ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13543 Хокимият Ходжаабадского района 08/02/2020 23/02/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-13543
ХЎЖАОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ Қ А Р О Р И “____” _______ 2020 йил № Хўжаобод туман Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54 сонли, 2019 йил 15 февралдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 136-сон қарорига, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 272-сон қарорларини ижросини таъминлаш мақсадида, туман ички ишлар бўлимининг 2020 йил 15 январдаги 42/1-66-сонли хатини инобатга олиб Ўзбекистон Республикаси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н: 1. Хўжаобод туман ички ишлар бўлимининг 2020 йил 15 январдаги “Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги 42/1-66-сонли хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин. 2. Туманда барча корхона, ташкилот, муассаса ва фуқароларнинг транспорт воситаларини қайд қилиш, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлиги гурухи рахбари (Х.Комилов) га Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54 сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига тўлиқ амал қилиш вазифаси юклатилсин. 3. Техник кўрикни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш учун тузилган ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 4. Мазкур қарор “Хақиқат” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин. 5. Мазкур қарор оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киради. 6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Дж.Қосимов зиммасига юклатилсин. Хўжаобод туман ҳокими О.Расулов

Общие предложения

165