ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13273 Центральный банк Республики Узбекистан 04/02/2020 19/02/2020 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Кредит уюшмаларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-13273

Лойиҳа

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кредит уюшмаларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси,  “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил
19 апрелдаги 10/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1815, 2008 йил 22 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 20-21-сон, 195-модда) билан тасдиқланган Кредит уюшмаларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Марказий банк раиси

                                        М. Нурмуратов

 

 

Тошкент шаҳри

2020 йил _______ февраль

____________-сон

 

 

зий банк Раиси

 

 

             Тошкент ш.,

2019 йил “___ __________,

                               ___-сон

 

 

М. Нурмуратов

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил _______ даги

______-сонли Қарорига

ИЛОВА

 

Кредит уюшмаларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 65-банднинг олтинчи хатбошисидаги “солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар” деган сўзлар “солиқлар ва йиғимлар” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2. 67-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Тугатиш натижасида фаолияти тугатилган кредит уюшмалари тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларида чоп этилади ҳамда Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Общие предложения

203