ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13013 Хокимият Галляаральского района 28/01/2020 12/02/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ва хавфсиз ички туризмни таъминлаш тўғрисида
ID-13013

Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ва хавфсиз ички туризмни таъминлаш тўғрисида

 

       Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий Давлат ҳокимияти” тўғрисидаги қонунининг 6, 25-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 24-июлдаги 624-сонли қарорига асосан,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н

 

        1. Ғаллаорол туман адлия бўлими ва Ғаллаорол туман ички ишлар бўлимининг жамоат хавфсизлиги бўйича умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда қуйидаги талабларни белгилаган ҳолда уларнинг 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритишини таъминлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин;          

         2. Туман ҳудудида жойлашган тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда қуйидаги тартиблар белгилансин:

         “Хавфсиз шаҳар” концепцияси доирасида туман ҳудудида жойлашган тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларнинг ички қисмига, шу жумладан, хизмат кўрсатиш хоналари, кириш ва чиқиш жойларига тасвирни камида ўттиз кун давомида сақлаш имконини берувчи видеокузатув тизимлари ўрнатиш ;

          Мазкур объектлар биноларнинг ён-атрофи, автотураргоҳ ва уларга тегишли бошқа ҳудудларни етарли даражада (камида 10 метр масофада) ёритиш мосламалари ўрнатиш;

           Биноларда шовқиннинг рухсат этиладиган шовқин меъёрларига қўйиладиган санитария қоидалари ва нормаларидан ошмаслигини таъминлаш, шу жумладан, объектларни тўлиқ товуш ўтказмайдиган этиб жиҳозлаш ёки тунги вақтда мусиқа ва товуш кучайтиргич асбоб-ускуналаридан фойдаланмаслик;

Ёнғин ўчириш воситалари ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар тўплами солинган тиббий ёрдам қутичалари билан таъминланиш;

Бинонинг барча учун кўринарли жойларига ёнғин ва бошқа фавқулодда (тезкор) вазиятлар юз берган тақдирда ҳаракатланиш ва фуқароларни эвакуация қилиш чизмаси ҳамда тезкор ва қутқарув хизматларининг телефон рақамлари кўрсатилган маълумотларни ўрнатиш.

             Умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар раҳбари томонидан ушбу қарорда белгиланган талаблар бажарилганлиги ҳақида ҳудудий ички ишлар органлари сўровига асосан тегишли маълумот тақдим этиш.

3.Туман ҳокимининг 1-ўринбосари Т.Қўчқоров ва Туман ички ишлар бўлимига:

Белгиланган тартибда тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар рўйхатини шакллантириш ва уни доимий равишда янгилаб бориш ҳамда Ғаллаорол овози газетасида эълон қилиш;

Ушбу қарорда белгиланган талабларга риоя этмаган ҳолда тунги вақтда фаолият юритиш тақиқланлиги ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши хусусида тадбиркорлик субъектлари орасида ҳуқуқий тушунтиришлар олиб бориш;

 “Ўзбектелеком” АК Жиззах филиали Ғаллаорол телекоммуникация боғламаси билан биргаликда тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлардаги видеокузатув тизимларини “Хавфсиз шаҳар” аппарат-дастурий комплексига интеграция қилишда уларга ҳар томонлама кўмаклашиш;

Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар жойлашган йўналишларда ахоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида доимий назорат ўрнатиш.

4. Мазкур қарорда кўрсатилган талабларга риоя этган ҳолда тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларнинг қонуний фаолиятига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аралашиш қатий тақиқланади;

5. Видеокузатув тизимини ўрнатиш ва ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш тегишли умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

6. Тунги вақтда фаолият юритаётган умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар томонидан мазкур қарорда назарда тутилган талаблар бузилса ёки уларнинг тунги фаолияти юзасидан жамоатчилик томонидан мунтазам равишда эътирозлар билдирилса, уларнинг тунги вақтда фаолият юритиш ҳуқуқи маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бекор қилиниши мумкинлиги тадбиркорлик субъектларига маълумот учун етказилсин.

           7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради

           8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман. 

 

 

Туман ҳокими                                                         Ж.Оқбоев

Общие предложения

178