ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13316 Хокимият Шурчинского района 03/02/2020 18/02/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туман худудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини 2020 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-13316

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги 54-сонли ва 2017 йил 22 декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 1010-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда 2019 йилда туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказишни уюшқоқлик билан, сифатли  ташкил этилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р         Қ И Л А М А Н

 

1. 2020 йил давомида техник кўрикни уюшқоқлик билан, сифатли ўтказиш мақсадида, туман комиссияси таркиби 1-иловага ва тумандаги юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Туман комиссияси тумандаги барча юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилишини таъминласин.

3.Тумандаги автобуслар, микроавтобуслар, автомобиллар, мотоцикллар ва тиркамаларни (кейинги ўринда Транспорт воситалари деб юритилади) давлат техник кўригидан ўтказиш туман ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (О.Ризоқулов) зиммасига юклатилсин.

4.Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши белгилаб қўйилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, микроавтобуслар ва ўриндиқ жойлари сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун  жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва улардаги тиркамалар – бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган йили аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси – шатакчи транспорт воситалари учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

5. Транспорт воситалари ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб, улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмаслиги белгилаб қўйилсин.

6. Туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Шокиров, туман ИИБ ЙҲХГ О.Ризоқулов ва туман Мудофаа ишлари бўлими У.Юсупов

Мазкур қарорнинг 5 банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

- биринчи марта – 1 мартдан 30 июнгача;

- иккинчи марта – 1 сентябрдан 31 октябргача;

Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги:

- 1 мартдан 30 июнгача;

Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги:

- 1 январдан 31 августгача ўтказилсин.

Давлат техник кўригини сифатли ва белгиланган муддатларда ўтказиш учун муҳандис ходимлар ва мутахассислар билан биргаликда ҳайдовчи номзодларни тайёрловчи ўқув ташкилотлари ва туман Мудофаа бўлимининг ходимлари иштирок этишини таъминласинлар.

Жойларда ўтказилган техник кўрик натижалари бўйича ҳар ой якуни билан юқори турувчи идора ва ташкилотларга ёзма равишда маълумотномалар киритилсин ҳамда туман ҳокимлиги ҳузуридаги ҳаракат хавфсизлиги комиссияси йиғилишларида ҳар чоракда муҳокама қилиб борилишини таъминласинлар.

7. Техник кўрикдан ўтказишда диагностика станциялари, хусусий техник хизмат кўрсатиш станцияларининг созлиги ҳамда харкатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг белгиланган тартибда жихозланганлигига алоҳида эътибор қаратилсин.

8. Туман ИИБ ЙҲХГ (О.Ризоқулов) га:

юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жадвалини тумандаги барча корхона, муассаса ва ташкилотларга етказиш ҳамда ўз вақтида бажарилиши таъминлаш;

хусусий техник хизмат кўрсатиш станциялари (ТХС) ва тадбиркорлик субъектлари томонидан транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналарининг мувофиқлигини баҳолаш белгиланган талаблар ва қатъий белгиланган нархлар асосида амалга оширилишини қатъий назоратга олиш юклатилсин.

9 Тумандаги ҳар бир ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари ҳамда шахсий автомашина эгаларига автотранспорт воситаларининг доимий равишда техник жихатдан созлигини таъминлаш ва ўз вақтида техник кўрикдан ўтказиш тавсия этилсин.

10 Шўрчи туман ҳокимининг 2019 йил 19 феврал кунидаги  Қ-750-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11 Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.

   12 Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг  ўринбосари Ш.Шокиров зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                           Б.Худойберганов 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг
2020 йил ___ январдаги

___ - сон қарорига
1-илова

 

Шўрчи тумани ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини  2020 йил давомида мажбурий        

               техник кўрикдан ўтказиш бўйича тузилган комиссияси

                                                    ТАРКИБИ

1

О.Ризақулов

Туман ИИБ ЙҲХГ раҳбари, комиссия раиси

 

Комиссия  аъзолари:

 

  2

Ш.Шокиров

Туман ҳокимлигининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича бош мутахассис

  3

А.Маликов

Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

 

  4

А.Қайнаров

Туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи

  5

З.Хуррамов

Туман Халқ таълими бўлими бошлиғи

  6

У.Юсупов

Туман Мудофаа бўлими бошлиғи

  7

Б.Элмуродова

“Жараён” газетаси муҳаррири

  8

А.Нурбоев

“Маҳалла” ХЖФ туман бўлинмаси раиси

  9

Т. Шафоатов

Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Шўрчи туман ўқув спорт техник клуби  рахбари

10

И.Насимов

Туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси рахбари

11

Н.Хайталиев

“Шўрчи бош бекати ” МЧЖ раҳбари

Общие предложения

120