Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13055 Министерство финансов Республики Узбекистан 29/01/2020 13/02/2020 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-13055
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сон “Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман: 1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2018 йил 15 майдаги 185-сон буйруғи (рўйхат рақами 3016, 2018 йил 26 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 22-сон, 458-модда) билан тасдиқланган Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин. 2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Вазир Д. Кучкаров Тошкент ш., 2020 йил “___” ________, ____-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил “__” __________ ___ - сон буйруғига ИЛОВА Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 1. 1-бандда: иккинчи хатбошиси “киритиладиган,” деган сўздан кейин “махсус ахборот портали” деган сўзлар билан тўлдирилсин; учинчи хатбошисидаги “юридик шахс” деган сўзлар “бюджет буюртмачиси ёки корпоратив буюртмачиси” деган сўзлар билан алмаштирилсин; тўртинчи хатбошисидаги “давлат харидлари тўғрисидаги шартнома” ва “буюртмачи” деган сўзлар тегишинча “давлат эҳтиёжлари учун товарлар, ишлар ва хизматлар етказиб бериш учун давлат шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади)” ва “давлат буюртмачиси” деган сўзлар билан алмаштирилсин; ўн бешинчи хатбошисидаги “билан келишилган ҳолда махсус ахборот портали оператори томонидан” деган сўзлар “томонидан махсус ахборот порталида” деган сўзлар билан алмаштирилсин; ўн олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “захира ижрочиси – харид қилиш тартиб-таомиллари якунига кўра харид комиссиясининг қарорига мувофиқ ғолибнинг таклифидан сўнг таклифи энг мақбул деб топилган иштирокчи;”; йигирма биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “давлат харидларининг электрон тизими (бундан буён матнда электрон тизим деб юритилади) – электрон давлат харидлари жараёнида давлат харидлари субъектларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайдиган ташкилий, ахборот ва техник қарорларнинг дастурий мажмуи;”; йигирма учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “электрон давлат харидлари – давлат харидлари субъектларининг ахборот-коммуникация технологиялари воситаларидан фойдаланган ҳолда давлат харидларини амалга ошириш шакллари.”. 2. 9-банд чиқариб ташлансин. 3. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “11. Барча операторлар учун ягона бўлган, оператор томонидан буюртмачи ва иштирокчилардан ундириладиган, воситачилик ҳақи миқдори ваколатли орган томонидан белгиланади.”. 4. 14, 33, 45, 46, 47, 53 ва 126-бандлардаги “энг кам иш ҳақининг” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин. 5. Қуйидаги мазмундаги 19¹-банд билан тўлдирилсин: “19¹. Буюртмачиларга электрон дўконнинг қўшимча саҳифасидан фойдаланган ҳолда ҳудудлар кесимида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) махаллий ишлаб чиқарувчилар (иш бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар) орасида давлат харидларини амалга ошириш ҳуқуқи берилади. Бундай ҳолда: буюртмачи электрон дўконда “миллий дўкон” қаторини танлайди; электрон тизим давлат буюртмачисига ўзи жойлашган ҳудуддаги маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг (иш бажарувчиларнинг, хизмат кўрсатувчиларнинг) таклифлари жойлаштирилган қўшимча саҳифасини очади; “қидирув” тугмасидан фойдаланишда электрон тизим буюртмачи жойлашган ҳудуддаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (иш бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар) томонидан етказиб бериладиган товарни (ишни, хизматни) қидиради. Бунда, электрон дўконнинг қўшимча саҳифасида харид қилиш тартиб-таомили якунига кўра товар (иш, хизмат) мавжуд эмаслиги сабабли шартнома тузилмаган бўлса, давлат буюртмачиси электрон дўконнинг асосий саҳифасидан фойдаланмасдан мустақил равишда танланган етказиб берувчи билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга ҳақли эмас.”. 6. 20, 28 ва 29-бандлардаги “Портал” деган сўз “Электрон тизим” деган сўзлар билан алмаштирилсин. 7. Қуйидаги мазмундаги 20¹-банд билан тўлдирилсин: “20¹. “Миллий дўкон” қатори орқали харидларни амалга оширишда электрон тизим фақат буюртмачи жойлашган ҳудуддаги (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (иш бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар) орасида нархларни сўраш механизмини таъминлайди.”. 8. 22, 26, 30, 41 ва 42-бандлардаги “портал” деган сўз “электрон тизим” деган сўзлар билан алмаштирилсин. 9. 27, 41 ва 42-бандлардаги “порталда” деган сўз “электрон тизимда” деган сўзлар билан алмаштирилсин. 10. 30-банддаги “Порталда” деган сўз “Электрон тизимда” деган сўзлар билан алмаштирилсин. 11. 49-банддаги “бешта” деган сўз “беш” деган сўз билан алмаштирилсин. 12. 73-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбошиси билан тўлдирилсин: “Мазкур тартиб харид қилиш тартиб-таомилларининг бошқа турларини четлаб ўтишга ёки рақобатни чеклашга имкон бермаслиги керак ва буюртмачи бунда жавобгар ҳисобланади.”. 13. 88-банд “топилади” деган сўздан кейин “, электрон танлов бундан мустасно” деган сўзлар билан тўлдирилсин. 14. 96-банд “талабларига мос келмаса,” деган сўзлардан кейин “шунингдек, нарх таклифлари бошланғич нархдан юқори бўлса,” деган сўзлар билан тўлдирилсин. 15. 105-банд чиқариб ташлансин. 16. Қуйидаги мазмундаги 31-боб билан тўлдирилсин: “31-боб. Электрон танлов ўтказиш тартиб-таомиллари 1-§. Электрон танлов воситасида харидларни ўтказиш шартлари ва танлов ўтказишда харид комиссияси фаолиятини тартибга солиш 1251. Электрон танлов воситасида харидларни ўтказиш шартлари мазкур Низомнинг 3-боби биринчи параграфига мувофиқ белгиланади. 1252. Буюртмачи электрон танловни ўтказиш учун тоқ сонли аъзолардан (камида беш кишидан) иборат танлов комиссиясини тузади. 1253. Танлов комиссияси аъзоларининг таркиби ва сони олинадиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўзгариши мумкин. 1254. Харид қилиш хўжалик фаолияти доирасида ўтказилганда харид комиссияси буюртмачининг вакиллари орасидан, зарур бўлган тақдирда овоз бериш ҳуқуқига эга экспертлар жалб этилган ҳолда шакллантирилади. 1255. Харид қилиш лойиҳа фаолияти доирасида ўтказилганда танлов комиссияси вазифаларини белгиланган тартибда ташкил этиладиган лойиҳани амалга оширувчи гуруҳ бажаради, у харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказиш натижалари тўғрисида қарорлар қабул қилади. 1256. Қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг бараваридан ортиқ миқдордаги давлат харидлари ўтказилганда танлов комиссияси таркибига буюртмачининг вакилларидан ташқари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзинжиниринг» республика лойиҳалаштириш институтининг вакиллари киритилади. 1257. Танлов комиссияси буюртмачининг тегишли қарори билан тузилади ва тарқатиб юборилади. 1258. Танлов ўтказиш бўйича харид комиссиясининг тезкор фаолиятини унинг масъул котиби ташкил этади. 1259. Электрон танлов ўтказишда буюртмачи ўз функцияларини бажариш учун комиссиянинг ҳар бир аъзосига электрон тизимда шахсий кабинет очади. 12510. Комиссия аъзоларининг ваколатига киритилган масалаларни ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқилиши учун комиссия аъзоларига ёпиқ чат орқали мулоқот қилиш имконияти электрон тизим томонидан таъминланади. 12511. Электрон тизимдаги шахсий кабинетга биринчи марта кирилаётганда комиссиянинг ҳар бир аъзоси, шу жумладан унинг раиси республиканинг хўжалик юритувчи субъектлари билан аффилланганлик хусусиятига эга алоқалар мавжудлиги тўғрисида маълумотларни киритиши шарт. Оператор комиссия аъзолари томонидан киритилган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш бўйича жавобгар бўлади. 12512. Хўжалик юритувчи субъектнинг харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишда комиссия аъзоларининг ушбу хўжалик юритувчи субъект билан аффилланганлик хусусиятига эга алоқалар мавжуд бўлганда тизим ушбу комиссия аъзосининг овозини бетараф сифатида қабул қилади. 12513. Комиссия раисининг аффилланганлик хусусиятига эга алоқалари мавжуд бўлса, электрон танловни ўтказиш жараёни буюртмачи томонидан янги комиссия раиси тайинлангунига қадар тўхтатилади. 12514. Электрон танлов ўтказишда дастлабки баҳолаш танлов ташкилотчиси томонидан амалга оширилади ва танлов комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим қилинади. Танлов комиссиясининг ҳар бир аъзоси ўзининг шахсий кабинети орқали овоз беришда ёқлаб овоз бериши, қарши овоз бериши ёки унда иштирок этишдан бош тортиши мумкин. Белгиланган муддатларда комиссия аъзоси шахсий кабинети орқали овоз беришдан бош тортган тақдирда, унинг овози бетараф сифатида қабул қилинади. Комиссия раиси овоз беришда бетараф қолишга ҳақли эмас. 2-§. Электрон танлов ўтказишда танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва танлов ўтказилиши ҳақида эълон бериш 12515. Буюртмачи томонидан электрон танлов ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан сўнг буюртмачининг мутахассислари ёки электрон танловни ташкиллаштириш ва ўтказиш учун масъул шахс томонидан танлов ҳужжатларининг, шартнома ва танлов ўтказиш ҳақидаги эълоннинг матни ишлаб чиқилади. 12516. Танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълонда қуйидаги ахборот бўлиши керак: товарнинг (ишнинг, хизматнинг) батафсил тавсифи ва нархи; электрон танлов ўтказадиган операторнинг номи ва унинг веб-сайти ҳаволаси; электрон танлов ўтказиладиган жой манзили; танлов иштирокчиларига қўйиладиган талаблар; буюртмачининг иштирокчилар билан алоқада бўлиш учун боғловчи шахслар сифатида белгиланган бир ёки бир нечта мансабдор шахсининг ёки бошқа ходимларининг Ф.И.О., лавозими ва манзили; таклифларни бериш муддати тугайдиган сана ва вақт; танлов таклифларини расмийлаштиришга доир талаблар. Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ахборот ҳам бўлиши мумкин. 12517. Танлов ҳужжатларида қуйидагилар бўлиши керак: танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълонда кўрсатилган ахборот; шартнома баҳосини ва ижрочилар билан ҳисоб-китобларни шакллантириш учун фойдаланиладиган валюта ҳамда тўлов тартиби ҳақидаги ахборот; танловда иштирок этиш учун таклиф қайси тилда тайёрланиши кераклиги бўйича талаб; танлов иштирокчиларига танлов ҳужжатлари қоидаларига доир тушунтиришларни тақдим этиш тартиби, тақдим этиш муддати бошланадиган ва тугайдиган сана; агар товарнинг (ишнинг, хизматнинг) муқобил вариантларига йўл қўйилса, лотни алмаштириш бўйича муқобил таклифларни баҳолаш тартибининг тавсифи; техник топшириқ; Қонунга мувофиқ иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш усуллари, мезонлари ва кўриб чиқиш тартиби. 12518. Танлов таклифининг ҳар бир қисми бўйича буюртмачининг товарларга (ишларга, хизматларга) бўлган эхтиёжларини қондириш учун таклифнинг ҳар бир қисмини баҳолаш аҳамиятига қараб хажм коэффициенти белгиланади. Танлов таклифининг техник қисми учун холис миқдорий кўрсаткичлардан (малакали мутахассислар сони, етказиб бериш муддати, иш тажрибаси ва бошқалар) ёки эксперт баҳосидан келиб чиққан ҳолда баҳолаш мезонлари белгиланади. Танлов таклифининг техник қисмининг ҳар бир баҳолаш мезони бўйича ҳажм коэффициенти белгиланиши мумкин. 12519. Танлов ҳужжатларига уларнинг ажралмас қисми бўлган шартнома лойиҳаси илова қилинади. 12520. Буюртмачи танлов ҳужжатларини кўриб чиқиш учун электрон шаклда танлов комиссиясига киритади. 12521. Танлов комиссияси танлов ҳужжатларини юзма-юз мажлисида ёки масофадан туриб Қонун талабларига мувофиқлигини кўриб чиқади ва қуйидагиларни: таклифлар қабул қилинадиган муддатларини; таклифларни баҳолаш усуллари ва мезонларини; танлов таклифи қисмларининг ва зарур ҳолларда техник қисмининг ҳар бир баҳолаш мезони бўйича ҳажм коэффициентларини; танлов таклифини таъминлаш ҳажмини ва шаклини белгилайди. 12522. Танлов ҳужжатлари танлов комиссияси томонидан келишилгандан сўнг электрон танловни ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинади. 12523. Танлов ҳужжатларида камчиликлар аниқланган тақдирда, аниқланган камчиликлар бартараф этилганидан сўнг, танлов комиссияси томонидан танлов ҳужжатлари қайта кўриб чиқилади. 12524. Буюртмачи танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилган танлов ҳужжатларини электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди. 12525. Тасдиқланган танлов ҳужжатлари, шартнома лойиҳаси, шунингдек танлов ўтказиш ҳақидаги эълон танлов иштирокчиларининг таклифларини қабул қилиш муддати тугашидан камида ўн кун аввал буюртмачи томонидан порталга жойлаштирилади. 12526. Танлов ўтказиш ҳақидаги эълон қўшимча равишда буюртмачининг расмий веб-сайтида ёки ўзининг юқори турувчи органи расмий веб-сайтида, шунингдек оммавий ахборот воситаларига жойлаштирилиши мумкин. 12527. Зарур ҳолларда буюртмачи танлов ҳужжатларига ўзгартириш киритиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. 12528. Буюртмачи танлов ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида электрон танловда иштирок этиш учун таклифлар бериш муддати тугайдиган санадан камида уч кун олдин қарор қабул қилишга ҳақли. Товарни (ишни, хизматни) ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Бунда ушбу электрон танловда таклифлар бериш тугайдиган муддат танлов ҳужжатларига ўзгартишлар киритилган санадан эътиборан камида ўн кунга узайтирилиши керак. Шу билан бир вақтда, агар эълонда кўрсатилган ахборот ўзгартирилган бўлса, танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонга ўзгартишлар киритилади. 12529. Танлов ҳужжатларида буюртмачи ҳар бир товарни (ишни, хизматни) харид қилишда алоҳида лот сифатида эълон қилиши мумкин. Бундай ҳолда буюртмачи товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш учун танловнинг ҳар хил лоти бўйича бир нечта иштирокчиси билан шартномалар тузиши мумкин, бунда ҳар бир лот учун фақат битта ғолиб аниқланиши мумкин. Мазкур тартиб харид қилиш тартиб-таомилларининг бошқа турларини четлаб ўтишга ёки рақобатни чеклашга имкон бермаслиги керак ва буюртмачи бунда жавобгар ҳисобланади. 3-§. Танлов таклифларини бериш тартиби 12530. Электрон танлов ўтказилганда иштирокчилар таклифларни электрон конверт кўринишида ўзларининг шахсий кабинетлари орқали танловни ўтказиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган муддатдан кечиктирмай тақдим этадилар. 12531. Иштирокчининг таклифини ташкил этувчи электрон хужжатлар оператор томонидан белгиланган форматларда тақдим этилади. Хар бир жойлаштирилган электрон хужжат иштирокчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. 12532. Таклиф билан биргаликда иштирокчилар эскизлар, расмлар, чизмалар, фотосуратлар ва бошқа ҳужжатларни файл сифатида жойлаштиришлари мумкин. Бунда иштирокчиларнинг таклифлари тегишли шаблонларга мувофиқ электрон тизимда ҳужжатларни илова қилиш орқали тақдим этилади. Иштирокчи томонидан шаблонга жойлаштирган миқдорий маълумотлар уларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилигини тасдиқловчи илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотларга мос келиши керак. 12533. Таклифларни очиш муддати тугагунига қадар электрон тизим орқали электрон конверт тарзида тақдим этилган иштирокчиларнинг таклифлари, ушбу таклифларни тақдим этган иштирокчидан ташқари, бирон бир шахс томонидан кўриб чиқилишига йўл қўйилмайди. Бунда электрон тизим оператори жавобгар ҳисобланади. 12534. Танлов иштирокчиси битта лотга фақат битта таклиф беришга ҳақли. 12535. Танлов иштирокчиси тақдим этилаётган ахборот ва ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги учун жавобгар бўлади. 12536. Танлов иштирокчиси тақдим этилган таклифларни бериш муддати тугагунига қадар берилган таклифни чақириб олишга ёки унга ўзгартишлар киритишга ҳақли. 12537. Танлов иштирокчиси танлов ҳужжатларидаги талабларни тушунтириш талаби билан буюртмачига очиқ электрон чат орқали таклифлар бериш муддати тугайдиган санадан камида беш кун олдин сўров юборишга ҳақли. 12538. Буюртмачи сўров келиб тушган санадан эътиборан икки кун ичида ушбу сўровга очиқ электрон чат орқали тушунтириш юбориши шарт. 12539. Буюртмачи харид қилиш тартиб-таомилига нисбатан иштирокчилар томонидан таклифларнинг таъминланиши зарурлиги тарзида талаб белгилаган тақдирда, таклифлар юборилгунига қадар иштирокчи таъминотнинг мақбуллигини тасдиқлаш тўғрисида очиқ электрон чат орқали сўров юборишга ҳақли. Буюртмачи бундай сўровга дарҳол жавоб беради. 12540. Электрон танловда қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган иштирокчилар қатнаша олади: шартномани бажариш учун зарур техникавий, молиявий, моддий, кадрлар ресурсларининг ҳамда бошқа ресурсларнинг мавжудлиги; шартнома тузиш учун қонуний ҳуқуққа эгалик; солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича қарздорликнинг мавжуд эмаслиги; ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги; инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги. 4-§. Танлов натижаларини сарҳисоб қилиш 12541. Уч ёки ундан ортиқ электрон танлов иштирокчилари – маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлган тақдирда давлат харидлари буюртмачининг танловига кўра маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида амалга оширилиши мумкин. 12542. Танлов электрон шаклда ўтказилганда камида икки нафар потенциал иштирокчига электрон тизим томонидан иштирок этиш имкони берилган бўлса, иштирок этган танлов иштирокчиларнинг сонидан қатъий назар, танлов ўтган деб ҳисобланади. 12543. Танлов комиссияси томонидан белгиланган муддатда электрон тизим автоматик равишда иштирокчилар томонидан жойлаштирилган ва уларнинг таклифларини ташкил этувчи электрон хужжатларни кўриш имкониятини беради. Электрон тизим иштирокчининг таклиф этган нархини бошланғич нархга мувофиқлигини ва электрон шаблонлардаги тўлдирилган майдонларнинг ва бириктирилган файлларни мавжудлигини текширади. Иштирокчи томонидан таклиф этилган нарх бошланғич нархдан юқори бўлган тақдирда, шунингдек, тўлдирилмаган майдонлар мавжуд бўлганда ва бириктирилган файллар етишмаган тақдирда, электрон тизим иштирокчининг таклифини рад этади ва унинг сабабни кўрсатади. Бириктирилган файлларнинг танлов хужжатларига мувофиқлиги танлов ташкилотчиси томонидан амалга оширилади. 12544. Таклиф Қонуннинг ва танлов ҳужжатларининг талабларига мувофиқ бўлса, у тегишли тарзда расмийлаштирилган деб топилади. Танлов таклифи танлов хужжатларининг талабларига мувофиқлиги ёки номувофиқлиги бўйича танлов ташкилотчисининг қарори, ушбу қарорнинг асосли сабаблари билан танлов комиссияси томонидан тасдиқланиши лозим. 12545. Танлов таклифларини баҳолаш вақтида танлов ташкилотчиси танлов иштирокчиларидан уларнинг танлов таклифлари юзасидан тушунтиришлар сўрашга ҳақли. Мазкур жараён расмий равишда электрон шаклда ўтказилади. 12546. Танлов таклифи танлов ҳужжатлари билан белгиланган муддат мобайнида кучида қолади. 12547. Холис миқдорий кўрсаткичларга асосланган танлов таклифининг техник қисмининг мезонларини (миқдорий мезонларни) баҳолаш, шунингдек, танлов таклифининг нарх қисмини баҳолаш электрон тизим томонидан автоматик равишда амалга оширилади. Холис миқдорий кўрсаткичларга эга бўлмаган танлов таклифининг техник қисми мезонлари (эксперт мезонлари) бўйича иштирокчиларнинг таклифларини дастлабки баҳолаш ва таққослаш танлов ташкилотчиси томонидан амалга оширилади. Танлов хужжатлари шаблонларини тўлдиришда миқдорий (ўлчов бирлигини белгилаган ҳолда) ва эксперт мезонларни танлов ташкилотчиси белгилайди ва танлов комиссияси тасдиқлайди. 12548. Танлов хужжатларида белгиланган шартлардан келиб чиқиб электрон тизим автоматик равишда: танлов таклифининг техник ва нарх қисимларини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда энг юқори бал тўплаган иштирокчини (бал усулидан фойдаланганда); танлов таклифларининг техник қисмини баҳолаш натижаларига кўра электрон танловда иштирок этишни давом эттиришга рухсат берилган иштирокчилар орасидан энг паст нархни таклиф этган иштирокчини (энг паст нарх усулидан фойдаланганда) ғолиб сифатида аниқлайди. Шундай тарзда танлов ғолибининг таклифидан кейинги таклифи энг яхши деб топилган иштирокчи захира ижрочиси сифатида аниқланади. 12549. Таклифларни кўриб чиқиш натижаларига кўра танлов комиссиясининг масъул котиби тизимдаги мавжуд шаблонлар асосида комиссия йиғилишининг электрон баённомаларини шакллантиради ҳамда тасдиқлаш учун танлов комиссияси аъзоларига йўллайди. Танлов комиссияси аъзолари йиғилишининг электрон баённомаларини электрон рақамли имзоларидан фойдаланган ҳолда тасдиқлайди. 12550. Танлов ўтказиш бўйича харид комиссиясининг қарори комиссия аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. 12551. Таклифларни кўриб чиқиш ҳамда баҳолаш натижалари электрон баённомада қайд этилади ва танлов ўтказиш бўйича харид комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланади. Электрон баённомадан кўчирма у имзоланган кундан эътиборан уч иш куни ичида порталда эълон қилинади. 12552. Таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш бўйича якуний баённомада қуйидаги ахборот бўлиши керак: танлов таклифлари кўриб чиқиладиган ҳамда баҳоланадиган сана ва вақт тўғрисидаги; ҳозир бўлган харид комиссияси аъзоларининг ва танлов иштирокчилари ваколатли вакилларининг таркиби ҳақидаги; таклифлари кўриб чиқилган танлов иштирокчилари тўғрисидаги; таклифлари уларни рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда рад этилган танлов иштирокчилари ҳақидаги; танлов ғолиби тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақидаги; танлов ғолибининг номи (юридик шахслар учун), фамилияси, исми, отасининг исми (жисмоний шахслар учун), турган жойи (почта манзили). 12553. Танловнинг исталган иштирокчиси таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси эълон қилинганидан сўнг буюртмачига танлов натижаларига доир тушунтиришларни тақдим этиш тўғрисида сўров юборишга ҳақли. 12554. Буюртмачи бундай сўров келиб тушган санадан эътиборан уч иш куни ичида танлов иштирокчисига тегишли тушунтиришларни тақдим этиши шарт. 12555. Электрон танлов ўтказиш натижаларига кўра шартнома тузиш мазкур Низомнинг 3-боби еттинчи параграфига мувофиқ тартибга солинади. Бунда шартнома электрон ҳужжат шаклида тузилади, томонларнинг электрон рақамли имзолари билан тасдиқланади ва оператор томонидан шартномалар реестрига киритилади.”. 17. 139-банд “баҳолаш” деган сўздан кейин “усуллари ва” деган сўзлар билан тўлдирилсин. 18. 151-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбошиси билан тўлдирилсин: “Мазкур тартиб харид қилиш тартиб-таомилларининг бошқа турларини четлаб ўтишга ёки рақобатни чеклашга имкон бермаслиги керак ва буюртмачи бунда жавобгар ҳисобланади.”. 19. 173-банд “топилади” деган сўздан кейин “, электрон тендер бундан мустасно” деган сўзлар билан тўлдирилсин. 20. 182-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбошиси билан тўлдирилсин: “Тендерда иштирокчиларнинг бошланғич нархдан юқори бўлган нарх таклифлари харид комиссияси томонидан бекор қилинади ва баҳоланмайди.”. 21. 184-банддаги “иштирокчи ва резервдаги иштирокчи” деган сўзлар “ижрочи ва захира ижрочиси” деган сўзлар билан алмаштирилсин. 22. Қуйидаги мазмундаги 41-боб билан тўлдирилсин: “41-боб. Электрон тендер ўтказиш тартиб-таомиллари 1-§. Электрон тендер орқали давлат харидларини амалга ошириш шартлари ва харид комиссияси фаолиятини тартибга солиш 2041. Электрон тендер орқали давлат харидларини амалга ошириш шартлари мазкур Низомнинг 4-боби биринчи параграфига мувофиқ белгиланади. 2042. Электрон тендер ўтказиш учун буюртмачи ҳузурида тоқ сонли (етти кишидан кам бўлмаган) аъзолардан иборат харид комиссияси тузилади. 2043. Тендер комиссиясининг аъзолари таркиби ва сони харид қилиш тартиб-таомилининг турига боғлиқ бўлади ҳамда харид қилинаётган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) хусусиятлари инобатга олинган ҳолда ўзгартирилиши мумкин. 2044. Электрон тендер хўжалик фаолияти доирасида ўтказилганда тендер комиссияси буюртмачининг вакиллари орасидан, зарур бўлган тақдирда овоз бериш ҳуқуқига эга экспертлар жалб этилган ҳолда шакллантирилади. 2045. Электрон тендер лойиҳа фаолияти доирасида ўтказилганда тендер комиссияси вазифаларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этиладиган лойиҳани амалга оширувчи гуруҳ бажаради, у электрон тендер натижалари тўғрисида қарорлар қабул қилади. 2046. Тендер комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзинжиниринг» республика лойиҳалаштириш институтининг вакиллари киритилиши шарт. 2047. Тендер комиссияси буюртмачининг тегишли қарори билан тузилади ва тарқатиб юборилади. 2048. Тендер комиссиясининг тезкор фаолиятини унинг масъул котиби ташкил этади. 2049. Электрон тендер ўтказишда буюртмачи ўз функцияларини бажариш учун комиссиянинг ҳар бир аъзосига электрон тизимда шахсий кабинет очади. 20410. Комиссия аъзоларининг ваколатига киритилган масалаларни ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқилиши учун комиссия аъзоларига ёпиқ чат орқали мулоқот қилиш имконияти электрон тизим томонидан таъминланади. 20411. Электрон тизимдаги шахсий кабинетга биринчи марта кирилаётганда комиссиянинг ҳар бир аъзоси, шу жумладан унинг раиси республиканинг хўжалик юритувчи субъектлари билан аффилланганлик хусусиятига эга алоқалар мавжудлиги тўғрисида маълумотларни киритиши шарт. Оператор комиссия аъзолари томонидан киритилган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш бўйича жавобгар бўлади. 20412. Хўжалик юритувчи субъектнинг харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишда комиссия аъзоларининг ушбу хўжалик юритувчи субъект билан аффилланганлик хусусиятига эга алоқалар мавжуд бўлганда тизим ушбу комиссия аъзосининг овозини бетараф сифатида қабул қилади. 20413. Комиссия раисининг аффилланганлик хусусиятига эга алоқалари мавжуд бўлса, электрон тендерни ўтказиш жараёни буюртмачи томонидан янги комиссия раиси тайинлангунига қадар тўхтатилади. 20414. Электрон тендер ўтказишда дастлабки баҳолаш тендер ташкилотчиси томонидан амалга оширилади ва тендер комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим қилинади. Тендер комиссиясининг ҳар бир аъзоси ўзининг шахсий кабинети орқали овоз беришда ёқлаб овоз бериши, қарши овоз бериши ёки унда иштирок этишдан бош тортиши мумкин. Белгиланган муддатларда комиссия аъзоси шахсий кабинети орқали овоз беришдан бош тортган тақдирда, унинг овози бетараф сифатида қабул қилинади. Комиссия раиси овоз беришда бетараф қолишга ҳақли эмас. 2-§. Электрон тендер ўтказишда тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълонни жойлаштириш 20415. Буюртмачи томонидан электрон тендер ўтказиш ҳақидаги қарор қабул қилинганидан кейин буюртмачи мутахассислари ёки унинг масъул шахслари тендер ҳужжатлари лойиҳаси, шартномаси ва эълонининг матни ишлаб чиқарилади. 20416. Тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълонда қуйидаги ахборот бўлиши керак: товарнинг (ишнинг, хизматнинг) батафсил тавсифи ва нархи; электрон тендер ўтказадиган операторнинг номи ва унинг веб-сайти ҳаволаси; электрон тендер ўтказиладиган жой манзили; тендер иштирокчиларига қўйиладиган талаблар; буюртмачининг иштирокчилар билан алоқада бўлиш учун боғловчи шахслар сифатида белгиланган бир ёки бир нечта мансабдор шахсининг ёки бошқа ходимларининг Ф.И.О., лавозими ва манзили; таклифларни бериш муддати тугайдиган сана ва вақт; тендер таклифларини расмийлаштиришга доир талаблар. Тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонда қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ахборот ҳам бўлиши мумкин. 20417. Тендер ҳужжатларида қуйидагилар бўлиши керак: тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълонда кўрсатилган ахборот; шартнома баҳосини ва ижрочилар билан ҳисоб-китобларни шакллантириш учун фойдаланиладиган валюта ҳамда тўлов тартиби ҳақидаги ахборот; тендерда иштирок этиш учун таклиф қайси тилда тайёрланиши кераклиги бўйича талаб; тендер иштирокчиси таклифининг малака, техник ва нархга оид қисми, уларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги ахборот; тендер иштирокчиларига тендер ҳужжатлари қоидаларига доир тушунтиришларни тақдим этиш тартиби, тақдим этиш муддати бошланадиган ва тугайдиган сана; техник топшириқ; Қонунга мувофиқ иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш усуллари, мезонлари ва кўриб чиқиш тартиби. 20418. Тендер таклифининг ҳар бир қисми бўйича буюртмачининг товарларга (ишларга, хизматларга) бўлган эхтиёжларини қондириш учун таклифнинг ҳар бир қисмини баҳолаш аҳамиятига қараб хажм коэффициенти белгиланади. Тендер таклифининг техник қисми учун холис миқдорий кўрсаткичлардан (малакали мутахассислар сони, етказиб бериш муддати, иш тажрибаси ва бошқалар) ёки эксперт баҳосидан келиб чиққан ҳолда баҳолаш мезонлари белгиланади. Тендер таклифининг техник қисмининг ҳар бир баҳолаш мезони бўйича ҳажм коэффициенти белгиланиши мумкин. 20419. Тендер ҳужжатларига уларнинг ажралмас қисми бўлган шартнома лойиҳаси илова қилинади. 20420. Буюртмачи танлов ҳужжатларини кўриб чиқиш учун электрон шаклда танлов комиссиясига киритади. 20421. Тендер комиссияси ўзининг юзма-юз мажлисида ёки масофадан туриб тендер ҳужжатлари лойиҳасини Қонун талабларига мувофиқлиги бўйича кўриб чиқиб, қуйидагиларни: таклифлар қабул қилинадиган муддатларни; таклифларни баҳолаш усулларини ва мезонларини; тендер таклифи қисмларининг ва зарур ҳолларда техник қисмининг ҳар бир баҳолаш мезони бўйича ҳажм коэффициентларини; тендер таклифини таъминлаш ҳажмини ва шаклини белгилайди. 20422. Тендер хужжатларининг малака ва техник қисмлари учун бошланғич қийматлар белгиланиши мумкин. 20423. Тендер ҳужжатлари лойиҳаси унда белгиланган талаблар билан бирга муҳокамага қўйилади. 20424. Тендер комиссияси томонидан тендер ҳужжатлари лойиҳаси маъқулланган ҳолда электрон тендер ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинади. 20425. Тендер ҳужжатлари маъқулланмаган холларда у қайта ишлаш учун қайтариб юборилиши ёки тендер комиссияси мажлисида қайта ишланиши мумкин. 20426. Ишлаб чиқилган тендер ҳужжатларини лойиҳаси буюртмачи томонидан тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун Марказга юборилади. 20427. Маъқулланган тендер ҳужжатларини буюртмачи электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди. 20428. Тасдиқланган тендер ҳужжатлари, шартнома лойиҳаси, шунингдек тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълон тендер иштирокчиларидан таклифларни қабул қилиш муддати тугайдиган санадан камида ўттиз кун олдин ва кўпи билан қирқ беш кун олдин порталга буюртмачи томонидан жойлаштирилади. 20429. Тендер ўтказишни амалга ошириш ҳақидаги эълон қўшимча равишда буюртмачининг расмий веб-сайтида ёки ўзининг юқори турувчи органи расмий веб-сайтига, шунингдек оммавий ахборот воситаларига жойлаштирилиши мумкин. 20430. Зарур бўлган ҳолларда буюртмачи томонидан тендер ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қарор қабул қилиши мумкин. Тендерда иштирок этиш учун таклифлар бериш муддати тугайдиган санадан камида уч кун олдин тендер ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Тендер ҳужжатига ўзгартириш таклифлар бериш муддати тугаётганда киритилган тақдирда тендер, тендер ҳужжатларига ўзгартишлар киритилган санадан эътиборан ўн кундан кам бўлмаган муддатга узайтирилиши лозим. Шу билан бир вақтда, агар эълонда кўрсатилган ахборот ўзгартирилган бўлса, тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонга ўзгартишлар киритилади. 20431. Тендер ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш жараёнида товарни (ишни, хизматни) ўзгартиришга йўл қўйилмайди. 20432. Зарур бўлган ҳолларда буюртмачи томонидан таклифлар бериш муддати узайтирилиши ёки тендер иштирокчиларига таклифлар қабул қилиниши муддати тендер комиссияси қарори билан маълум вақтга узайтириш таклифи билан мурожаат қилиши мумкин. 20433. Тендер ҳужжатларида буюртмачи ҳар бир товарни (ишни, хизматни) харид қилишда алоҳида лот сифатида эълон қилиши мумкин. Бу ҳолатда буюртмачи товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш учун тендернинг бир нечта иштирокчиси билан шартномалар тузиши мумкин, бунда ҳар бир лот учун фақат битта ғолиб аниқланиши мумкин. Мазкур тартиб харид қилиш тартиб-таомилларининг бошқа турларини четлаб ўтишга ёки рақобатни чеклашга имкон бермаслиги керак ва буюртмачи бунда жавобгар ҳисобланади. 3-§. Тендерда иштирок этиш учун таклиф бериш тартиби 20434. Электрон тендер ўтказилганда иштирокчилар таклифларни электрон конверт кўринишида ўзларининг шахсий кабинетлари орқали тендерни ўтказиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган муддатдан кечиктирмай тақдим этадилар. 20435. Иштирокчининг таклифини ташкил этувчи электрон хужжатлар оператор томонидан белгиланган форматларда тақдим этилади. Хар бир жойлаштирилган электрон хужжат иштирокчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. 20436. Таклиф билан биргаликда иштирокчилар эскизлар, расмлар, чизмалар, фотосуратлар ва бошқа ҳужжатларни файл сифатида жойлаштиришлари мумкин. Бунда иштирокчиларнинг таклифлари тегишли шаблонларга мувофиқ электрон тизимда ҳужжатларни илова қилиш орқали тақдим этилади. Иштирокчи томонидан шаблонга жойлаштирган миқдорий маълумотлар уларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилигини тасдиқловчи илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотларга мос келиши керак. 20437. Таклифларни очиш муддати тугагунига қадар электрон тизим орқали электрон конверт тарзида тақдим этилган иштирокчиларнинг таклифлари, ушбу таклифларни тақдим этган иштирокчидан ташқари, бирон бир шахс томонидан кўриб чиқилишига йўл қўйилмайди. Бунда электрон тизим оператори жавобгар ҳисобланади. 20438. Тендер иштирокчиси битта лотга фақат битта таклиф беришга ҳақли. 20439. Тендер иштирокчиси тақдим этилаётган ахборот ва ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги учун жавобгар бўлади. 20440. Тендер иштирокчиси таклифларни бериш муддати тугагунига қадар берилган таклифни қайтариб олишга ёки унга ўзгартишлар киритишга ҳақли. 20441. Жойлаштирилган эълонда кўрсатилган муддат ва вақтда электрон тизим таклифларни қабул қилишни тўхтатади. 20442. Тендер таклифлари тендер ҳужжатларида кўрсатилган муддатда ўз кучида қолади. 20443. Танлов иштирокчиси танлов ҳужжатларидаги талабларни тушунтириш талаби билан буюртмачига очиқ электрон чат орқали таклифлар бериш муддати тугайдиган санадан камида беш кун олдин сўров юборишга ҳақли. 20444. Буюртмачи сўров келиб тушган санадан эътиборан икки кун ичида ушбу сўровга очиқ электрон чат орқали тушунтириш юбориши шарт. 20445. Буюртмачи томонидан тендер ўтказиш тартиб-таомилига нисбатан иштирокчилар томонидан таклифларнинг таъминланиши зарурлиги тарзида талаб белгилаган тақдирда, таклифлар юборилгунига қадар иштирокчи таъминотнинг мақбуллигини тасдиқлаш тўғрисида очиқ электрон чат орқали сўров юборишга ҳақли. Буюртмачи бундай сўровга дарҳол жавоб беради. 20446. Тендерда, қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган иштирокчилар қатнаша олади: шартномани бажариш учун зарур техникавий, молиявий, моддий, кадрлар ресурсларининг ҳамда бошқа ресурсларнинг мавжудлиги; шартнома тузиш учун қонуний ҳуқуққа эгалик; солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича қарздорликнинг мавжуд эмаслиги; ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги; инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги. 4-§. Тендер натижаларини сарҳисоб қилиш 20447. Уч ёки ундан ортиқ электрон тендер иштирокчилари – маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлган тақдирда давлат харидлари буюртмачининг танловига кўра маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида амалга оширилиши мумкин. 20448. Тендер электрон шаклда ўтказилганда камида икки нафар потенциал иштирокчига электрон тизим томонидан иштирок этиш имкони берилган бўлса, иштирок этган тендер иштирокчиларнинг сонидан қатъий назар, тендер ўтган деб ҳисобланади. 20449. Тендер комиссияси томонидан белгиланган муддатда электрон тизим автоматик равишда иштирокчилар томонидан жойлаштирилган ва уларнинг таклифларини ташкил этувчи электрон хужжатларни кўриш имкониятини беради. Электрон тизим иштирокчининг таклиф этган нархини бошланғич нархга мувофиқлигини ва электрон шаблонлардаги тўлдирилган майдонларнинг ва бириктирилган файлларни мавжудлигини текширади. Иштирокчи томонидан таклиф этилган нарх бошланғич нархдан юқори бўлган тақдирда, шунингдек, тўлдирилмаган майдонлар мавжуд бўлганда ва бириктирилган файллар етишмаган тақдирда, электрон тизим иштирокчининг таклифини рад этади ва унинг сабабни кўрсатади. Бириктирилган файлларнинг тендер хужжатларига мувофиқлиги тендер ташкилотчиси томонидан амалга оширилади. 20450. Тендер таклифларини баҳолаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади: маълумотларни тақдим этишнинг тендер ҳужжатларида кўрсатилган расмий талабларига тендер таклифининг мувофиқлигини текшириш; иштирокчининг малака талабларга мувофиқлигини баҳолаш; тендер таклифининг техник қисмини баҳолаш; таклифнинг нарх қисмини баҳолаш. Бунда электрон тизим тендер таклифининг малака, техник ва нарх қисимларида мавжуд бўлган маълумотларни тендер таклифининг олдинги қисми баҳоланиши якунлангандан сўнг кетма-кетлик билан ошкор қилинишини таъминлайди. 20451. Агар таклиф Қонуннинг ва тендер ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келса, у тегишли тарзда расмийлаштирилган деб топилади. Тендер таклифи тендер хужжатларининг талабларига мувофиқлиги ёки номувофиқлиги бўйича тендер ташкилотчисининг қарори, ушбу қарорнинг асосли сабаблари билан тендер комиссияси томонидан тасдиқланиши лозим. 20452. Иштирокчининг таклифи расмий талабларга мос келмаганлиги тўғрисидаги қарор, ушбу қарор қабул қилинган куни иштирокчининг шахсий кабинетига юборилади. 20453. Иштирокчи унинг шахсий кабинетига қарор юборилган вақтдан бошлаб икки иш куни мобайнида унинг таклифи расмий талабларга мос келмаган деб топилган тўғрисидаги қарори устидан тендер комиссиясига шикоят қилиши мумкин. Тендер комиссияси иштирокчининг шикояти келиб тушган вақтдан бошлаб беш иш куни мобайнида тегишли қарор қабул қилиши шарт. 20454. Электрон тендер ғолибини аниқлаш учун рад этилмаган тендер таклифларини баҳолаш тендер хужжатларида белгиланган мезонлар ва усул асосида амалга оширилади. Буюртмачи иштирокчиларнинг тендар таклифларини баҳолаш усулини (энг паст нарх усулини ёки балл усулини) ва мезонларини ишлаб чиқади ва тендер комиссиясига келишиш учун киритади. Тасдиқланган баҳолаш усули ва мезонлари тендер хужжатлари билан бирга эълон қилинади ва барча иштирокчилар учун очиқ ва ягона ҳисобланади. 20455. Тендер таклифларини баҳолаш вақтида тендер ташкилотчиси тендер иштирокчиларидан уларнинг тендер таклифлари юзасидан тушунтиришлар сўрашга ҳақли. Мазкур жараён расмий равишда электрон шаклда ўтказилади. 20456. Холис миқдорий кўрсаткичларга асосланган тендер таклифининг техник қисмининг мезонларини (миқдорий мезонларни) баҳолаш, шунингдек, тендер таклифининг нарх қисмини баҳолаш электрон тизим томонидан автоматик равишда амалга оширилади. Холис миқдорий кўрсаткичларга эга бўлмаган тендер таклифининг техник қисми мезонлари (эксперт мезонлари) бўйича иштирокчиларнинг таклифларини дастлабки баҳолаш ва таққослаш тендер ташкилотчиси томонидан амалга оширилади. Тендер хужжатлари шаблонларини тўлдиришда миқдорий (ўлчов бирлигини белгилаган ҳолда) ва эксперт мезонларни тендер ташкилотчиси белгилайди ва тендер комиссияси тасдиқлайди. 20457. Холис миқдорий кўрсаткичларга асосланган мезонларни баҳолашда: тендер хужжатларида кўрсаткичларнинг минимал ва максимал ҳисобга олиш қийматлари белгиланиши мумкин; холис миқдорий кўрсаткичлари минимал ва максимал ҳисобга олиш қийматлари оралиғида бўлган иштирокчилар учун бал коэффициенти унинг холис миқдорий кўрсаткичининг максимал ва минимал ҳисобга олиш қийматларининг фарқига бўлган нисбатини аниқлаш орқали ҳисобланади; агар маълум бир мезон бўйича иштирокчининг холис миқдорий кўрсаткичи минимал ҳисобга олиш қийматидан кам бўлса, тендер хужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ иштирокчига минимал бал қўйилади ёки у электрон тендердан четлатилади; агар маълум бир мезон бўйича иштирокчининг холис миқдорий кўрсаткичи максимал ҳисобга олиш қийматидан юқори бўлса, унинг кўрсаткичи максимал ҳисобга олиш қийматидан қай даражада юқорилигидан қатъи назар унга ушбу мезон бўйича максимал бал берилади; мезонни баҳолаш бални мезоннинг ҳисобланган қийматига кўпайтириш орқали амалга оширилади; мезонни баҳолаш автоматик равишда электрон тизим томонидан амалга оширилади. 20458. Харид қилинаётган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) ўзига хос хоссалари ва хусусиятларидан келиб чиқиб, тендер комиссияси иштирокчиларга шартномани бажариш учун зарур профессионал ва техник малака маълумотларига, касбий ва техник компетенцияга, молиявий ресурсларга, жиҳозларга ва бошқа моддий имкониятларга, бошқарув малакага, ишончлилигига, тажрибага ва обрўга, шунингдек инсон ресурсларига эга эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун қўшимча мезон ва талабларни белгилаш ҳуқуқига эга. Бунда иштирокчиларни камситишга олиб келиши мумкин бўлган мезонларни, талабларни ва тартиб-таомилларни қўллашга йўл қўйилмайди. 20459. Тендер хужжатлари билан иштирокчилар томонидан тақдим этилган малака маълумотларнинг ишончлилигини таъминлайдиган хужжатлаштирилган далилларни тақдим этиш шаклини белгилайди. Буюртмачи тендер хужжатларида назарда тутилмаган мезонлар бўйича иштирокчининг малакасини баҳолашга ёки тендер хужжатларида назарда тутилмаган хужжатларни тақдим этилишини талаб қилишга ҳақли эмас. 20460. Операторнинг электрон тизими маълумотлар базаси давлат бошқаруви органларининг маълумотлар базалари ва бошқа маълумотлар базалари билан ўзаро маълумотлар алмашинуви ҳисобига иштирокчиларнинг малака маълумотлари, иштирокчилардан бундай маълумотлар тақдим этиши талаб этилмасдан электрон тизим орқали автоматик равишда тасдиқланиши ёки рад этилиши ҳолатлари ваколатли орган томонидан белгиланиши мумкин. 20461. Тендер хужжатларида белгиланган шартлардан келиб чиқиб электрон тизим автоматик равишда: тендер таклифининг техник ва нарх қисимларини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда энг юқори бал тўплаган иштирокчини (бал усулидан фойдаланганда); тендер таклифларининг техник қисмини баҳолаш натижаларига кўра электрон тендерда иштирок этишни давом эттиришга рухсат берилган иштирокчилар орасидан энг паст нархни таклиф этган иштирокчини (энг паст нарх усулидан фойдаланганда) ғолиб сифатида аниқлайди. Шундай тарзда тендер ғолибининг таклифидан кейинги таклифи энг яхши деб топилган иштирокчи захира ижрочиси сифатида аниқланади. 20462. Тендер комиссиясининг умумий сонидан келиб чиқиб кўпчиликнинг овози билан қарор қабул қилинади. 20463. Таклифларни кўриб чиқиш натижаларига кўра тендер комиссиясининг масъул котиби тизимдаги мавжуд шаблонлар асосида комиссия йиғилишининг электрон баённомаларини шакллантиради ҳамда тасдиқлаш учун тендер комиссияси аъзоларига йўллайди. Тендер комиссияси аъзолари йиғилишининг электрон баённомаларини электрон рақамли имзоларидан фойдаланган ҳолда тасдиқлайди. 20464. Ғолибни аниқлаш бўйича баённомада қуйидаги ахборот бўлиши керак: тендер таклифлари кўриб чиқиладиган ҳамда баҳоланадиган сана ва вақт тўғрисидаги; ҳозир бўлган харид комиссияси аъзоларининг ва тендер иштирокчилари ваколатли вакилларининг таркиби ҳақидаги; таклифлари кўриб чиқилган тендер иштирокчилари тўғрисидаги; таклифлари уларни рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда рад этилган тендер иштирокчилари ҳақидаги; тендер ғолиби тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақидаги; тендер ғолибининг номи (юридик шахс учун), фамилияси, исми, отасининг исми (жисмоний шахс учун), турган жойи (почта манзили). 20465. Электрон тендернинг исталган иштирокчиси таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси эълон қилинганидан сўнг буюртмачига электрон тендер натижалари бўйича тушунтиришларни тақдим этиш тўғрисида сўров юборишга ҳақли. 20466. Буюртмачи бундай сўров келиб тушган санадан эътиборан уч иш куни ичида тендер иштирокчисига тегишли тушунтиришларни тақдим этиши шарт. 20467. Электрон тендер ўтказиш натижаларига кўра шартнома тузиш мазкур Низомнинг 4-боби еттинчи параграфига мувофиқ тартибга солинади. Бунда шартнома электрон ҳужжат шаклида тузилади, томонларнинг электрон рақамли имзолари билан тасдиқланади ва оператор томонидан шартномалар реестрига киритилади.”. 23. 231-банд “тендер” деган сўздан кейин “, электрон танлов, электрон тендер натижалари ва тўғридан-тўғри тузилган шартномалар, шу жумладан,” деган сўзлар билан тўлдирилсин. 24. 232-банддаги “аукционда” деган сўз “аукцион, шунингдек, электрон танлов ва электрон тендер орқали” деган сўзлар билан алмаштирилсин. 25. 233-банддаги “портал” деган сўз “электрон тизимга киритилгандан сўнг электрон тизим” деган сўзлар билан алмаштирилсин. 26. 2351-банддаги “кунлик” деган сўз “онлайн” деган сўз билан алмаштирилсин. 27. 236-банддаги “Қайси шартномалар” деган сўзлар “Шартномалар” деган сўз билан алмаштирилсин.

Общие предложения: 0

719