ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13387 Министерство здравоохранения Республики Узбекистан 05/02/2020 20/02/2020 0
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар рўйхатини, шунингдек қуролга эгалик қиладиган фуқаро ва ходимлар тиббий текширувдан ўтиш тартибини белгилаш тўғрисида
ID-13387

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар рўйхатини, шунигдек фуқаро ва ходимларни тиббий текширувдан ўтиш

тартибини белгилаш тўғрисида”ги қарори лойиҳасига

Тушунтириш хати

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар рўйхатини, шунингдек фуқаро ва ходимлар тиббий текширувдан ўтиш тартибини белгилаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2019 йил 19 августда 25/1-2504-сон билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлда қабул қилинган “Қурол тўғрисида”ги ЎРК-550-сонли Қонунининг ижросини таъминлаш юзасидан назорат режаси”га мувофиқ ишлаб чиқилди.

Қарор лойиҳаси 1-иловасидаги тиббий монеликлар рўйхати  ҳамдўстлик мамлакатлари Россия ва Белоруссия қонунчилиги билан солиштирилди. Қуролга эгалик қилувчи фуқаролар икки тоифага ажратилди: фуқаровий қуролга эгалик қилувчи фуқаролар (овчи, спортчи ва ҳаказо) ҳамда хизмат қуролига эгалик қилувчи корхона ва ташкилотларнинг қурол бириктирилган ходимлари (банк инкасатори, судьялар ва ҳаказо). Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқлаштирилган ҳолда хизмат қуролига эгалик қилиш, уни ишлатишга рухсат берилган қўриқлаш ишларида корхона ва ташкилотларнинг қурол бириктирилган ходимларини тиббий текширувдан ўтиш муддати, тиббий текширувда иштирок этиши лозим бўлган мутахассислар, лаборатор ва функционал текширув усулллари рўйхати ишлаб чиқилди. Бу рўйхатда фуқаровий ва хизмат қуролига эгалик қилишга тиббий монелик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар рўйхати кўрсатилди.

Рўйхатда келтирилган тиббий монеликларни аниқлаш ва ташҳислаш учун келтирилган мутахассислар, лаборатор ва функционал текширув усуллари рўйхати мос асосда аниқлаб белгиланди.

Мазкур қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун
2019 йил 21 декабрда (ID-11534) жойлаштирилди.

 

 

Вазир

 

А.Шадманов

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

Қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар рўйхатини, шунингдек қуролга эгалик қиладиган фуқаро ва ходимлар тиббий текширувдан ўтиш тартибини белгилаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида” қонунига мувофиқ Вазирлар Махкамаси қарор қилади:

  1. Қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар
    ва жисмоний нуқсонлар рўйхати 1- иловага мувофиқ;
  2. Қуролга эгалик қилувчи фуқароларнинг тиббий текширувдан ўтиш тартиби  тўғрисидаги низом 2- иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий гвардияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
  4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклатилсин.

 

            Ўзбекистон Республикаси

                        Бош вазири                                                                                               А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил

______даги _____-сон қарорига

1-ИЛОВА

 

Қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар рўйхати

 

  1. Фуқаровий қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар:

I. Руҳий ва  асаб касалликлари:

1. Органик ва симптоматик бузилишларни ўз ичига қамраб олган руҳий бузилишлар (деменция; алкоголь ва бошқа руҳий фаол моддалар сабаб бўлмаган органик амнестик синдром ва делирий; бош мия зарарланиши ёки дисфункцияси ёхуд физиологик касалликлар натижасидаги руҳий бузилишлар; бош мия касаллиги, жароҳати ёки дисфункцияси сабабли келиб чиққан шахс ва хулқ атвор бузилиши). 

2. Шизофрения, шизотипик ва васваса бузилишлар (шизофрения, шизоптик бузилишлар, сурункали ва индуцирланган васваса бузилишлар, шизоактив, ўткир, транзитор, ноорганик ёки бошқа аниқланмаган психотик бузилишлар).

3. Аффектив бузилишлар (маникал ва депрессив эпизод, биполял аффектив, сурункали, аниқланмаган ёки бошқа аффектив бузилишлар).

4. Стресс билан боғлиқ невротик ва соматоформ бузилишлар.

5. Вояга етганларда шахс ва хулқ атвор бузилиши.

6. Ақлий заифлик.

7. Эпилепсия ва эпилептиформ синдроми.

8. Вегето-сосудли дистония синкопал ҳолатлар билан. 

II. Кўз касалликлари:

1. Кўриш функциясининг сезиларли даражада бузилиши билан боғлиқ кўз пардаларининг сурункали касалликлари.

2. Кўриш ўткирлигининг коррекция билан бир кўзда 0,5 (50%)дан пастлиги, иккинчи кўзда 0,2 (20%) дан пастлиги.

3. Кўз тўр пардаси ва кўриш нервининг касалликлари (пигментли ретинит, кўриш нерви атрофияси, тўр парда кўчиши ва бошқа).

4. Глаукома декомпенсация даври.

            III.Таянч-харакат тизими касалликлари, шикастланишлари ва уларнинг асоратлари:

1. Қўл ҳаракатларини ўрта ва оғир даражадаги чекланишига олиб келувчи, қўл (иккала қўл) касаллик, шикастлари ҳамда уларнинг асоратлари:

қўлнинг (иккала кўл соҳасидан қатъий назар) йўклиги;

кафтнинг сиқиш ва ушлаб туриш фаолиятини ўрта ва оғир даражада бузилишига олиб келувчи (билак, кафт, бармоқлар ва фалангаларнинг) касаллик, шикастланишлари
ва уларнинг асоратлари. 

2. Бўйин ҳаракатини сезиларли чегараланишига олиб келувчи касаллик, шикастланишлари ва уларнинг асоратлари.

 3. Функционал фаолият бузилиши билан кечувчи ҳаракат  аъзоларининг туғма
ва ортирилган нуқсонлари (болалар церебрал фалажлиги, полиэмилит асоратлари, плекситлар).

2. Хизмат қуролига эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар

ва жисмоний нуқсонлар:

I. Руҳий ва  асаб касалликлари:

1.Органик ва симптоматик бузилишларни ўз ичига қамраб олган руҳий бузилишлар (деменция; алкоголь ва бошқа руҳий фаол моддалар сабаб бўлмаган органик амнестик синдром ва делирий; бош мия зарарланиши ёки дисфункцияси ёхуд физиологик касалликлар натижасидаги руҳий бузилишлар; бош мия касаллиги, жароҳати ёки дисфункцияси сабабли келиб чиққан шахс ва хулқ атвор бузилиши). 

2. Шизофрения, шизотипик ва васваса бузилишлар (шизофрения, шизоптик бузилишлар, сурункали ва индуцирланган васваса бузилишлар, шизоактив, ўткир, транзитор, ноорганик ёки бошқа аниқланмаган психотик бузилишлар).

3. Аффектив бузилишлар (маникал ва депрессив эпизод, биполял аффектив, сурункали, аниқланмаган ёки бошқа аффектив бузилишлар).

4. Стресс билан боғлиқ невротик ва соматоформ бузилишлар.

5. Вояга етганларда шахс ва хулқ атвор бузилиши.

6. Ақлий заифлик.

7. Эпилепсия ва эпилептиформ синдроми.

8. Вегето-сосудли дистония синкопал ҳолатлар билан.

II. Кўз касалликлари:

1. Кўриш функциясининг сезиларли даражада бузилиши билан боғлиқ кўз пардаларининг сурункали касалликлари.

2. Кўриш ўткирлигининг коррекция билан бир кўзда 0,5 (50%)дан пастлиги, иккинчи кўзда 0,2 (20%) дан пастлиги.

3. Кўз тўр пардаси ва кўрув нервининг касалликлари (пигментли ретинит, кўриш нерви атрофияси, тўр парда кўчиши ва бошқа).

4. Глаукома декомпенсация даври.

III. Қулоқ касалликлари:

Эшитиш заифлиги (Гаранглик IV ва ундан юқори даражаси).

 

            IV.Таянч-харакат тизими касалликлари, шикастланишлари ва уларнинг асоратлари:

1. Қўл харакатларини ўрта ва оғир даражадаги чекланишига олиб келувчи қўл (иккала қўл) касаллиги, шикастлари ҳамда уларнинг асоратлари:

қўлнинг (иккала кўл соҳасидан қатъий назар) йўқлиги;

кафтнинг сиқиш ва ушлаб туриш фаолиятини ўрта ва оғир даражада бузилишига олиб келувчи (билак, кафт, бармоқлар ва фалангаларнинг) касаллик, шикастланишлари
ва уларнинг асоратлари.

2. Бўйин ҳаракатини сезиларли чегараланишига олиб келувчи касаллик, шикастланишлари ва уларнинг асоратлари.

3. Таянч-харакат тизими фаолиятини (кўл, оёқ ва умуртқа) ўрта ва оғир даражада бузилишига олиб келувчи касаллик, шикастланишлари ва уларнинг асоратлари.

        V. Ноинфекцион ва инфекцион касалликлар:

  1. Қон айланиши етишмовчилиги билан асоратланган юрак касалликлари.
  2. Яққол ифодаланган ўпка-юрак етишмовчилиги билан асоратланган сурункали ўпка

касалликлари.

  1. Гипертония касаллиги III босқичи.
  2. Бронхиал астма оғир тури;
  3. Жигар циррози;
  4. Буйрак етишмовчилиги асоратланган сурункали буйрак касалликлари;
  5. Тиреотоксикоз (гипертиреоз).
  6. Туберкулёзнинг ҳар қандай фаол турлари.

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “__” “_____” даги
“___”-сон қарорига
2-ИЛОВА

 

Қуролга эгалик киладиган фуқаро ва ходимларнинг тиббий текширувдан ўтиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида” ги қонунига мувофиқ фуқаровий қуролга эгалик килувчи фуқаролар ҳамда хизмат қуролига эгалик қилувчи корхона ва ташкилотларнинг қурол бириктирилган ходимларининг (бундан буён - хизмат қуроли бириктирилган ходимлар деб юритилади) тиббий текширувдан ўтиши тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низом тиббий текширувдан ўтиши шарт бўлган  фуқаролик қуролига эгалик килувчи фуқаролар ҳамда хизмат қуроли бириктирилган ходимларга тааллуқлидир. Мазкур Низом талаблари бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ тиббий текширувдан ўтказиладиган ходимлар тоифаси учун қўлланилмайди.

3. Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги қонунга мувофиқ тиббий текширувдан ўтиши шарт бўлган фуқоравий қуролга эгалик қилувчи фуқаролар ҳамда хизмат қуроли бириктирилган ходимлар мазкур Низом иловасида келтирилган схемага мувофиқ тиббий текширувдан ўтишлари лозим.

4. Тиббий текширувлар ҳудудий тегишлилиги бўйича вилоят, шаҳар, туман тиббиёт бирлашмаларига қарашли ҳамда республика ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари (бундан
буён - даволаш-профилактика муассасаси деб юритилади) томонидан шартномага биноан пуллик асосда 10 кундан ошмаган муддатда ўтказилади. Тиббий текширувдан ўтиш даврийлиги 1 йилда бир марта.

5. Тиббий текширувлардан ўтказиш вақтида хизмат қуроли бириктирилган ходимларнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланади.

 

 

2-боб. Тиббий текширувни ўтказиш

6. Фуқаровий қуролга эгалик килувчи фуқаролар ҳамда хизмат қуроли бириктирилган ходимлар тиббий текширувдан ўтиш учун тиббий текширувни ўтказувчи даволаш-профилактика муассасасига паспортини ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат билан келиши лозим.

7. Тиббий текширувларни ўтказиш учун тиббий текширувни ўтказувчи даволаш-профилактика муассасасида тиббий текширув комиссияси ташкил этилади.

Тиббий текширувдан комиссияси  таркиби мазкур Низомнинг иловасида белгиланган талаблардан келиб чиқиб шакллантирилади.

8. Тиббий текширувдан ўтувчи фуқаровий қуролга эгалик килувчи фуқаролар ҳамда хизмат қуроли бириктирилган ходимларда руҳий-асаб касалликлари (шизофрения, эпилепсия, олигофрения) ва гиёҳвандлик белгилари мавжудлигини текшириш уларнинг яшаш жойидаги
даволаш-профилактика муассасасининг врач-психиатри ва наркологи томонидан амалга оширилади.

Туман врач-психиатри ёки наркологи бўлмаган тақдирда руҳий-асаб касалликлари ва гиёҳвандлик белгиларига текшириш туманлараро
ёки вилоят (шаҳар, республика) руҳий-асаб ва гиёҳвандлик диспансерининг врач-психиатри ва наркологи томонидан амалга оширилади.

Агар фуқаровий қуролга эгалик килувчи фуқаролар ҳамда хизмат қуроли бириктирилган ходимлар руҳий-асаб ва гиёҳвандлик касалликлари бўйича диспансер ҳисобида турса, унга бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги маълумотнома берилади.

Маълумотномалар ушбу даволаш-профилактика муассасасининг муҳри ва раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланади.

9. Тиббий текширув комиссияси томонидан фуқаровий қуролга эгалик қилувчи фуқаролар хизмат қуроли бириктирилган ходимларни тиббий текширувдан ўтказиш билан боғлиқ барча маълумотларни қайд этиш мақсадида амбулатор тиббий карта юритилади. Амбулатор тиббий картада тиббий текширувни ўтказишда иштирок этган ҳар бир врач
ва мутахассисларнинг фуқаровий қуролга эгалик килувчи фуқаролар
ҳамда хизмат қуроли бириктирилган ходимлар тўғрисидаги тиббий хулосалари кўрсатилиши керак.

Тиббий текширув комиссияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган намунадаги хулосани уч кунлик муддатда фуқарога ёки хизмат қуроли бириктирилган ходимга беради ва ушбу хулоса бир йил давомида ҳақиқий ҳисобланади.

Тиббий текширув натижасига кўра фуқаролар ҳамда хизмат қуроли бириктирилган ходимларни қуролга эгалик килишга монелик қилувчи касаллик ёки тиббий нуқсон аниқланганда, унга бу тўғрисида тиббий текширувни ўтказувчи даволаш-профилактика муассасасининг тиббий текширувдан ўтказиш  комиссиясининг хулосаси берилади. Ушбу хулоса нусҳаси уч кунлик муддат ичида фуқаронинг яшаш жойига, хизмат қуроли бириктирилган ходимларнинг иш жойи манзилига  юборилади.

3-боб. Тиббий текширувдан ўтишни ташкил
қилиш бўйича жавобгарлик

10. Тиббий текширувнинг сифатли ўтказилишига тиббий текширувдан ўтказувчи даволаш-профилактика муассасасининг раҳбари жавобгар ҳисобланади.

11. Тиббий текширувдан ўтиши шарт бўлган фуқаровий қуролга эгалик килувчи фуқаролар хамда хизмат қуроли бириктирилган ходимлар тиббий текширувлардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмаслар.

Хизмат қуроли бириктирилган ходимларни тиббий текширувдан белгиланган муддат ва тартибда ўтишига иш берувчи, фуқаровий қуролга эгалик қилувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтишлари учун Миллий гвардия органлари  масъулдир. Тиббий текширув натижалари бўйича иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишмовчиликлар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.

 

4-боб. Якуний қоидалар

 

12. Ўтказилган тиббий текширувдан норози бўлган шахслар белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

13. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Қуролга эгалик килувчи фуқароларни

тиббий текширувдан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга

ИЛОВА

 

Қуролга эгалик қиладиган фуқаро ва ходимларнинг тиббий текширувдан ўтиш схемаси

Тиббий текширувдан ўтувчи шахслар

Тиббий текширувдан ўтиш муддати

Тиббий текширувни ўтказувчи врач– мутахассислар

Лаборатор ва функционал текширувлар

Қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар рўйхати

Фуқаровий қуролига эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар рўйхати

Қуролга эгалик қилувчи фуқаролар

1 йилда

1 марта

1.Терапевт; 2.Невропатолог, 3.Отоларинголог; 4.Офтальмолог; 5.Жарроҳ;

6.Психиатр; 7.Дерматовенеролог

8.Нарколог

9.Кардиолог

1.Қоннинг умумий таҳлили;

2.ЭКГ;

3.Кўриш ўткирлигини текшириш;

4.Вестибуляр аппаратни текшириш;

5.Аудиометрия;

6. ЭЭГ;

7.Қонни кимёвий-токсикологик (гиёхванд, рухий фаол моддалар ва уларнинг метаболитлари);

 

I. Руҳий ва  асаб касалликлари:

1.Органик ва симптоматик бузилишларни ўз ичига қамраб олган руҳий бузилишлар(деменция; алкоголь ва бошқа руҳий фаол моддалар сабаб бўлмаган органик амнестик синдром ва делирий; бош мия зарарланиши ёки дисфункцияси ёхуд физиологик касалликлар натижасидаги руҳий бузилишлар; бош мия касаллиги, жароҳати ёки дисфункцияси сабабли келиб чиққан шахс ва хулқ атвор бузилиши). 

2. Шизофрения, шизотипик  ва васваса бузилишлар (шизофрения, шизоптик бузилишлар, сурункали ва индуцирланган васваса бузилишлар, шизоактив, ўткир, транзитор, ноорганик
ёки бошқа аниқланмаган психотик бузилишлар).

3. Аффектив бузилишлар (маникал ва депрессив эпизод, биполял аффектив,   сурункали, аниқланмаган ёки бошқа аффектив бузилишлар).

4. Стресс билан боғлиқ невротик ва соматоформ бузилишлар.

5. Вояга етганларда шахс ва хулқ атвор бузилиши.  

6. Ақлий заифлик.

7. Эпилепсия ва эпилептиформ синдроми.

8. Вегето-сосудли дистония синкопал ҳолатлар билан. 

II. Кўз касалликлари:

1. Кўриш функциясининг сезиларли даражада бузилиши билан боғлиқ кўз пардаларининг сурункали касалликлари.

2. Кўриш ўткирлигининг коррекция билан бир кўзда 0,5 (50%)дан пастлиги, иккинчи кўзда 0,2 (20%) дан пастлиги.

3. Кўз тўр пардаси ва кўрув нервининг касалликлари (пигментли ретинит, кўриш нерви атрофияси, тўр парда кўчиши ва бошқа).

4. Глаукома декомпенсация даври.

                III.Таянч-харакат тизими касалликлари, шикастланишлари ва уларнинг асоратлари:

1. Қўл харакатларини ўрта ва оғир даражадаги чекланишига олиб келувчи, қўл (иккала қўл) касаллик, шикастлари хамда уларнинг асоратлари:

қўлнинг (иккала кўл соҳасидан қатъий назар) йўклиги;

кафтнинг сиқиш ва ушлаб туриш фаолиятини ўрта ва оғир даражада бузилишига олиб келувчи (билак, кафт, бармоқлар ва фалангаларнинг) касаллик, шикастланишлари ва уларнинг асоратлари. 

2. Бўйин ҳаракатини сезиларли чегараланишига олиб келувчи касаллик, шикастланишлари
ва уларнинг асоратлари.

 3. Функционал фаолият бузилиши билан кечувчи ҳаракат  аъзоларининг туғма ва ортирилган нуқсонлари (болалар церебрал фалажлиги, полиэмилит асоратлари, плекситлар).

 

Хизмат қуролига эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар рўйхати

Қуролга эгалик қилувчи корхона ва ташкилотларнинг қурол бириктирилган ходимлари

1 йилда

1 марта

1.Терапевт; 2.Невропатолог, 3.Отоларинголог; 4.Офтальмолог; 5.Жарроҳ;

6.Психиатр; 7.Дерматовенеролог

8.Нарколог

9.Кардиолог

Қоннинг умумий таҳлили;

2.ЭКГ;

3.Кўриш ўткирлигини текшириш;

4.Вестибуляр аппаратни текшириш;

5.Аудиометрия;

6. ЭЭГ;

7.Қонни кимёвий-токсикологик (гиёхванд, рухий фаол моддалар ва уларнинг метаболитлари);

8. Қонни биокимёвий текшируви (АЛТ, АСТ, билирубин, ЩФ, мочевина, креатинин);

9. Пешоб умумий таҳлили;

10. Кўкрак қафаси рентгенограммаси

I. Руҳий ва  асаб касалликлари:

1.Органик ва симптоматик бузилишларни ўз ичига қамраб олган руҳий бузилишлар(деменция; алкоголь ва бошқа руҳий фаол моддалар сабаб бўлмаган органик амнестик синдром ва делирий; бош мия зарарланиши ёки дисфункцияси ёхуд физиологик касалликлар натижасидаги руҳий бузилишлар; бош мия касаллиги, жароҳати ёки дисфункцияси сабабли келиб чиққан шахс ва хулқ атвор бузилиши). 

2. Шизофрения, шизотипик  ва васваса бузилишлар (шизофрения, шизоптик бузилишлар, сурункали ва индуцирланган васваса бузилишлар, шизоактив, ўткир, транзитор, ноорганик
ёки бошқа аниқланмаган психотик бузилишлар).

3. Аффектив бузилишлар (маникал ва депрессив эпизод, биполял аффектив,   сурункали, аниқланмаган ёки бошқа аффектив бузилишлар).

4. Стресс билан боғлиқ невротик ва соматоформ бузилишлар.

5. Вояга етганларда шахс ва хулқ атвор бузилиши.  

6. Ақлий заифлик.

7. Эпилепсия ва эпилептиформ синдроми.

8. Вегето-сосудли дистония синкопал ҳолатлар билан. 

II. Кўз касалликлари:

1. Кўриш функциясининг сезиларли даражада бузилиши билан боғлиқ кўз пардаларининг сурункали касалликлари.

2. Кўриш ўткирлигининг коррекция билан бир кўзда 0,5 (50%)дан пастлиги, иккинчи кўзда 0,2 (20%) дан пастлиги.

3. кўз тўр пардаси ва кўрув нервининг касалликлари (пигментли ретинит, кўриш нерви атрофияси, тўр парда кўчиши ва бошқа).

4. Глаукома декомпенсация даври.

III.  Қулоқ касалликлари:

Эшитиш заифлиги (Гаранглик IV ва ундан юқори даражаси).

 

                IV.Таянч-харакат тизими касалликлари, шикастланишлари ва уларнинг асоратлари:

1. Қўл харакатларини ўрта ва оғир даражадаги чекланишига олиб келувчи, қўл (иккала қўл) касаллик, шикастлари хамда уларнинг асоратлари:

қўлнинг (иккала кўл соҳасидан қатъий назар) йўқлиги;

кафтнинг сиқиш ва ушлаб туриш фаолиятини ўрта ва оғир даражада бузилишига олиб келувчи (билак, кафт, бармоқлар ва фалангаларнинг) касаллик, шикастланишлари ва уларнинг асоратлари. 

2. Бўйин ҳаракатини сезиларли чегараланишига олиб келувчи касаллик, шикастланишлари
ва уларнинг асоратлари.

3. Таянч-харакат тизими фаолиятини (кўл, оёқ ва умуртқа) ўрта ва оғир даражада бузилишига олиб келувчи касаллик,шикастланишлари вауларнинг асоратлари.

           V. Ноинфекцион ва инфекцион касалликлар:

  1. Қон айланиши етишмовчилиги билан асоратланган юрак касалликлари.
  2. Яққол ифодаланган ўпка-юрак етишмовчилиги билан асоратланган сурункали ўпка

касалликлари. 

  1. Гипертония касаллиги III босқичи.
  2. Бронхиал астма оғир тури;
  3. Жигар циррози;
  4. Буйрак етишмовчилиги асоратланган сурункали буйрак касалликлари;
  5. Тиреотоксикоз (гипертиреоз).
  6. Туберкулёзнинг ҳар қандай фаол турлари.

Общие предложения

230