ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13549 Хокимият Риштанского района 08/02/2020 23/02/2020 1

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тумандаги автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-13549

                                                                                     Лойиха

 

Тумандаги автомототранспорт воситаларини

мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

 

Йўл харакати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й
15-сон 197-модда, 2015 й., 52-сон, 645-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сон “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017 й., 09/17/1010/0461-сон) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) асосан тумандаги автомототранспорт воситаларини 2020 йилда техник кўрикдан ўтказиш мақсадида

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
22 декабрдаги 1010-сон “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қайд этилган қарор билан:

2018 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолати тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ҳам текширилиши мумкинлиги;

2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

3. Туман Ички ишлар бўлими йўл харакати хавфсизлиги гуруҳи (А.Жакбаров)га зарур шарт шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурларга, назорат ўлчаш асбобларга асфалть ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларга ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида, тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан (кейинги ўринларда “техник кўрик” деб юритилади) ўтказилиши таъминлансин.

4. Траспорт воситалари қуйидаги даврийликга мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) Тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланадиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (хайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус тарнспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари - бир йилда 2 марта:

б) Ишлаб чиқарилганига беш йилдан кўп бўлган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситасидан ташқари – икки йилда 1 марта:

в) Ишлаб чиқарилганини хисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганига беш йилдан ортиқ транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – 1 йилда бир марта:

г) Тиркамалар кўрикка, транспорт воситаси-шатакчи учун белгиланган муддатларда.

Биринчи марта – 1 мартдан 30 июнгача:

Иккинчи марта – 1 сентябрдан 30 октябргача:

Жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларининг техник кўриги 2020 йилнинг 1 март - 31 августгача ўтказилсин.

5. Тумандаги транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг 2020 йилги мажбурий техник кўрикдан ўтказишни 1 ва 2-босқичи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январ 54-сонли қарорида “Транспорт воситасининг мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низоми тасдиқлаш ҳақидаги қарорни 3-банди талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, Ички ишлар бўлими ва миллий хавфсизлик хизмати харбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши назарда тутилсин.

7. Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларнинг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш бўйича хизматлари учун тўловларнинг чекланган миқдорлари вилоят ҳокимликлиги томонидан белгиланган тарифларига қатъий амал қилинсин.

8. Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибига иш олиб борган ходимларнинг доимий иш жойлардаги ойлик иш ҳақлари сақланиб қолинсин.

9. Туман ҳокимлиги матбуот котиби (Д.Полвонов)га  мазкур қарорни “Бағдод хаёти” газетасида чоп этиш ва туман ҳокимлиги расмий веб-сайтига жойлаштириш вазифаси юклатилсин.

10. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 25 февралдаги №792-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари  А.Авлиёхонов зиммасига юклатилсин.

 

 

         Туман ҳокими:                                                А.Турсунов.

 

Общие предложения

179