ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13018 Хокимият города Джизак 28/01/2020 12/02/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Шаҳардаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини 2020 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-13018
ЛОЙИҲА Жиззах шаҳар ҳокими қарори Шаҳардаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини 2020 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2013 й., 16-сон 197-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ транспорт воситаларининг 2020 йилги техник кўригини ташкил қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН: 1. Шаҳар худудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин. 2. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича шаҳар комиссияси таркиби 1-иловага, техник кўрикни ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 3. Шаҳардаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда, ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин. 4. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин: а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (хайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жихозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари - бир йилда икки марта; б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта; в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта; г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси - шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади. 5. Мазкур қарорнинг 4-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларнинг техник кўриги: биринчи марта - 1 мартдан - 30 июнгача; иккинчи марта - 1 сентябрдан - 31 октябргача ўтказилади. Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан - 30 июнгача; Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 15 февралдан - 31 августга қадар ўтказилсин. 6. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш шаҳар комисссиясига: - транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш; - транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш вазифаси юклатилсин. 7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори 3-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши инобатга олинсин. 8. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ йиғим ундирилсин. 9. Шаҳар ички ишлар бўлими (А.Муродов) мажбурий техник кўрик якуни тўғрисида шаҳар ҳокимлигига ахборот такдим этсин. 10. Ушбу қарор “Жиззах овози” газетасида эълон қилинсин ва белгиланган тартибда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин. 11. Шаҳар ҳокимининг 2019 йил 12 февралдаги 472-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Р.Шарипов зиммасига, ижросини ташкил этиш шаҳар ИИОФМБ бошлиғи А.Муродов зиммасига юклатилсин. 13. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Жиззах шаҳар ҳокими А.Шукуров

Общие предложения

128