ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13538 Хокимият Кизилтепинского района 08/02/2020 23/02/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тумани ҳудудларидаги каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларининг сувини муҳофаза қилиш зоналари ҳамда соҳил бўйи минтақаларини белгилаш тўғрисида
ID-13538
«Лойиҳа» Қизилтепа тумани ҳокимининг қарори Тумани ҳудудларидаги каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларининг сувини муҳофаза қилиш зоналари ҳамда соҳил бўйи минтақаларини белгилаш тўғрисида 07.02.2020 йил Қизилтепа тумани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилишва санитария–муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 981-сонли қарори ҳамда Қуйи-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги мелиоратив экспедициясининг 2020 йил 8 январдаги 01-05/7-сонли хатини инобатга олиб, туман ҳудудларидаги каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларининг сувини муҳофаза қилиш зоналари ҳамда соҳил бўйи минтақаларини белгилаш мақсадида; Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 981-сонли қарори ҳамда Қуйи-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги мелиоратив экспедициясининг 2020 йил 8 январдаги 01-05/7-сонли хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин. 2. Қизилтепа тумани ҳудудларидаги сойлар, каналлар, қирғоқ бўйи ҳимоя минтақаларини қирғоқдан 15 метр, хўжаликлараро канал ва коллектор тармоқлари учун 12 метр ҳамда хўжалик ички суғориш ва зовур тармоқлари учун 7 метр этиб белгилансин. 3. Хўжаликлараро канал ва коллекторлар қирғоқ бўйи ҳимоя минтақасида сув хўжалиги идоралари рухсатисиз қурилиш ишлари олиб бориш ифлослантирувчи нарсалар, (ахлат, гўнг, саноат чиқиндилари, маиший оқавалар) ташлаш шунингдек заҳарли дорилар, минерал ўғит омборлари, ёнилғи мойлаш материаллари омборлари, автомобиллар ёнилғи қуйиш шахобчалари, молхона, парандачилик корхоналари ва бошқа ифлослантирувчи корхоналар қуриш қатъиян ман этилганлиги белгилаб қўйилсин. 4. Туман ҳудудларидаги магистрал, хўжаликлараро ва ички канал ҳамда коллекторлар қирғоқ бўйи ҳимоя минтақаларига сув хўжалиги идоралари рухсати билан қирғоқларни мустаҳкамлаш, сув буғланишини камайтириш мақсадида мавсумий қишлоқ хўжалик экинлари экишга рухсат берилсин. 5. Мазкур қарор “Қизилтепа тонги” газетасида расмий эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин. 6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ҳ.Алиев зиммасига юклатилсин. 7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Туман ҳокими Ш.Набиев

Общие предложения

150