ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13318 Хокимият Заминского района 03/02/2020 18/02/2020 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
“Ширин” ва “Ғаллакор” қишлоқ фуқаролар йиғинини бўлиш йўли билан янгидан маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этиш тўғрисида.
ID-13318

“Ширин” ва “Ғаллакор” қишлоқ фуқаролар йиғинини бўлиш йўли билан янгидан маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этиш тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 17 ва 24-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги “Шаҳарлар, посёлкалар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 48-сонли қарорига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши сессияси

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

1. “Ширин” ва “Ғаллакор” қишлоқ фуқаролар йиғинини бўлиш йўли билан янгидан маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этиш ҳақидаги маҳалла фуқаролар вакиллари йиғилишининг илтимосномаси ҳамда туман ҳокимининг таклифи асос учун қабул қилинсин.

2. “Ширин” қишлоқ фуқаролар йиғинида янгидан ташкил этиладиган маҳалла фуқаролар йиғини Қудуқча, Мўғол, Узунқишлоқ, Бахматчойи, Нурлитепа, Эшматовул ва Қорқурсоқ аҳоли пунктлари чегарасида ташкил этилсин.

3. “Ғалакор” қишлоқ фуқаролар йиғинида янгидан ташкил этиладиган маҳалла фуқаролар йиғини Солин, Уяс Солин, Чолқишлоқ ва Қизилой аҳоли пунктлари чегарасида ташкил этилсин.

 “Ширин” ва “Ғаллкор” қишлоқ фуқаролар йиғинини бўлиш йўли билан янгидан маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этиш ҳақидаги Кенгаш қарор лойихаси ишлаб чиқилиб, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун туман Адлия бўлимига тақдим қилинсин.

4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий-маданий, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича  доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.

 

 

 

                      Туман Кенгаши раиси,

     туман ҳокими                                                  А.Абдуғаниев

Общие предложения

116