ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13307 Хокимият Бозского района 03/02/2020 18/02/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
ID-13307

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори, 2017 йил 22 декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сонли (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017й 09/17/1010/0461-сон) қарорлари  ижросини таъминлаш мақсадида, туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳининг 2020 йил
10 январдаги 1-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-25-моддаларига асосланиб

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

                                    

1. Бўстон туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳининг 2020 йил 10 январдаги “Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида”ги хати маълумот учун қабул қилинсин.

2. Туманда корхона, ташкилот, муассаса ва фуқароларининг транспорт воситаларини қайд қилиш, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда туман ички ишлар бўлимининг йўл харакати хавфсизлиги бўлинмаси (Х.Шахобидинов) 2003 йил 31 январь, 54-сон билан рўйхатга олинган низом талабларига ҳамда 2017 йил 22 декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сонли қарорига тўлиқ амал қилсин.

3. Техник кўрикни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш учун тузилган ишчи гуруҳ таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

            4. Мазкур қарор туман газетасида эьлон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.

5. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 13 февраль кунги 231-қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарор оммавий ахборот воситлари орқали эълон қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хошимов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими:                                       И.Мамадалиев

Общие предложения

120