ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13209 Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан 03/02/2020 18/02/2020 1

Обсуждение завершено

Распоряжение Кабинета Министров
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойиш лойиҳаси
ID-13209

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 14 майдаги ПФ–5718-сон Фармони ижросини таъминлаш шунингдек, чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш сифати ва тезкорлигини ошириш, улар билан электрон мулоқотни таъминлаш, уларнинг қонуний талабларини амалий ва самарали рўёбга чиқариш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш, шу билан бирга, тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш учун мурожаатларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилишда самарали тизимни яратиш ва жорий этиш мақсадида:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этишда уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш учун самарали тизим жорий этилишини назарда тутувчи “business.gov.uz” ягона интерактив портал (кейинги ўринларда портал деб аталади) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилганлиги, 2019 йил 1 июндан синов тарзида ва 15 июндан бошлаб тўлиқ ишга туширилганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг “Ахборот коммуникация технологиялари маркази ССП-Мароқанд” унитар корхонаси томонидан техник қўллаб-қувватлаб такомиллаштириб келинганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси қошидаги “Call-марказ”га тадбиркорлик субъектларидан келиб тушаётган мурожаатларни қабул қилиш учун рақамлар ажратилганлиги
ва мурожаатларни туну-кун узлуксиз қабул қилинаётганлиги;

“Call-марказ” Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси қошидаги “Chamber Business
Solutions” унитар корхонаси томонидан юритилиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратига портални техник қўллаб-қувватлаш, такомиллаштириш ишлари ҳамда “Call-марказ” хизмати фаолияти билан боғлиқ 2019 йил кредиторлик қарздорликлари учун иловага мувофиқ маблағларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси заҳира жамғармаси ҳисобидан;

2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ҳисоб-китобларига мувофиқ, бюджет параметрларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати учун режалаштирилган бюджет маблағлари доирасида зарур маблағларини ажратсин.

3. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятига юклансин.

Общие предложения

419