ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13350 Министерство транспорта Республики Узбекистан 04/02/2020 19/02/2020 2
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Давлат ташкилотларнинг миллий валютадаги ёқилғи банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-13350

Лойиҳа

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Давлат ташкилотларнинг миллий валютадаги ёқилғи банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни

тасдиқлаш ҳақида

Хизмат енгил автомобиль транспортлари учун бензин, дизель, суюлтирилган ва сиқилган газ ёқилғисини ёқилғи қуйиш шахобчаларидан сотиб олиш тизимига ахборот-коммуникация  технологияларни жорий қилиш ва хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда давлат ташкилотларда хизмат енгил автотранспортидан фойдаланишни рақамлаштириш ҳамда замонавий ҳамда бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий этиш ҳамда марказлаштирилган тақсимлаш тизимини тугатиш, бозор нархлари шакллантирилиши механизмини такомиллаштириш, шунингдек давлат ташкилотларининг ёқилғи маҳсулотларини ёқилғи қуйиш шахобчаларидан харид қилиш шарт-шароитларини кенгайтириш, мазкур тизимни соддалаштириш ва электирон тизимни жорий қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Давлат ташкилотлари томонидан миллий валютадаги ёқилғи банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ва “Миллий банклараро процессинг маркази” (HUMO) МЧЖ ҳамда тижорат банклари билан биргаликда давлат ташкилотларни хизмат енгил автотранспорти бўйича ҳар бир автотранспортига бир донадан ёкилғи банк карталари билан таъминлаш чораларини кўрсин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлиги билан биргаликда ёқилғи банк карталарини фақат ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида тўлов тизимлари ишлаши ва автоматлаштирилган тизимни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлимлари билан давлат ташкилотларини УЗАСБО дастури билан ўзаро интеграция қилиш ва ҳисоботлар юритиш тизимини электронлаштириш чораларини кўрсин.
  4. Ёқилғи банк карталари фақат давлат ташкилотлари ташкилотларнинг хизмат автотранспортларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бензин, дизель, суюлтирилган ва сиқилган газ ёқилғисини ёқилғи қуйиш шахобчаларидан сотиб олиш учун фойдаланилади.
  5.  Мазкур қарор 2020 йил 1 майдан кучга киради.
  6.  Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
  7.  Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж. Қўчқоров зиммасига юклансин.

 

            Ўзбекистон Республикасининг

                         Бош вазири                                                            А. Арипов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “___”__________даги ______-сон қарорига
ИЛОВА

 

Давлат ташкилотлари томонидан миллий валютадаги ёқилғи банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ёқилғи банк картаси — давлат ташкилотига банк томонидан бериладиган, факат ёқилғи махсулотларини ёқилғи қуйиш шахобчаларидан сотиб олиш учун нақд пулсиз шаклда тўловларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тўлов картаси;

ёқилғи банк картасининг сақловчиси — давлат ташкилотлари ва эмитент банк ўртасидаги шартнома асосида ёқилғи банк картасидан фойдаланувчи давлат ташкилоти ёки у ваколат берган шахс. Бунда давлат ташкилоти банк картаси сақловчиси сифатида фақат у билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузган давлат ташкилоти ходими бўлган шахсга ёқилғи банк картаси сақловчиси сифатида ваколат бериши мумкин;

ёқилғи қуйиш шаҳобчаси — эквайер банк билан тузилган шартномага мувофиқ ёқилғи учун ёқилғи банк карталаридан фойдаланган ҳолда амалга оширилган тўловларни қабул қилиш мажбуриятини олувчи ёқилғи маҳсулотини сотувчи юридик шахс;

карта ҳисобварағи — ёқилғи банк картаси воситасида ундаги пул маблағларини тасарруф этиш мумкин бўлган банк ҳисобварағи;

ёқилғи банк карталарининг эмиссияси — банк карталарини муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш борасидаги фаолият;

2. Ёқилғи банк карталарининг эмиссияси «Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисида низом»га мувофиқ олиб борилади. Ёқилғи банк картасининг олд томонида банк картасининг мажбурий реквизитлари сифатида юридик шахснинг расмий номи ва махсус раками кўрсатилиши лозим.

3. Карта ҳисобварағини тўлдириш карта ҳисобварағини очган давлат ташкилотининг тўлов топшириқномасига асосан ҳар бир автотранспорт воситасига белгиланган лимитлар доирасида ҳамда тасдиқланган йиллик бюджет ёки бюджетдан ташқари симета ҳаражатларида кўрсатилган ёқилғи маблағлари тегишли ҳисоб рақамларидан амалга оширилади.

4. Ёқилғи банк карталаридан фойдаланган ҳолдаги ҳисоб-китоблар фақат давлат ташкилотлар ва хўжалик субектларининг хизмат енгил автотранспортларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бензин, дизель, суюлтирилган ва сиқилган газ ёқилғисини ёқилғи қуйиш шахобчаларидан сотиб олиш учун фойдаланилади.

5. Ёқилғи банк карталаридан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз шаклда тўлаш учун сарф қилинаётган пул маблағлари ёқилғи банк картасининг сақловчисига ҳисобдорлик шарти билан бериладиган, қатъий тарзда ёқилғи қуйиш шахобчаларидан ёқилғи қуйиш мақсадида ишлатиладиган маблағлар бўлиб ҳисобланади.

Ёқилғи банк картасининг сақловчиси уни ҳисобдорликка олган кундан бошлаб ҳар ойнинг 5 санасигача ёқилғи банк карталари воситасида ишлатилган суммалар тўғрисида давлат ташкилоти ва хўжалик субектларининг бухгалтериясига ҳисобот тақдим этиб бориши шарт.

6. Хизмат сафарлари билан боғлиқ хизмат автомошинасининг ёқилғи харажатларни тўлаш учун ёқилғи банк картасидан фойдаланганда, ёқилғи банк картасининг сақловчиси хизмат сафаридан қайтганидан кейин қонунда белгиланган муддатда ёқилғи банк картаси воситасида сарфланган суммалар тўғрисида бухгалтерияга ҳисобот тақдим этиши шарт.

Бунда, олинган тўлов терминали квитанцияларининг асл нусхалари
ва қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли реквизитларга эга бўлган бошқа ҳужжатлар давлат ташкилоти бухгалтерияси учун ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланади.

7. Ёқилғи банк картасига ёқилғидан бошқа мақсадлар учун маблағлар ўтказишга, шунингдек, ёқилғи банк карталари воситасида нақд пул берилишига йўл қўйилмайди.

8. Карта ҳисобварағидаги сарфланмай қолган маблағларни асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига қайтариш тўлов топшириқномаси билан амалга оширилади.

9. Ёқилғи карта орқали амалга оширилган операцияларнинг қонунийлиги учун жавобгарлик карта ҳисобварағини очган давлат ташкилоти зиммасида бўлади ва мазкур низом талабларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Общие предложения

411