ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13471 Министерство финансов Республики Узбекистан 06/02/2020 21/02/2020 2

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида буйруғи
ID-13471

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ

 

Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сон “Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2018 йил 15 майдаги 186-сон буйруғи (рўйхат рақами 3015, 2018 йил 21май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 21-сон, 444-модда) билан тасдиқланган Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Вазир                                                                                    Д. Кучкаров

 

 

Тошкент ш.,

2020 йил “___” ________,

____-сон

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил “__” __________
___- сон буйруғига
ИЛОВА

 

 

Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш
ва қўшимчалар

 

1. 3-банд иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“давлат харидлари тўғрисидаги ахборотни жойлаштиришни ва унга киришни, давлат харидлари бўйича статистик маълумотларни қайта ишлашни, давлат харидларини амалга оширишда товарлар (ишлар, хизматлар) классификаторидан фойдаланишни, электрон давлат харидларини ўтказиш, электрон харид қилиш тартиб-таомиллари натижаларига кўра шартномалар тузишни ва ҲККП орқали мажбуриятларни бажариш кафолатларини таъминлайдиган ахборот тизимининг мавжудлиги;”.

2. 8-банддаги “Воситачилик йиғими миқдори барча Операторлар учун ягона ҳисобланади.” деган сўзлар “Барча операторлар учун ягона бўлган, оператор томонидан буюртмачи ва иштирокчилардан ундириладиган, воситачилик ҳақи миқдори ваколатли орган томонидан белгиланади.” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 12-бандда:

еттинчи хатбошисидаги “, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзинжиниринг» республика лойиҳалаштириш институти” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

давлат харидлари бўйича статистик маълумотларнинг дастлабки таҳлилини автоматик равишда шаклланишини таъминлайди;

электрон тизимда рўйхатга олинган битимлар бўйича шартнома мажбуриятларини бажариш кафолати берилишини, шартномаларнинг бажарилишини кузатишни, улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишни таъминлайдиган клиринг ва ҳисоб-китоб тизимини юритади;”;

саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари тегишли равишда ўнинчи ва ўн биринчихатбошилар деб ҳисоблансин.

4. 13-бандда:

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

буюртмачилар ва иштирокчиларга қонун хужжатларига мувофиқ электрон давлат харидларида қатнашиш учун порталдан фойдаланишларини таъминлаш;”;

ўн иккинчи хатбошидаги “юритиш” деган сўз “порталда жойлаштириш” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“36. Бюджет буюртмачиси томонидан шахсий кабинет орқали электрон аукцион, электрон танлов ва электрон тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълон (бундан буён матнда эълон деб аталади) жойлаштирилгандан ёки электрон дўконда иштирокчининг офертаси танлангандан (бундан буён матнда оферта деб аталади) сўнг, портал электрон давлат харидлари якунларига кўра тузилган шартномавий мажбуриятларни бажариш учун, молиялаштириш манбаларини инобатга олган ҳолда, керакли суммага банд қўйиш тўғрисидаги ахборотни Молия вазирлигининг давлат молиясини бошқариш ахборот тизимидан (бундан буён матнда ДМБАТ деб аталади) олгандан сўнг ушбу эълонни ёки танланган оферта бўйича нархлар сўрови механизмини активлаштиради.”.

6. 38-бандда:

иккинчи хатбошиси “дўкон” деган сўздан кейин “, электрон танлов ва электрон тендер” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Электрон тендер ва электрон танловда ижрочининг киритган заклати шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган ёки белгиланган тартибда бекор қилингунга қадар банд қилиб қўйилади.”.

7. Қуйидаги мазмундаги 38-1-банд билан тўлдирилсин:

“38-1. Молия вазирлиги оператор билан электрон давлат харидларини ташкил этиш, буюртмачилар ва иштирокчиларни электрон харид қилиш тартиб-таомилларига кириши, шартнома мажбуриятларини бажариш кафолатини таъминлаш, шунингдек статистик ва таҳлилий маълумотларни юритиш учун зарур бўлган ўзларининг маълумотлар базаларининг электрон ҳамкорлиги ва маълумотлар алмашинуви орқали хужжатлар айланмасини амалга ошириш учун шароит яратилишини таъминлайди.”.

8. 41-бандда:

биринчи хатбошиси “олади” деган сўздан кейин “, шунингдек электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Бюджет буюртмачиси электрон танлов ёки электрон тендер орқали тузилган шартномаси бўйича тўловларни тўғридан-тўғри, ҲККПдаги шахсий ҳисоб рақамлардан фойдаланмасдан қонун хужжатларида кўзда тутилган шартлар асосида амалга оширади.”;

иккинчи хатбошиси учинчи хатбошиси деб ҳисоблансин;

учинчи хатбошидаги “Бунда олдиндан” деган сўзлар “Олдиндан” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9. 42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“42. Корпоратив буюртмачилар электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича тўловларни тўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун ушбу шартнома порталда рўйхатга олинган пайтдан бошлаб, беш иш куни мобайнида ўзларининг ҲККПдаги ҳисоб рақамларига пул маблағларини ўтказадилар. Бунда закалат, шартнома бўйича тўлаш суммасига қўшиб ҳисобланади.

Корпоратив буюртмачилар электрон танлов ёки электрон тендер орқали тузилган шартномалари бўйича тўловларни ушбу шартномада белгиланган тартибда амалга оширадилар.”.

10. 44-банд “буюртмачи” деган сўздан кейин “электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

11. 45-банднинг биринчи хатбошиси“буюртмачидан” деган сўздан кейин “электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

12. 47-банддаги “кабинети орқали” деган сўзлар “кабинетидан фойдаланган ҳолда электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома асосида” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

13. 48-банддаги “тўлиқ ҳажмда” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

14. 50-бандда:

биринчи хатбошиси “товарлар (ишлар, хизматлар)” деган сўзлардан кейин “электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

олтинчи хатбошисидаги “шартномавий” деган сўз “электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

15. Қуйидаги мазмундаги 50-1-банд билан тўлдирилсин:

“50-1. Оператор, товарлар (ишлар, хизматлар) электрон танлов ёки электрон тендер орқали тузилган шартнома бўйича тўлиқ ҳажмда етказилганлиги ҳақида маълумотни олгандан сўнг, бир иш куни давомида:

закалатни банддан ечади ва ижрочининг тегишли шахсий ҳисоб рақамига қайтаради;

электрон танлов ёки электрон тендер орқали тузилган шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилганлиги ҳақидаги маълумотни порталга жойлаштиради.”.

16. 51-банддаги “Шартнома” деган сўз “Электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

17. 52-бандбиринчи хатбошиси “томонидан” ва “ҲККП” деган сўзлардан кейин тегишинча “электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган” ва “ушбу” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

Общие предложения

188