ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13049 Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан 29/01/2020 13/02/2020 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-13049

Лойиҳа

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

 

Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июндаги 454-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 6-сон 150-модда) билан тасдиқланган Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                 Бош вазири                                                                      А. Арипов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил
____________даги ____-сон қарорига
илова

 

 

Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 2-банднинг бкичик банди қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ижарага беришда, агар ушбу қарорларда бошқача ҳолат назарда тутилган бўлмаса”.

2. 21-банд қуйидаги таҳрирдаги “к)” кичик банд билан тўлдирилсин:

к) ижарага бериш объекти бўйича ижарага берувчи ва балансда сақловчи ўртасида тасдиқланган, уч томонлама тузиладиган ижара шартномаси нусхаси”.

3. 45-банднинг биринчи хатбошисидаги “20” рақами “10” рақами билан алмаштирилсин.

4. 102-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“сотиладиган (ижарага бериладиган) давлат кўчмас мулк объектлари янги мулкдорга топширилиши пайтигача сақланишини таъминлаш, олди-сотди (ижара) шартномаси, давлат кўчмас мулк объектини қабул қилиш-топшириш далолатномасини ўз вақтида расмийлаштириш учун”.

5. Низомга 1-илованинг 3-босқич позицияси учинчи устунидаги
“20”
рақами “10” рақами билан алмаштирилсин.

 

 

Общие предложения

406