ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13131 Государственный комитет Республики Узбекистан по экологии и охране окружающей среды 30/01/2020 14/02/2020 20
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида
ID-13131

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек атроф муҳитнинг холати ҳақида аҳолини ҳабардор қилишнинг очиқ механизмини тадбиқ қилиш, атроф муҳитга юқори ва ўрта даражадаги хавфли таъсир ўтказиши мумкин бўлган режалаштирилаётган фаолиятни баҳолашга, шу билан экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида муҳим қарорларни қабул қилишда жамоатчиликни кенг жалб қилиш, атроф табиий муҳитга таъсири бўйича IV тоифага мансуб объектлар бўйича давлат экологик экспертизасига атроф муҳитга таъсирини баҳолаш материалларини топширишни соддалаштириш, давлат экологик экспертизасига ҳужжатларни тақдим этишнинг электрон тизимини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб мўлжалланаётган ва (ёки)режалаштириланаётган фаолият турлари бўйича атроф муҳитга таъсирни баҳолаш лойиҳаларининг жамоатчилик эшитувларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Давлат экологик экспертизасидан ўтказиладиган фаолият турларининг рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига:

атроф муҳитга таъсир ўтказувчи объектлари ва фаолият турларини давлат экологик экспертизасидан ўтказишда электрон хужжат алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида Қўмита интернет ресурслари орқали атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг тоифасига мувофиқ қуйидаги муддатларда ишга туширилишини таъминласин:

I ва II тоифага мансуб объектлар ва фаолият турлари бўйича — 2020 йил 1 июндан;

II тоифага мансуб экологик нормативлар лойиҳалари ҳамда III, IV тоифага мансуб объектлар ва фаолият турлари бўйича — 2020 йил 1 сентябрдан.

 

Белгилансинки, давлат экологик экспертизасидан ўтказишнинг электрон ҳужжат алмашинуви тизими ишга тушганга қадар ариза ва атроф муҳитга таъсирни бахолаш материалларини ёзма равишда қабул қилиш давом эттирилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бир ой муддатда:

вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

ушбу қарорнинг мақсадлари, мазмуни ва амалий аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг ёритиш тадбирларининг режасини тасдиқласин ва унинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 22 нобрдаги 949-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.

 

Бош вазир                                                              А. Арипов

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил  ___ февралдаги ___-сон қарорига

1-ИЛОВА
 

Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун тақдим этиладиган материалларни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш тартиби ва таомилларини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

атроф-муҳитга таъсир режалаштирилаётган фаолиятни амалга оширишнинг ва амалга оширилаётган фаолиятнинг атроф-муҳит ва экологик хавфсизлик учун, шу жумладан аҳоли соғлиғи, атроф табиий муҳит компонентлари учун ҳар қандай оқибатлари ва ушбу омилларнинг ўзаро боғланган алоқаси, шунингдек ушбу омиллардаги ўзгаришларнинг ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар ва маданий мерос учун оқибатлари;

атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш режалаштирилаётган фаолиятнинг атроф-муҳитга потенциал таъсирининг хусусиятлари ва даражасини, кутилаётган экологик оқибатлар ва улар билан боғланган  ижтимоий ҳамда иқтисодий оқибатларни аниқлашга ҳамда табиатдан оқилона фойдаланиш ва  атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишга қаратилган тартибот;

давлат экологик экспертизаси (ДЭЭ) — режалаштирилаётган ва амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини ва экологик экспертиза объектини реализация қилиш мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан ўтказиладиган экологик экспертиза тури;

буюртмачи (ташаббускор) — мўлжалланаётган фаолият бўйича ҳужжатларни ушбу фаолият турига қўйиладиган норматив-ҳуқуқий талабларга мувофиқ тайёрлашга масъул бўлган ҳамда режалаштирилаётган фаолият бўйича ҳужжатларни экологик экспертизага тақдим қиладиган юридик ёки жисмоний шахс;

жамоатчилик — қулай атроф-муҳитга бўлган манфаатлари ва ҳуқуқлари мўлжалланаётган ва/ёки режалаштирилаётган хўжалик ва бошқа фаолият натижасида зарар кўриши мумкин бўлган юридик ва/ёки жисмоний шахслар;

 

атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини ишлаб чиқувчи — ўрнатилган тартибда тайёрланадиган, қайта тайёрланадиган ва малака оширадиган мутахассислар томонидан ўтказиладиган давлат экологик экспертизаси учун тақдим этиладиган атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини, экологик нормативлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш фаолиятини амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахс;

атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари — мўлжалланаётган ва/ёки режалаштирилаётган хўжалик ва бошқа фаолиятнинг атроф-муҳитга таъсирни баҳолашда тайёрланган ва давлат экологик экспертизаси учун тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами;

режалаштирилаётган хўжалик ва бошқа фаолият —  уни амалга ошириш жараёнида атроф-муҳит компонентларига таъсир кўрсатилиши мумкин бўлган, табиий ресурслардан фойдаланишни назарда тутувчи ҳар қандай режалаштирилган фаолият;

атроф-муҳитга таъсир ҳақидаги ариза лойиҳаси (АМТАЛ) атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I, II ва III тоифасига кирадиган объектларнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш тартиботи бўлиб, бунда атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари лойиҳалаштирилаётган давлат экологик экспертизаси объектини молиялаштиришни бошлашдан аввал тақдим этилади;

атроф-муҳитга таъсир ҳақидаги ариза (АМТА) I, II ва III тоифадаги фаолият турларининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш тартиботи бўлиб, бунда атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари давлат экологик экспертизаси объектининг техник-иқтисодий асосномасини тасдиқлашдан аввал тақдим этилади;

экологик оқибатлар ҳақидаги ариза (ЭОА) I, II ва III тоифадаги фаолият турларининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш тартиботи бўлиб, бунда атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари давлат экологик экспертизаси объектини фойдаланишга қабул қилишдан аввал тақдим этилади;

атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини беришнинг соддалаштирилган шакли IV тоифадаги фаолият турларининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш тартиботи бўлиб, бунда атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари объектнинг жойлашуви, ишлаб чиқариш технологияси, чиқариладиган ташламалар, ташламалар ва чиқиндилар, шунингдек табиатни муҳофаза қилувчи тадбирларнинг мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни ҳисобга олган ҳолда тақдим этилади;

экологик нормативлар – атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларни инвентаризациялаш натижалари асосида ишлаб чиқилган ҳамда давлат экологик экспертизасидан ўтиши лозим бўлган, чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш ва жойлашиш, ташламалар ва чиқариладиган ташламаларнинг нормативлари;

экологик аудит – буюртмачи томонидан экологик талабларга риоя қилинишини мустақил баҳолаш ва атроф-муҳитга салбий таъсирни олдини олиш ва камайтириш бўйича тавсияларни тайёрлаш;

 

экологик хавфсизлик талаблари — табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш, атроф-муҳитга ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсирнинг олдини олишга қаратилган талаблар.

3. Экологик экспертиза:

атроф-муҳитга таъсирнинг барча потенциал турларининг характери
ва хавфлилик даражасини аниқлаш;

режалаштирилаётган ва амалга оширилаётган, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи фаолиятнинг экологик, иқтисодий ва ижтимоий оқибатларини баҳолаш;

буюртмачи томонидан режалаштирилаётган фаолиятга тегишли қарорларни қабул қилишда ижтимоий афзалликларни аниқлаш ва ҳисобга олиш;

атроф-муҳитга минимал таъсир этган ҳолда табиатдан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида хўжалик ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш бўйича муқобил имкониятларни кўриб чиқиш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича назарда тутилаётган тадбирларнинг етарлилиги
ва асослилигини аниқлаш;

режалаштирилаётган ва амалга оширилаётган фаолиятнинг атроф-муҳит компонентларига ҳамда фуқаролар соғлиғига таъсирини олдини олиш ва юмшатиш мақсадида ўтказилади.

4. Давлат экологик экспертизаси объектларига:

давлат дастурлари ва концепцияларининг, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳалари;

қурилишнинг барча турлари учун ер участкаларини танлаш материаллари;

лойиҳа олди  ва лойиҳа ҳужжатлари;

табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатларнинг лойиҳалари;

техника, технологиялар, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар;

атроф табиий муҳитнинг ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар;

ҳудудларга муҳофаза қилинадиган ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият ҳамда экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида уларни комплекс текшириш материаллари;

шаҳарсозлик ҳужжатларининг барча турлари;

махсус ҳуқуқий режимга эга объектлар киради.

 

5. Мажбурий давлат экологик экспертизаси буюртмачи (ташаббускор)  маблағлари ҳисобидан, давлат экологик экспертизаси ўтказиладиган фаолият турларининг ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган рўйхатига мувофиқ амалга оширилади.

Буюртмачи (ташаббускор) хоҳишига кўра юқорида кўрсатилган рўйхатга киритилмаган фаолият тури бўйича давлат экологик экспертизаси ўтказилиши мумкин.

 

6. Давлат экологик экспертизасини ўтказишда:

тақдим қилинган материалларнинг табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текшириш;

мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа фаолиятнинг экологик ва ижтимоий оқибатлари ҳақидаги маълумотларнинг ишончлилиги
ва тўлиқлигини таҳлил қилиш;

биологик, кимёвий моддалар ва технологияларнинг атроф табиий муҳитга таъсирини асослили баҳоланганлигини текшириш;

мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга ошириш оқибатларининг экологик хавфлилик даражасини тўғри баҳоланганлигини текшириш;

экологик хавфсизлик талабларини таъминлаш бўйича чора-тадбирларнинг етарлилиги ва асослилигини аниқлаш;

экологик нормативлар лойиҳаларининг асослилигини текшириш амалга оширилади.

 

2-боб. Давлат экологик экспертизаси соҳасидаги махсус ваколатли
давлат органи

 

7. Давлат экология қўмитаси давлат экологик экспертизаси соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Ваколатлардан келиб чиқиб, Давлат экология қўмитаси зиммасига қуйидаги функциялар юкланади:

давлат экологик экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш;

давлат ва жамоат экологик экспертизаси, шунингдек, экологик аудит бўйича норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;

давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун эксперт ва мутахассисларни жалб қилиш;

банк ва бошқа кредит ташкилотларига давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олмаган объектларни молиялаштириш, уларга кредит ажратиш ва бошқа молиявий операцияларни тўхтатиш (тугатиш) ҳақида тақдимномалар юбориш;

давлат экологик экспертизаси бўйича хулосаларнинг бажарилишини назорат қилиш;

 

давлат экологик экспертизасини ўтказиш масалалари бўйича бошқа мамлакатларнинг табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

давлат экологик экспертизасини ўтказиш масалалари бўйича бошқа мамлакатларнинг табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

ишлаб чиқувчилар томонидан ишлаб чиқилган атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материаллар сифатини баҳолаш ва рейтингни шакллантириш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.

 

3-боб. Давлат экологик экспертизасини ўтказишни ташкил қилиш

 

8. Давлат экология қўмитасининг қуйидаги ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари давлат экологик экспертизасини ўтказади:

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хузуридаги Давлат экологик экспертизаси маркази (кейинги ўринларда — Давлат экологик экспертизаси маркази деб аталади);

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хузуридаги Давлат экологик экспертизаси марказлари (кейинги ўринларда — ҳудудий давлат экологик экспертизаси маркази).

Давлат экология қўмитаси давлат экологик экспертизасининг ягона тизимини ташкил этувчи ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларига услубий раҳбарлик қилади.

9. Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ:

«Экологик экспертиза тўғрисида», «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларида давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши шартлиги белгиланган объектларни давлат экологик экспертизасидан ўтказади;

объектларни атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича тақдим этилган материаллар, экологик нормативлар, лойиҳалар ва бошқа ҳужжатлар асосида ўрганади, таҳлил қилади, давлат экологик экспертизасидан ўтказади;

давлат экологик экспертизасининг буюртмачисини (унинг сўрови бўйича) экологик экспертизанинг бориши ва унинг натижалари тўғрисида кўриб чиқиш муддати тамом бўлгандан кейин бир иш куни давомида хабардор қилади;

давлат экологик экспертизаси хулосасини ушбу Низомда белгиланган тартибда беради.

10. Давлат экология қўмитасининг Давлат экологик экспертизаси маркази қуйидаги объектлар бўйича:

атроф-муҳитга таъсир кўрсатишни баҳолаш — лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини, кенгайтирилиши, реконструкция қилиниши, техник қайта жиҳозланиши лозим бўлган ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар
ёки атроф-муҳитнинг ҳолатига ва фуқаролар соғлигига салбий таъсир кўрсатадиган технологик жараённи ўзгартиришларни, атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг
I ва II тоифасига кирадиган фаолият турлари бўйича махсус ҳуқуқий режимга эга объектларни (юқори ва ўртача даражада хавфли);

 

I тоифага кирадиган (юқори даражада хавфли) атмосферага чиқариладиган ташламаларнинг, ер усти сув оқимлари ёки жой рельефига ифлослантирувчи моддалар ташламаларини оқизишнинг, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларининг ҳосил бўлиши ҳамда уларни жойлаштиришнинг йўл қўйиладиган чекланган экологик нормативлари лойиҳаларини;

ҳудудларга муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият ҳамда экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида уларни комплекс текшириш материалларини;

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режаларининг лойиҳаларини;

техника, технология, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатларни;

давлат дастурлари ва концепцияларининг, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳаларини;

аҳолиси сони 50 минг кишидан ортиқ бўлган лойиҳалаштириладиган объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатларини;

табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатлар (техник регламентлар, шартлар, стандартлар, қоидалар ва йўриқномалар) лойиҳаларини давлат экологик экспертизасидан ўтказади.

11. Ҳудудий давлат экологик экспертизаси марказлари қуйидаги объектлар бўйича:

атроф-муҳитга таъсир кўрсатишни баҳолаш — атроф-муҳитнинг ҳолатига
ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган ҳамда атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифасига кирадиган лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини, кенгайтирилиши, реконструкция қилиниши ва техник қайта жиҳозланиши лозим бўлган ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектларни ёки технологик жараённи ўзгартиришларни;

атроф-муҳитга таъсир кўрсатишни баҳолаш — атроф-муҳитнинг ҳолатига
ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган ҳамда атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг III ва IV тоифаларига кирадиган лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини, кенгайтирилиши, реконструкция қилиниши ва техник қайта жиҳозланиши лозим бўлган ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектларни
ёки технологик жараённи ўзгартиришларни;

атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг II, III тоифасига кирадиган (юқори
ва паст даражада хавфли) фаолият турлари бўйича атмосферага чиқариладиган ташламаларнинг, ер усти сув оқимлари ёки жой рельефига ифлослантирувчи моддалар ташламаларини оқизишнинг, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларининг ҳосил бўлиши ҳамда уларни жойлаштиришнинг экологик нормативлари лойиҳаларини;

аҳолиси сони 50 минг киши ва ундан кам бўлган объектларнинг (посёлкалар, турар жой даҳалари) шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экологик экспертизасидан ўтказади.

 

12. Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари:

вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва давлат экологик экспертизаси буюртмачиларидан давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун зарур бўлган маълумотлар, маълумотномалар, ахборот материаллари ва бошқа материалларни олиш;

давлат экологик экспертизасига тақдим этилган ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг норматив ҳужжатлари талабларига жавоб бермайдиган материалларни қайтариш;

заруратга кўра давлат экологик экспертизасига тақдим этилган материалларнинг ишончлилигини объектнинг ўзига бориб аниқлаш ҳуқуқига эга.

13. Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари, шунингдек, экспертлар давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида, комплекс, холис ва сифатли ўтказилишини таъминлаш учун масъулдир.

14. Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига кирадиган объектларнинг давлат экологик экспертизаси ўрнатилган тартибда тегишли ҳудудда ўтказиладиган атроф-муҳитга атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари бўйича жамоатчилик фикрини эшитишда мадад олиб турилган ҳолда ўтказилади.

15. Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига кирадиган мураккаб объектларнинг давлат экологик экспертизасини ўтказиш зарур бўлганда Давлат экология қўмитаси, хулосалари тавсия хусусиятига эга бўлган битта ёки бир гуруҳ малакали мутахассислар ва олимларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб этиши мумкин.

16. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш пайтида экспертлар
ўз фаолиятини мустақил ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.

17. Давлат экологик экспертизаси экспертлари хулосаларининг холислиги
ва асослилигини таъминлаш, шунингдек буюртмачиларнинг (ташаббускорларнинг) давлат экологик экспертизасини ўтказган экспертларга нисбатан мулоҳазалари
ва шикоятларини кўриб чиқиш мақсадида Давлат экология қўмитаси қошида доимий фаолият юритувчи экспертлар кенгаши ташкил қилинади.

давлат экологик экспертизаси бўйича экспертлар кенгаши тўғрисидаги низомни, унинг ходимлар таркиби Давлат экология қўмитасининг раиси томонидан тасдиқланади.

18. Экспертлар кенгашининг вазифаларига:

давлат экологик экспертизасига келиб тушган, давлат экологик экспертизаси ўтказилаётган объектларни фаолият турлари бўйича таснифлаш билан боғлиқ баҳсларни ҳал қилиш;

умуман Давлат экология қўмитаси тизими бўйича давлат экологик экспертизаси экспертларининг фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш;

эксперт томонидан ўтказилган давлат экологик экспертизаси натижаларининг табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқлигини текшириш;

табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги норматив ҳужжатларнинг амалий қўллаш жараёнида буюртмачилар ҳамда Давлат экология қўмитасининг ихтисослашган эксперт бўлинмалари ўртасида вужудга келувчи баҳсли масалаларни кўриб чиқиш, улар бўйича холис қарорларни қабул қилиш киради.

 

19. Ихтисослашган эксперт бўлинмалари ва давлат экологик экспертизаси буюртмачилари (ташаббускорлари) ўртасидаги баҳсли масалалар ва низолар экспертлар кенгаши томонидан шикоят (даъво) аризаси берилган кундан эътиборан 15 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддат ичида кўриб чиқилади.

шикоят (даъво) аризаси кўриб чиқилгандан кейин 2 иш куни мобайнида экспертлар кенгаши томонидан йиғилиш баённомаси тайёрланади ва у бир иш куни мобайнида Давлат экология қўмитаси раҳбарияти томонидан имзоланган ҳолда тегишли ҳудудий давлат экспертизаси марказига маълумот ёки ижро учун, шунингдек шикоят (даъво) аризасини берган буюртмачига (ташаббускорга) маълумот учун юборилади.

Экспертлар кенгаши томонидан кўриб чиқиш натижаларига кўра давлат экологик экспертизасининг хулосаси юзасидан шикоят аризаси суд тартибида берилиши мумкин.

20. Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига кирадиган мураккаб объектларнинг давлат экологик экспертизасини ўтказиш мақсадида Давлат экология қўмитаси раисининг буйруғига кўра Давлат экологик экспертизаси маркази қошида давлат экологик экспертизаси бўйича экспертлар таркибидан иборат экспертлар комиссияси тузилиши ва мазкур эксперт комиссияси таркибига мутахассислар ва олимлардан, шу жумладан турли вазирликлар
ва муассасаларнинг мутахассислари шартнома
асосида жалб этилиши мумкин.

Эксперт комиссиясининг иш натижалари Давлат экология қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган эксперт комиссиясининг жамловчи хулосаси кўринишида баён этилади.

 

4-боб. Материалларни давлат экологик экспертизасига

тақдим этиш тартиби

 

21. Давлат экологик экспертизаси Буюртмачи (ташаббускор) томонидан мазкур Низомда назарда тутилган тартибда, электрон шаклда тақдим этиладиган ариза ва атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари асосида Давлат экология қўмитасининг ихтисослашган эксперт бўлинмалари томонидан ўтказилади.

Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари илова қилинган ариза буюртмачи (ташаббускор) томонидан электрон шаклда Давлат экология қўмитасининг интернет ресурсларидаги шахсий кабинети орқали тўлдирилади
ва
Давлат экология қўмитасининг тегишли ихтисослашган эксперт бўлинмасига жўнатилади.

Ариза буюртмачининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Махсус ҳуқуқий режимга эга объектларнинг давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материалларининг қоғоз шаклини тақдим этишга йўл қўйилади.

Давлат экологик экспертизаси мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ тартибда ташкил этилади ва ўтказилади.

Давлат экологик экспертизасини ўтказиш тартиби мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

 

22.  Буюртмачи давлат экологик экспертизасига:

а) I, II, III тоифаларига мансуб лойиҳалаштирилаётган объектлар бўйича (лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларининг атроф-муҳитга таъсир кўрсатишини баҳолаш, шаҳарсозлик ҳужжатларининг барча турлари, махсус режимли объектлар) — қуйидаги босқичлардан иборат бўлган атроф-муҳитга таъсир кўрсатишни баҳолаш материалларини:

объект молиялаштирилгунига қадар мўлжалланаётган ёки тахмин қилинаётган фаолият ва бошқа фаолиятни амалга ошириш босқичида бажариладиган атроф-муҳитга таъсир кўрсатишни баҳолаш тўғрисидаги ариза лойиҳаси;

атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳасини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш натижалари бўйича қўшимча қидирув ишлари, тадқиқотлар, махсус лаборатория таҳлиллари, моделли тажрибаларни амалга ошириш ва далиллар билан асосланган табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш зарурлиги аниқланган тақдирда бажариладиган атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза. Атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза давлат экологик экспертизаси объектининг техник-иқтисодий асослари тасдиқлангунича тақдим этилади. Атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги аризани ишлаб чиқиш зарурати атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳасини кўриб чиқиш натижалари асосида Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаси томонидан белгиланади;

объект фойдаланишга қабул қилингунига қадар бажариладиган
ва лойиҳалаштирилаётган объектларнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолашнинг якунловчи босқичи ҳисобланган экологик оқибатлар тўғрисидаги ариза
;

б) фаолият кўрсатаётган объектлар бўйича (атроф табиий муҳитнинг ҳолатига ва фуқароларнинг соғлигига салбий таъсир кўрсатаётган ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар) — экологик нормативлар лойиҳалари. Объект реконструкция ва модернизация қилинган, қайта ташкил этилган, кенгайтирилган ёки жойлашуви ўзгартирилган тақдирда атроф-муҳитга таъсир баҳоланади. Буюртмачи қўшимча экологик аудит материалларини тақдим этиш ҳуқуқига эга.

экологик нормативлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишлаб чиқилади ва келишилади;

в) бошқа объектлар бўйича:

 давлат дастурлари, концепциялар, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳалари;

табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатлар (техник регламентлар ёки экологик меъёрлар, қоидалар, йўриқномалар) лойиҳалари;

техника, технология, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар;

ҳудудларга кейинчалик муҳофаза этиладиган ҳудудлар ва фавқулодда экологик вазият ҳамда экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида уларни комплекс текшириш материаллари, шунингдек, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режалари лойиҳалари юзасидан ишлаб чиқилган ҳужжатлар тақдим этилади.

 

23. I, II, III тоифаларга мансуб фаолият турлари учун атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари таркибида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

а) атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳаси:

ташаббуркор ва ишлаб чиқувчи тўғрисида маълумотлар;

мўлжалланаётган фаолиятни амалга ошириш бошлангунича атроф-муҳитнинг ҳолати, шу жумладан ҳудудда аҳолининг жойлашганлиги, ҳаво, сув муҳити, доимий ва вақтинчалик фойдаланишга ажратилган ерларнинг хусусиятлари, иқлим, геологик, гидрологик, гидрогеологик ва бошқа табиий шароитларнинг, ўсимлик, ҳайвонот дунёси, рекреация ва алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар ва бошқа атроф-муҳит хусусиятларининг тавсифи;

лойиҳани амалга ошириш зарурлигини асослаш ва унинг асосида лойиҳа ишлаб чиқилаётган эрта босқичлардаги ҳужжатлар;

объектнинг жойлашиши ҳамда танланган ва муқобил жойларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши схемаларига мувофиқлиги тамойилининг асосланиши;

атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига кирадиган объектлар бўйича жамоатчилик эшитувлари натижалари, шунингдек лойиҳани амалга оширишга таклиф қилинаётган лойиҳани ишлаб чиқишда жамоятчилик
ва алоҳида гуруҳларнинг инобатга олинган таклифлари;

атроф-муҳитга таъсир бўйича олиб борилган тадқиқотлар ҳажми, таъсир кўрсатишни баҳолаш олиб борилган жараёнида фойдаланилган ахборот манбалари (ер ресурслари, иқлим, атмосфера ҳавоси ҳолати, геморфология, геологик, гидрологик, гидрогеологик шароитлари, ўсимлик ва ҳайвонот олами, аҳоли саломатлиги, тупроқ, археологик, тарихий ва маъданий хусусиятлар);

кўриб чиқилаётган объектнинг географик координаталари, мавжуд рекреация зоналари, аҳоли пунктлари, ирригация, мелиорация объектлари, қишлоқ хўжалиги экинларининг майдонлари, электр узатиш линиялари, транспорт, сув қувури, газ қувури коммуникациялари ва жой тўғрисидаги бошқа маълумотлар кўрсатилган вазиятли режа;

назарда тутилаётган (мўлжалланаётган) асосий ва ёрдамчи объектлар, фойдаланиладиган техника, технология, табиий ресурслар, материаллар, хом ашё, ёнилғи, уларнинг атроф-муҳитга таъсирини таҳлил қилиш;

махсулотнинг йиллик қуввати ва тури;

ташланмалар, оқизиладиган сувлар кутилаётган ҳажми ва таркиби, чиқиндилар ҳосил бўлиши, уларнинг атроф-муҳитга салбий таъсири ва уларни камайтириш усуллари;

 чиқиндиларни омборларга жойлаштириш, сақлаш ва утилизация қилиш ҳажми ва шароитлари;

канализация мавжудлиги ва оқова сувларни оқизишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар;

мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган фаолиятнинг муқобиллари ва технологик ечимларни фан, техника ютуқларини ва илғор тажрибани ҳисобга олган ҳолда, табиатни муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан таҳлили;

салбий экологик оқибатларни истисно этувчи ва экспертиза объектининг атроф-муҳитга таъсирини камайтирувчи ташкилий, техник, технологик ечимлар ва чора-тадбирлар;

аварияли вазиятлар таҳлили (эҳтимоллиликни баҳолаш ва уларнинг салбий оқибатларининг олдини олиш сценарийси);

экспертиза объектини реализация қилиш натижасида атроф-муҳитнинг ўзгариши ва экологик оқибатларнинг прогнози;

таъсир манбалари, турлари ва объектларини, ушбу таъсир чегаралари, интенсивлиги ва давомийлигини аниқлаш;

 

Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг улардан фойдаланиш доираси
ва чекловларини, шунингдек жисмоний ёки маънавий эскириши туфайли истеъмол хусусиятлари йўқолганда уларни зарарсизлантириш ёки улардан фойдаланиш усуллари кўрсатган ҳолда хавфсизлигини кейинчалик бошқариш дастурлари.

б) атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза:

муҳандислик-геология қидирув ишлари, моделли ва бошқа зарур тадқиқотлар натижалари бўйича ажратилган майдоннинг экологик муаммоларини баҳолаш;

атроф-муҳит ҳолати хусусиятларини аниқлаш;

майдоннинг аниқланган муаммоларига нисбатан қўлланиладиган технологиянинг экологик таҳлили;

жамоатчилик фикрини эшитиш натижалари ва зарур бўлганда кўриб чиқилаётган фаолиятнинг экологик ва ижтимоий шароитларга таъсири тўғриланган шакли;

 аниқланган маълумотлар бўйича таъмир манбалари таҳлили;

 экспертиза объектини реализация қилиш бўйича салбий оқибатларнинг олдини олувчи табиатни муҳофаза қилиш тадбирларининг далиллар билан асосланган тадқиқотлари;

в) экологик оқибатлар тўғрисидаги ариза:

Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги аризанинг лойиҳасини кўриб чиқиш натижалари, шунингдек, жамоатчилик фикрини эшитишда киритилган таклифлар бўйича лойиҳа қарорларига тузатиш киритиш ва қабул қилинган бошқа чора-тадбирлар;

мавжуд маълумотлар, шунингдек қиёсий таҳлил натижаларига, эксперт баҳоларига, олдинги тажрибалар таҳлилига асосланган таъсир баҳосининг асослантирувчи материаллари;

экологик экспертиза объектларини ифлослантирувчи манбаларнинг жойлашув схемаси;

экспертиза объекти фаолиятини тартибга солувчи экологик нормативлар;

объектдан фойдаланиш ишларини ташкил қилиш ва бу борадаги экология тадбирларини бажаришга қўйиладиган талаблар;

хўжалик фаолиятини амалга ошириш имконияти тўғрисидаги асосий хулосалар;

экологик мониторингни ташкил этиш ва ўтказиш схемаси.

Атроф-муҳитга таъсир баҳолаш материалларига қўрсатилган материалларга қўшимча равишда, Давлат экология қўмитасининг белгиланган тартибда берилган ёлланган ишлаб чиқувчини тайёрлаш ва малакасини ошириш тўғрисидадаги сертификатни, шунингдек ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг тасдиқланган нусхаси (материалларни корхонанинг доимий экологи ишлаб чиққан тақдирда) илова қилиниши лозим.

 

24. Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига мансуб объектларнинг давлат экологик экспертизаси буюртмачилар (ташаббускорлар) томонидан ҳудудий давлат экологик экспертизаси марказларига тақдим этиладиган атроф муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисидаги анкета (кейинги ўринларда – анкета) асосида ўтказилади.

Анкета буюртмачи томонидан электрон шаклда Давлат экология қўмитасининг интернет ресурсларидаги шахсий кабинети орқали тўлдирилади
ва
жўнатилади.

25.  Қурилишнинг барча турлари учун ер участкаларини ажратиш (танлаш) материаллари лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш билан биргаликда давлат экологик экспертизасидан ўтказилади.

26. Лойиҳалашнинг кейинги босқичларида таъсирни баҳолаш натижалари лойиҳалаш ва тадқиқот ишлари давомида олинган маълумотлар, шунингдек ишлатилган асбоб-ускуналарнинг хусусиятлари, технологик жараёнлар ва бошқалар ҳисобга олинган ҳолда аниқланади.

27. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини ва экологик нормативларни давлат экологик экспертизасидан ўтказишда экологик аудит
ва жамоатчилик экологик экспертизаси хулосаларидан фойдаланиш мумкин.

5-боб. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш муддатлари

28.  Давлат экологик экспертизаси қуйидаги муддатларда ўтказилади:

20 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддат – атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига мансуб объектлар учун;

15 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддат – атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифасига мансуб объектлар учун;

10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддат – атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифасига мансуб объектлар учун;

5 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддат – атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига мансуб объектлар учун;

Давлат экологик экспертизасини ўтказиш муддати экспертиза учун ҳақ тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжати мавжуд бўлса, давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун керакли ҳужжатлар тақдим этилгандан кундан бошлаб ҳисобланади.

Давлат экологик экспертиза объектининг мураккаблигига қараб, уни ўтказиш муддати Давлат экология қўмитасининг раиси томонидан икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.  

 

6-боб. Давлат экологик экспертизаси иштирокчиларининг

ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

29. Буюртмачи (ташаббускор) қуйидаги ҳуқуқларга эга:

экологик экспертиза ўтказиш масалалари бўйича маслаҳатлар ва зарур услубий ёрдам олиш;

экологик экспертиза экспертларига экологик экспертиза объектлари хусусида таклифлар, мулоҳазалар, тушунтиришлар ва экологик аудит натижаларини тақдим этиш;

қўшимча экологик экспертиза ўтказиш тўғрисида илтимос қилиш;

экологик экспертиза ўтказилишининг бориши ҳақида ахборот олиш.

 

30. Буюртмачи (ташаббускор):

экологик экспертиза учун материалларни қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ тақдим этиши;

 давлат экологик экспертизаси ўтказилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ тўлаши;

таъсир кўрсатишни баҳолашни ўтказиш учун зарур бўлган барча тадқиқотларни молиялаштиришни таъминлаши;

жамоатчилик эшитувларини ташкил этиши ва мўлжалланаётган фаолиятни муайян ҳудудда амалга ошириш мумкинлиги тўғрисида жамоятчилик таклифларни ҳар томонлама ўрганишни амалга ошириши;

таъсир кўрсатишни баҳолашни ўтказиш жараёнида жамоятчилик иштирокини таъминлаши;

режалаштирилаётган фаолиятнинг атроф-муҳитга мумкин бўлган таъсири тўғрисидаги эълонларни оммавий ахборот воситаларида нашр қилишни ташкил этиши;

давлат экологик экспертизаси хулосасида кўрсатилган талабларни бажариши шарт.

31. Ишлаб чиқувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

буюртмачи томонидан берилган ишончнома асосида Давлат экология қўмитасининг органларида буюртмачининг манфаатларини ифода этиш;

экологик экспертиза ўтказиш масалалари бўйича маслаҳатлар ва зарур услубий ёрдам олиш;

экологик экспертиза экспертларига экологик экспертиза объектлари хусусида таклифлар, мулоҳазалар, тушунтиришлар тақдим этиш

32. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини ишлаб чиқувчи:

ходимларни мажбурий қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаши;

асословчи ҳужжатларни тайёрлашда экология шароитлари ва талабларини ҳисобга олиши;

таъсир кўрсатишни баҳолашни ўтказиши шарт.

33. Ихтисослашган эксперт бўлинмалари эксперти қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун зарур бўладиган ахборот
ва материалларни олиш;

қонунчилик талабларига жавоб бермайдиган, давлат экологик экспертизасига тақдим қилинган материалларни рад этиш;

Давлат экологик экспертизаси хулосасига илова қилинадиган, давлат экологик экспертизаси объекти бўйича алоҳида фикр билдириш.

 

34. Ихтисослашган эксперт бўлинмалари эксперти:

давлат экологик экспертизасини амалга ошириш тартиби ва шартларига риоя қилиши;

давлат экологик экспертизасини ўз вақтида, ҳар томонлама, сифатли ўтказилишини ва белгиланган тартибда хулосалар берилишини таъминлаши;

давлат экологик экспертизасининг муайян объекти билан боғлиқ шахсий манфаатлар мавжуд бўлса, ўзи чекиниши тўғрисида эълон қилиши;

давлат экологик экспертизаси учун тақдим этилган материалларнинг сақланишини ва давлат, ҳарбий, ички ва тижорат сирларини ташкил этувчи маълумотларнинг ошкор қилинмаслигини таъминлаши шарт.

35. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш иштирокчилари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳам эга бўлиши мумкин.

36. Маҳаллий ҳокимият органлари режалаштирилаётган хўжалик ва бошқа фаолият лойиҳасини амалга оширишга рухсат бериш тўғрисида, улар томонидан қарор тайёрлашда ва қабул қилишда ушбу фаолиятнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолашни ўтказиш натижалари ҳисобга олинади.

7-боб. Давлат экологик экспертизасининг хулосаси

37.  Давлат экологик экспертизаси ихтисослаштирилган бўлинмаси эксперти томонидан материалларни кўриб чиқиш натижаси бўйича давлат экологик экспертизасининг хулосаси тузилади ва ушбу хулоса экспертиза объекти, технологик жараёнлар, ишларни ташкил этиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича назарда тутилган чора-тадбирлар, объектнинг фаолияти (реализацияси) билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган салбий экологик оқибатлар тўғрисидаги зарур ахборот ва экспертиза объектини реализация қилиш мумкинлиги (ижобий хулоса) ёки мумкин эмаслиги (салбий хулоса) тўғрисидаги хулосаларни
ўз ичига олади.

Давлат экологик экспертизаси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар таркиби ёки мазмунининг мазкур Низом талабларига ёки бошқа норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда, буюртмачига материаллар асосланган сабабларга мос келмаслиги ҳақида хулоса берилади.

38. Экологик оқибат тўғрисидаги аризанинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин, экспертиза объектларига қонун ҳужжатларига белгиланган тартибда мувофиқ экологик меъёрлари лойиҳалари ишлаб чиқилади.

Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари асосида объектнинг экологик талабларига мувофиқлиги тўғрисида давлат экологик экспертиза хулосаси берилган кундан бошлаб уч йил мобайнида юридик кучга эга бўлади.

39. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолашнинг қайта ишлаб чиқилган материаллари ва экологик нормативлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш учун тақдим этиш муддати  қайта ишлаб чиқиш тўғрисида давлат экологик экспертизаси жавоби олинган санадан икки ой ортиқ бўлмаган муддат белгиланади. Бунда материаллар қайта ишлаб чиқишга берилиши ва фақат бир маротаба такроран киритилиш мумкин.

 

Икки ойдан ошмайдиган таклиф қилинган ва келишилган муддат доирасида қайта кўриб чиқиш учун давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун ҳақ олинмайди.

Буюртмачи томонидан қайта ишлаб чиқилган атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини қайта қўриб чиқиш муддати:

 атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига кирадиган объектлар учун ўн иш кунидан;

атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифасига кирадиган объектлар учун - етти иш кунидан;

атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифасига кирадиган объектлар учун - беш иш кунидан;

атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига кирадиган объектлар учун - уч иш кунидан ошмаслги керак.

Буюртмачига Давлат экология қўмитаси ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан биринчи мурожаатида берилган мулоҳалардан ташқари бошқа мулоҳазалар юборишга йўл қўйилмайди.

Буюртмачи (ташаббускор) давлат экологик экспертизасига материалларни қайта тақдим этиши учун, экспертларнинг барча мулоҳазаларини, бунда атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларида бошқа маълумотларни ўзгартирмасдан бартараф этиши лозим.

Буюртмачи (ташаббускор) томонидан атроф-муҳитга таъсирни баҳолашнинг қайта ишлаб чиқилмаган материалларини қайта тақдим қилинишида Давлат экология қўмитаси ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари унга салбий хулоса жўнатадилар.

Буюртмачи (ташаббускор) давлат экологик экспертизасининг салбий хулосасини олгандан кейин  атроф-муҳитга таъсирни баҳолашнинг қайта ишлаб чиқилган материаллари бўйича умумий асосларда давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун қайта мурожаат қилишга ҳақли.

40. Хулоса буюртмачига ва назорати остидаги ҳудудда экспертиза объекти жойлашган Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тегишли қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар давлат экологик экспертиза марказлари томонидан тайёрланган хулосалар эса буюртмачига ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини назорат қилиш бўйича тегишли туман (шаҳар) инспекцияларига электрон шаклда ахборот тизим орқали юборилади.

41.  Давлат экологик экспертизасининг салбий хулосасини олган буюртмачи, лойиҳани хулосадаги мавжуд таклифга мувофиқ пухта ишлаб чиқади
ва материалларни давлат экологик экспертизасига такроран тақдим этади ёхуд мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа фаолиятдан
воз кечади.
 

42.  Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси давлат экологик экспертизаси объектини реализация қилишда банк ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан молиялаштиришни очиш учун ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ҳужжат ҳисобланади.

 

43.  Хулоса Давлат экология қўмитаси ёки давлат экологик экспертизасини ўтказган тегишли Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бошқармаларининг расмий бланкасида расмийлаштирилади.

Хулоса давлат экологик экспертизасини ўтказган эксперт ва (ёки) эксперт комиссияси аъзолари томонидан имзоланади ва тегишли равишда Давлат экология қўмитасининг раиси, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилувчи ҳудудий органлари раҳбарлари томонидан тасдиқланади.

44.  Агар, объект давлат экологик экспертизасининг хулосаси берилган кундан бошлаб уч йил мобайнида реализация қилинмаса, давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси юридик кучга эга бўлмайди. Ушбу ҳолатда давлат экологик экспертизасининг хулосаси аввал бундай хулосани берган Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан қайта кўриб чиқилиши керак.

 Экспертиза объектини реализация қилиш учун уч йилдан ортиқ вақт керак бўлган ҳолларда, объектни реализация қилиш мумкинлиги ҳақидаги хулоса икки йилга узайтирилади.

45.  Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари давлат экологик экспертизасига тақдим этилган материалларнинг сақланишини ҳамда давлат, ҳарбий, хизмат ва тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар ошкор этилмаслигини таъминлайди.

Буюрмачи томонидан давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун тақдим қилинган атроф-муҳит таъсирини баҳолаш материалларининг электрон нусхаси давлат экологик экспертизасини ўтказган Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмасида сақланади.

 

8-боб. Давлат экологик экспертизаси хулосасини қайта расмийлаштириш
ва амал қилишини тўхтатиш

 

46. Буюртмачи қайта ташкил этилган, унинг номи ўзгартирилган
ёки ваколатлари ҳуқуқий ворисига берилган ҳолларда, буюртмачи ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан сўнг етти календарь куни давомида Давлат экология қўмитасининг Интернер-сайтидаги махсус шакл орқали давлат экологик экспертизасининг хулосасини қайта расмийлаштириш ҳақида кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган аризани тақдим этиши шарт.

47. Электрон шаклидаги ҳужжатлар Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган бўлинмаларига буюртмачи (ёки ишончли шахс) томонидан бевосита ёки уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта алоқа воситаси орқали ёхуд электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон имзоси билан тасдиқланади.

 

48.  Давлат экологик экспертизаси хулосасининг амал қилиши:

буюртмачи давлат экологик экспертизаси хулосасининг амал қилиши тўхтатилгани ҳақида ариза билан мурожаат қилганда;

буюртмачининг фаолияти тугатилган ёки тўхтатилган вақтидан бошлаб, қайта ўзгартирилгани бундан мустасно;

буюртмачи томонидан давлат экологик экспертизаси хулосасида назарда тутилган экологик талабларга риоя этмаганда суд қарори асосида;

давлат экологик экспертизаси хулосасининг амал қилиш муддати тугаганда;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда тўхтатилади.

Давлат экологик экспертизаси хулосаси амал қилишининг тўхтатилиши ҳақидаги суд қарори буюртмачига ва ваколатли органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади.

 

9-боб. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун ҳақ тўлаш

 

49. Лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари, атроф табиий муҳитнинг ҳолатига
ва фуқароларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар
ва бошқа объектлар, махсус ҳуқуқий режимли объектлар давлат экологик экспертизасидан ўтказилганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори уларнинг қуйидаги тоифаларга кирадиган фаолият турлари бўйича атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатиши тоифаларига мувофиқ:

 атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига кирадиган (юқори даражада хавфли) — энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баравари;

атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифасига кирадиган (ўртача даражада хавфли) — энг кам ойлик иш ҳақининг 15 баравари;

атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифасига кирадиган (паст даражада хавфли) — энг кам ойлик иш ҳақининг 7,5 баравари;

атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига кирадиган (маҳаллий таъсир кўрсатиш) — энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 бараварини ташкил этади.

 Табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ҳамда йўриқнома-услубий ҳужжатлар лойиҳаларини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун тегишли тоифадаги объектни давлат экологик экспертизасидан ўтказишга тўланадиган тўловнинг 30 фоизи миқдорида ҳақ белгиланади.

 Агар, давлат экологик экспертизаси учун битта буюртмачи томонидан тақдим этилган атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари комплекс ҳисобланса ва атроф-муҳитга таъсир кўрсатадиган ҳамда битта саноат майдонида жойлашган турли тоифадаги бир қанча объектлардан иборат бўлса, давлат экологик экспертизасидан ўтказганлик учун тўлов уларнинг атроф-муҳитга таъсир кўрсатишининг юқори тоифасига тегишли бўлганидан ундирилади.

 Атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи объектлар ҳудудий жиҳатдан
бир-биридан узоқдаги саноат майдончаларида жойлашган тақдирда, давлат экологик экспертизаси материаллари ҳар бир саноат майдончаси учун алоҳида ишлаб чиқилади ва давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун тақдим этилади.

 Объектларнинг бир-биридан узоқда жойлашиши атроф-муҳит ифлосланишига биргаликда таъсир кўрсатмаслик учун хизмат қилади.

 

 Ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодиёт тармоқларини жойлаштириш
ва ривожлантириш концепциялари, схемаларининг лойиҳалари, 50 мингдан ортиқ киши истиқомат қилиши лойиҳалаштирилаётган объектлар учун шаҳарсозлик ҳужжатлари, ҳудудларга кейинчалик алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият ва экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида уларни комплекс ўрганиш материаллари давлат экологик экспертизасидан ўтказилгани учун энг кам ойлик иш ҳақининг 70 баравари миқдорида ҳақ белгиланади.

 Техника, технологиялар, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар лойиҳаларини давлат экологик экспертизасидан ўтказилганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари миқдорида ҳақ белгиланади.

50 минг ва ундан кам аҳоли истиқомат қилиши лойиҳалаштирилаётган объектлар учун шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экологик экспертизасидан ўтказганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баравари миқдорида ҳақ белгиланади

Режалар, мониторинг ҳисоботлари бўйича давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун ҳақ миқдори объектнинг атроф-муҳитга таъсир қилиш тоифасига қараб белгиланади.

 Ижтимоий соҳани ривожлантириш давлат дастурлари, концепциялари
ва схемаларининг, шунингдек, давлат томонидан муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни бошқариш режаларининг лойиҳаларини давлат экологик экспертизасидан ўтказилганлик учун ҳақ тўланмайди.

50.  Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун буюртмачи (ёки ишончли шахс) томонидан ваколатли банкларда электрон тўлов тизимлари орқали белгиланган тартибда ҳақ тўланади.

51.  Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун 90 календарь куни давомида ҳақ тўланмаган тақдирда, Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаси давлат экологик экспертизасини ўтказишга тақдим этилган материалларни буюртмачига қайтаради.

52.  Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари фаолияти давлат экологик экспертизасини ўтказиш, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома бўйича бажариладиган бошқа ишларни бажариш билан боғлиқ харажатларни тўлашдан тушадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади ҳамда бу маблағлардан Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари ходимларига иш ҳақи, асосий воситалар, моддий-техник бойликларни харид қилиш, транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш ва бошқа харажатларни тўлаш, шу жумладан жалб этиладиган мутахассислар хизматига ҳақ тўлаш учун фойдаланилади.  

 

10-боб. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича материаллар

ишлаб чиқувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш

ва малакасини ошириш тартиби.

 

53. Ишлаб чиқувчилар камида икки йилда бир марта қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларини ўташлари шарт.

Қайта тайёрлаш курслари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолиятини амалга оширадиган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида ўтказилади.

Малака оширишни ўташ тартиби Давлат экология қўмитасининг қарори билан тасдиқланади.

 

11-боб. Якуний қоидалар

 

54. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликга тортилиши мумкин.

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил  ___ февралдаги ___-сон қарорига

2-ИЛОВА

 

Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб мўлжалланаётган ва (ёки)режалаштириланаётган фаолият турлари бўйича атроф муҳитга таъсирни баҳолаш лойиҳаларининг жамоатчилик эшитувларини ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

 1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом давлат экологик экспертизаси ўтказилгунга қадар, атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа фаолият турлари бўйича лойиҳа материалларини жамоатчилик эшитувларини ўтказишни (кейинги ўринларда – жамоатчилик эшитуви) тартибга солади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилади:

манфаатдор томонлар – қулай атроф муҳитга бўлган манфаатлари
ва ҳуқуқларига мўлжалланаётган ва (ёки)режалаштирилаётган хўжалик ва бошқа фаолият натижасида таъсир кўрсатилиши мумкин бўлган жисмоний
ва (ёки)юридик шахслар;

буюртмачи – юридик ва жисмоний шахс, мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ташаббускори;

техник хусусияти бўлмаган резюме –атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материалларининг умумлаштирилган маълумотлари;

жамоатчилик эшитуви – давлат экологик экспертизасини ўтказишга асос бўладиган, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатишни кўзлайдиган, мўлжалланаётган ва (ёки)режалаштирилаётган хўжалик ва бошқа фаолиятнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича қарор қабул қилиш учун очиқ йиғилиш ўтказиш орқали фуқароларнинг давлат ва бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнида қатнашиш конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш шаклларидан бири;

 мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган хўжалик ва бошқа фаолияттабиий ресурслардан фойдаланишни, атроф табиий муҳити конпонентларига салбий таъсир кўрсатишни назарда тутувчи, ҳар қандай режалаштирилган фаолият;

экологик жиҳатлар – атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган фаолият элементлари.

3. Жамоятчилик эшитувига атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа фаолиятнинг техник хусусияти бўлмаган ҳамда қуйидагиларни ўз ичига оладиган резюме (кейинги ўринларда – лойиҳа) тақдим қилинади:

фаолиятнинг қисқача тавсифи;

 

технологик ечимлар ва тадбирларни жойлаштиришнинг альтернатив вариантлари;

атроф-муҳитни жорий ҳолати, ижтимоий-иқтисодий шароитларнининг қисқача баҳоси;

лойиҳани амалга ошириш натижасида атроф-муҳитга салбий таъсир манбалари ва турларининг қисқача таърифи;

атроф-муҳит ҳолатини, ижтимоий-иқтисодий шароитларнининг мумкин бўлган ўзгаришлари прогнози ва баҳоси;

лойиҳа ва лойиҳадан ташқари авария ҳолатлари прогнози ва баҳоси;

салбий таъсирнининг олдини олувчи, минималлаштириш ва (ёки)ўрнини тўлдириш бўйича чора-тадбирлар;

мумкин бўлган сезиларли салбий трансчегаравий таъсирлар баҳоси (трансчегаравий таъсири ҳолатларида).

4. Жамоятчилик эшитувлари, муҳокама қилинаётган масалага алоқадор бўлган ва махфий маълумотларни ўз ичига олмайдиган ҳужжатли маълумотларни ўрганиш асосида, муҳокама қилинаётган масала бўйича барчага ўзларининг асосли фикрларини билдириш ҳуқуқининг тенглилигини назарда тутади.

5. Жамоятчилик эшитувлари иштирокчилари қуйидагилар ҳисобланади:

манфаатдор томонлар;

нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бирлашмалар;

ўзини ўзи бошқариш органлари;

оммавий ахборот воситалари (кейинги ўринларда ОАВ).

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари вакиллари жамоятчилик эшитувларида кузатувчи сифатида қатнашадилар.

6. Жамоатчилик эшитувларининг ташкилотчилари бўлиб туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳисобланади.

7. Жамоатчилик эшитувлари ўтказиш билан боғлиқ ҳаражатлар буюртмачи ҳисобидан молиялаштирилади.

 

2-боб. Жамоятчилик эшитувларни ўтказишни ташкил этиш

 

8. Буюртмачи жамоатчилик эшитувларини ўтказиш учун техник хусусияти бўлмаган резюме илова қилинган аризани тегишли Қорақолпоғистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига (кейинги ўринларда – Давлат экология қўмитаси ҳудудий органлари) жўнатади.

9. Давлат экология қўмитаси ҳудудий органи талабномани олган вақтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида, уни объект жойлашган ҳудудни, шунингдек мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган фаолият натижасида атроф муҳитига салбий таъсир хавфи юқори бўлган ҳудудни ҳисобга олган ҳолда тегишли жамоатчилик эшитувлари ташкилотчисига жўнатади.

10. Жамоатчилик эшитувлари ташкилотчиси талабномани олган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида буюрмачи билан жамоатчилик эшитувларни ўтказиш жойи ва вақтини келишиб олади.

 

Жамоатчилик эшитувлари ташкилотчиси талабномани олган вақтдан бошлаб иккинчи иш куни якунига қадар буюртмачи ва Давлат экология қўмитаси ҳудудий органларига жамоатчилик эшитувини ўтказиш санаси ва вақти тўғрисида хабарномани жўнатади.

11. Буюрмачи жамоатчилик эшитувини ўтказиш санаси ва вақти тўғрисида хабарномани олгандан кейин оммавий ахборот воситаларида тегишли эълонни нашр этади.

Эълон, шунингдек жамоатчилик эшитуви ташкилотчисининг Интернет тармоғидаги расмий саҳифасида ҳам нашр этилади.

Эълон нашри давлат ва рус тилларида жамоатчилик эшитувлари ўтказилишидан олдин йигирма кундан кечирмасдан амалга оширилади.

Буюртмачи қўшимчасига жамоатчиликни хабардор қилишнинг бошқа усулларидан (ахборот варақалари, стендлар, индивидуал билдиришномалар) ҳам фойдаланишга ҳақли.

12. Эълонда қуйидагилар қўрсатилади:

жамоатчилик эшитувини ўтказиш санаси, вақти ва жойи;

ишлаб чиқаришнинг асосий кўрсаткичларини, шунгдек атроф муҳитга таъсирни баҳолаш (АТБ) материалларининг экологик жиҳатларини кўрсатган ҳолда мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган хўжалик ва бошқа фаолият номи;

манфаатдор томонлар лойиҳа материалларининг қоғоз шакли билан танишишлари мумкин бўлган жой манзили;

материалларнинг электрон шакли жойлаштирилган Интернет-манбаа манзили, Интернет-манба йўқлигида, материалларнинг электрон шаклини расмий сўраб олиш мумкин бўлган электрон почта манзили кўрсатилади;

мулоҳазалар ва таклифлар қабул қилинадиган электрон почта манзили.

13. Жамоатчилик эшитувини ташкил этиш тўғрисида расмий эълон қилинган санадан бошлаб, Буюрмачи манфаатдор томонларнинг атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари билан танишишини таъминлайди, мулоҳазалар
ва таклифларнинг қоғоз ва электрон шаклда қабул қилинишини ва рўйхатга олинишини амалга оширади.

 

3-боб.  Жамоятчилик эшитувларни ўтказиш тартиби

 

14. Жамоатчилик эшитуви кунида белгиланган вақтда ва белгиланган жойда жамоатчилик эшитуви ташкилотчиси томонидан эшитув иштирокчиларини рўйхатга олиш амалга оширилади (бошланишдан 15-30 дақиқа олдин).

15. Жамоатчилик эшитуви ташкилотчисининг масъул вакили эшитувни очиб беради.

Жамоатчилик эшитуви иштирокчилари кўпчилик овоз билан кун тартибини тасдиқлайдилар ва эшитув раисини сайлайдилар.

Жамоатчилик эшитуви ташкилотчисининг масъул вакили эшитув котиби ҳисобланади.

16. Раис сайланганидан сўнг, Буюртмачи вакилининг маърузаси тингланади.

Маърузада техник хусусияти бўлмаган резюме тўғрисида маълумотлар бўлиши керак.

Буюртмачининг вакили ўз маърузасида Интернет тармоғида лойиҳа бўйича олинган таклифлар ва мулоҳазалар тўғрисида маълумот ва ушбу мулоҳазалар
ва таклифларга асосли жавоб бериши лозим.

 

Бундан ташқари, ҳисоботда Буюртмачи томонидан ва унинг ҳисобидан объект қурилиши режалаштирилаётган жойи яқинида яшовчи ва (ёки)ўзларининг меҳнат фаолиятиларини амалга ошираётган аҳоли ҳаёти ва саломатликларини суғурталаш, шунингдек режалаштирилаётган хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга ошириш натижасида инсонлар ҳаёти ва саломатлигина зарар етказилиши ҳолларида компенсация миқдори тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилиши мумкин.

17. Эшитувда барча ҳохловчиларга ўз фикрини билдириш ва маърузачига саволлар бериш ҳуқуқи берилади

Маърузачи жамоатчилик эшитуви иштирокчиларининг саволларига жавоб бериши лозим.

18. Буюртмачи ҳисоботларни, саволларни, жавобларни ва нутқларни ёзиб олиш ва йиғишни, шу жумладан видео ёзишни ташкил қилади.

Расмий ОАВ вакиллари томонидан аудио ва видео ёзувларни амалга ошираётганда, иштирокчиларнинг барчаси хабардор қилинади.

19. Кун тартибидаги масала бўйича қарор жамоатчилик эшитуви иштирокчиларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.

20. Жамоатчилик эшитуви натижалари раис ва котиб томонидан имзоланадиган жамоатчилик эшитуви баённомаси билан расмийлаштирилади.

Жамоатчилик эшитуви баённомаси ташкилотчи вакили томонидан ихтиёрий шаклда тузилади.

21. Баённома бир нусхаси буюртмачига тақдим қилинади, иккинчиси
эса жамоатчилик эшитуви ташкилотчисида қолади.

Ўтказилган жамоатчилик эшитуви тўғрисида маълумот баённома нусхасига илова қилинган ҳолда тақсидлаш учун Давлат экология қўмитаси ҳудудий органларига жамоатчилик эшитуви ташкилотчиси томонидан жўнатилади.

Жамоатчилик эшитуви иштирокчисига жамоатчилик эшитуви баённомаси билан танишиб чиқиш ва ўз таклиф ва эътирозларини Давлат экология қўмитаси тегишли ҳудудий органига жўнатиш ҳуқуқи берилади.

22. Жамоатчилик эшитуви ўтказиш натижасида иккита қарордан биттаси қабул қилиниши мумкин:

назарда тутилаётган ҳудудда мўлжалланаётган ва (ёки)режалаштирилаётган хўжалик ва бошқа фаолиятни жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланини тўғрисида;

назарда тутилаётган ҳудудда мўлжалланаётган ва (ёки)режалаштирилаётган хўжалик ва бошқа фаолиятни жамоатчилик томонидан рад этилиши тўғрисида;

23. Жамоатчилик эшитуви манфаатдор томонларнинг камида ўнта вакиллари иштирок этган тақдирдагина қонуний деб ҳисобланади.

Давлат экология қўмитаси ҳуқуқдий органи томонидан қуйидаги асосларда ўтказилган жамоатчилик эшитуви ўтказилмаган деб топилиши мумкин:

эшитувда манфаатдор томонларнинг вакиллари ўнтани ташкил этмаган;

жамоатчилик эшитуви иштирокчисининг эшитувни ўтказиш тартиби бузилганлиги ҳақидаги эътирози тасдиқланган тақдирда.

Буюртмачи қайта ташкил этиладиган жамоат эшитуви санасини ташкилотчи билан келишади ва тегишли эълонни нашр қилади.

 

 

4-боб. Якуний қоидалар

 

24. Видеоматериаллар илова қилинган, назарда тутилаётган ҳудудда мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган хўжалик ва бошқа фаолиятни жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланиши тўғрисидаги қарор атроф муҳитга таъсирни баҳолаш  (АТБ) материалларини давлат экологик экспертизасидан ўтказишга ва қабул қилишга асос бўлади.

Агар назарда тутилаётган ҳудудда мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган хўжалик ва бошқа фаолиятни жамоатчилик томонидан рад этилиш тўғрисида қарор қабул қилинса, Буюртмачи рад этишнинг мумкин бўлган сабабларини бартараф этиб, шунингдек жамоатчилик эшитувининг мулоҳазаларини назарда тутиб, аризани жамоатчилик эшитувини ўтказиш учун учун хужжатларни қайта тақдим этади.

25. Буюрмачи томонидан мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган хўжалик ва бошқа фаолиятнинг атроф муҳитга таъсири баҳолаш материаллари бўйича била туриб ёлғон маълумот тақдим этилиши, жамоатчилик эшитувини ўтказишда жамоатчилик эшитувининг қарорини бекор қилиш ва давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини беришга рад этилишига олиб келади.

 

Общие предложения

322