ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13033 АО "Узагротехсаноатхолдинг" 28/01/2020 12/02/2020 0
Распоряжение Кабинета Министров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ФАРМОЙИШИ
ID-13033

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

 

Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш, аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш, ҳудудларни комплекс ривожлантиришга қаратилган давлат дастурлари ва инвестиция лойиҳаларининг самарали амалга оширилиши доирасида шунингдек давлат мулкидан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖнинг  «Агрегат заводи» акциядорлик жамиятига тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Очил Бобожонов кўчаси, 20-б уйда жойлашган, кадастр рақами 10080303020004, умумий майдони 4343м2  бўлган 32-сонли ётоқхонани (кейинги ўринларда объект деб аталади) Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокимлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Мазкур фармойишнинг 1-бандида кўрсатилган объектни:

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ томонидан белгиланган тартибда топширилишини, Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокимлиги айни пайтдаги ҳолати бўйича қабул қилиб олинишини ҳамда ундан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминласин;

сақлаш билан боғлиқ барча харажатлар Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокимлиги маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.

3. Ушбу фармойишнинг бажарлишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н.С.Отажонов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.О.Ортиқхўжаев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

 


А. Арипов

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

фармойиши лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 апрелдаги               ПҚ-4268-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамсининг 2019 йил 28 декабрдаги 04/1-626-сонли топшириғи ижроси юзасидан, мазкур лойиҳа республикамиз аҳолисини муносиб турар жой билан таъминлаш ва ўсиб бораётган аҳолининг талабини тўлиқ қондиришни давлат томонидан қўллаб қувватлаш тизимини такомиллаштиришни назарда тутади.

Хусусийлаштириш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Давлат  мулки қўмитасининг 1996  йил 5 ноябрдаги 550К-По-сонли буйруғига асосан, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Очил Бобожонов кўчаси, 20Б уй манзилда жойлашган 32-сонли ётоқхона ижтимоий инфратузилма объекти сифатида «Агрегат заводи» АЖга топширилган.

Ушбу 32-сонли ётоқхона 1964 йилда қурилган, тўрт қаватли ғиштли бино бўлиб, унинг умумий майдони 4343 кв.м., шундан, яшаш майдони 2185 кв.м.ташкил этиб, 127 хонадан иборат. Ётоқхона завод ишчиларининг вақтинча яшашлари учун қурилган. Ҳозирги кунда ётоқхонада 303 нафар фуқаро истиқомат қилади. Жумладан, 230 нафари завод ишчилари                         ва уларнинг оила аъзолари бўлса қолган 70 нафари Олмазор тумани ҳокимлиги илтимоснома хатига асосан (талаби билан) яшаб келишади.

Бино бундан 50 йил аввал фойдаланишга топширилган бўлиб, айни вақтда эскирган ва таъмир талаб ҳолатига келиб қолган, бу эса ўз навбатида катта харажатларни талаб килади (электр, иссиқ ва совуқ сув таъминоти, газ  ётказиб бериш масаласи). Шунингдек, бинони капитал таъмирлаш                       ва мухандислик коммуникация тизимини янгилаш ва тиклаши талаб этилади.

Ҳозирги кунга қадар етказиб берилаётган электр, газ, иссиқ ва совуқ  сув таъминоти ва бошқа харажатлар учун “Агрегат заводи” АЖ томонидан тўловлар амалга ошириб келинмоқда. Харажатларнинг бир қисми эса ётоқхонада яшовчи завод ишчиларининг иш хақидан ушлаб қолиш ҳисобига қопланади, қолган яшовчилар эса ушбу тўловларни тўлашдан бош тортиб келганлиги сабабли, бунинг натижасида дебиторлик карзлари мавжуд.                 Шу билан бирга яшовчилар доимий яшаш учун зарур шарт-шароитларини яратишни талаб қилишади. Аммо «Агрегат заводи» АЖнинг шу бугунги молиявий аҳволини ҳисобга олган ҳолда жорий ва капитал таъмирлаш ишларини амалга оширишнинг имконияти чегараланган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, лойиҳани ишлаб чиқишдан кўзланган мақсад - кўпчилик уй-жойларнинг сифати талаб даражасини яхшилаш, тизимда рақобатни тўла шакллантириш ва хусусий сектор иштирокини ошириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, ётоқхонани таъмирлаш ва ундан оқилона фойдаланиш, ҳамда мақсадли бошқаришни амалга ошириш учун давлат мулки бўлган ижтимоий инфратузилма объектни Тошкент шаҳар Олмазар тумани ҳокимлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш максадга мувофик деб ҳисобланади.

 

 

Общие предложения

137