунавий Низомига
2 - ИЛОВА

 

 

 

 

 

Ҳудудий жамғарма ижро этувчи дирекциясининг

ТАРКИБИЙ ТУЗИЛМАСИ


 

“Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғарма”сининг
намунавий Низомига
2 - ИЛОВА

Ҳудудий жамғарма ижро этувчи дирекциясининг

ТАРКИБИЙ ТУЗИЛМАСИ

 

Ижро этувчи директор

*

*

*

*************************************************************************************

*                                                              *                                                              *

*                                                              *                                                              *

*                                                              *                                                              *
*                                                              *                                                              *
*                                                              *                                                              *

Меҳнат бозорида фаол тадбирларни молиялаштириш бўйича бош мутахассис
1

Янги иш ўринлари яратиш мақсадида тижорат банкларига кредит линияси очиш ва ҳисоб-китобини юритиш бўйича бош мутахассис
1

Бош ҳисобчи
1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғарма”сининг
намунавий Низомига
3 а - ИЛОВА

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги

"Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаси" томонидан тижорат банкларига очилган

кредит линияси ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига ажратилган микрокредитлар тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

 

минг сўмда

Тижорат банки
номи

 

 

 

Фаолият тури

Кредит олганлар
сони

Ажратилган кредит

Яратилиши кўзда тутилган янги иш ўрни

Ҳақиқатда яратилган янги иш ўрни

Солиқ органлари орқали ўз тасдиғини топган янги иш ўрни

Умумий миқдори

Фоизи

А

Б

1

2

3

4

5

6

7

1

 

 

 

 

 

 

 

 

2

 

 

 

 

 

 

 

 

3

 

 

 

 

 

 

 

 

4

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғарма”сининг
намунавий Низомига
3 б - ИЛОВА

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги

"Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаси" томонидан тижорат банкларига очилган

кредит линияси ҳисобидан оилавий тадбиркорлик ва шахсий деҳқон хўжаликларига ажратилган микрокредитлар тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

 

минг сўмда

Тижорат банки
номи

 

 

 

Фаолият тури

Кредит олганлар
сони

Ажратилган кредит

Яратилиши кўзда тутилган янги иш ўрни

Ҳақиқатда яратилган янги иш ўрни

Солиқ органлари орқали ўз тасдиғини топган янги иш ўрни

Умумий миқдори

Фоизи

А

Б

1

2

3

4

5

6

7

1

 

 

 

 

 

 

 

 

2

 

 

 

 

 

 

 

 

3

 

 

 

 

 

 

 

 

4

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғарма”сининг
намунавий Низомига
3 в - ИЛОВА

 

 

2018 йилнинг 6 ойида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадлари прогноз кўрсаткичлари ижроси ҳамда ҳудудий жамғармага тушумлар бўйича

МАЪЛУМОТ

минг сўмда

Хисобот
даври

Маҳаллий бюджет даромадларининг прогноз кўрсаткичи

Ҳақиқатда маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши

Маҳаллий бюджет даромадларининг прогноз кўрсаткичини ошириб бажарилган қисми

Ҳудудий жамғармага

ажратма миқдори
(40 фоизгача),
млн.сўмда

Ҳақиқатда ўтказиб берилган маблағлар

Фарқи

сумма

фоиз

А

Б

1

2

3

4

5

6

7

1

 

 

 

 

 

 

 

 

2

 

 

 

 

 

 

 

 

3

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами

 

 

 

 

 

 

 

                 
                 
 

Ҳудудий молия
органи раҳбари

_____________

2018 йил ________________

Ҳудудий солиқ
органи раҳбари

_____________

2018 йил ________________

Ҳудудий ғазначилик
органи ра
ҳбари

_____________

2018 йил ________________

Ҳудудий жамғарма ижрочи директори

_____________

2018 йил ________________

 

Общие предложения

754