ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13435 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 06/02/2020 21/02/2020 21
Постановление Президента Республики Узбекистан
Мойли ва толали экинларни етиштиришни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-13435

Мойли ва толали экинлар хом ашёсини етиштириш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини янада кенгайтириш, мойли экинларнинг янги рақобатбардош, шунингдек, ҳудудларнинг табиий-иқлим шароитларига мос, серҳосил навларини яратиш ва етиштириш ишларини жадаллаштириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалик вазирлиги вазирлиги ва “Ўзёғмойсаноат” уюшмасининг Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази қошидаги Мойли ва толали экинлар илмий тажриба станциясини (кейинги ўринларда Станция деб юритилади) ташкил этиш бўйича таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар Станциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитларига мос, юқори ҳосилли, зараркунандаларга ва сувсизликка чидамли, толали экинлар (техник каноп, зиғир) ҳамда мойдорлик сифат кўрсаткичлари бўйича ажралиб турувчи мойли экинлар навлари ва дурагайларини яратиш бўйича тадқиқотларни кенгайтириш ва уларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш;

мойли ва толали экинларни етиштиришда замонавий ресурстежамкор ва сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда асосий агротехник тадбирларни инновацион технологиялар асосида механизациялашни жорий этиш;

соҳанинг етакчи хорижий илмий муассасалари билан қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, мойли ва толали экинларни ривожлантириш муаммоларига бағишланган лойиҳа ва инвестицияларни жалб қилиш, тажриба алмашиш, конференциялар, симпозиумлар ва семинарлар ўтказиш;

интенсив равишда мойли ва толали экинларни етиштириш агротехнологиялари бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш;

3. Қуйидагилар:

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Мойли ва толали экинлар илмий-тажриба станциясининг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони йигирма етти штат бирилигидан иборат бўлган бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

2020-2022 йилларда Мойли ва толали экинлар илмий-тажриба станциясининг фаолиятини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директорига, зарур ҳолларда, Станция тузилмасига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бир ой муддатда Станциянинг уставини тасдиқланишини ҳамда унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.

5. Қуйидагилар Станцияни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан давлат илмий-техника дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари;

халқаро грантлар ва техник кўмак маблағлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ва вилоят ҳокимлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар томонидан мойли ва толали ўсимликлар уруғларини етиштиришни ташкил этиш чораларини кўриш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларга ҳар томонлама кўмаклашиш учун шахсий жавобгарлик юклансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Микробиология институти, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази билан ҳамкорликда бир ой муддатда маҳаллий
тупроқ-иқлим шароитида соя уруғларига ишлов берадиган биопрепаратлар ишлаб чиқаришни ташкил этсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

Станцияни Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Саховат кўчаси 51-уйга жойлаштиришни;

Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти балансида бўлган Юқоричирчиқ туманидаги 86 гектар суғориладиган ер майдонини, доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида станцияга илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун ажратилишини таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

              Президенти                                                                                                          Ш.Мирзиёев

2020-2022 йилларда Мойли ва толали экинлар илмий-тадқиқот станциясини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

Мойли ва толали экинлар етиштириш соҳасини ривожлантириш бўйича амалий тадқиқотлар, инновацион ишлар олиб бориш

1.

Республикада мойли ва толали экинларни ривожлантириш, унинг селекцияси, уруғчилиги ҳамда етиштириш агротехнологияларини такомиллаштиришга доир долзарб муаммолар бўйича ўтказиладиган амалий тадқиқотлар
ва инновацион лойиҳалар танловида иштирок этиш.

1. 2020-2022 йилларда мойли ва толали экинлардаги устувор илмий йўналишларни аниқлаш.

2. Амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳалар тайёрлаш.

3. Илмий тадқиқотларни ўтказиш ва натижаларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш.

2020-2022 йиллар

Давлат илмий техник дастурларига ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

2.

Мойли ва толали экинларни етиштириш соҳасида олиб борилаётган илмий-тадқиқотларнинг жаҳон андозалари асосида ўтказилишини таъминлаш чораларини кўриш.

1. Мойли ва толали экинларни етиштириш соҳасида етакчи хорижий давлатларнинг илмий муассасаларида бажарилаётган илмий-тадқиқотлар тенденциялари ва натижаларини таҳлил қилиш ҳамда таҳлил натижалари бўйича станция илмий-тадқиқот мавзулари ва йўналишларини янгилаб ва такомиллаштириб бориш.

2. Соҳа бўйича етук хорижий мутахассислар билан биргаликда илмий тадқиқотлар ўтказиш, видео-конференциялар ташкил этиш.

2020-2022 йиллар

Халқаро ташкилотлар грантлари, хўжалик шартномалари доирасида ажратиладиган маблағлар

Қишлоқ хўжалиги
ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази

3.

Ҳуддудларининг тупроқ ва иқлим шароитларига мос шўрга чидамли мойли ва толали экинлар навларини яратиш, хорижий давлатлардан келтириладиган навларини иқлимлаштириш, ресурстежамкор юқори самарали мойли ва толали экинларни етиштириш агротехнологияларини яратиш ҳамда уларда учрайдиган бегона ўт, касаллик, зараркунандаларга қарши курашиш бўйича илмий-тадқиқот ва инновацион изланишларини олиб бориш.

1. Мойли ва толали экинларнинг янги навларини яратиш, хорижий давлатлардан келтириладиган навларини ўрганиш, иқлимлаштириш, танлаш бўйича илмий-тадқиқот ишлари натижалари юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.

2. Ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитларида мойли ва толали экинлардан юқори ҳосил олишнинг агротехнологиясини ҳамда касалликларга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ва инновацион изланишларини натижалари бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.

2020-2021 йиллар

Давлат илмий-техника дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар, халқаро ташкилотлар грантлари, хўжалик шартномалари доирасида ажратиладиган маблағлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

 Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази,
 

II. Мойли ва толали экинлар етиштириш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

4.

Республикадаги олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва мустақил-изланувчилари ҳамда магистрларини мойли ва толали экинлар етиштириш соҳаси бўйича амалий ва инновация лойиҳаларини бажарилишига жалб этиш.

1. Илмий ҳисоботларни тайёрлаш.

2. Ҳамкор ижодий гуруҳларини шакллантириш, уларни илмий ва инновация лойиҳалари танловларида иштирок этишини таъминлаш.

3. Мойли ва толали экинлар илмий-тадқиқот станцияси ҳамда олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда лаборатория базаларидан самарали фойдаланиш учун барча шароитларни яратиб бериш.

2020 йил

Халқаро ташкилотлар грантлари, хўжалик шартномалари доирасида ажратиладиган маблағлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

 

5.

Мойли ва толали экинларни етиштириш соҳасида ривожланган хорижий давлатлар марказларидан олимларни жалб этиш, етакчи илмий-тадқиқот институт
ва марказларида кадрлар малакасини оширишни ташкил этиш.

1. Ҳамкорлик шартномалари тузиш.

2. Соҳа йўналишлари бўйича дунёнинг етакчи илмий муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

3. Ҳар йили етакчи хорижий илмий муассасаларда кадрлар малакасини ошириш учун қисқа ва узоқ муддатли стажировкалар ташкил этиш, уларни халқаро анжуманлар ва семинарларга юбориш.

4. Мойли ва толали экинларни етиштириш соҳаси ривожланган хорижий давлатлар марказларидан олимларни жалб этиш орқали кадрлар малакасини ошириш учун фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари учун ўқув дарслари, семинарлар ва тренинглар ташкил этиш.

2020-2021 йиллар

Халқаро ва хорижий ташкилотлар грантлари

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

III. Станциянинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

6.

Мойли ва толали экинларни етиштириш соҳасининг моддий-техник базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашда маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб этиш.

1. Маҳаллий ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2019 йил

Инвестиция маблағлари

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

7.

Мойли ва толали экинлар илмий-тадқиқот станциясида тайёрланадиган уруғларини сақлаш, саралаш ва меъёрларга келтириш мақсадида донни сақлаш ҳамда саралаш мажмуасини қуриш ва янги самарали технологияларни ўрнатиш.

1. Мойли ва толали экинлар илмий-тадқиқот станциясида сиғими
250 тонна бўлган донни сақлаш омборхоналари қуриш, 1 та қуритиш ва 2 та донни саралаш ускунасини сотиб олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда шартномалар тузиш.

2020 йил

Хўжалик шартномаларидан тушган маблағлар ҳисобига

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,
Тошкент вилояти ҳокимлиги

IV. Станция ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш

8.

Мойли ва толали экинларни етиштириш соҳасида малакали кадрлар тайёрлашда ёш олимларни ижтимоий ҳимоя қилиш механизмларини амалга ошириш.

1. Кадрлар қўнимсизлигини олдини олиш мақсадида мутахассисларни белгиланган тартибда уй-жой билан таъминлаш.

2020-2022 йиллар

Банк кредитлари

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

9.

Станциянинг илмий ходимларига устама ҳақ белгилаш.

1. Станцияда илмий салоҳиятни ошириш юзасидан амалдаги қонунчилик асосида илмий ходимларга устама ҳақ тўлаш тизимини жорий қилиш.

2020-2022 йиллар

Давлат бюджети ва хўжалик шартномаларидан тушган маблағлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги

 

Общие предложения

301