ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13118 Министерство народного образования Республики Узбекистан 30/01/2020 14/02/2020 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг "Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги буйруқ
ID-13118

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

 

Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга қўшимча киритиш ҳақида

 

     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1028-сон “Нодавлат таълим    ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

     1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 2 июндаги 13-мҳ-сон буйруғи (рўйхат        рақами 2684, 2015 йил 17 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 24-сон, 319-модда) билан тасдиқланган Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 161-банд билан тўлдирилсин:

    “161. Нодавлат умумтаълим ташкилотидан ўқишини давлат умумтаълим муассасасига кўчирган ўқувчиларнинг ота-оналари ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директорига таълим олувчилар сафидан        чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма, ўқиганлиги тўғрисида маълумотнома ҳамда таълим               олувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табелини тақдим этади.”

          2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

           Вазир                                                                                                                                Ш. Шерматов

 

Тошкент ш.,

2020 йил ____ ____________,

_____-сон

Общие предложения

162