ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13309 Хокимият Хазараспского района 03/02/2020 18/02/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-13309
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида “Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кеншгаши Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон 320 модда) “Йўл харакати хавфсизлиги тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами 2013й., 15-сон, 197-модда)Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлари Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами 2003й., 1-2 сон, 17-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлари Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 136-сонли қарори “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарорига асосан, транспорт воситаларининг 2020 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида, Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н : 1. Туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (З.Эшчанов), Питнак шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги 7-сон бўлинмаси (О.Салаев) зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида, тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалариқуйидаги даврийликка мувофиқ мажбурий техник кўрикдан (кейинги ўринларда матнда “техник кўрик” деб юритилади) ўтказилишини таъминлансинлар: а) Туманда юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 10 июнгача б) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун -3- жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва ҳавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бир йилда икки маротаба (1 мартдан 30 июнгача ва 1 сентябрдан 31 октябргача) в) жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 31 августгача ўтказилсин. Ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари икки йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилсин, мазкур банднинг “б” кичик бандида қайд этилган бир йилда икки марта техник кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган транспорт воситалари бундан мустасно. 2. Туманда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1 илова мувофиқ, юридик шахсларга қарашли транспорт воситаларининг 2020 йилги мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 3. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси: Ўзбекистон Республикаси Вазирлари Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 7-бандига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлари Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 136-сонли қарори “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарорига асосан транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказади: а) Юридик шахсларга тегишли автомототраспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун: -юк ва махсус автотранспорт воситалари учун энг кам иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида; -автобус (микроавтобус) учун энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида; -енгил автотранспорт воситалари учун энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида; -мототранспорт воситалари ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида; б) жисмоний шахсларга тегишли автомототраспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун: -юк ва махсус автотранспорт воситалари учун энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида; -автобус (микроавтобус) учун энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида; -енгил автотранспорт воситалари учун энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида; -мототранспорт воситалари ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилсин. Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади. Ушбу қарорнинг 1-банди “б” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситалари иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди. -2- 4. Транспорт восиларини техник кўрикга жалб қилишда туман Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимига, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, туман ИИБ ходимлари жамоатчилик асосида амалий ёрдам кўрсатилиши тавсия қилинсин. 5.Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 28 февралдаги №1485к-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 6. Туман Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими транспорт воситаларининг техник кўриги натижалари бўйича туман ҳокимлигига 2020 йил 10 ноябргача ёзма ахборат бериш вазифаси топширилсин. 7. Мазкур қарор Ҳазорасп туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган “Хазораспнома” газетасида эълон қилинсин. 8. Туман ҳокимлиги бош юристконсульти (С.Жуманиязов); мазкур қарорни туман ҳокимлигининг “hazorasphokimyat.uz” расмий веб-сайтига жойлаштирсин. 9.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари У.Авазов зиммасига юклатилсин. Туман Ҳокими: Р.Жаббаров ЛОЙИХА Ҳазорасп туман ҳокимининг 2020 йил ____ феврал № ______ сонли қарорига илова 1 Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия Т А Р К И Б И З.Эшчанов - туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси бошлиғи, капитан, комиссия раиси К о м и с с и я а ъ з о л а р и : Д.Пўлатов - туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи М.Рахимов - Туман “Юк ва йўловчи ташиш” транспорт бошқармаси бошлиғи И.Қурбанбаев - Хоразм вилоят табиатни мухофаза қилиш қўмитаси Ҳазорасп тумани инспектори Х.Эшчанов - “Агросугурта” Ҳазорасп туман бўлими ходими ЛОЙИХА Ҳазорасп туман ҳокимининг 2020 йил ____ феврал №_______к сонли қарорига илова 2 Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга қарашли транспорт воситаларининг 2020 йилги мажбурий техник кўрикдан ўтказиш Ж А Д В А Л И. № Автохўжалик номи Техник кўрик ўтказиш куни Ўтган йилги ТВ сони Тех кўрик ўтказиш жойи 1-босқич 2-босқич 1 Ҳазорасп тумани ҳокимлиги 4.03.2020 йил 2 2 Болтаев Қодирберган МЧЖ 4.03.2020 йил 5 Ўзида 3 Ободонлаштириш 5.03.2020 йил 5 Ўзида 4 Иброхимбобо ХК 6.03.2020 йил 3 ЙПХ масканда 5 Туман алоқа бўлими 6.03.2020 йил 3 Ўзида 6 Туман ДСЭНМ 7.03.2020 йил 3 Ўзида 7 Туман ветеринария бўлими 7.03.2020 йил 2 Ўзида 8 “Азамат” ХИЧСФ 9.03.2020 йил 23.09.2020 йил Ҳазорасп 96-АТК 9 “Илхом-Назар транс” МЧЖ 9.03.2020 йил 23.09.2020 йил Ҳазорасп 96-АТК 10 Туман Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи 13.03.2020 йил 28.09.2020 йил 6 Ўзида 11 Туман ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бўлими 01.04.2020 йил 2.10.2020 йил 5 Ўзида 12 Ватанпарвар 2.04.2020 йил 2.10.2020 йил 14 Ўзида 13 Нефт маҳсулотлари УК Ҳазорасп бўлими 3.04.2020 йил 3.10.2020 йил 16 Ўзида 14 “Ҳазорасп-ИНвест универсал” МЧЖ 4-5.04.2020 йил 4.10.2020 йил Ҳазорасп 96-АТК 15 “Бахтиёр Ихтиёр транс” МЧЖ 4-5.04.2020 йил 4.10.2020 йил Ҳазорасп 96-АТК 16 Тупроққалъа ЙХТФДУК Ҳазорасп участкаси 7.04.2020 йил 15 Ўзида 17 Ҳазорасп Пахта тозалаш ОАЖ 8.04.2020 йил 8.10.2020 13 Ўзида 18 Қишлоқхўжаликкимё АЖ Ҳазорасп бўлими 9.04.2020 йил 3 Ўзида 19 Туман Марказий шифохонаси 10.04.2020 йил 11 Ўзида 20 Авто Модерн МЧЖ 11-12.04.2020 йил 10.10.2020 йил Ҳазорасп 96-АТК 21 Гужумтранс ХК 11-12.04.2020 йил 10.10.2020 йил Ҳазорасп 96-АТК 22 Хоразм Глобал Конструкцион МЧЖ 14-15.04.2020 йил 14.10.2020 йил 26 Ҳазорасп 96-АТК 23 Ҳакзорасп 96-АТК 16-19.04.2020 йил 20.10.2020 йил 79 Ўзида 24 ОАЖ шаклидаги Хоразм Шакар ҚК филиали 21-24.04.2020 йил 22.10.2020 йил 49 Ўзида 25 Қолган майда корхона ва ташкилотлар 24-03-30.04.2020 йил 217 ЙПХ масканда Изох: Фуқароларга тегишли транспорт воситалари туман ЙПХ маскани биносига тегишли майдончада ўтказилади. Ҳазорасп тумани ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, капитан З.Эшчанов Ҳазорасп туман ҳокимининг 2020 йил _____ феврал № _____к сонли қарорига илова 2 Питнак шаҳридаги юридик ва жисмоний шахсларга қарашли транспорт воситаларининг 2020 йилги мажбурий техник кўрикдан ўтказиш Ж А Д В А Л И. № Юридик шахс номи Транс порт сони Тех кўрик ўтказиш жойи Техник кўрик ўтказиш муддати 1-босқич 2-босқич 1 Ободонлаштириш бошқармаси 2 93-сон АТК 10.04.2020 2 Питнака 1-КЁХК 7 Ўзида 10.04.2020 3 Халқ банк 1 93-сон АТК 11.04.2020 4 Аму СГЭМ 3 93-сон АТК 11.04.2020 5 Туямуюн механика таъмир 1 93-сон АТК 12.04.2020 6 Марказий шифохона 6 93-сон АТК 12.04.2020 7 Питнак ДСЭНМ 2 93-сон АТК 13.04.2020 8 Туямуюн электротаъмир МЧЖ 1 93-сон АТК 13.04.2020 9 Қишлоқхўжаликкимё 9 93-сон АТК 13.04.2020 10 МК ватанпарвар ташкилоти 7 93-сон АТК 15.04.2020 11 Питнак Дон 3 93-сон АТК 15.04.2020 12 Дружба ирмонтаж 6 93-сон АТК 17.04.2020 13 Туямуюн савдо 4 93-сон АТК 17.04.2020 14 ХАПО 31 Ўзида 17.04.2020 17.10.2020 15 GM Ўзбекистон қ.к Хоразм филиали 68 ўзида 18-20.04.2020 16 Туямуюн гидроузелини ишлатиш бошқармаси 28 Ўзида 18.04.2020 18.10.2020 17 Туямуйин ГЭС 13 Ўзида 18.04.2020 18.10.2020 18 Туямуюн махсус қурилиш хусусий корхонаси 5 93-сон АТК 19.04.2020 19 Ҳазорасп автогаз 3 93-сон АТК 19.04.2020 20 20-ККБД 5 93-сон АТК 22.04.2020 21 Биосервис 12 93-сон АТК 24.04.2020 25.10.2020 22 Питнак электр алоқа боғламаси 3 93-сон АТК 25.04.2020 23 93-сон автотранспорт корхонаси 1 93-сон АТК 25.04.2020 25.10.2020 24 Ветенария бўлими 2 93-сон АТК 26.04.2020 25 Умида фермер хўжалиги 1 93-сон АТК 26.04.2020 26 Ал-Араб фермер хўжалиги 1 93-сон АТК 03.05.2020 04.11.2020 27 Уста Абдирим фермер хўжалиги 1 93-сон АТК 06.05.2020 28 Мўмин раис фермер хўжалиги 1 93-сон АТК 08.05.2020 29 Абдирим-ота фермер хўжалиги 1 93-сон АТК 08.05.2020 30 Юсупбой-Сапобек хусусий корхонаси 1 93-сон АТК 09.05.2020 31 Хуррият Боғбон фермер хўжалиги 1 93-сон АТК 10.05.2020 32 Темир бетон махсус таъмир 1 93-сон АТК 10.05.2020 Изох: Фуқароларга тегишли транспорт воситалари Питнак шаҳар 7-сон ИИБ га қарашли майдончада ва Тупроққалъа ва Соримой қишлоқлари учун Соримой қишлоғидаги Автосервис биносига тегиши майдончада ўтказилади. Ҳазорасп тумани ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, капитан З.Эшчанов

Общие предложения

141