ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13436 Национальное агентство проектного управления при Президенте Республики Узбекистан 07/02/2020 22/02/2020 0
Указ Президента Республики Узбекистан
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
ID-13436

 

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ
АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

 

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли ва “Халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилашга оид чора-тадбирларни тизимлаштириш тўғрисида” 2019 йил 7 мартдаги ПФ-5687-сонли Фармонларига мувофиқ ҳамда инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ва тасдиқлаш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш тартибини соддалаштириш, шунигдек ёшларнинг бизнес ташаббуслари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:  

      1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

    2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.

 

 

       Ўзбекистон Республикаси

                   Президенти                                                                        Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси
Президентининг  20___ йил «___» ________
ПФ-_____-сон Фармонига
ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон
Республикаси
Ҳукуматининг айрим қарорларига
киритилаётган
ўзгартиришлар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 24 июлдаги ПФ-5120-сонли Фармонининг 2-банди тўртинчи хатбошидаги “инвестиция лойиҳалари” сўзлари чиқариб ташлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Капитал қурилишда лойиҳа ва қурилиш ишларини амалга ошириш тартибини оптималлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 22 майдаги ПФ-5445-сонли Фармонида:

а) 1-бандининг биринчи ва учинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги” ва “Агентлик” сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги” ва “вазирлик” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-банднинг икинчи ва учинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги” ва “Агентлик” сўзлар “вазирлик” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 4-банддаги “Агентликка” сўзи “вазирликка” сўзи билан алмаштирилсин;

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги 2018 йил 27 июндаги ПФ-5466-сонли Фармонида:

а) 11-банднинг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

еттинчи ва ўн учинчи хатбошилар тегишлича олтинчи ва ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 3-иловасининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3150-сонли қарорида:

а) 5-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи-олтинчи хатбошилар тегишлича учинчи-бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикасининг инвестиция муҳитини яхшилаш” сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 8 банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

в) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги тўғрисида Низомда:

7-банди учинчи хатбошидаги “инвестиция лойиҳалари” сўзлари чиқариб ташлансин;

8-бандда:

“б” кичик бандида:

биринчи ва ўнинчи хатбошилардаги “инвестиция лойиҳалари” сўзлари чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўқизинчи ва унинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

“д” кичик бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи-етинчи хатбошилар тегишлича учинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

12-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ҳудудларида «Business city» замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 2 августдаги ПҚ-3895-сон қарорининг 8-бандидаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан биргаликда” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4067-сон қарорининг 10-бандидаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон қарорида:

а) 5-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) 1-илованинг рус тилидаги матнидаги 55-банди чиқариб ташлансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 25 февралдаги ПҚ-4210-сон қарорнинг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 августдаги 669-сонли “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar — kelajagimiz” жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 2-иловаси 20-банди учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги 962-сонли “Yoshlar — kelajagimiz” Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида:

а) 1-илованинг 61-банди иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

б) 2-илованинг 23-банди иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

Общие предложения

220