Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13382 Хокимият Сардобинского района 05/02/2020 20/02/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни 2020 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
ID-13382

Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни 2020 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида

 

         “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддалари (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда), “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 15-сон 197-моддаси) 7-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2003 й, 1-2-сон, 17-модда) ҳамда 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сон “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг тегишли бандларига мувофиқ 2020 йилда Сардоба туманидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларнинг мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида,

      Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, нормаларига мувофиқлиги тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар томонидан ҳам баҳоланиши мумкин.

Бунда жисмоний шахслар – М1 тоифадаги транспорт воситалари эгалари ўз транспорт воситасининг техник ҳолати ва ускуналари мувофиқлигини баҳолаш учун ўз танловига кўра, туман давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органи, хусусий техник хизмат кўрсатиш станциялари ёки тадбиркорлик субъектларига мурожаат қилишлари мумкин.

3. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, ва ўтириладиган жойлари сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар – бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари)– икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари, (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда.

д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни туман давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;

е) улар ишлаб чиқарилган йилдан қатъи назар туман давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органи органида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб бир йил ўтгач (лойиҳанинг “а” кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).

4. Мазкур қарорнинг 3-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта – 1 март – 30 июнда;

иккинчи марта – 1 сентябрь – 31 октябрда ўтказилсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март – 30 июнда ўтказилсин.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь – 31 августда ўтказилсин.

Транспорт воситаси техник кўрикка белгиланган муддатлардан олдин тақдим этилиши мумкин. Ушбу ҳолда транспорт воситасини техник кўрикка тақдим этиш муддатини ўзгартириш тўғрисидаги қарор транспорт воситаси эгаси – юридик ёки жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида туман давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органи раҳбари томонидан қабул қилинади.

5. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда йиғим ундирилади.

6. Юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жадвали 1-иловага мувофиқ, юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31-январдаги 54-сонли қарорининг 3-банди талабидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, ички ишлар бўлими, давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари ва миллий гвардияга тегишли транспорт воситалари ушбу идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши назарда тутилсин.

8. Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борган ходимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳақлари сақланиб қолинсин.

9. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 04 февралдаги 551-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Қарор “Шарафли йўл” газетаси ва туман ҳокимлиги телеграмм саҳифаларида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.

11. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

12. Қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б. Турсунмуродов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                               А.Хидиров

 

Общие предложения: 0

426