Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13374 Хокимият Жалакудукского района 05/02/2020 20/02/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-13374
ЖАЛАҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ Қ А Р О Р И “____” _______ 2020 йил № Жалақудуқ туман Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54 сонли, 2019 йил 15 февралдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 136-сон қарорига, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 272-сон қарорларини ижросини таъминлаш мақсадида, туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳининг 2020 йил 06 январдаги 33/6-349-сонли хатини инобатга олиб Ўзбекистон Республикаси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н: 1. Жалақудуқ туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракат хавфсизлиги гуруҳининг 2020 йил 06 январдаги “Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги 33/6-349-сонли хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин. 2. Туманда корхона, ташкилот, муассаса ва фуқароларнинг транспорт воситаларини қайд қилиш, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлиги гурухи (Р.Мўминов)га Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54 сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига тўлиқ амал қилсин. 3. Техник кўрикни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш учун тузилган ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 4. Мазкур қарор “Жалақудуқ хаёти” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин. 5. Мазкур қарор оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киради. 6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Султонов зиммасига юклатилсин. Туман ҳокими в.б: З.Қ.Давронов

Общие предложения: 0

255