Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13208 Хокимият Чиназского района 31/01/2020 15/02/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Ўзбекистон Республикасининг “Йўл харакати хавфсизлиги тўғриси”даги Қонуни
ID-13208
КАР О Р К И Л АМАН Ўзбекистон Республикасининг “Йўл харакати хавфсизлиги тўғриси”даги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 1999 йил 9-сон 215-модда Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами 2006 йил 14-сон 113-модда: 2007 йил 14-сон 131-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақи”даги 54-сон Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўпламини 2003 йил 1-2-сон 17-модда: 2004 йил 17-сон 199-модда: 30-сон 345-модда) қарорларни ижросини таъминлаш мақсадида: ҚАРОР ҚИЛАМАН: 1. Чиноз тумани худудида Ички ишлар бўлими Йўл харакати хавфсизлиги бўлими томонидан транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишларини амалга ошириш ташкиллаштирилсин. 2. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказилишида қуйидаги даврийликка риоя этилсин: а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган хайдовчиларнинг ўрнидан ташқари автомобиллар, одамларни мунтазам ташиш учун жихозланган юк автомобиллари, йирик габаритли,оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар 1 йилда 2 марта, шундан биринчиси 2019 йил 1 мартдан 1 июнгача, иккинчиси 1сентябрдан 31 октябргача: б) ишлаб чиқарилганига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлабчиқарилган йили хам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) икки йилда бир марта: в) ишлаб чиқарилган йилини хисобга олган холда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) бир йилда бир марта: г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси-шикастчиси учун белгиланган муддатларда тақдим этилади. Давлат йўл харакати хавфсизлиги хизматида рўйхатдан кўпдан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари). Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўригини 2019 йилнинг 1 мартдан 1 июнга қадар, жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январдан 31 августга қадар ўтказилади. 3. Туман Ички ишлар бўлими (Б.Б.Қўзибоев): -йўл харакати хавфсизлиги бўлими 2019 йилнинг 1 феврал кунигача юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвалини ишлабчиқилсин ва туман хукимлигига тақдим этилсин: - техник кўрик жадвалига транспорт воситалари рўйхатга олинган юридик ва жисмоний шахслар, уларга тегишли транспорт воситалари сони ва мажбурий техник кўрик ўтказиш муддати киритилсин: 4. Туман хокимлигига: - транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш юзасидан тегишли қарорларни қабул қилсин: - 2019 йилнинг 25 январ кунига қадар йўлларда харакат хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари билан хамкорликда, юридик шахслар рахбарларини жалб этган холда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикка тайёрлаш ва уни ўтказиш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва уларни амалга оширилиши устидан назорат ўрнатсин: - транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида йўл харакати хавфсизлиги бўлими вакиллари ва юридик шахсларнинг мухандис техник ходимлардан иборат ишчи гурухлар тузилсин: - туман йўл харакати хавфсизлиги бўлимининг фаолияти тугатилган юридик шахслар тасарруфида бўлган транспорт воситалари, тиркамаларини аниқлаш ва уларни ўрнатилган тартибда хисобдан чиқариш чораларини кўрсин: 5. Ўрнатилган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтмаган автобус ва кичик автобуслардан фойдаланиш тақиқлансин: 6. Юридик шахслар рахбарлари мажбурий техник кўрик бошланишидан камида 10 кун олдин туман ИИБ ЙХХ бўлимининг рўйхатлаш ва имтихон олиш бўлимларига (РИБ, ТРИБ) улардаги мавжуд транспорт воситалари хақидаги далолатномани таққослаш учун тақдим этсинлар ва уларга техник кўрик учун белгиланган тўловларни ўз вақтида тўлашни таъминлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилсин. 7. Чиноз агросуғурта бўлими (Б.Джўраев)га: - йўл харакати хавфсизлиги бўлими мажбурий транспорт воситаси суғуртаси тўловларини ундириш чораларини кўриш тавсия этилсин: 8. “Чиноз хаёти” газетаси рахбари С.Аҳмедовага: - қарор ижросини тўлиқ таъминлаш ва уни кенг оммага етказиш мақсадида ушбу қарорни “Чиноз хаёти” газетасида расман чоп этсин ва жойлардаги хокимликларнинг расмий нашрлари орқали транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш юзасидан қабул қилинган қарорлар, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби ва йўл харакати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги мақсадли тадбирлар тарғиб қилиб борилиши назоратга олинсин. 9. Мазкур қарор расман эълон қилингандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради. 10. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман хокимининг биринчи ўринбосари Ш.Мамажонов зиммасига юклансин.

Общие предложения: 0

266