ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12959 Государственный комитет промышленной безопасности Республики Узбекистан 28/01/2020 12/02/2020 0
Приказ или постановление ведомств
МИС ЭРИТИШ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ ХОДИМЛАРИ УЧУН ИШЛАРНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИ
ID-12959

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

“Мис эритиш ишлаб чиқариши ходимлари учун ишларнинг

хавфсизлиги қоидалари”ни  тасдиқлаш тўғрисида

 

           Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2020 йил 23 январдаги 1-6/2-74/8-сон хатига мувофик Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси қарор қилади:

          1. “Мис эритиш ишлаб чиқариши ходимлари учун ишларнинг хавфсизлиги қоидалари” иловага мувофиқ тасдиқлансин.

           2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

                         

 

Раис                                                                                                          Б.Гулямов

 

 

 

 

 

МИС ЭРИТИШ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ ХОДИМЛАРИ УЧУН ИШЛАРНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИ

 

IБОБ.УМУМИЙ НИЗОМЛАР

1-§. Атамалар ва таърифлар

 

  1. Ушбу қоидаларда қуйида келтирилган асосий атамалар ва таърифлардан қўлланилади:

Аспирация - заҳарли бегона моддаларни ускунанинг ички хажмидан чиқариш;

Аспирацион қурилма - технологик жараёнда инсон учун заҳарли ажралмаларни (чанг, газ) чиқариш учун мўлжалланган қурилма;

Мис эритишни ишлаб чиқариш - якуний маҳсулотметалли мис ҳисобланадиган ишлаб чиқариш;

Гидрометаллургик қайта ишлаш - таркибида миси мавжуд бўлган материалларни сув эритмаларида қайта ишлов бериш бўйича ишлаб чиқариш жараёни участкаси;

Олов воситасида тозалаш - юқори даражали жараёнда металлни аралашмалардан озод этиш;

Мисни электролитик тозалаш - электролиз усули билан таркибида мис мавжуд бўлган материалларга ишлов бериш жараёни;

Шихтани ўтда тоблаб қиздириш - шихтага ундаги учар эритмаларни йўқотиш мақсадида, юқори босимда таъсир кўрсатиш;

Штейнни эритиш - акс эттирувчи печь ва КМЭ печларда таркибида мис мавжуд бўлган материалларга юқори даражали ишлов бериш жараёни;

Ишчи чизмани  нусхалаш - чизманинг мазмунини аниқ такрорловчи бир қисми;

Металл идиш - листли металлдан тайёрланган материаллар учун мўлжалланган идиш;

Портлаш хавфи бўлган газлар - ҳаво билан аралашганда портлаш хавфи мавжуд бўлган эритмани ҳосилқилувчи газлар;

Металлургик агрегатларнинг газ йўналтириш тизими ва аспирацион тизимлар - металлургик агрегатларни газлардан тозалаш ва аспирацияси учун мўлжалланганметаллургик ишлаб чиқариш ускуналари;

Ҳаво-сув орқали пуркаш - белгиланган оралиқёки агрегат ҳажми билан амалга ошириладиган жараён;

Таъминлагич - агрегатга материалларни йўналтирувчи ёки чиқарувчи мослама;

Штабель - тахлам хонаси -шихтани сақлаш ва шихта тайёрлаш учун бўлимлари мавжуд хона;

Ўрта таркибдаги шихта машинаси - ўрта таркибда шихта тайёрлаш учун мўлжалланган механизм;

Эстакадалар - устида ускуна ва транспорт воситаларини жойлаштириш учун мўлжалланган иншоот;

Янчиш ва майдалаш - катта йирик руда қазилмасини белгиланган бўлакларга келтириш жараёни;

Гранулали шихтани ишлаб чиқариш - белгиланган ўлчам ва шаклда шихта грануларини ишлаб чиқариш жараёни;

Гранулятор - гранулали шихта олиш ускунаси;

Қуритиш барабанлари - материалдан намликни чиқаришга мўлжалланган ускуна;

Эксгаузер - металлургик агрегатлардан газларни чиқаришга мўлжалланган марказдан қочириш вентилятори;

Штейн - акс эттирувчи печларда ва КМЭ печларида шихта эритиш маҳсулотини эритиш;

Штейнни эритиш - ковшга тарнов бўйлаб чиқиш тешиги орқалиотвал шлакларни ишлаб чиқаришдан сўнг амалга оширилади;

Акс эттирувчи печлар - штейнга отвал шлак олишга мўлжалланган таркибида мис сульфидли хомашё эритиш учун мўлжалланади;

Кислородли машъалали эритиш печлари - технологик кислород оқимида қуруқ сулифидли шихтани эритиш учун мўлжалланган;

Чиқинди  қозони - эритиш жараёнида ажралиб чиқувчи материални, иссиқликни йўққилишга мўлжалланган ускуна;

Хомаки мис – конвертация маҳсулоти;

Конвертерлар - мисли штейнни ҳавоорқали пуркаш йўли билан хомаки мис олишга мўлжалланган эритиш агрегатлари;

Конвертерларнинг фурмали майдончаси - фурмаларга хизмат қилиш учун мўлжалланган майдонча;

Фурма - конвертерларни ичига ¾ дюйм диаметрида газли қувурчаларни киритиш учун тешик;

Фурмовкалаш - сиғимли ҳаво орқали штейнни пуркаш.

 

2-§. Асосий талаблар

 

      2.Асосий ускунанинг конструкциясига ўзгартириш киритиш, шунингдек уни янги турлар билан алмаштириш ва ишлаб чиқарган завод билан келишилмаган ҳолда унинг технологик схемаларини ўзгартириш ман этилади.

      3.Ушбу Қоидалар асосида корхона бош муҳандиси томонидан қайта кўриб чиқилиши ёки қайтадан тузилиши ва тасдиқланиши лозим йўриқномалар:

а) ҳар бир касбга  ва ҳар бир иш турига меҳнат хавфсизлиги бўйича;

б) технологик;

в) ёнғин хавфсизлиги;

г) ускунани таъмирлаш ва тозалаш бўйича;

д) муҳандис-техник ходимлар учун лавозим йўриқномалари.

4. Янги ишга туширилаётган ишлаб чиқаришлар учун ушбу ишлаб чиқаришни тадбиқ этаётган  илмий-текшириш ва лойиҳа ташқилотлари томонидан технологик жараённи ва ускунани хавфсиз ишлатилишини таъминловчи вақтинчалик йўриқномалар ишлаб чиқилиши ва бош муҳандис томондан тасдиқланиши лозим.

5. Йўриқномалар 5 йилда қайта кўриб чиқилиши лозим, юқори хавфи мавжуд бўлган касб ва иш турлари бўйича йўриқномалар уч йилда қайта кўриб чиқилиши лозим.

6. Технологик жараён ёки коммуникация схемаси ёки янги турдаги ускунага, ишлаб чиқаришга ўзгартиш киритилишидан олдин амалдаги йўриқномага тузатишлар бош муҳандис томондан киритилиши лозим.

7. Ҳар бир иш жойида ишчилар йўриқномалари бўлиши зарур.

8. Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар жойлашувини «Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш бўйича Низом» (2000 йил 07 январь қайд рақами 870)га мувофиқ улар билан танишишда оддийлик ва қулайликни таъминлаш заруриятини ҳисобга олган ҳолда  таркибий бўлинма (хизмат) раҳбари аниқлайди.

9. Корхона маъмурияти барча ишчиларга шахсий имзо қўйдирган ҳолда уларнинг касби бўйича техника хавфсизлиги бўйича йўриқнома беришлари шарт.  

 

3-§. Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига ўқитишни ташқил этиш

 

10. Бошқарув ва муҳандис-техник ходимлар мис ишлаб чиқариш бўйича цехларни лойиҳалаштириш, қуриш (монтаж) ва ишга тушириш билан боғлиқ бўлган ишларга қабул қилинганда, мустақил ишга рухсат олишларидан олдин улар бажараётган иш ҳажмида мазкур Қоидаларни билиши бўйича имтихон топширишлари керак.

11. Бундан ташқари бошқарув ва муҳандис-техник ходимлар уларнинг иш участкаларига тааллуқли, ишга тушириш билан боғлиқ бўлган техника хавфсизлиги, технологик ва бошқа йўриқномалар бўйича имтихон топширишлари керак.

12. Меҳнат муҳофазаси бўйича билимларни ва йўриқномаларни текшириш  даврийлиги ва тартиби «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва билимларни синовдан ўтказишни ташқил этиш бўйича намунавий Низом» (1996 йил 14 сентябрь қайд рақами 272) га мувофиқ ўтказилиши лозим.

13. Корхонага илк ишга кирган муҳандис-техник ходимлар ва ишчилар, шунингдек, корхонага ишлаб чиқариш амалиётини ўташга келган олий ва ўрта махсус таълим муассаса талабалари ва коллеж ўқувчилари, корхонанинг меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўлимида дастлабки кириш йўриқномалардан ўтишлари керак.

14. Корхонага илк бор қабул қилинган ёки бир цехдан бошқасига ўтган ишчилар, шунингдек талаба ва ўқувчилар, ишга киришишдан олдин участка бошлиғи  ёки устасидан меҳнат хавфсизлиги бўйича дастлабки кириш йўриқнома олишлари керак.

15. Иш жойида йўриқнома ўтган, ишлаб чиқариш мутахассислигига эга бўлмаган ёки мутахассислигини алмаштираётган ишчи, шунингдек талаба ёки ўқувчи, дастлабки 6-10 смена давомида ишнинг хавфсиз усуллари бўйича цех бўйича фармойиш билан тайинланган тажрибали ишчи ва муҳандис-техник  ходим бошчилигида таълим олишлари керак.

16. Ўқув даври охирида ишчи, талаба ва ўқувчи цех бошлиғи ёки унинг ўринбосари раислигида комиссияда техника хавфсизлиги  бўйича билимлар синовидан ўтиши лозим. Натижалар баённомада расмийлаштирилиши керак.

Бу ишчиларга мустақил ишлаши учун  рухсат мутахассислик бўйича ўқитилгандан сўнг  берилади.

17. Ўзининг мутахассислиги бўйича илк бор қабул қилинган ёки бир цехдан бошқасига ўтган ишчилар, ишлашга рухсат олишдан олдин бевосита иш жойида участка устаси ёки бошлиғидан ишнинг хавфсиз усуллари бўйича йўриқномадан ўтишлари керак.

18. Мис ишлаб чиқариш бўйича корхоналарнинг ишчилари ҳар олти ойда ишнинг хавфсиз усуллари бўйича даврий йўриқномадан ўтишлари керак.

19. Бир неча касбларни бирлаштирган ишчилар, ҳар бир касб бўйича алоҳида йўриқномадан ўтишади.

20. Ишчиларнинг навбатдан ташқари йўриқномадан ўтказиш технологик жараёнда ўзгаришлар, янги ускуна қўлланилганда, шунингдек, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган, улар томонидан техника хавфсизлиги бўйича йўриқномаларни бузиш ҳолатларида, авария ва бахтсиз ҳодиса содир бўлганда ўтказилиши керак. 

21. Йўриқномалардан (кириш, бирламчи, такрорий и бошқа) ўтказиш йўриқномаларни қайд этиш журналида алоҳида расмийлаштирилади.

Журналда йўриқнома рақами, йўриқномадан ўтган ишчи ва уни ўтказган шахс имзо қўяди.

22. Мис ишлаб чиқариш бўйича корхоналарнинг ишчилари бир йилда камида бир марта меҳнат хавфсизлиги бўйича йўриқномадан ўтишлари керак.

23. Натижалари билимларни синовдан ўтказишни қайд қилиш журналида расмийлаштирилиши лозим.

24. Агар комиссия ишчи йўриқномани қониқарсиз билади деб белгиласа, унда у қўшимча йўриқномадан ўтиши ва икки хафтадан кўп бўлмаган муддатда такрорий билимлар синовидан ўтиши лозим.

Агар  такрорий синовда ҳам билимлар қониқарсиз бўлса, у мис ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишга ўтказилиши лозим.

25. Корхона ишчиларинг ишлаб чиқариш малакасини ошириш бош муҳандис томонидан тасдиқланган Дастур асосида олиб борилиши керак.  

 

4-§. Юқори хавфи мавжуд бўлган ишларга рухсат

26. Электр ускуналарга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ходимларни ўқитиш ва билимларини синовдан ўтказиш «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини техник ишлатиш Қоидалари» (2003 йил 9 июль қайд рақами 1383) ва «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини ишлатиш учун техника хавфсизлиги Қоидалари» (2004 йил 20 август қайд рақами 1400).

27. Ҳар бир корхонада унинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган юқори хавфи мавжуд бўлган ишлар: газ, портлаш, баландликда ишлаш ва ҳ.к., рўйхати тузилиши лозим.

28.  Юқори хавфи мавжуд бўлган ишларга мутахассислиги ва малакаси мавжуд бўлган, шунингдек шахсий ҳимоя воситаси билан фойдаланишни биладиган ва жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам (шифокор келгунга қадар) кўрсата оладиган муҳандис-техник ходимлар ва ишчиларга рухсат этилади. 

29. Шахсий ҳимоя воситаси билан фойдаланишни биладиган ва жароҳатланганга биринчи тиббий ёрдам (шифокор келгунга қадар) кўрсата оладиган муҳандис-техник ходимлар ва ишчилар касблари рўйхати корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.

30. Баландликда (том, тутун қувурлари и ш.ў.жойларда) ишлашга рухсат этилган шахслар, тегишли тиббий кўрикдан олдиндан ўтишлари лозим.

31. Юқори хавфи мавжуд бўлган барча ишларга белгиланган шаклдаги наряд-рухсатномаберилиши лозим.

32. Ушбу ишларнинг бажарилиши 2 кишидан кам бўлмаган миқдорда бригада таркибида амалга оширилади, аппарат, боров, газ қувурларида эса 3 кишидан кам бўлмаган миқдорда.

 

5-§. Махсус кийим бош, пойабзал ва ҳимоя мосламаларини тарқатиш

 

33.  Мис ишлаб чиқариш корхонаси маъмурияти шахсий ҳимоя воситаларини бепул тарқатиш тармоқ Меъёрларига мувофиқ ишчи ва хизматчиларни махсус бош кийим, махсус пойабзал ва ҳимоя воситалари билан таъминлаши шарт.

34. Махсус бош кийим, махсус пойабзал ва ҳимоя воситаларисиз шахсларга ишни бошлаш ман этилади.

35. Ишчиларга бериладиган шахсий  ҳимоя воситалари иш вақтида ишчиларда бўлиши керак.

36. Махсус кийим, махсус пойабзал ва ҳимоя воситаларини тарқатиш, сақлаш ва ишлатиш, шунингдек уларни ювиш, дезинфекция қилиш ва таъмирлаш белгиланган тартибда бажарилиши керак.

 

IIБОБ.МИС ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИНИНГ ИНФРАТУЗИЛМАСИ

1-§. Корхоналарнинг ҳудуди

 

37.Корхонада ер ишлари фақатгина корхона бош муҳандиси томонидан ёзма равишда берилган рухсати билан амалга оширилиши мумкин. Рухсатномага иш олиб борилиши кўрсатилган ишчи чизманинг кўчирмаси илова қилиниши керак.

38. Бино ва иншоотлар ҳамда 1520 (1524) мм изли темир йўли ҳаракат таркиблари ва корхоналарда 750 мм изли темир йўл мавжуд бўлганда яқинлашиш габаритлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ бўлиши керак.

39.Темир йўл ўлчамлари ва йўлларнинг юқори қурилмаси бегона предметлардан доимо холи бўлиши керак.

40. Темир йўллари билан тротуар ва автомобиль йўлларининг туташ цўллари мавжуд бўлган жойларда пёдалар ва транспорт учун ўтиш йўлкалари қилиниши керак.

41. Темир йўл орқалиўтиш жойларида рельс каллаги билан бир текисликда тўшама бўлиши керак ва махсус белгилар, сигнал мослама ва тўсиқлар билан жиҳозланган бўлиши керак.

42.Темир йўл устидан юриш ва белгиланмаган жойлардан ўтиштақиқланади.

43.Барча цехларда цех ҳудуди ва корхонанинг пиёдалар ҳаракатланиш схемалари бўлиши керак.

     44.Автомашина, автокар, электрокар ва бошқа рельссиз транспортларнинг корхона ҳудудида ҳаракатланиши тезлиги корхона маъмурияти томонидан белгиланади, аммо ишлаб чиқариш биноларига кириш ва чиқишда, бинолар ичида тезлик 5 км/соат дан ошмаслиги керак.

45. Корхона ҳудудида ва ишлаб чиқариш биноларида белгиланган транспортнинг ҳаракатланиши йўл ҳаракати белгилари билан тартибга солиниши керак.

     46. Корхона ҳудуди  доимо тозаликда сақланиши керак ва тизимли тарзда ишлаб чиқариш чиқиндиларидан тозаланиши керак.

     47. Ёз даврида ишлаб чиқариш, маъмурий, санитар-маиший хоналар ва омборларга йўлак ва ўтиш жойларига сув сёпилиши керак,қкиш даврида эса қор ва муздан тозаланиши керак.

48. Ер музлаганда йўллар ва йўлаклар қум ва майда шлак ёки бошқа шунга ўхшаш материаллар билан сепилиши керак.

49. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларига талаблар амалдаги қонунчилик талабларига  мувофиқбўлиши керак.

50. Вентиляция, иситиш мосламалари, сув қувурлари, канализация ва ёритиш амалдаги қонунчилик талабларига  мувофиқ бўлиши керак.

 

III БОБ.МЕҲНАТНИ  ХАВФСИЗ  УСУЛЛАРИНИ ТАШҚИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА УМУМИЙ ТАЛАБЛАР

1-§. Ишлаб чиқариш ускуналаринг ишлатилиши

 

     51.Ишлаб чиқариш ускуналаринг ишлатилиши корхонанинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган технологик йўриқномага мувофиқ амалга оширилиши керак. Ишлаб чиқарган заводнинг паспортида белгиланган ёки махсус йўриқномалар билан техник тартибга риоя қилиниши керак.

52.Ишлатиладиган барча ускуна, қўлланиладиган асбоблар ва мосламалар соз ҳолатда бўлишикерак.

53. Носоз ускунада ишлаш ва носоз мослама ва асбобларни ишлатиш тақиқланади.

54. Сменани қабул қилиш қуйидагиларни текшириш билан олиб борилиши керак:

а) ускунанинг созлиги;

б) тўсиқлар, ҳимоя блокировкалари, сигнализация, назорат ўлчов мосламалари, ерга уланиш (заземление) ва ёнғинга қарши воситалари мавжудлиги ва ҳолати;

в) ёритгич мосламаларнинг ва вентиляциянинг созлиги.

55. Текшириш натижалари журналга қайд этилиши керак. Барча аниқланган носозликлар ускунани ишга туширишдан олдин бартараф этилиши керак.

56. Агрегат, машина ва механизмларни ишга тушириш ва уларни бошқариш махсус ўқитилган ва гувоҳномаси мавжуд бўлган шахсларга рухсат этилади.

57. Ускунани ишга туширишдан олдин махсус огоҳлантирувчи сигнал берилиши керак. Бошқариш пультидан ускунани аралаш бошқариш (қўлда ва автоматик равишда) ишга тушириш  ишчилардан уларга бириктирилган участкада ускунани ишга тушириш хавфи йўқлигини билдирувчи икки томонлама тизим бўйича жавоб сигнал олингандан сўнг амалга оширилиши керак.

2-§. Машина ва механизмларни ҳимоялаш

 

58. Металлургия агрегатларнинг газларни чиқариб ташлаш ва аспирация тизимлари газларни хона атмосферага тушишига йўл қўймасдан газларни тўлиқчиқариб ташлаш имконини бериши керак.

59.  Машина ва механизмларнинг барча очиқ айланма қисмлари (вал, муфта, тасма,занжир ва тишли узатмалар, шкив ва б.) механиқ шикастланиш ва коррозияга бардош берадиган яхлит ва мустаҳкам тўсиқлар билан тўсилиши керак.

60. Тўсиғи ечилган ва носоз тўсиқли ускунада ишлаш ман этилади.

61.Корхона маъмурияти томонидан хавфи юқоридеб белгиланган жойларда олиб қўйиладиган тўсиқлар ишга тушириш ва узатма  мосламалари билан блокировкаланган бўлиши керак. Ушбу блокировкалар тўсиқлар олинганида ускунани ишлашига йўл қўймаслиги керак.

62. Бундай ускуналарнинг руйхати корхонанинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланиши керак.

63. Машина ва механизмлар ишлаб турган вақтда уларнинг ҳаракатланувчи қисмларини таъмирлаш ва тозалаш, шунингдек тўсиқларини ечиш ва мустаҳкамлаш тақиқланади. 

64. Механизмларнинг ишқаланувчи қисмларининг мойлаш тизими герметик ҳолатда бўлиши керак.

65. Ускунанинг барча етиш қийинбўлган ва кўп мойланадиган узелларида марказлашган мой таъминоти бўлиши керак.

66. Марказлашган мой таъминотини амалга оширувчи механизмларда мой қабулини назорат қилувчи мосламаси бўлиши керак.

67. Ишлаб турган машина ва механизмларни қўл билан мойлашда хавфсизликни таъминловчи махсус мосламалар мавжуд бўлиши керак. 

68. Иш жойлардаги қизиган аппарат, ускуна ва тўсиқларнинг юзасидагиҳарорат 400 С дан ошмаслиги керак.

69. Техник сабабларга кўра ҳароратни белгиланган миқдорда бўлишини имкони бўлмаганда иссиқлик нурлари ва конвекцион иссиқлик манбалари олдида (эритиш печлари, конвертер, эритма, эриган металл ва б.) ишчиларни ортиқча қизиб кетишдан ҳимоя қилиш чоралари (экранлаш, ҳаво-сувли пуркаш ва б.) кўзда тутилган бўлиши керак.

70. Корхонада 0,7 кгс/см2 дан юқорибўлган босим остида ишловчи идиш, буғли қозон, буғ ва иссиқ сув қувурлари, шунингдек лифт, кўп кабинали ва қурилиш кўтаргичлари, стационар, поршенли ва ротацион компрессорлар амалдаги қонунчилик талабларига риоя этилиши керак.

71. Қувурлар, табиий газ, кислород, мазут, ҳаво ва мой узатишга мўлжалланган шланглар уларга эритма, шлак ва штейн тушиш хавфи бўлмаган жойда жойлашиши керак.

 

3-§. Қопқоқ, люк ва тўшамалар

 

72. Резервуар томининг чети, резервуар зинадан ҳар бир тарафга  камида 1,8 м масофада панжаралар билан тўсилиши керак.

73. Томнинг тўсилган четида суюқлик даражасини ўлчаш люки, ўлчаш мосламаси ва арматура жойлашиши шарт.

74.Агар арматура ва нафас олиш ва ҳимоялаш клапанлари томнинг турли участкаларида жойлашган бўлса, уларга тўсиқли майдончалар бириктирилиши керак.

75. Резервуар томида туриш тақиқланади.

76. Хизмат кўрсатиш майдончаларининг тўшамали конструкцияси, кўприги ва зинапояларда юрганда сирпанмайдиган бўлиши керак.

77. Ускуналарга хизмат кўрсатиш зиналари типовой конструкцияларга мувофиқ бўлиши керак.

78. Хизмат кўрсатиш майдончаларига ўрнатиладиган барча қувурлар ва тарновлар ўтиш жойларида кўприкчалар билан ўрнатилиши керак.

79. Бинодан ташқарида жойлашган хизмат кўрсатиш майдончалари кўприкчалар, зиналар қишки даврда тизимли равишда муздан ва қордан тозаланиши керак.

80. Задвижка, шибер, дроссел мосламаси ва бошқаёпиб-очувчи ва ростловчи арматура, шунингдек вентиляция тизими ва иситиш ускунаси ердан ва пол сатҳидан 2 м ва ундан юқорида бўлса, уларга стационар майдончалар ва зиналар бириктирилиши керак.

81. Хизмат кўрсатилаётган деталнинг белгиланган баландлиги тўшама, қоплама ва ҳ.к. даражаларидан то юқори ҳолатигача  ҳисобланиши керак.

82. Полдан 0,6 м ва ундан юқорида жойлашган майдончалар, ўтиш кўприкчалари, зиналар, чуқурчалар, қийшиқ жойлар, қудуқ, тўсиқлардаги ўтиш жойлари ва дренаж қудуқлар баландлиги 1,0 м кам бўлмаган пастдан юқорига 0,14 м бўлган яхлит панжара билан тўсилиши керак.

83. Агар ўтишкўприкчалари, зиналар, чуқурчалар, қийшиқ жойлар, қудуқ, тўсиқлардаги ўтиш жойлари ва дренаж қудуқлар қопкоқ билан ёпилган ёки бутун сатҳи бўйлаб мустаҳкам тўшама билан қопланган бўлса, панжара ўрнатиш талаб этилмайди.

 

4-§.Радиоактив моддалар

 

84. Радиоактив моддалар билан боғлиқ ишларни олиб бориш учун, уларни тартиби ва қўлланишини тартибга солувчи корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланган батафсил йўриқнома тузилиши керак.

85. Радиоактив препаратларни ўрнатилган жойларидан барча турдаги  ташқи нурланиш таъсири тегишли дозиметрик асбоблар билан назорат қилиниши керак.

86. Иш жойлардаги радиация даражаси амалдаги қонунчилик билан белгиланган рухсат этилган қийматдан ошмаслиги керак.

87. Одамлар мавжуд бўлган иш жойларда радиоактив изотопларнинг бўлиши ва сақланиши тақиқланади.

88. Радиоактив изотопларни қўллаш билан боғлиқбўлган ишни амалга оширувчи ходимлар тегишли ўқишдан кейин ишга рухсат этилиши керак.

89. Рангли металларни тайёрлаш, қайта ишлаш, юклаш ва оловли кесиш билан боғлиқбўлган ишлар, амалдаги қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилиши керак.

90. Барча асосий технологик участка ва агрегатлар орасида, телефонли ёки баланд карнайли алоқа, айрим ҳолатларда эса нурли ва овозли сигнализация ўрнатилиши керак.

91. Алоқа ва сигнализация воситалари иш жойларига яқин жойлашиши керак қулай ва хавфсиз бўлиши керак.

5-§.Техника хавфсизлиги ҳолати бўйича назорат

 

92.Хавфи юқори бўлган жойларда ёрқин огоҳлантирувчи  плакат ва хавфсизлик белгилари илиб қўйилиши керак, зарур ҳолатларда эса нурли ва овозли сигналлар хам.

93. Иш жойлардаги техника хавфсизлиги ҳолати  бўйича тизимли назорат амалга оширилиши керак.

94. Корхонада ўрнатилган тартибда қонунчиликда белгиланган бахтсиз ходисаларни бартараф этиш режалари тузилиши керак.

95. Бахтсиз ходисаларни бартараф этиш режалари ҳар йили кейинги йилга бир ой қолганида қайта кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

96. Бахтсиз ходисаларни бартараф этиш режалари билан танишмаган ва ўзининг ишига тааллуқли қисмини билмаган шахслар ишга рухсат этилмайди.

 

IV БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

1-§. Ускуна ва иш жойларни жойлашиши бўйичаталаблар

 

97. Мис ишлаб чиқариш корхоналарининг цех ва бўлинмаларидаги ускуналарнинг жойлашуви ва конструкцияси  ишчиларнинг хавфсизлигини, шунингдек унга хизмат кўрсатилиш ва таъмирлашда қулайликни таъминлаши керак.

98. Янги қурилаётган ва реконструкция қилинаётган  корхона (цех) ишлаб чиқариш хоналарида қуйидагилар инобатга олиниши керак:

а) бошқариш шитларига атрофи бўйлаб хизмат кўрсатиш майдончалари (доимий иш жойлари мавжуд бўлганҳолда) кенглиги 2 м дан кам бўлмаслиги;

б) компрессорлар орасидаги масофа 1,5 м дан кам бўлмаганҳолда, кичик хажмдаги машиналар учун (кенглиги ва баландлиги то 0,8м гача) истисно тарзида масофани то 1,0 м гача камайтириш мумин;

в) насослар орасидаги масофа 0,8 м дан кам бўлмасли;

г) ускунага доимий хизмат кўрсатиш майдончалари, шунингдек ҳар томонлама хизмат кўрсатилаётган бўлса, ускуна атрофидаги майдончалар, кенглиги 1м дан кам бўлмасли;

д) кўрик, даврий текшириш ва ускуна ва асбобларни созлаш учун майдончалар 0,8 м дан кам бўлмаслиги;

е) таъмири ушбу бинода ўтказилиши керакбўлган ускунанинг монтаж ва демонтажи учун майдончалар ўлчамлари, иш йўлаклари, асосий ва қўшимча чиқиш жойлари ва зина майдончалари тўсилиб қолмаслиги.

99.  Ўтиш чегара жойлари аниқ белгиланган бўлиши керак.

100. Иш жойларда ва йўлакларда материал, машина деталлари ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини сақлаш тақиқланади.

101. Материал ва машина деталларини сақлаш учун махсус жойлар ва идишлар ажратилиши керак.

2-§. Пост, пульт ва бошқариш панеллари

 

102.Пост, пульт ва бошқариш панеллари хизмат кўрсатилаётган агрегатлар ва уларга бириктирилган участкаларни яхши кўриб туришни таъминловчи жойларда жойлашиши керак. 

103. Пост, пульт ва бошқариш панеллари иссиқлик манбаи томонидан экранлаштирилган бўлиши керак.

104. Бошқариш пультидан узоқ масофада жойлашган агрегат ва механизмларнинг ишини назорат қилиб туриш, шунингдек ишчиларни заҳарли моддалар билан алоқалсини истисно қилиш учун саноат телевиденияси мосламалари қўлланилиши керак.

105.Пульт ва бошқариш постлари хизмат кўрсатилаётган агрегатни ишга туширилиши ва тўхташини огоҳлантирувчи  нурли ва овозли сигнализация билан  жиҳозланган бўлиши керак.

106. Ишлаб чиқариш ускунани бошқариш қоидадагидек кнопка (тугма) ли бўлиши керак. Тутгич ва волан қўллаш заруриятида, уларни ҳаракати 4 кгс дан ошмаслиги керак.

              107.Назорат-ўлчов аппаратура бошқарувининг тутгич ва кнопкалари пультда оператор учун юқори қулайликни хисобга олган ҳолда  жойлашиши керак. 

108. Ускунани бошқариш механизмлари иш жойи полдан тик турган ҳолда хизмат кўрсатилса 1-1,6 метрдан юқори,   ўтирган ҳолда хизмат кўрсатилса -1,2 м да жойлашиши керак.

109. Мос келмайдиган операцияларни бошқарувчи механизмлари бирданига ёқилиш имкониятини олдини олиш учун блокировкаланиши шарт.

110. Бир хил операцияни бошқаришда қўл ва педал тизимлари мавжуд бўлса, уларни бирданига ёқилишини истисно қилувчи блокировка ўрнатилиши шарт.

111. Даста, туткич ва педаль бошқаруви ўз-ўзидан ёки тасодифан ёқилишини истисно қилувчи  ишончли қисқич билан ўрнатилиши керак.

112. Технологик жараённи кузатиш ва назоратини таъминлаш учун агрегат ва аппаратлар назорат-ўлчов асбоблар билан жиҳозланган бўлиши керак.  Ушбу асбоблар лойихада  аниқланиши керак. Жойларда ўрнатилган назорат-ўлчов асбоблар  чанг ва намликдан, ташқарида ўрнатилган бўлса - атмосфера таъсиридан ҳимояланиши керак.

 

3-§. Аспирация

 

      113. Технологик жараён билан транспорт восита ва ускуналарни атмосфера ҳавосининг ишлаб чиқариш биноларидаги ифлосланиш манбалари хисобланган чанг, газ ва бошқазаҳарли моддаларни таркалишиниолдини олиш, яъни локал вентиляция мосламасисиз ишлатилиш тақиқланади.

      114. Аспирация мосламалари технологик ускуна ишга тушишдан олдин ёқилиши, ва технологик ускуна тўхтатилгандан сўнгўчириши керак.

        115. Аспирация мосламаси технологик ускуна билан блокировкага тушиб қолса, бевосита аспирацион мослама ёнида қўшимча ишга тушириш мосламалари кўзда тутилиши керак.

116. Аспирация мосламасининг вентилятор ва чанг ушлагичларнинг ишлаш қуввати ушбу тизимга қўшилган энг қийин иш  тартибидаги ишловчи  барча маҳаллий сўришга мўлжалланган бўлиши керак.

117.Аспирация мосламалар чанг, газ, буғ ва аэрозолларни тозаланишини шундай таъминлаши керакки, ишлаб чиқариш иш майдони ҳавосидаги ушбу моддаларнинг мавжудлиги рухсат этилган максимал концентрациясидан ошмаслиги керак.

118. Аспирация тизимларнинг самарадорлигини текшириш амалдаги қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилиши керак.

119. Аспирация тизими ва ускунанинг герметик элементлари тизимли кузатув остида бўлиши керак. Герметикликнинг бузилиши дархол бартараф этилиши керак.

120. Ишлаб чиқариш биноларидан аспирация мосламаси орқали олинадиган ҳавони тиклаш учун  олинадиган ҳаво хажмига тенг ёки ортиқ хажмда сунъий оқим билан таъминлаш керак.

 

V БОБ. ХОМАШЁНИ САҚЛАШ

1-§. Омборлар

121. Вагонларда музлаган рудаларни  ажратиш учун хомашё омборларида махсус буғли ёки тебранишли мосламалар ёки эритиш қурилмалари ўрнатилиши керак.

122. Темир йўл таркибларини омборга кириш ва унда ҳаракатланиши учун овозли ва нурли сигналлар берилиши керак.

123. Темир йўл вагонларнинг тўхташи фақатгина манёвр мосламаси  ёки махсус бошмоқ орқали амалга оширилиши керак.       

124. Омборларда юклаш-тушириш ишлари ва транспорт операциялар механизациялашган бўлиши керак.

125. Скреперли юклаш механизмли омборларида иш жараёни вақтида трос, блок ва скрепер ҳаракатланиши радиусида  одамлар бўлиши тақиқланади.

126. Штабеллар хажми ва улар орасидаги йўлаклар кенглиги корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқлаган йўриқномага мувофиқ бўлиши керак.

127. Биноларнинг курилиш конструкцияларини (девор, устун ваҳо.к.) материаллар  билан беркитиб қўйиш тақиқланади.

128. Омборда ишловчиларга сақланадиган материал штабелларининг қиялиғида туриш тақиқланади.

129. Сочилувчан материалларни чодир ҳосил килган ҳолда  остидан қазиб олиш тақиқланади.

130. Руда ховлисида материалларни юклаш ва туширишда ишлайдиган экскаваторлар махсус сигнал асбоблари ва ёритиш мосламалари билан таъминланиши керак.

131. Концентрат ёки бошқа сочилувчан материалларни контейнерларда ташишда қуйидагилар бўлиши керак:

а) контейнерларни қабулқилиш ва сақлашга мўлжалланган майдончалар;

б) контейнерларни механизациялашган ҳолатда юклаш учун қурилмалар, шунингдек, уларни материал қолдиқларидан  механик ва гидравлик тозалаш учун мослама;

в) контейнер ҳолатлари бўйича назорат таъминланган бўлиши;

г) контейнерларни ишлатишда техника хавфсизлиги бўйича йўриқнома ишлаб чиқилган бўлиши.

132. Штабель қатламли битта шихтани ўртача миқдорга келтириш машинаси билан ўрнатилган шихта ховлиси, унда машина таъмирлаш учун пункт бўлиши керак. Шихтарникда иккита ва ундан кўп машиналар билан ўрнатилганда, уларнинг таъмири алоҳида жойда ўтказилиши керак.

Таъмирлаш пункти ва алоҳида хоналари белгиланган машиналарни таъмирлаш учун тегишли механизмлар билан жиҳозланган бўлиши керак.

133. Шихтани ўртача миқдорга келтириш машинаситаъмирланганда тупроқ кўчиш хавфи мавжудлиги бўйича чоралар кўрилиши керак.

134.  Шихтани ўртача миқдорга келтириш машинаси, кенг текис таъминлагич ва йиғиш конвейери йўриқнома талаблари ёки ишлаб чиқарган завод паспорти риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

2-§. Эстакадалар

 

135. «Гондола» ва «Хопер» каби ярим вагонлар люкларини очиш учун эстакадада хизмат кўрсатилаётган юк тушириш жойлари ҳар иккала томонидан хам панжара билан тўсилиши керак.

«Думпкар» турдаги вагонларни юклашда  майдончалар эстакаданинг иккала тарафидан  вагон оралиқ бўш жойларда жойлашиши керак.

Вагонларга хизмат кўрсатиш юклаш томондан қарама-қарши тарафда жойлашган майдончадан рухсат этилади.

Хар қандай турдаги вагоналарни юклашда  масофавий электропневматик тизимли  бошқарувдан фойдаланилганида хизмат майдончаларга мосламалар талаб этилмайди.

136.Думпкар ўрнатишда ва туширишда бункер панжараларида одамларни бўлиши ман этилади.

Думпкарни бўшатиш таркиб тўхтаганидан сўнг ва тушириш учун масъул шахс буйруғига мувофиқ амалга оширилади.

137. Руда намланган жойларида сувларни оқиздириб қуйиш учун тарнов бўлиши керак.

138. Берк эстакадалар конструкцияси лойиха билан аниқланган тиргаклар билан ўрнатилганбўлиши керак.

Тиргаклар сигнал рангларга бўялган ва  нурли сигнал билан  жиҳозланган бўлиши керак.

139. Бункерли эстакаданинг рельс йўллари оралиғида юриш майдончалари 0,8 м дан кам бўлмаган кенглик ва бир хил текисликда ўрнатилган бўлиши керак.

140. Эстакада бўйлаб таркибнинг йуналиш тезлиги 5 км/соат дан ортиқ бўлмаслиги керак. Эстакадада автоматик тарзда ишловчи таркиб келиши хакида хабар берувчи нурли ва овозли сигнализация бўлиши керак.

141. Материал қолдиқларидан вагонни тозалаш корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланган завод йўриқномага мувофиқ амалга оширилиши керак.

Вагонларни вибратор билан тозалаганда одамлар  бўлмаслиги керак. 

142. Юкни ўз-ўзидан туширадиган вагонлар ичига тушиш фақатгина вагон люкларини ўз-ўзидан ёпилишини ва ўз-ўзидан очилиши ҳисобга олиниб, ва чоралар кўрилгандан сўнг масъул шахс борлигида рухсат этилади.

143. Вагонлардан юк туширилганидан сўнг, эстакада ундаги қолдиқ материаллар ва чиқиндилардан тозаланиши керак. Иш раҳбари ҳар бир юк туширилганидан сўнг эстакада сифатли йиғиштирилганини текшириши керак.

144. Эстакада ости ўтишйўллари материал бўлаклари тушишидан мустаҳкам тўсиқ ва  ҳимоя соябон билан  ҳимояланган бўлиши керак.

 

3-§. Бункер ва чуқурлар

 

145. Бункерларда ётқизилган темир йўли рельс ораларида тахта тўшама бўлиб, бир хил текисликда бўлиши керак.

146.Бункерлар ячейкалари ўлчамлари 300х300ммдан ортиқ бўлмаган ҳимоя панжара билан  ёпилган бўлиши керак.

147.Бункерлардаги материалларни музлаб қолишини олдини олиш учун бункер деворларини иситилиш чоралари кўрилиб,  материаллар туз эритмаси билан ишлов берилиши ва бошқа чоралар кўрилиши керак. 

148. Бункер қабулқилиш майдончаларида сув таъминоти тармоғи кўзда тутилган бўлиши керак. Чанг рудаларга  сув пуркаш мосламалари қўлланилиши керак.

149. Бункер тирагич мосламалари ёпиқ ҳолатида материал бўлакларини тушмаслиги керак. Тирагичларнинг очилиши ва ёпилиши механизациялаштирилган бўлиши керак.

Қабул қилиш бункерларини бўшатиш люкларинг очиқлигида юклаш, бункер юкларини туширишда эса тирагич рўпарасида хизмат курсатаётган ходимларни бўлиши ман этилади.

150. Бункерлардаги рудани бурғулаш, бурғулаш тешиклари орқали амалга оширилиши керак. Одамларни бункерларга бурғулаш учун тушириш тақиқланади.

Бурғулаш тешиклар қопкоқ билан ёпилиши керак. Уларга хизмат кўрсатиш учун майдончалар ташкил этилган бўлиши керак.

151. Бункерларда материалларни осилиб қолишини олдини олиш учун махсус мосламалар (электр тебрантиргич, пневматик қурилмалар ва х.) қўлланилиши керак.

152. Истисно тарзида цех бошлиқларининг ёзма равишдаги рухсатига кўра,  қабулқилиш воронка ва бункерларни материаллардан тозалашда ва осилиб қолинишини бартараф қилиш учун қуйидаги талаблар мажбурий равишда бажарилганидан сўнг тажрибали ишчи томонидан амалга оширилиши мумкин:

а) воронка ёки бункерларни тозалаш бўйича ишлар наряд-рухсатнома бўйича амалга оширилиши;

б) иш олиб борилиши туғрисида навбатчи диспетчер ва  бункер юк тушириш майдончасидаги транспорт восита машинисти  ёзма равишда огоҳлантирилиши;

в) бункерда  иш бошлашдан олдин бункердаги панжара ва темир йўллари қолдиқ материал ва бекорчи предметлардан тозаланиши керак, бункер шамолатилиши учун очилиш жойлари мавжуд бўлган мустаҳкам тўшама билан ёпилган бўлиши керак, иш жойи эса темир йўл тартикибини келиб қолишини огоҳлантирувчи тўхташ сигнал билан тўсилган бўлиши;

г) бункерга ишчиларни туширишдаш олдин юклаш ва юкларни тушириш мосламалари ўрнатилган тартибда ўчирилган ва ишга туширгичларда «Ёқилмасин-одамлар ишлаяпти!» деган эълонли плакат илиниб қўйилиши керак. Одамлар бункердан чиққанларидан сўнг техник назорат ходими буйруғига биноан плакат олиниб қўйилиши мумкин.

д) бункерга одамларни тушириш ва уларни ичида ишлаши техник назорат ходими назорати остида олиб борилиши керак;

е) бункердаги ишларни 3 кишидан иборат бўлган бригада томонидан олиб борилиши керак, улардан иккитаси бункер устки қисмида бункер ичида ишловчи битта ишчини ишини кузатишлари керак.

ж) бункерда ишлаш учун рухсат берилишидан олдин йўриқнома хажмида техника хавфсизлиги бўйича корхона томонидан ишлаб чиқилган йўриқномадан ўтиши керак бўлиб, махсус бош кийим, пойабзал, каска, кўзойнак, эҳтиёт арқонли ҳимоя камари баъзи холларда эса, наряд-рухсатномада белгиланган респиратор билан таъминланган бўлиши керак.

Ҳимоя камари ва эҳтиёт арқони ушбу қоидадаги 646-651 бандлари талабларига мувофиқ бўлиши керак;

з) масъул шахс буйруғига биноан бункерга тушишдан олдин ишчи иш жараёнида ҳимоя камарини тақиб иш олиб бориш бўйича эҳтиёт камари билан мустаҳкам тиргагичга 0,6 м дан ортиқ бўлмаган бўшлиқда тортилган ҳолатда боғланиб олиниши керак;

Ҳимоя камарини (арқон) темир йўл рельсларига, конвейер ромларига ва юк тушириш тележкасига, шунингдек ҳаракатланувчи ускунага боғлаш тақиқланади;

и) ишчини бункерга туширишдан олдин   юқориилмоқлари махсус балка ёки бошқа мустаҳкам мосламага махкамланган осма темир зина тозаланиши керак;

к) бункер ичини ёритиш учун қуввати 12 В дан ортиқбўлмаган кўчма ёритгичлар қўлланилиши керак;

л) бункерда ишлар махсус майдончаларда турган материал  тепасидан ёки осма зина устидан осилиб турган ишчи томонидан амалга оширилиши керак. Бункеричида  осилиб қолган материал устида туриб ишлаш тақиқланади. Материал қулаши фақат тепадан пастга амалга оширилиши керак. Агар материал бункернинг бир томонида осилиб қолган бўлса, бункерга ишчи тушиши материал юқориқисмидан 1 м дан кўпбўлмаганчуқурликда бункер ичига тушиш рухсат этилиб, ишлаётган одамнинг эҳтиёт камари (арқон) бўшатилмаган ҳолда осилиб қолган материал томонидан бўлиши керак;

м) назорат қилувчи ва бункерадаги ишчи орасида эҳтиёт камари (арқон) орқали бериладагин, биринчи талабдагидек ишчини юқорига зудлик билан кўтарилишини таъминловчи узлуксиз алоқа ёки сигналлар ўрнатилган бўлиши керак;

н) бункердаги ишчини бир томондан бошқа томонга ўтиши фақатгина, бункер юқори майдончасида турган, назорат қилувчилар назорати остида амалга оширилиши керак;

о) назоратчилар бункер ичида ишловчидан бирор белгиланган сигнал олишса ёки қандайдир хавф сезишса ишчини дархол эвакуация қилишлари керак;

153. Ушбу Қоидаларнинг 152 бандида («и»«к» бандлари истисно), кўмир қабул қилиб олувчи ўраларга хам тегишли. Ўраларни тозалашга бириктирилган ишчилар, арқонли зина, противогаз ва  қуввати 12 В дан юқори бўлмаган  ёриткичлар билан таъминланиши керак.

154. Ўрага тушишдан олдин масъул раҳбар ўрадаги метан концентрациясини билиши керак. Ўрада метан таркиби 2% дан юқори бўлса ишлаш ман этилади.

155. Қабул қилиш бункерларидан чангланган ҳавони чиқишини олдини олиш учун майдалагич хонасида бункерда руданинг қолдиқ катламини қолдириш керак.  

 

VI БОБ. МАТЕРИАЛЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

1-§. Янчиш ва майдалаш

 

156. Янчиш-майдалаш ускуна ва қуюлтиргичларни тузиш ва улардан фойдаланиш амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ бўлиши керак.

 

2-§. Гранулали шихтани ишлаб чиқариш

 

157. Грануляторларнинг юклаш мосламалари чанг йўқотиш мосламалар билан жиҳозланган бўлиши керак.

158. Гранулятор чашаси айланиш зонаси тўсилган бўлиши керак. Мустаҳкамлагич (крепитель) ни гранулятор форсункаларига хизмат кўрсатиш зина билан жиҳозланган майдончадан амалга оширилиши керак.

159. Мустаҳкамлагич тўсиқ, майдонча ёки ускуна устига тушган холларда, у дархол тупроқ билан сепилиши ва йиғиштирилиши керак.

160. Барабан грануляторларнинг иш жараёнида таянч ролик ва барабан остиларида  таъминлагич, оқим, майдончаларни тозалаш, шунингдек тўсиқдан ўтиш  тақиқланади.

 

3-§. Қуритиш мосламалари

 

161.Қуритиш барабанларнинг айлана ўқлари орасидаги масофа энг катта ҳажмдаги барабаннинг 3 диаметиридан кам бўлмаслиги керак.Тепанинг олд томонидан то бинонинг деворларигача масофа  5 м дан кам бўлмаслиги керак.

162. Айлана барабанларнинг ҳаво аралаштириш камералари ва газларнинг юк тушириш камералари билан бирикиш жойлари зич герметик мослама билан жиҳозланган бўлиши керак.

163. Қуритиш барабанлар газ сўргич ва чанг ушлагич тизимлари билан жиҳозланган бўлиши керак.

164. Тортиб-пуфлаш мосламалар қуритиш барабанларини бўшлиғида кескинлигини юмшатиш керак.

165. Қуритиш қурилмалар участкаларида хамма чанг ҳосил қилиш жойларида махаллий сўриш билан жиҳозланган бўлиши керак.

166. Қуритиш қурилманинг юклаш ва юк тушириш камералари махсус кузатиш мослама  ва герметик тешиклар билан жиҳозланган бўлиши керак.

 

VII БОБ.ШИХТАНИ ҚИЗДИРИШ

1-§. Умумий талаблар

 

167. Печларга шихта юклаш жойлари ва қиздириш печларидан куйиндини ва чангни тушириш, шунингдек печлардаги бошқа хона атмосферасига  газ ва чангни ажралиб чиқиш эхтимоли бўлган жойлар  маҳаллий сўришлар билан жиҳозланган бўлиши керак.

168. Печь бункеридан куйиндини тушириб олиш механизациялашган бўлиши керак. Бункерни 90% ҳажмидан куйинди билан тўлдириш тақиқланади. 

169. Бункер ва оқим шибер мосламаларинг йиғма газ қувурлари ва газ қувурлари ўзидан чанг тушириши герметик ҳолатда бўлиши керак.

170. Куйинди ва чангни қиздириш печларидан ташиш, хона атмосферасига чанг ва газни ажралиб чиқишига йўл қўйилмайдиган услуб билан амалга оширилиши керак.

171. Куйиндини совитиш музлатгичларнинг конструкцияси хона атмосферасига буғни ажралиб чиқишига йўл қўймаслиги керак.

172. Куйинди  музлатгичлари одамлар ўтиш йўлаклари томонидан тўсилган бўлиши керак.

173. Ишни хавфсиз шароитларини таъминлаш учун қиздириш агрегатлари назорат-ўлчов асбоблари (пирометр, тягометр, газоанализатор, расходометр ва б.) билан таъминланган бўлиши керак.

174. Қиздириш печларидан фойдаланишда технологик йўриқномада белгиланган босимдан тушиб кетиши тақиқланади.

 

VIII БОБ.ШТЕЙН ЭРИТИШ

1-§. Умумий талаблар

 

175. Штейн ва шлак ишлаб чиқариш учун тарновлар минимал узунлиги ва қиялиги 0,06 дан кам бўлмаслиги керак. Тарнов ўлчамлари қирраларидан эритмани оқиб кетишига йўл қўймаслиги керак. Пана констуркцияси тарновни қобиқдан тозалашига имкон бериши керак.

176. Намуна олиш учун қошиқ ва бошқа мосламалар қуруқ ва қиздирилган бўлиши керак.

177. Штейн ва шлак яхшилаб қуритилган ва оҳак сути билан артилган ковшларга қуйилиши керак.

178. Тарнов секциялари орасидаги қўшма жойлар лой билан яхшилаб суртилган бўлиши керак.

179. Ишлаш майдончалари қуруқ бўлиши керак. Штейн ишлаб чиқаришда, ишлаб чиқаришга дахли йўқ бўлган одамлар туриши тақиқланади, уни шахта олди найчани (сифон) ва акс эттириш печларидан ишлаб чиқариш жойларида эса камида 15 метр.

180. Штейн ишлаб чиқаришда тарновдан ўтишфақат кўприк орқали рухсат этилади.

181. Кўприкчалар иссиқлик ўтказмас материаллар билан ўралган бўлиши керак.

182. Штейн тарновларидан қобиқни синдириб олиш ва йиғиштириш, уларни тўлиқ қотишидан кейин амалга оширилиши керак.

183. Тарновларидан қобиқни йиғиш механизациялашган бўлиши керак.

184. Шахта, акс эттириш ва бошқа печларнинг деворларидан штейн тошиб ўтиши хавфи сезилганда, уни олдини олиш ва печни таъмирга тўхтатишгача бўлган чоралар кўрилиши керак. 

185. Янги қурилаётган ва реконструкция қилинаётган корхоналарда печлар бахтсиз ходисалар содир бўлиш эхтимоли бўлганда печлардаги хамма эритмани қабул қилишини таъминловчи фавқулотдаги қудуқлар билан жиҳозланган бўлиши керак.

186. Печь остидаги ноль сатҳи фавқулотдаги қудуқ томонига нишабликка эга бўлиши ва 0,8 метрдан юқори бўлмаган ўтга чидамли материаллар девор билан тўсилган бўлиши керак.

187. Фавқулотдаги қудуқлар сув ўтказмас ва қуруқ бўлиши керак.

188. Куйиндини эритиш печларига етказиб борилиши ёпиқ транспорт воситаси орқали амалга оширилиши керак.

189. Портлаш ўчоғи бўлган майдончаларда амалдаги троллей сими мавжудлигида елкаларда металл жиҳозлар ва асбобларни кўтариб юриш тақиқланади.

190. Печь майдончаларида ишчиларни дам олиш учун кондиционер ҳаво билан таъминланган хоналар билан таъминлаган бўлиши керак.

191. Скрап, штейн ва шлақ қобиқларини йиғиш ва юклаш тўлиқ совуганидан кейин рухсат этилади.

192. Ковшлардан қобиқларни тушириб олиш ва кўприкли кран ёрдамида уларни юклаш учун цехда махсус жой ажратилган бўлиши керак.

193. Айланма ва қўшимча материал йирик бўлакларини ёриш учун махсус ажратилган ва жиҳозланган худудда механизациялашган услуб билан бажарилиши керак.

194. Белгиланган жой ва худуд тўсилган бўлиб, «бегона шахслар кириши тақиқланади»деган ёзувлар билан таъминланган бўлиши керак.

195. Тўсиқнинг мустаҳкамлигини синган материаллар бўлаклари билан  бузиб ўтиш эҳтимолини истисно қилиши керак.

196. «Нок» бўлакларининг катта бўлакларини ёришда уни кўтариш механизми «нок» ни автоматик ташлаб юбориш механизми ва уни олдиндан тушиб кетиш имкониятини истисно қилувчи мослама билан жиҳозланган бўлиши керак.

197. «Нок»ни кўтариш вақтига сигналчи-юк илувчи ва ишчилар хавфсиз жойга ўтиб туришлари керак.

198. «Нок» ни ташлаб туширишдан олдин огоҳлантирувчи сигнал берилиши керак.

 

2-§. Акс эттириш печлари

 

199. Акс эттирувчи печнинг юклаш майдончаси хизмат кўрсатиш ва печнинг таъмирлаш ишларини олиб боришда қулайликни таъминлаши керак.

200. Юклаш майдончанинг мустақил ўтиш жой  кенглиги юклаш бункерлар оралиғи ёки транспорт воситаларинг чиқиб турган қисми  ва майдонча ташқари қисмидан 1,5 м дан кам бўлмаслиги керак.

201. Шихта материалларни печга юклаш механизациялашган ва герметизацияланган бўлиб, юклаш жараёнидаюклаш майдончасига газ ва чангни ажралиб тушиши истисно бўлиши керак. Бунда печь қиялиги ҳолати устидан хавфсиз кузатишни таъминловчи чоралар кўрилиши керак.

202. Юклаш майдончаси печга конвертер шлак тўкилиши хақида огоҳлантирувчи нурли ва овозли ишончли сигнализация билан жиҳозланган бўлиши керак.

203. Акс эттириш печининг юклаш ва портлаш хавфи бўлган майдончаларидаги доимий иш жойлари юбориш вентиляция билан жиҳозланган бўлиши керак.

204. Конвертер шлакни акс эттириш печига қуйиш  учун тарновларни тозалаш ёпиқ қуйишойнаси орқали амалга оширили керак.

205. Конвертер шлакни акс эттириш печига қуйишда эритувчи печдан 8 м дан кам бўлмаган масофадан туриб қуйишни назорат қилиши керак.

206. Тебранувчан қуйиш тарновлари қўлланилганда эритувчифақат юк илувчига сигнал берганидан ва ундан жавоб сигнал олганидан  сўнг тушириши керак.

207. Шлак майдончасининг ўлчами ва конструкцияси хизмат кўрсатилаётган шлак ойнанинг қулайлигини ва хавфсизлигини таъминлаши керак.

208. Найча (сифон)ни хизмат кўрсатиш учун иш майдончаси уни қулайлигини ва хавфсиз ишлатишини таъминловчи ўлчамда бўлиши керак. 

209. Янги қурилаётган печларда белгиланган майдонча штейн тарнови жойлашуви  печь ўқи узунлигига параллель ҳолатида 5 м дан кам бўлмаган, кенглиги эса 4,5 мдан кам бўлмаган узунликда бўлиши керак. Штейн тарнови жойлашуви печь ўқи узунлигига перпендикуляр ҳолатида 5 м дан кам бўлмаган узунликда, кенглиги эса 3 м дан кам бўлмаган узунликда бўлиши  керак.

210. Акс эттириш печларининг шлак остонасини кесиш механизациялашган бўлиши керак.

211. Печда штейни оқиб ўтиши ва шлак ойнасига  тушишини олдини олиш учун штейн даражаси белгиланган технологик йўриқномадаги меъёридан ошмаслиги керак.

212. Шлакни ишлаб чиқариши шундай амалга оширилиши керакки, штейнни шлакка тушиши истисно тарзида бўлиши керак.

213. Шпур плита ва рамаларни алмаштириш билан боғлиқ бўлган барча операциялар, уста ёки катта уста иштирокида амалга оширилиши керак.

214. Ҳаво, кислород ва ёқилғи узатиш автоматик блокировкага эга бўлиши,ҳаво бериш машинаси ишдан чиққанда печга кислород ва ёқилғи киришини истисно қилиши керак.

215. Кислород ўтказгич ҳаво ўтказгичга киритиш нуқтасида электралаштирилган ва қўлаки задвижка билан ўрнатилган бўлиши керак.

216. Акс эттириш печлари своди остида доимий босимни таъминловчи автоматик созлаш тортгич билан жиҳозланган бўлиши керак.

217. Смена бошланишидан олдин, печь ғишт терилиши ҳолати ва барча иш жойларида зарур асбоб ва ўтга чидамли  материаллар (лой, ғишт, магнезит кукун) мавжудлигини текширилган бўлиши керак.

Фавқулотдаги асбоблар заҳираси махсус ажратилган жойда сақланиши керак.

218. Печнинг барча кўрик ва иш тешиклари махаллий сўриш ёки пуркашга қарши  жиҳозланган бўлиб  осон ёпилиши керак.

219.  Эритмани печдан чиқариш жойлари тўғридан тўғри  иссиқлик радиациясидан ҳимоялаш ускунаси билан жиҳозланган бўлиши керак.

 

3-§. Кислород машъалли эритиш печлари

 

220. Кислород машъалли эритиш печлари, чиқиндини қайта ишлаш қозонлари, шунингдек чанг ушлагич ва газ ўтказиш тизимлари бино атмосферасига олтингугуртли газни ажралиб чиқишини олдини олиш учун герметизациялашган бўлиши керак.

221. Бункер, шихта ўтказгич ва аэроқувватлантиргичлар герметик ҳолатда бўлиши керак. Иш майдончалардан чангни йиғиштириш механизациялашган бўлиши керак.

222. Кислород машъалли эритиш печларнинг иши босим остида бўлиши керак.

223. Ванна атрофида печь деворлари кессонланган бўлиши керак.           

224. Шихта-кислород горелкаларни ишга тушириш ва уларни алмаштириш завод йўриқномасига асосан амалга оширилиши керак. Горелкаларни алмаштириш механизацияланган бўлиши керак.

225. Эритмани оксидланишини ва уни печдан чайқалиб чиқишини бартараф этиш учун шихта ва кислородни нисбати ушланиб туриши керак.

226. Печларнинг шпур тешиклари ва найчаларини хизмат кўрсатиш завод йўриқномасига мувофиқ амалга оширилиши керак.

 

IX БОБ.ХОМАКИ МИСНИ ЭРИТИШ ВА УНИ ҚУЙИШ

1-§. Конвертерлар

 

227.Кучланиш остида бўлган конвертер металл қисмлари  ерга уланган бўлиши керак.

228. Ерга уланган мосламалар коррозиядан ҳимояланган бўлиб «Ер» белгисига эга бўлиши керак.

229. Конвертер фурмен майдончалар қурилмаси фурмаларни қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатилишини таъминлаш керак. Фурма майдончаси кенглиги 2,5 мдан кам бўлмаслиги керак.

230. Фурмаловчи майдончаси устидаиш жараёнида ишчига тегадиган ва унинг бурилиши вақтида конвертер гороловинасидан унга сачрайдиган қаттиқ заррачаларни ҳимояловчи мосламаси бўлиши кўзда тутилиши керак.

231. Конвертер барча майдончалари қарама қарши томонга қараб жойлашган камида иккита чиқиш жойларига эга бўлиши керак.

232. Конвертер шлаки намунасини олиш учун мўлжалланган иш майдончасининг кенглиги 1,5 м ва ишчини нурланиш исиқлигидан ҳимояловчи экранига эга бўлиши керак.

233.Юклаш  майдончаси  ва транспорт мосламаларинг чиқиб турувчи қисмлари орасидаги масофа 1,5 м дан кам бўлмаслиги керак.

234.Чангйиғгич тозалаш учун мўлжалланган майдонча кенглиги 1,3 м ва узунлиги  2,0 м кам бўлмаслиги керак. Ушбу майдонча ва кўприкли кран остки нуқтаси орасидаги масофа (баландлиги бўйича) 2,3 м дан кам бўлмаслиги керак.

235.Конвертерларнинг ишчи майдончаси  бегона жисмлардан эркин бўлиши керак.

236.Конвертерларга хизмат кўрсатувчи ишчиларнинг дам олиши учун мўлжалланган кондиционерланган ҳаво билан жиҳозланган хоналар бўлиши керак.

237.Конвертер чангйиғгич конструкциясида хисобга олиниши керак:

а) бочка билан зич жойлашуви;

б) чангйиғгич совутилиши ёки бошқа конструктив қарорлар, деворлардаги ва чангйиғгичнинг қопқоғида мустаҳкам, қийин тозаланадиган қатлам пайдо бўлишини бартараф этиш;

в) жараённинг барча босқичида ҳосил бўладиган газ миқдорини йўқ қилиш ва конвертерга материални эркин ва қулай юкланишига йўл қўйиш.

238. Янги қурилаётган конвертер цехларида аэрация мосламалари конвертер бурилишида бинонинг атмосферасига кирувчи газларнинг тез ва тўлиқ йўқ бўлишини таъминлаш керак.

239. Қуйиш ёки пуфлаш учун конвертер бурилганида огоҳлантирувчи сигнал  берилиши керак, фурма майдончасидаги одамлар эса кетишлари керак.

240. Конвертер бошқариш пульти, конвертер бошқарувчиси конвертер ишини эркин кузата олиши, шу вақтни узида конвертер бурилганида отилиш ва сачраш эхтимолидан холи бўлиши керак.

241. Конвертер бошқариш пульти назорат-ўлчов асбоблари  (кейнчалик НЎА), бурилиш асосий қурилмаси контактларинг ёпишиш ҳолатларида кучланишни пасайтириш учун фавкулотда ўчиргичга эга бўлиши, шунингдек барча ўзаро ҳаракатда бўлган зарур алоқа асбоблари билан жиҳозланган бўлиши  керак.

242.  Пуфлашни ишга тушириш ва тўхтатиш механизми ишончли, юқори тезликда бўлиб, конвертер бошқарувчиси яқинида жойлашган бўлиши керак.

243. Конвертер пуфлаб узатиш мосламаси ишдан чикканда, пуфлаш мосламасини босими пасайганда ва электрэнергияни узатилиш тўхтатилганда автоматик  бурилиш билан жиҳозланган бўлиши керак.

244. Фавкулотда бурилиш овозли сигнал билан блокланган бўлиши керак. Носоз бурилиш  механизми билан конвертер ишлаши тақиқланади.

245. Конвертер бурилишида фурма қўйишни бартараф қилиш учун пуфлаш мосламасини ёқилиши  бурилиш механизми билан блокланган бўлиши керак.   

246. Конвертер юритмаси 2 тадан ортиқ электрдвигатель билан жиҳозланган бўлиши керак. Электрдвигателларнинг озиқаланиши камида 2 мустақил манбадан амалга оширилиши керак.

247. Электрдвигатель ва тормозлар эритма сачраши ва механик шикастланишлардан ишончли ҳимояланган бўлиши керак.

248. Конвертер бурилиш механизмининг ҳолатини текшириш ҳар сменада амалга оширилиши керак.

249. Конвертерга штейн ва совук қўшилмаларни юклаш вақтида, шунингдек конвертер ишлаганда конвертер ости ва унинг чуқурида фурма майдончасида одамларни бўлиши тақиқланади.

250. Конвертерга кўприкли кран ёрдамида штейн ва совук қўшилмаларниюклашда, шунингдек конвертердан шлакни ёки эритилган  массани тўкишвақтида, кўрсатилган операцияларга дахлсиз шахслар конвертер олди майдончаларидан кетиши керак.

251.  Фурмаларни зичлантириш ва таъмирлаш тўхтатилган конвертерда амалга оширилиши керак.

252. Совук қўшилмаларни конвертерга юклаш механизациялашган ва тортиш ва  дозалаш механизмлари билан таъминланган бўлиши керак. Конвертерга нам қўшилмаларни юклаш тақиқланади.

253. Конвертердан эриган массани отилиб чиқишини олдини олиш учун штейнниўта пуфланган мисга қуйиш тақиқланади.

254. Завод йўриқномасида ўрнатилган пуфлаш мослама босими пасайганда, қоплама куйганида ёки конвертер остида сув пайдо бўлганида, конвертер ишсиз ҳолатига туширилиб, носозликларни бартараф қилиш учун чоралар кўрилиши керак.

255. Қоплама устидаги қизиган жойларни сув билан совитиш тақиқланади. Қоплама кизиганида уни сиқилган ҳаво билан совитиш рухсат этилади.

256. Намуналарга саралаб олиш конвертер ишсиз ҳолатида бўлганида, пуфлаш мослама йўқлигида ва ишчини нур иссиқлигидан ҳимояловчи экран мавжудлигида рухсат этилади. Намуна олиш учун қошиқ ва бошқа мосламалар қуруқ ва қиздирилган бўлиши керак.

257. Ковшларга конвертердан шлакни ёки эритилган массани қуйишда ковш олдида ишчилар бўлиши тақиқланади. Қуйишда ишчиларни нур иссиқлигидан ҳимоялаш учун ҳимояловчи экран бўлиши керак.

258. Конвертер ишга тушганидан  2-3 минут ўтганидан кейин фурма тозалашга рухсат этилади. Конвертер фурмаланганида ишчи фурманинг ён томонида туриши керак.

259. Конвертер горловинасикўприкли кран орқали тозаланганида махсус мосламалар (ричагли илгаклар, лангар, пичоқ ва юкланишни чегараловчи ҳимояловчи «ўргимчак» қурилмалар) орқали амалга оширилиши керак.

Тўшаманиузиб олиш фақат конвертер остига бўш ковш ўрнатилганидан кейин амалга оширилади. Конвертер горловинаси тўшамасини узиб олиш учун конвертер бурилиш механизмидан фойдаланиш тақиқланади.

260. Тўшама остига илгакларни ишга тушириш ва тузатиш майдончада тик ҳолатида туриб, узун штанга билан бажариш рухсат этилади. Ушбу операцияни конвертер қопламаси устида туриб амалга ошириш тақиқланади.

261.  Конвертер горловинасини тозалаш ва мойлаш панжара билан тўсилган туширилган кесиб ўтиш майдонча орқали амалга оширилади.

262.  Конвертер горловинасидан тўшамаларни ечишда кўприкли кран зонасида ва ишлаш майдончалари остида ишчилар бўлиши тақиқланади.

263. Чангйиғгич ва бурилиш механизмини тозалаш пуфлаш мосламаси тўхтатилганидан сўнг амалга оширилади. Тўшамаларни тозалаш ва йиғиштириш кетма-кетликда тепадан пастга қараб амалга оширилиши керак.

Газ қувурлари, чангйиғгич ёки конвертер ости тозаланганида «Юриш мумкин эмас, тозаланмокда!» деб ёзилган плакат илиниб қўйиш керак.

264. Юқори харорат ва эритилган металл ҳудудида ишловчи барча сув совитиш деталлари, сув босими пасайганлиги ёки унинг циркуляцияси тўхтаганлиги тўғрисида хабар берувчи автоматик сигнализация билан жиҳозланган бўлиши керак.

265. Смена топширилишидан олдин конвертернинг головинаси, чангйиғгич ва кожухи тўшамаларидан бўшатилиши ва конвертер ости ва барча майдончалар тозаланган бўлиши керак.

 

X БОБ. ШЛАКНИ ТОЗАЛАШ

1-§. Суюқ шлакни тозалаш

 

266. Шлак тарновлари авария ҳолатлари учун шлакни тўкиб юборишнинг заҳира ўтказгичлари билан жиҳозланган бўлиши керак.

267. Шлак чашаларининг ички юзаси текис, ковак ва дўнгликларсиз ҳамда икки томони очиқ дарзларсиз бўлиши керак.

Шлак қуйилишидан олдин шлак чашаларининг ички юзасига оҳак сути сўрталиши керак. Бу операция механизациялаштирилган бўлиши керак.

Қуйишга узатилаётган ковшлар қуруқ бўлиши керак.

268. Ковш ва чашалар шундай жойлаштирилиши керак-ки, бунда шлак оқими уларнинг четлари ва ён юзаларига тушмаслиги керак.

269. Чашалар қиррасидан 0,2 м дан кам бўлмаган сатҳгача тўлатилиши керак.

270. Конвертер шлакини ковшдан чашага тўкишда ишчилар тўкиш жойидан хавфсиз узоқликда туришлари керак.

Чашага шлак тўкишдан аввал паровоз (тепловоз, электровоз) тележкадан узиб қўлиши керак.

271. Тележкаларни шлак қуйилаётган чаша билан улаш тақиқланади.

272. Шлаковоз тележкасимасофадан бошқариладиган чашани эгилтириладиган юритмага эга бўлиши керак.

273. Чаша шлак билан тўлдирилиши биланоқ шлаковоз дарҳол грануляцияга ёки отвалга жўнатилиши керак.

 

2-§. Отвалда шлакни тўкиш

 

274. Шлак тўлдирилган ковшли тележкаларни улаш ва ҳаракатлантириш зарба ва силкинишларсиз амалга оширилиши керак.

275. Шлакни ташиш тезлиги тўкиш йўллари, ўтиш йўллари, қўриқланмайдиган транспорт ўтиш жойлари ва составлар манёвр қиладиган жойларда 5 км/соат дан, бошқа участкаларда эса 20 км/соат дан ошмаслиги керак.

Шлакни тўкишдан олдин тортувчи воситалар (локомотив, электровоз ва б.) тўкиш жойидан 5-6 м га узоқлаштирилиши керак.

276. Суюқ шлак қуйилган чаша ва ковшларни ташишга мўлжалланган тележка ва паровоз (тепловоз, электровоз)лар автосцепка билан жиҳозланган бўлиши керак.

277. Юраётган шлаковознинг майдончаларида одамларнинг бўлиши тақиқланади.

278. Шлакни чиқазиш йўлларига оғир типдаги рельслар ётқизилган, балластланган ва текисланган бўлиши керак.

279. Шлаковоз йўлининг энг четки рельси шлак отвали четидан 0,5 м дан кам бўлмаган масофада жойлашган бўлиши керак. Шпаллар четлари отвал устида осилиб турмаслиги керак.

280. Шлакни чашадан тўкишдан аввал темир йўллар ҳолати текширилган, шлаковоз ғилдираклари остига бошмоқ қўйилган, тележка чангаклари шлак тўкиш жойига қарама-қарши жойлашган рельсларга маҳкамланган бўлиши керак.

281. Хизмат кўрасатувчи ходимлар шлак чашадан тўкилаётган вақтида отвалга қарама-қарши томонда туриб, чашани шлаковоз рамасига маҳкамланиш ҳолатини назорат қилиб бориши керак.

282. Шлак тўкишда электр юритмадан фойдаланганда барча ходимлар хавфсиз жойга кўчирилиши керак. Кнопкали мослама шлаковоздан 15 м дан яқин бўлмаган жойда ўрнатилган бўлиши керак.

283. Отвалда шлакни тўкиш вақтида бошқа ишларни бажариш тўкиш жойидан 15 м дан кам бўлмаган масофада рухсат этилади.

284. Шлак отвалларида одамларни исиниши ва дам олиши учун шлакни тўкиш жойидан камида 15 м дан кам бўлмаган масофада жойлаштирилган кўчма будкалар қўйилиши керак.

285. Будкада кийим учун вешалка, бет-қўл ювгич ва газли ичимлик сув баллони ёки ичимлик сув бакчаси бўлиши керак.

286. Шлак отвалларида куннинг қоронғи вақтида ёритишга мўлжалланган ёртгичларнинг сони ва жойлашуви лойиҳа ҳужжатлари талабларига жавоб бериши ва ишларни хавфсиз олиб боришни таъминлаши керак.

 

3-§. Ковшлардан шлак қатламларини кўчириш

 

287. Ичида қотиб қолган шлак ва штейни бор ковшлар шлак тозалаш майдончаларида ёки махсус ажратилган ерларда қотиб қолган шлак ва штейнлардан тозаланади. Шлак тозалаш майдончаларига юбориладиган ковшлар ичида суюқ шлак ва штейн бўлмаслиги керак.

288. Ковшларни шлак тозалаш майдончаларига ташиш темир йўл транспорти билан 20 км/соат кўп бўлмаган, эритиш цехи ва шлак тозалаш майдончасига яқинлашганда эса 5 км/соат кўп бўлмаган тезликда   амалга ошириш рухсат этилади.

289. Платформа ва майдончаларга ўрнатиладиган ковшлар шлак ва чиқиндилардан тозаланган бўлиши керак.

290. Шлак тозалаш майдончаларида шлак қатламларини кўчиришни бошлаш фақатгина юк кўтарувчи кранлар ва экскаваторлар, шунингдек олиб қўйиладиган юк ушлаш мосламаларининг ҳолати соз бўлганда, тўсиқлар ва электр токидан шикастланишдан сақловчи ҳимоя воситалари мавжуд бўлгандагина рухсат этилади.

291. «Музлатилган» ковшлар улардаги шлак ёки штейн тўлиқ қотгандан сўнг ва юза ҳарорати 100° С дан паст бўлганда кейин тозаланиши керак.

292. Ковшларни уриб улардан шлакни чиқариш ишлари механизациялаштирилган бўлиши керак.

293. Ковшлардан иссиқ шлак қатламларини нам майдончаларга тушириш тақиқланади..

294. Краннинг кичик илгакини ковшдан ажратиш ковшни тебратишдан тўлиқ тўхтатгандан сўнг бажарилиши керак.

295. Шлак қатламлари тушириб бўлинган иссиқ ковшларни оҳак сути билан суртиш ишлари механизациялаштирилган бўлиши керак.

 

XI БОБ. МИСНИ ОЛОВ ВОСИТАСИДА ТОЗАЛАШ (РАФИНИРОВАНИЕ)

1-§. Умумий талаблар

 

296. Печь пойдевори котлованининг тубида котлованга сув тушиш ҳолатлари учун қуюворалиғи томонига нишаблик бўлиши керак.

297. Ҳар қайси печьавария вақтида эриган металлни тўкиш учун чуқурчага эга бўлиши керак.

298. Печь юклаш дарчаларининг қопқоқлари кессонгаэга бўлиши ва ўтга чидамли ғишт билан футеровка қилинган бўлиши керак.

299. Юклаш дарчаларининг қопқоқларини кўтариб-тушириш ишлари механизациялаштирилган бўлиши керак.

300. Металл қуймаси (чушка) қишки даврда печга юкланишидан олдин муз ва қордан тозаланиши керак.

301. Металл қуймаси (чушка) ни печга юклаш ишлари юкловчи кран ёрдамида бажарилиши керак. Краннинг кабинаси металл сачрашидан ва иссиқлик нурларидан ҳимояланган бўлиши керак.

302. Тозалаш печларига мисни ташиб бориш ишлари шу мақсадга мўлжалланган вагонеткаларда  ёки кран ёрдамида мос юк кўтариш мосламаларини қўллаган ҳолда бажарилиши керак.

303. Мис юкланган вагонеткалар электрошпиллар ёрдамида ҳаракатга келтирилганда тросда узилган симлар, тугун ва халқалар бўлмаслиги керак.

304. Электрошпиллар ёрдамида  вагонеткалар ҳаракатлантирилганда бирваракайига энг кўпи билан 15 тагача юкланган вагонеткаларни тортиш рухсат этилади.

305. Цехда «дразнилка»ларни юкловчи кран билан ташиш биваракайига энг кўпи билан 2 тагача бўлган миқдорда «дразнилка»ларни учларини боғланган ҳолда ташиш рухсат берилади.

306. «Дразнилка»ни эриган металл ичига туширишда таль ёки электр лебедка илгагидан унинг четигача масофа 0,2  м дан кам бўлмаслиги керак.

307. Мисни буғ-мазут ёки газ билан тиклашда буғ-ҳаво ёки газли аралашмани ёқиш ва ўчириш завод йўриқномасида келтирилган тартибда амалга оширилиши керак.

308. Анодли мисни чиқариш тарновлари 0,06 дан кам бўлмаган нишабликка эга бўлиши ва хизмат кўрсатиш майдончалари тўшамаси билан боғлиқ бўлмаган мустақил конструкцияларга таяниши керак.

309. Шлак дарчаси қопқоқларини кўтариб-тушириш ишлари механизациялаштирилган бўлиши керак.

310. Шлакни ташиш ва унга ишлов бериш бўйича барча операциялар механизациялаштирилган бўлиши керак.

311. Печнинг лёткаси ва шлак дарчаларини очишда ҳамда намуна олишда қўлланиладиган асбоблар қуруқ ва қиздирилган бўлиши керак.

312. Смена қабул қилиб олишда тозалаш печи ва барча ёрдамчи жиҳозлар ҳолати, жумладан печь деворлари ва своди ғиштлари, печь остона қисми (порог), печь лёткаси, шлак дарчаси, кессонлар, қопқоқлар ҳолатлари, ҳамда уларнинг ичидаги сув циркуляцияси, эритилган металл сатҳи, асбобларнинг мавжудлиги ва созлиги текширилиши керак.

Печь ва жиҳозлар ҳолати уларни ишлатиш бўйича йўриқномалар талабларига мос бўлиши керак.

 

2-§. Анодли эгиладиган печлар

 

313. Печга қаттиқ шихта солишда биринчи навбатда суюқ мис қуйилади, кейин анодли брак, сўнг электролиз ишлаб чиқаришда ҳосил бўлган скрап солинади. Суюқ ванна ҳосил бўлгандан кейин қаттиқ шихта печга солинади. Қаттиқ шихтани печга солишдан аввал қиздириш керак.

314. Печнинг юкловчи ускуналари, фурмалари ва горловинасига хизмат кўрсатиш майдончаларининг эни 1,5 м дан, шлак дарчаларининг эни эса 2 м дан кам бўлмаслиги керак.

315. Печни эгилтирадиган механизм юритмаси иккита электр двигателга эга бўлиши керак, улардан бири – ишчи, иккинчиси авария ҳолатлари учун мўлжалланган бўлиши керак.

316. Электр двигателларни электр токи билан таъминлаш камида иккита мустақил манбадан бажарилиши керак.

317. Электрдвигатель ва тормозлар эриган металл сачрашидан ва механиқ шикастланишдан ҳимояланган бўлиши керак.

318. Печни эгилтирадиган механизм ҳолати ҳар сменада текширилиши керак. Эгилтирадиган механизми носоз бўлган печни ишлатиш ман этилади.

319. Печни эгилтирадиган механизм юритмасини бошқариш схемаси технологик жараёнларни бажариш вақтида печни бир текис эгилишини таъминлаши ва қуйидагиларни таъминловчи блокировкаларга эга бўлиши керак:

а) ишчи ва авария ҳолатига мўлжалланган электр двигателларнинг бир вақтда ишлаб кетмаслигини таъминловчи;

б) энг четки ишчи ҳолатга етганда автоматик равишда юритмани ўчирувчи;

в) ишчи электр двигатель ишдан чиққанда печни авария ҳолати учун мўлжалланган электр двигателда битта эритишни охиригача олиб боргунга қадар ишлаб беришини таъминловчи;

г) электрюритмани бошқариш занжирида блокловчи оёқ педалини ўрнатиш.

320. Мисни қуйиш ва шлакни тўкиб ташлашда энг четки ишчи ҳолатни чеклаш командоаппарат воситасида бажарилиши керак, бундан ташқари чекловчи ўчиргичлар билан такрорланиши керак.

321. Печни эгилтирадиган механизм юритмасини бошқарув пультининг жойлашган ери печда барча операцияларнинг бажарилиши вақтида хавфсизликни ва кузатувни яхши олиб борилишини таъминлаб бериши керак.

322. Печь горловинасини беркитиш операцияси горелка ўчирилган ҳолатда бажарилиши керак.

323. Газлар ён томондан сўриб олинадиган печларда қопқоқнинг горловинага маҳкамланиши қозоннинг исталган ишчи ҳолатида мустаҳкам бўлиши керак.

Қопқоқлар футеровка қилинган ва соз бўлиши керак.

324. Газ қувурларининг ҳаракатланувчан ва ҳаракатланмайдиган қисмларининг маҳкамланиши газларни ён томондан сўриб олишда герметикликни таъминлаб бериши ва аптейкада ҳосил бўлувчи эритманинг ноль сатҳга тўқилишини олдини олиши керак.

325. Печь механизмлари қуюқ мой билан мойлашнинг автоматлаштирилган марказлашган тизими билан таъминланган бўлиши керак.

326. Печнинг барча узел ва деталларини хавфсиз равишда кўрикдан ўтказиш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш имконияти мавжуд бўлиши керак.

327. Эгиладиган печнинг чангйиғгич ва горловина фартуги орасидаги масофа минимал даражада бўлиши ва ҳосил бўлувчи газларни хона атмосферасига чиқишига йўл қўймаслиги керак.

328. Хизмат кўрсатиш майдончалари технологик операциялар бажарилаётган вақтда ушбу ерда одамларнинг бўлиши тақиқланганлиги тўғрисида хабар берувчи ёруғлик таблолари билан жиҳозланган бўлиши керак.

 

3-§. Мисни қуйиш

 

329. Қуювчи машиналарда анодли изложницаларни тозалаш, ҳаво оқими билан пуфлаш ва оҳакли сут билан мойлаш ишлари механизациялаштирилган бўлиши керак.

330. Металлни қуйишдан олдин қуйиш машиналаридаги барча изложницалар, печдаги тарновлар ва қуйиш ковшлари қуритилган бўлиши керак.

331. Қуйиш машинаси ишлаётган пайтда изложницаларнинг бортларида туриш тақиқланади.

332. Қуйиш машинаси машинистининг кабинаси металл сачрашидан ҳимояланган бўлиши ва сунъий вентиляция билан жиҳозланган бўлиши керак.

333. Тайёр анодлар махсус вагонеткаларга 35 донадан жойлаштирилиши керак.

 

XII БОБ. МИСНИ ЭЛЕКТРОЛИТИК ТОЗАЛАШ (РАФИНИРОВАНИЕ)

1-§. Умумий талаблар

 

334. Электролиз ускуналарни лойиҳалаш, уларнинг тузилиши ва уларни эксплуатация қилиш истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш Қоидалари ва истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги Қоидалари талабларига жавоб бериши керак.

335. Ванналар таянч конструкцияларининг пойдеворлари мустаҳкам ва кислоталарга чидамли бўлиши керак.

Ванналар таянч конструкциялари коррозияга қарши қопламага эга бўлиши ва уларга электролитларнинг тушишидан ҳимояланган бўлиши керак.

 

2-§. Вентиляция

 

336. Электролит цехиҳаво юбориш-тортиш ҳамда қишки даврда эса ҳавони иситиб бериш вентиляцияси билан жиҳозланган бўлиши керак.

Электролит цехи дарвозалари ҳаво-иссиқлик тўсиқлари билан жиҳозланиши керак.

337. Конденсатли ҳавони сўриб олувчи вентиляторлар ва сўрувчи вентиляцион тизимларнинг ҳаво қувурлари коррозияга бардошли қопламага эга бўлиши керак. Вентилятор қопламаларидан конденсатнинг оқиб чиқиб кетиши учун дренаж ускунаси бўлиши керак.

338. Металлдан тайёрланган вентиляцион ҳаво қувурлари бино конструктив элементларидан изоляциясидан ташқари бино конструкциялари ва умумий тортувчи қувурлардан электроизоляцион бўшлиққа эга бўлиши керак.

Вентиляцион қувурлар электролиз хоналарига киритилишда цех ташқарисида жойлашган вентиляцион ускуналардан электроизоляция қилиниши керак.

 

3-§. Электр жиҳозлар ва коммуникация

 

339. Электролиз хоналарининг поллари кислотага чидамли материалдан тайёрланиши керак.

340. Шина ва электролиз ванналарининг электроизоляцияси қуруқ ва сульфатлардан тозаланган бўлиши керак.

Шиналар ердан ишончли изоляция қилинган бўлиши керак. Шиналарни маҳкамлашда темир-бетонга киритилган кронштейнлар шиналарни ерга уланиш (заземление)дан сақловчи изоляцион қурилмаларга ўрнатилиши керак.

341. Электролит ва кислотани ҳайдовчи ва узатувчи барча магистрал қувурлар кислотага чидамли материаллардан тайёрланган ва кислотага чидамли герметик вентиллар билан таъминланган бўлиши керак.

342. Иситувчи баклар ва буфер идишлар қопқоқлар билан зич ёпилиши керак.

343. Сув билан таъминлаш, сиқилган ҳаво ва вентиляция коммуникациялари ишчи майдончалардан 3 м дан кам бўлмаган баландликда ўтказилиши, электроизоляцияланган ёки тўсилган бўлиши керак.

344. Алоҳида ванналарни таъмирлаш ва бошқа мақсадлар учун ўчириш ҳамда ванналарни ёқиш фақатгина смена устаси ёки бригадир иштирокида рухсат берилади.

345. Ишлатилган электролит ваннадан изоляцион материалдан тайёрланган новлар ва тарновлар орқали эркин тўқилиши керак.

346. Ванна корпуси гидроизоляцияга эга бўлиши керак.

347. Изоляторларни ванналар ва хизмат кўрсатиш майдончалари остида ўрнатилганда тасодифий тошиб кетиш вақтида изоляторларга эритмалар тўқилишига йўл қўйилмаслиги керак. Изоляторлар яхши ёритилган ва тозалашга қулай бўлиши керак.

348. Шина ва ванна остидаги изоляторларни тозалайдиган ишчи ҳимоя кўзойнаги, резина қўлқоплар ва ёғоч дастали қирғич билан таъминланиши керак. Изоляторларни тозалашда ток ўтказувчи асболардан фойдаланиш тақиқланади.

Цехнинг зах жойларидаги изоляторларни тозалашда оёқ остига қуруқ резина тўшама тўшалиши керак. Изолятор тозалашда қўлланиладиган нарвон полдан изоляция қилинган бўлиши керак.

349. Катод ва анодларни ваннадан чиқариш ва анодларни ваннагажойлаш ишлари механизациялаштирилган бўлиши керак.

350. Бороналар ишлатилганда илгак ва траверса крандан электризоляция қилинган, боронанинг тишлари эса матрица, анод ва катодларнинг ишончли илашишини таъминлаб бериши керак.

351. Ювувчи машинага хизмат кўрсатишда катодларнинг қийшиқ қўйилиши, вагонеткаларни керагидан ортиқ юклаб юбориш, ишлаб турган машинада катодлар орасига ёғоч қистирмалар қўйиш ва ишчиларни ҳимоя кўзойнаги ва қўлқопларсиз ишга рухсат бериш тақиқланади.

352. Электр токи билан шикастланишни олдини олиш мақсадида сериядаги барча изоляцион қистирмалар устидан доимий текширув ўрнатиш керак. Серияларни ишга тушириш ва ўчириш фақатгина цех бўйича фармойиш билан тайинланган масъул шахслар томонидан бажарилиши мумкин.

353. Ванна ва рубильниклардаги барча контактлар тоза бўлиши керак.

354. Рубильник ва накладкаларни ишга туширишда улар шинага зич қилиб қисилмоғи керак.

355. Шиналар, контакт ва катодларни буғ билан тозалашда ишлатиладиган шланглар соз бўлиши ва уланиш жойлари ишончли маҳкамланиши керак.

356. Регенератив ванналарни ишга тушириш ва ўчириш фақатгина серия ўчирилгандан кейингина рухсат этилади.

357. Серияда электр занжирнинг электр ёйи ҳосил бўлиши билан вақтинча узилиб қолиши рўй берганда кучланиш ечилмагунча серияга яқинлашиш тақиқланади.

358. Катод листларга қулоқчаларни ёпиштириш, катодларни ва анод қолдиқларини ювиш ишлари механизациялаштирилган бўлиши керак.

359. Циркуляцион рожокларни циркуляцияни тўхтатмаган ҳолда алмаштириш тақиқланади.

360. Катодларни олиб қўйиш, регенератив ванналарда электродларни алмаштириш фақатгина ўчирилган серияларда рухсат этилади.

361. Қисқа туташувлар термоиндикатор бўёқлар ёрдамида аниқланиши керак.

 

4-§. Электролит

 

362. Регенератив ванналарда электролит юзаси унга мос кўпик ҳосил қилгичларни қўшиш ҳисобига кўпикли ҳимоя қатлами билан қопланиши керак. 

363. Электролит цехидаги баклар устида одамларнинг юриши тақиқланади.

364. Кислотани цех магистралига беришдан аввал кислота бериладиган кислота ўтказгичлардаги вентиллар дастлаб очилиши керак. Кислота омборидан кислотани қабул қилиб олишни тўхтатиш фақатгина кислота омборидаги насос ўчирилгандан сўнг рухсат берилади.

365. Кислота бакларини, қуйқум йиғгичлар ва иситгичларни тозалашдан аввал дастлаб уларнинг ичидаги барча кислотани чиқариб юбориш керак ва бак деворларини шлангдан оқали сув оқими билан ювиб ташлаш керак.

366. Цехдаги кислота бакларини кислотадан тозалашда противогаз, резина сингдирилган газлама ва резина қўлқопда ишлаш керак. Бу ишларни олиб бориш учун наряд-рухсатнома берилиши керак.

367. Матрица листларни тахламларга тахлаганда уларнинг баландлиги ҳар бир алоҳида ҳол учун  0,8 м дан юқори бўлмаслиги керак.

368. Катод ва анод қолдиқларини махсус шу мақсадга мўлжалланган идишга жойлаштириш керак.

Носоз ломларни махсус ажратилган жойларга жойлаштириш керак.

 

XIII БОБ. МИС КУПОРОС ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ҚУЙҚУМЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ

§ 1. Умумий қоидалар

 

369. Оқова ариқлар ва тиндиргич зумпфлар олинадиган мустаҳкам панжара билан ёпилиши ёки тўсиқ билан тўсиб қўйилиши керак.

370. Барча ён аппаратлар пол сатҳидан 0,1 м кўтарилиб турувчи, мустаҳкам ва кислотага чидамли материалдан тайёрланган фундаментларга ўрнатилиши керак.

Аппаратлар қопқоқларининг кузатув люклари ва дарчалари мустаҳкам панжара ёки зич ёпиладиган шарнирли қопқоқлар билан таъминланиши керак.

371. Эритмаларни атмосфера босимида қайта ишлаш аппаратлари заҳира идишлар билан боғланган қуюв қувурлари билан жиҳозланган бўлиши ёки аппаратлар тўлиб қолгани ҳақида огоҳлантирувчи сигнал ускуналар билан таъминланган бўлиши керак.

372. Аппаратлардан эритма ва пульпа намуналариниолиш ишлари механизациялаштирилган бўлиши, зарур ҳолларда эса намуна олиш кранлари ёки узун дастакли махсус намуна олгич люклари орқали бажарилиши мумкин.

373. Ичидаги эритма ҳарорати 46° С дан юқорибўлган барча баклар, оксидизерлар, эритма қабул қилгичлар ва бошқа аппаратлар иссиқликдан изоляция қилинган бўлиши керак.

374. Оксидизерларнинг бўшатиш люклари уларга қулай хизмат кўрсатиш имконини берадиган баландликда жойлашиши керак.

375. Марказдан қочирма насосларнинг жойлашуви уларни ишга тушириш пайтида эритма билан  қўлда тўлдирилишига имкон бермайдиган бўлиши керак. Насослар ёнида эритмаларни мос зумпф ёки идишларга тўкиб юбориш имконини берувчи тарновлар қилиниши керак.

376. Оксидизер ва бошқа аппаратларнинг умумий газ тортгичга уланган газ чиқариш қувурларида ишлаб турган оксидизер ва бошқа аппаратлардан газлар тушишини олдини олиш учун задвижкалар ўрнатилиши керак.

377. Задвижкалар, вентилларва кранларуларга хизмат кўрсатиш қулай бўлган ерда жойлашган бўлиши керак.

378. Қувурларни таъмирлаш ва кранларни сальник билан тўлдириш ишлари қувурдаги босим ечилгандан кейин бажарилиши керак.

379. Бак ичидаги аппаратурани кўрикдан ўтказиш, таъмирлаш ва тозалаш ишларига наряд-рухсатнома берилиши керак, бунда қуйидаги талаблар бажарилиши керак:

а) ишлар камида уч нафар ишчи томонидан амалга оширилиши керак;

б) бак эритмадан тозаланган бўлиши ҳамда газ ва буғдан тўлиқ тозалангунча сиқилган ҳаво билан пуркаб тозаланиши керак;

в) двигатель токдан узилган, ишга тушириш мосламаларида: «Ёқилмасин – бакда одамлар плакатлари илинган бўлиши керак;

г) таъминловчи ва чиқарувчи қувурлар заглушка билан тўсилган, буғ, ҳаво, пульпа ва кислота коммуникациялари кранлари ёпилган бўлиши керак;

д) назорат задвижкаларида «Очилмасин – бакда одамлар огоҳлантирувчи ёзувлари бўлиши керак;

е) бакларга ишчилар туширилганда баклар ишлашига алоқадор одамлар огоҳлантирилиши керак;

ж) бакнинг устида икки нафар кузатувчи бўлиши керак;

з) кислотали бакка тушувчи ишчиларда В маркали (сариқ рангли) противогаз ва сақловчи камар бўлиши керак.

 

2-§. Мис купороси ишлаб чиқариш

 

380. Сульфат кислотасини нейтраллаш аппаратлари тортувчи вентиляция билан жиҳозланган бўлиши керак.

381. Оксидизер миноралари, иситгичлар, буғлатгичлар ва кристаллизаторларга одамларни ишлаш учун қўйиш фақатгина смена устаси рухсати билан ҳамда наряд-рухсатнома билан рухсат этилади. Ишчиларни туширишни фақатгина илгакларга эга махсус зинапоялар орқали амалга оширишга рухсат этилади. Кўрсатилган ерларда иш олиб бораётган ишчилар ушбу Қоидаларнинг 645-651 бандларида келтирилган талабларга жавоб берадиган арқонли сақловчи камар билан таъминланиши керак.

382. Оксидизер, иситгичлар, буғлатгичлар ва кристаллизаторлардан эритмаларни олиб ташлаш, шунингдек уларга эритмаларни солиш фақатгина смена устаси ёки бригадирнинг кўрсатмаси билан рухсат этилади. Эритмаларни олиб ташлаш ва линияни буғлаш шланглари штуцерларга хомутлар ёрдамида маҳкамланиши керак.

383. Аппаратларнинг люкларини очиқ ҳолда ушлаш, шунингдек ишчи ҳолатдаги аппаратларда таъмирлаш ишларини олиб бориш тақиқланади.

384. Центрифугани ёқиш ва ўчириш смена устаси рухсати билан бажарилиши керак. Носоз ва вибрация аломатлари мавжуд центрифугада ишлаш тақиқланади.

385. Қуритиш аппаратларини ёқиш ва ўчириш фақатгина смена устаси ёки бригадир рухсати билан бажарилиши мумкин.

386. Ишчилар бак аппаратураси, деворлар, шнек таъминлагичлар ва бошқа жиҳозларни купорос ва қуйқумдан тозалаш вақтида респиратор, ҳимоя кўзойнаги ва махсус кийимдан фойдаланишлари шарт.

Агарда мишяк водородининг ишлаб чиқариш хонаси ҳавосидаги миқдори рухсат этилган концентрациядан ортиқ бўлса, ишчилар дарҳол хонадан чиқарилиши, хона эса шамоллатилиши керак.

 

3-§. Қуйқумларни қайта ишлаш

 

387. Шлак майдалаш бўлими, шунингдек теллурни электр тозалаш, селен ва теллурни олов билан тозалаш бўлимлари изоляция қилинган хоналарда жойлашган бўлиши керак.

388. Бак аппаратурасининг металл корпуси ташқи томондан ҳимоя бўёғи билан қопланган бўлиши, ички томони эса ишончли гидроизоляция ва кислотага чидамли футеровкага эга бўлиши керак.

389. Фильтрпрессларни қисиш ишлари механизациялаштирилган бўлиши керак. Гидравлик усулда қисишда мойли насоснинг носоз манометрида ишлаш тақиқланади.

Электромеханиқ усулда қисишда бажарувчи механизм релега эга бўлиши керак.

390. Фильтрпресслар рамалари, плиталари ва полотноларини қуйқум ва куйиндилардан тозалаш ишлари ишчилар томонидан ҳимоя кўзойнагида махсус, асбобларни қўллаган ҳолда бажарилиши керак.

391. Селентиндиргичлар, теллуртиндиргичлар, нейтрализаторлар ва бошқа бак аппаратуралари улардан газларни чиқариб ташлашни таъминловчи аспирацияга эга бўлиши керак.

Аспирация ўчирилганда бак аппаратурасида иш олиб бориш тақиқланади.

392. Реакторлар, нейтрализаторлар ва ишқордан озод қилиш ускуналарини эритма билан тўлдириш эритма сатҳидан юкловчи люккача 0,6 м гача, тиндиргичларга эса 1 м гача рухсат берилади.

393. Селентиндиргич ва теллуртиндиргичларни бўшатиш икки нафар ишчи томонидан нарвонлар ёрдамида противогаз ишлатган ҳолда бажарилади.

394. Кукунсимон селен ва теллурни элаш, аралаштириш ва синаб кўриш герметик аппаратларда амалга оширилиши керак, бу операцияларда банд бўлган ишчилар эса респиратордан фойдаланиши керак.

395. Қуйқум цехи хоналарини тозалаш нам усулда ёки чангютгичда амалга оширилади.

 

XIV БОБ. ГИДРОМЕТАЛЛУРГИЯ ҚАЙТА ИШЛАШ

1-§. Общие требования

 

396. Аппаратлар пойдевори кислотага чидамли материалдан тайёрланиши керак.

397. Поллар, оқова ариқлар ва тиндиргич зумпфлар ишончли гидроизоляцияга эга бўлиши керак.

Оқова ариқлар қопқоқлар (панжаралар) билан ёпилиши керак. Полдаги рельслар чуқурроқ жойлаштирилиши ва пол стаҳидан юқори бўлмаслиги керак.

398. Зумпфлар ичига жойлаштирилган жиҳозлар билан биргаликда яхши ёритилган бўлиши керак.

 

2-§. Фильтрлаш, кекларни ташиш

 

399. Фильтрларнинг жойлашуви уларга ҳар томонлама қулай яқинлашиш ва фильтрланган материални йиғиш имкониятини бериши керак.

400. Мазкур Қоидаларнинг 602 и 603 бандлари «Флотация» бўлимига ҳам тегишли.

401. Ҳаво билан пуркаганда эритманинг сочилиб кетишини олдини олиш учун фильтрпресс мато билан ёпиб қўйилиши керак.

402. Фильтрпрессларни йиғиш ва қисмларга ажратишда қуйидаги талаблар бажарилиши керак:

а) ишлар камида икки нафар ишчи томонидан бажарилиши керак;

б) рамалар фильтрпресснинг остки плитаси ва юритмасига тахланмаслиги керак;

в) пульпа, буғ ёки ҳавонинг дам берадиган крани ёпиқ бўлиши керак;

г) фильтрпрессни қисишни бажарувчи механизми соз бўлиши керак;

д) фильтрпрессга эритма узатилганда иш жараёни орқа ва олд подушкалар томонидан кузатилиши керак;

е) рама ва плиталарнинг дастаги синган бўлиши рухсат этилмайди.

403. Фильтрпресснинг қисиш мосламаси ишлаётган пайтда рама, плита ва фильтрловчи салфеткаларнинг жойлашувини ўзгартириш тақиқланади.

404. Фильтрматони тозалаш механизациялаштирилган бўлиши керак.

405. Лентали конвейерлар ён фартуклар билан, тафовут жойларида эса аспирацияга эга бўлган тўсиқлар билан таъминланиши керак.

406. Элеваторлар корпуси герметик бўлиши керак. Элеваторларнинг бош қисмида аспирация ўрнатилган бўлиши керак.

407. Бункер ва шнеклар қопқоқларида прокладкалар бўлиши ва улар болтлар билан зич маҳкамланиши керак.

408. Бункерларнинг тарновлари шнекли ва секторли таъминлагичлар корпуси билан герметик уланган бўлиши керак.

409. Фильтрпресс хоналарида ҳаво юбориш-тортиш вентиляция ишлаб туриши керак.

410. Кекни ташиш ишлари механизациялаштирилган бўлиши керак. Кекни полотнодан полга ташлаш тақиқланади.

 

3-§. Чанг тозалаш ускунаси концентратини қуритиш, қиздириш ва қадоқлаш

 

411. Концентратни юклаш ва тушириш жойлари аспирацияси бўлган зонт ёки қоплама билан жиҳозланиши керак.

412. Қуритгичларда ҳосил бўладиган сийраклашув цех атмосферасига газ ва чангнинг чиқишига йўл қўймаслиги керак.

413. Электр билан иситиладиган шкафларга концентратни юклаш ва тушириш вақтида улар электр тармоғидан узилган бўлиши, ишга тушириш тугмаларига «Ёқилмасин, одамлар ишлаяпти плакатлари илинган бўлиши керак.

414. Концентратни қуритиш, қиздириш, майдалаш, шихталаш ва қадоқлаш ишлари ҳаво юбориш-тортиш вентиляцияси ишлаб турганда бажарилиши керак.

415. Бункерлар, шнеклар, кюбеллар, аппаратларнинг кузатув ойналари, эшиклари ва люклари иш вақтида ёпиқ туриши керак.

 

XV БОБ. МЕТАЛЛУРГИЯ АГРЕГАТЛАРИНИ СОВЎТИШ

1-§. Сув билан совўтиш

 

416. Металлургия агрегатларининг сув билан совитилувчи элементлари уларни ўрнатишдан олдин ва таъмирлашдан сўнг 5 мин давомида ишчи босимнинг 1,25 баробари миқдоридаги синов босими билан гидравлик синовдан ўтказилиши керак.

417. Сув билан совитилувчи элементларнинг бирикув жойлари алоҳида элементларни совитиш тизимидан ўчириш имкониятини бериши керак.

418. Совитиш учун бериладиган сув механиқ аралашмалардан тозаланган бўлиши керак.

419. Алоҳида сув билан совитилувчи элементларни ва агрегатни совитиш тизими магистралларини ёпиш учун мўлжалланган ёпиб-очувчи арматура хизмат кўрсатиш учун қулай ва хавфсиз ерларда жойлашиши керак.

Кессонларга сув келтиришга қувурларига қўйиладиган ёпиб-очувчи арматуралар тамғаланган бўлиши ва уларда кессон рақами кўрсатилган ёрлиғи бўлиши керак.

420. Сув билан совитиладиган элементлардан чиқувчи сувнинг ҳарорати вақтинчалик қаттиқликдаги чўкмалар тушиш ҳароратидан паст бўлиши ва завод йўриқномаларида кўзда тутилган бўлиши керак.

Совитилувчи элементлар даврий равишда кўздан кечирилмоғи керак ва зарурият бўлганда тозаланмоғи зарур.

421. Совитувчи сувлар эриган металл ва шлаклар тушиши мумкин бўлмаган ерларда жойлаштирилган сув йиғувчи резервуарларга тўкилмоғи керак.

422. Агрегатнинг иситиш тизими совитувчи сувнинг ҳароратини назорат қилувчи, қайтаётган сувнинг ҳарорати рухсат этилган миқдордан ошиб кетганда ҳамда сув циркуляцияси тўсатдан тўхтаб қолганда ишлаб кетадиган сигнализация билан блокланган ўлчов асбобига эга бўлиши керак.

423. Агрегатнинг совитиш тизими ишини назорат қилиш учун сувйиғгич ўрнатилган бўлиши ва унга сув билан совитувчи тизим элементларидан совитувчи трубкалар келтирилган бўлиши керак.

Сув йиғгичлар тузилиши ва жойлашган ери хизмат кўрсатувчи ходимларга сувнинг оқимини кўриб туриши имконини бериши керак.

424. Агрегатни совитадиган сув тўхтаб қолган ҳолларда сув ўтказувчи қувурлардаги ёпувчи арматура ёпилиши ва агрегатни тўхтатиш керак. Сув қайтадан берила бошланганда эса ўта кўп миқдорда буғ ҳосил бўлишини ва совитиш тизимининг бузилишини олдини олиш учун сувни асталик билан ёқиш керак.

425. Агрегат тўхтатилганда совитувчи элементлардаги сувнинг музлашига йўл қўймаслик чораларини кўриш керак.

 

2-§. Буғлатиб совитиш

 

426. Металлургия агрегатларини буғлатиб совитиш тизимлари барабан-сепараторларини лойиҳалаш, тайёрлаш ва эксплуатация қилиш қонунчиликда кўрсатилган тартибда бажарилиши керак.

427. Буғлатиб совитиш тизимлари барабан-сепараторлари оловга чидамли материаллардан тайёрланган махсус галереяларда ёки металлургия цехи биносидан ташқарида жойлаштирилиши керак.

428. Барабан-сепараторларни цех биносининг стропилаости фермаларида галерея қурмасдан жойлаштириш тақиқланади.

429. Барабан-сепараторлар галереяси қарама-қарши томонларда жойлашган камида иккита чиқишга (киришга) эга бўлиши керак. Чиқиш (кириш) эшиклари ташқарига очилиши керак ва ичидан қулфлаш жойига эга бўлмаслиги керак.

Галереяга кириш учун қия асосий зинапоя бўлиши керак.

Галереялар ҳаво кафолатли бериладиган оқим-сўриш вентиляцияси билан таъминланиши керак.

430. Буғлатиб совитиш тизими ёпиб-очувчи арматура хизмат кўрсатишга қулай ва хавфсиз ерларда жойлаштирилиши керак.

Ёпиб-очувчи арматурани печлар сводлари устида жойлаштириш тақиқланади.

431. Буғлатиб совитиш тизимидаги агрегатга хизмат кўрсатиш зонасида жойлашган қувурлар ва ёпиб-очувчи арматуралар иссиқликдан изоляция қилинган бўлиши керак.

432. Барабан-сепараторларнинг сақлагич клапанлари свечалари ходимларнинг буғдан қуйиши хавфини пайдо қилмайдиган жойларга чиқарилиши керак.

433. Буғлатиб совитиш тизимидан буғни ташқарига чиқариш фақатгина шовқинни пасайтирадиган мослама мавжуд бўлгандагина рухсат этилади.

434. Буғлатиб совитиш тизимлари барабан-сепараторларидаги сув сатҳини ушлаб туриш автоматик равишда бажарилиши керак. Янги буғлатиб совитиш тизимларини лойиҳалаштириш ва қуриш вақтида агрегатни бошқариш постида ёки буғлатиб совитишни бошқаришнинг марказий постида жойлаштирилган сув сатҳини тартибга солувчи мосламани масофадан туриб бошқариш, ҳамда жойидан дастаки (қўлда) бошқариш кўзда тутилиши керак.

435. Барабан-сепаратордаги сув сатҳининг рухсат этилган миқдордан паст ёки юқори томонга ўзгариши ҳолатларида агрегатни бошқариш постига овозли ва ёруғлик сигналлари берилиши керак. Четки сатҳлар сигнализациясининг созлиги смена давомида камида бир марта четки сатҳларга қўйиб кўриш орқали текширилиши керак.

Барабан-сепаратордаги сув сатҳи рухсат этилган миқдордан пасайган ҳолда уни подпитка қилиш тақиқланади.

436. Буғлатиб совитиш тизимини ёқиш, тўхтатиш, бошқасига ўтказиш ва кузатиш завод томонидан ишлаб чиқилган, ушбу тизимнинг лойиҳаси талабларини инобатга олган ва корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланган йўриқномага мувофиқ бажарилади.

437. Буғлатиб совитиш тизимини ёқиш ушбу тизимга масъул бўлган шахс бошчилигида бажарилиши керак.

438. Агрегатларнинг буғлатиб совитиш тизими ҳолати ҳар сменада текширилиши керак. Текширув натижалари журналга ёзиб борилиши керак. Журналга ўтказилган таъмирлаш ишлари, камчиликлар ва уларни бартараф этиш учун бажарилган ишлар ҳақида маълумот киритилиши керак.

439. Барабан-сепараторлар галереяси ёки навбатчи ходимлар хонаси ва агрегатни бошқариш постида буғлатиб совитиш схемаси ва авария ҳолатлари учун йўриқномадан кўчирма илиб қўйилиши керак.

440. Буғлатиб совитиш тизимида сув чиқиши кузатилганда дарҳол уни бартараф этиш чоралари қўлланилиши керак.

441. Буғлатиб совитиш тизимида таъмирлаш ишлари фақатгина наряд-рухсатнома билан ва фақатгина тизимдаги буғ босими ечилгандан кейин бажарилиши керак. Барабан-сепаратор ичида одамларни ишлаши билан боғлиқ ишларда барабан-сепаратордаги сув чиқазиб ташланиши керак, барабан-сепаратор барча қувурлардан заглушка билан ёпиб қўйилиши керак.

442. Буғлатиб совитиш тизими тўхтатилганда тизим элементларидаги сувнинг музлашини олдини олиш чоралари кўрилиши керак.

443. Сув билан ва буғлатиб совитиш тизимларининг хавфсизлик приборлари ишлаш созлиги корхона бош муҳандиси тасдиқлаган йўриқномада келтирилган муддатларда даврий равишда текширилиб турилиши керак.

444. Хизмат кўрсатувчи ходимларга хавф туғдирадиган ёки агрегатнинг ўзини бузилишига сабаб бўладиган даражада тизим элементлари шикастланган тақдирда буғлатиб совитиладиган агрегат дарҳол тўхтатилиши керак.

 

XVI БОБ. АГРЕГАТЛАРНИ ИСИТИШ

1-§. Табиий газни қўллаш

 

445. Ёқилғи сифатида табиий газ қўлланилганда амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилмоқ керак.

446. Иссиқлик агрегатларини эксплуатация қилиш бўйича йўриқномаларда иситиш ускуналарига хавфсиз хизмат кўрсатишни таъминловчи талаблар кўзда тутилган бўлиши керак.

 

2-§. Суюқ ёқилғи қўллаш

 

447. Мазут қуйилган бакларни печь, қозон ва юқори ҳароратга эга бўлган бошқа жиҳозлар устида жойлаштириш тақиқланади.

Хоналарда жойлаштирилган ёқилғи баклари сиғими ёнғин хавфсизлиги меъёрларидан юқори бўлмаслиги керак.

448. Ёқилғи баклари қопқоқлар билан зич ёпилган бўлиши ва сатҳ ўлчагич, мазут буғларини чиқариб ташлаш учун мўлжалланган сақлагич латунь сеткаси мавжуд тортувчи қувурлар, ерости резервуарларга ёқилғини ҳалоқатли тўкиб юборишга мўлжалланган қувурлар ва бак тўлиб кетишини олдини олувчи тўкиб юбориш қувурлари билан таъминланган бўлиши керак.

449. Тўкиб юбориш қувурлари кесим юзаси бакдаги ёқилғини 2-3 мин. да тўкиб ташлаш имконини бериши керак. Тўкиш кранлари ва вентиллари қулай бўлган жойларда жойлаштирилиши керак.

450. Тўкиш қувурлари участкасида бакдан тўкиш вентилигача (кранигача) бўлган масофада ёқилғининг қотиб қолишига йўл қўймаслик керак.

451. Суёқ ёқилғини пуркаш форсункалари хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун қулай ва хавфсиз жойларда жойлаштирилиши керак.

Полдан 1,6 м баландликда жойлашган форсункалар учун хизмат кўрсатиш майдончалари тайёрланиши керак.

452. Форсункалар конструкцияси уларни қулай ва хавфсиз тозалаш имконини бериши керак.

Форсункаларни тозалашдан олдин уларга узатилаётган ёқилғи ва ҳаво тўхталиши керак.

453. Форсункаларни ёқиш завод йўриқномалари талаблари асосида бажарилиши керак.

454. Форсункаларга ёқилғини узатишни ростлаш вентиллари ёки уларни бошқарувчи юритмалар оловдан қуйишни олдини олиш мақсадида форсунка тешигидан четда ўрнатилиши керак ёки бошқа сақловчи мосламалар кўзда тутилган бўлиши керак.

455. Печь ёнига тўкилган мазут дарҳол тозаланиши керак.

456. Ёқилғи баклари олдида ёки бундай баклар ўрнатилган хоналар ичида очиқ оловдан фойдаланиш тақиқланади.

457. Бакдаги мазутни иситиш ишлари буғ ёки қайноқ сув билан бажарилади, бунда ушбу мазут маркаси учун рухсат этилган ҳароратгача иситиш мумкин. Бакдаги ҳароратни назорат қилиб туриш учун кўрсатувчи приборга эга бўлган термопара ўрнатилиши керак.

458. Печларни таъмирлашдан олдин сарфланувчи бакдан форсункаларга ёқилғини узатувчи қувурлар мавжуд ёпувчи арматуралар ёки заглушкалар билан тўсилиши, шунингдек ёқилғи қолдиқларидан тозаланиши ва буғ билан пуфлаб тозаланиши керак.

Кўрсатилган қувурларда пайвандлаш ишларини қўллаб таъмирлаш олиб борилганда юқоридагилардан ташқари қувурлар ҳаво билан ҳам пуфлаб тозаланиши керак.

459. Ёқилғи бакларида иш олиб бориш учун наряд-рухсатнома берилиши керак.

460. Ишчиларни бакда ишлашга қуйидаги талаблар бажарилганда рухсат этилиши керак:

а) бак қувурлардан ўчирилган, ёқилғидан тўлиқ тозаланган, буғ билан пуфлаб тозаланган ва шамоллатилган бўлиши керак.

Ишчилар бакнинг ичида бўлганларида барча люклар очиқ бўлиши ва бак ишончли шамоллатиб турилиши керак;

б) бакдаги ишлар камида уч ишчи билан бажарилиши керак, улардан иккиси бакнинг тепасида туришлари ва бак ичидаги ишчини тинимсиз кузатиб туришлари керак. Ишчи бакка тушишидан олдин сақловчи камарни тақиши ва эҳтиёт арқонини маҳкамлаб олиши керак;

в) бак ичида ишлашда ёритиш учун кучланиши 12 В дан юқори бўлмаган кўчма электрик чироқ қўллаш рухсат этилади. Кўчма электрик чироқни ўчириш ва ёқиш бак ташқарисидан амалга оширилиши керак. Бакка очиқ олов билан кириш тақиқланади.

 

XVII БОБ. ТЕХНОЛОГИК ИДИШ ВА ТАРАЛАР

1-§. Штейн, мис ва шлак учун ковшлар, шлаковницалар

 

461. Штейн, мис ва шлак учун ковшлар уларни ясаш техник талабларига мос бўлиши керак.

462. Ковшлар цапфаларининг ейилиши барча ўлчовларда дастлабки ўлчамнинг 10 % дан ошмаслиги керак. Ковш цапфалари ейилиши устидан доимий назорат ташқиллаштириш керак.

463. Цапфаларининг маҳкамланиш жойларида ва деворларида коваклари, дарзлари бўлган ковшлар, шунингдек деформация натижасида шакли ўзгарган ва ковш танасида цапфа качкасига эга бўлган ковшларни ишлатиш тақиқланади .

464. Сиғимини ошириш мақсадида ковшларни баландлигини узайтириш тақиқланади.

465. Ковшнинг қуйиш бурни ковшнинг қиррасидан пастроқда жойлашган бўлиши ва куйиб тешилган жойлари бўлмаслиги керак.

466. Ковшларни кранлар воситасида ташиш фақатгина ясаш техник шартлари талабларига мос келувчи траверсаларда бажарилишига рухсат берилади. Траверсани ковшда қолдириш ёки ковшга балансирни тираб қўйиш тақиқланади.

467. Барча ковшлар махсус ажратилган жойларга ўрнатилиши керак. Ковш  ўрнатиладиган майдончалар текис ва тоза бўлиши керак.

468. Штейн ёки шлакни қуритилмаган ва қиздирилмаган ковшга қуйиш тақиқланади.

469. Штейн ва хомаки мис учун мўлжалланган ковшлар даставвал оҳакли сут билан сўрталиши, кейин эса ковшнинг бутун бўйига 20-40 мм қалинликда биринчи давр конвертер шлаки билан қобиқланиши ёки футеровка қилиниши керак.

470. Ковшдаги эриган материал сатҳи қуйиш бурнидан 0,2 м пастроқда бўлиши керак.

471. Ковшларни таъмирлаш махсус ажратилган жойларда амалга оширилиши керак.

472. Қия ҳолатда таъмирланадиган ковшлар мос тагликларда ишончли мустаҳкамланиши керак. Таъмирлашдан олдин ковшлар совитилган ва тозаланган бўлиши керак. Совитилмаган ва тозаланмаган ковшларга одамларни қўйиш тақиқланади.

473. Шлаковницаларда дарзлар, ўйиқлар ва бошқа дефектлар бўлмаслиги керак.

474. Шлак қуйишдан олдин шлаковницалар қуритилган ва қиздирилган бўлиши керак. Тўла шлаковницаларни узатиш ва тозалаш ишлари механизациялаштирилган бўлиши керак.

 

2-§. Совоклар

 

475. Ясалгандан ва кўрикдан ўтказилгандан кейин совоклар тартиб рақами, юк кўтариш қобилияти ва ўз массаси кўрсатилган ёрлиқ билан маркаланиши керак, бу ёрлиқ совок корпусига пайвандлаб бириктирилиши керак.

476. Совокнинг чиқиш тешиги кесим юзаси совок танаси кесим юзасидан кичик бўлмаслиги керак.

Совокнинг ички сирти текис бўлиши ва совок қиялатилганда материаллар тўқилишини таъминлаши керак. Совокнинг шакли ва ўлчамлари унга қулай хизмат кўрсатиш имкониятини бериши керак.

477. Совоклар уларни полга ўрнатганда мустаҳкам туришини таъминловчи таянчларга эга бўлиши керак.

478. Совокнинг орқа дедворидаги илгаги ишончли маҳкамланиши ва совокни кран билан кўтарганда уни илгак (занжир) билан ўраб олиш имкониятини берувчи ўлчамларга эга бўлиши керак.

479. Совокларни бортидан баландроқ қилиб юклаш тақиқланади. Материални совок четигача 0,2 м дан кам бўлмаган масофагача юклашга рухсат этилади.

480. Туби ва деворларига ёпишиб қолган шлак ёки бошқа материал парчалари мавжуд бўлган совокларни ишлатиш тақиқланади.

481. Совоклар даврий равишда кўрикдан ўтказилиб турилиши керак. Кўрик натижалари журналга қайд қилиниб борилиши керак.

 

3-§. Вагонеткалар

 

482. Ағдарилувчи кузовли вагонеткалар транспортировка пайтида кузовни ишончли маҳкамлайдиган ва бўшатиш пайтида қарама-қарши томонга ағдарилиб кетишини олдини олувчи мосламага эга бўлиши керак. Тор изли транспорт вагонеткаларини цех ичида кўчириш ишлари механизациялаштирилган бўлиши керак.

483. Дастаки ағдариладиган вагонеткалар учун материалларни бир томонлама юклашда шундай ҳисоб-китоб инобатга олиниши керакки, бунда кузовнинг оғирлик маркази вагонеткани бўшатиш томонига кўчиб ўтсин.

484. Вагонеткаларни пастга тушиш пайтида тормозлаш вазифаси юклатилган ишчилардан ташқари бошқа одамларга юкланган ва бўш вагонеткаларда юриш тақиқланади. Тормозлаш вазифаси юклатилган ишчилар тормоз майдончаларида туриши керак.

485. Вагонеткаларни тормозлаш фақатгина тормоз мосламалари ёрдамида бажарилиши керак.

486. Носоз бўлган тормоз ва ўзи ағдарувчи мосламага эга вагонеткалардан фойдаланиш тақиқланади.

 

4-§. Кюбеллар

 

487. Кюбеллар уларни ясаш техник шартларига мос бўлиши керак.

488. Кюбеллар синовдан ўтказилган бўлиши ва нима учун ишлатилиши, рақами, юк кўтариш қобилияти ва ўз оғирлиги кўрсатилган маркировкага эга бўлиши керак.

 

XVIII БОБ. ЦЕХАРО ВА ЦЕХИЧИ ТРАНСПОРТИ

§ 1. Автокар ва электрокарлар

 

489. 18 ёшга кирган ва мос дастурлар бўйича ўқитилган ҳамда корхона бўйича буйруқ билан тайинланган ишчилар электрокар ва автокар машинисти бўлиши мумкин.

490. Электрокарни бошқариш ричагларида ушбу ричагларнинг мазкур тезликдаги вазиятини кўрсатувчи фиксаторлар бўлиши керак.

491. Электрокар ва автокарлар тезкор тормозлар, овозли сигнал, ёритиш приборлари ва бегона одамларнинг фойдаланишини олдини оладиган блок-қулфлар билан таъминланган бўлиши керак.

492. Ташилаётган юк ўзиюрар тележка платформаси габаритларига мос бўлиши керак.

493. Аккумуляторларни зарядлаш «Юк тортувчи ва стартерли аккумуляторли батареялар зарядлаш станцияларини лойиҳалаш бўйича кўрсатмалар» талабларига мос келувчи зарядлаш станцияларида бажарилиши керак.

494. Электрокар ва автокарларни эксплуатация қилиш ва таъмирлаш корхона бош муҳандиси тасдиқлаган йўриқнома бўйича бажарилиши керак.

495. Портлаш хавфи йўқ ижродаги бўлмаган ўзиюрар тележкалардан А, Б ва Е категорияли ишлаб чиқариш бино (хона)ларида фойдаланиш тақиқланади.

496. Ҳаво юбориш-тортиш вентиляцияси мавжуд бўлмаган цехларда автокарлардан фойдаланиш тақиқланади.

497. Ўзиюрар тележка платформасининг кўринадиган ерида тележканинг рақами ва юк кўтариш қобилияти кўрсатилган бўлиши керак.

498. Электрокарларда 80 В ва юқори кучланишга эга аккумуляторлар бўлса, ҳайдовчи резина қўлқопга эга бўлиши, оёқ остидаги мадончада эса резина тўшама бўлиши керак.

499. Одамларни ташишга жиҳозланмаган электрокарларда одам ташиш тақиқланади.

 

2-§. Конвейерлар

 

500. Конвейерли галереялар тузилиши ва конвейерлар орасидаги йўлаклар, шунингдек галерея ва ишлаб чиқариш хоналаридаги конвейер ва қурилиш конструкциялари орасидаги йўлаклар эни амалдаги қонунчилик талабарига мувофиқ бўлиши керак.

501. Чанг ва газ чиқадиган материалларни ташиш амалга ошириладиган конвейерли галереялар ишлаб чиқариш биноларига уланган жойларида ўзи ёпиладиган эшикли тўсиқлар билан таъминланиши керак. Тўсиқлардаги конвейерларнинг ўтиши учун мўлжалланган тешиклар минимал бўлиши керак.

502. Ер ости конвейер галереяларининг ер юзига чиқиш жойларида ташқи чиқиш жойлари кўзда тутилиши ва материал қатламидан камида 0,4 м баландликда конвейер орқали ўтиш йўлаклари бўлиши керак.

503. Конвейерлар йўлаклар ва жиҳозлар устидан ўтказилганда унинг пастки қисмига конвейердан тўкилаётган материални тушишини олдини олувчи яхлит ҳимоя тўсиғи ўрнатилиши керак.

504. Конвейер ленталарининг устки ва пастки қисми орасидаги металл лист тўкилган материалларни чиқариб юборишни таъминловчи кўндаланг нишабликка эга бўлиши керак.

505. Конвейерларнинг юритиш барабани ўқининг баландлиги пол сатҳидан 1,5 м баландда бўлган ҳолларда юритмага хизмат кўрсатиш учун майдончалар қилиш керак.

506. Конвейерларнинг занжирли, тасмали, червякли ва тишли узатмалари элементлари, бирлаштирувчи муфталар, юритма механизмларининг барабанлари, барабанлар, тортиш қурилмаларининг троси ва юклари тўсилган бўлиши керак.

Тўсиқ конструкцияси уни ечмаган ҳолда ишқаланувчан қисмларни мойлаш ва подшипниклар қизишини текшириш имкониятини бериши керак.

507. Тасмаларнинг конвейер барабанлар устидан ўтадиган қисмлари конвейернинг узунлиги бўйича ёнбошларидан барабан юзасидан камида 1,0 м плюс барабан радиуси масофада тўсилган бўлиши керак.

508. Тортиш қурилмаларининг юклари шахтада жойлашган ҳолларда шахтага кириш эшиклари қулф билан ёпилган бўлиши керак.

509. Конвейер тасмасида ҳаракат вақтида барабан ва роликли таянчлар четлари чегарасидан чиқиб кетадиган ён томонлама силжишлар бўлмаслиги керак.

Конвейер тасмасини ён томонларга чиқиб кетишини олдини олиш учун конвейерлар тасманинг силжишига йўл қўймайдиган мосламалар билан жиҳозланиши керак. Тасма ҳаракатини қўлда махсус мосламаларсиз йўналтириб туриш тақиқланади.

510. Тасмали конвейерларнинг тасмаси ёки тортиш қурилмаси арқони узилганда, шунингдек юк тушириладиган воронка ва тарновлар тўлиб қолганда конвейер юритмасини тўхтатиш қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак.

511. Тасма жойидан жилмай қолишини бартараф этиш учун юритиш барабанига канифоль ва бошқа материаллар сепиш тақиқланади. Жойидан жилмай қолишни мос тортиш қурилмалари ёрдамида бартараф этиш керак.

512. Стационар конвейерлар узунлигидан қатъий назар бутун узунлигида унинг ҳар қандай нуқтасидан юритмани авария вазиятида тўхташини таъминловчи қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак.

513. Қиялик бурчаги 6° дан ортиқ бўлган тасмали ва пластинкали конвейерлар тўхтаганда юкланган тасманинг орқага ҳаракатланишини олдини олиш учун тиқин қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак.

514. Тасмали конвейерлар тасма ва барабанларни ёпишиб қолган материаллардан механиқ тозалаш қурилмаларибилан жиҳозланган бўлиши керак.

515. Конвейерлардаги юк тушириш тележкалари учун чекловчи ўчиргичлар кўзда тутилган бўлиши керак.

516. Юкни автоматик тарзда ағдарадиган тележкалар ва ҳаракатланадиган мокили конвейерларнинг электр двигателларини ток билан таъминлайдиган контакт симлар полдан ёки хизмат кўрсатадиган майдончалардан камида 2,2 м юқорида жойлашган бўлиши керак.

517. Юк тушириш тележкалари уларнинг ўз-ўзидан юриб кетишига йўл қўймайдиган қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак.

518. Юрувчи конвейерлар электр двигателларига кучланиш узатувчи электр кабеллар улардан ишончли эксплуатация қилишни таъминлайдиган ва ўтиш жойларини тўсиб қолмайдиган ҳолатда ўрнатилиши керак. Кабеллар иссиқлик таъсиридан ҳимояланган бўлиши керак.

519. Тасмали конвейерларда қуруқ ва чангийдиган материалларни, юқори ҳароратли ва буғ ажралиб чиқадиган материалларни ташиш амалга оширилганда уларни юклаш ва тушириш жойлари герметизация қилинган ва ишчи зонадаги ҳавода чанг ва буғнинг миқдори рухсат этилган концентрациядан ошмаслигини таъминловчи бошқа чоралар кўрилган бўлиши керак.

Кукунсимон чангийдиган маҳсулотлар ташишда тасманинг ишчи қисми тўлиқ герметизация қилинган бўлиши керак.

520. Бир нечта кетма-кет ковейерлар ёки битта технологик линиядаги бошқа жиҳоз билан боғланган конвейерлар бир вақтда ишлаётганда уларнинг электр юритмалари блокировка қилинган бўлиши керак. Бунда:

а) конвейер ва жиҳозни ишга тушириш ва тўхтатиш завод йўриқномасида белгиланган тартибда амалга оширилиши керак;

б) жиҳоз ёки конвейер бехосдан тўхтаб қолганда аввалги жиҳоз ёки конвейер автоматик тарзда тўхтатилиши, кейингилари эса улардаги материал тўлиқ туширилгунга қадар ишни давом эттириши керак.

521. Металл бўлакларини ажратиш учун конвейерда магнитли металл ажратгичлар ўрнатилган бўлиши керак.

522. Тасмали конвейерлар остига тушган материални йиғиштириб олиш механизациялаштирилган бўлиши керак. Материални қўлда йиғиштириб олиш фақат конвейер тўхтаганда ва бирка тизими талабларига риоя қилинган ҳолда рухсат этилади.

523. Конвейерни ишга туширишдан аввал конвейернинг бутун узунлигида эшитиладиган 5 с давом этадиган овозли огоҳлантирувчи сигнал автоматик равишда берилиши керак.

524. Ишлаётган корхоналарда конвейерлардан ўтиш учун галереяларда ҳар 100 м да, ишлаб чиқариш хоналарида ҳар 30-60 м да стационар кўприкчалар ўрнатилган бўлиши керак. Ўтиш кўприкчалари яхлит тўшамадан қилиниши керак. Ўтиш жойлари ёритилган бўлиши керак. Ўтиш йўли баландлиги 1,8 м дан паст бўлмаслиги керак.

Мазкур талаблар ағдарувчи тележкалар ва ҳаракатланувчи таъминлагичлар ўрнатилган конвейерларга тадбиқ этилмайди.

525. Конвейер ишлаётган вақтда унинг қайсидир қисмларини қўлда таъмирлаш ва тозалаш, шунингдек конвейер тасмасида туриш тақиқланади.

526. Конвейер тасмасининг эни 0,8 м дан катта бўлганда конвейер юритма ва тортиш ускуналари устида таъмирлаш ишларини олиб бориш учун юк кўтариш воситалари кўзда тутилган бўлиши керак.

527. Қуруқ чангийдиган материалларни ташийдиган элеваторлар, шнеклар ва кўракли конвейерлар бутун узунлиги бўйлаб қоплама билан беркитилиши керак, юкни ортиш ва тушириш жойлари эса герметизация қилинган бўлиши керак.

528. Элеваторлар ишини назорат қилиш учун уларнинг қопламаларда зич ёпиладиган қопқоқли кузатиш дарчалари кўзда тутилиши керак.

529. Элеваторда юклаш жойида ҳам, юкни тушириш жойида ҳам авария вазияти учун узиб-улагичлар бўлиши керак.

530. Элеваторлар тўхтаганда механизмнинг орқага ҳаракатланишига йўл қўймайдиган тормоз қурилмалари билан жиҳозланиши керак.

 

XIX БОБ. МИС ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА КИСЛОРОДНИ ҚЎЛЛАШГА УМУМИЙ ТАЛАБЛАР

1-§. Кислородни узатиш

 

531. Кислородни металлургия агрегатларига узатиш марказлаштирилган бўлиши ва марказий кислород станцияси ёки баллонлар рампасидан қувурлар орқали амалга оширилиши керак.

532. Жиҳозлар, кислород қувурлари ва арматуралар монтаж ва ўрнатилишидан олдин астойдил ёғсизлантирилган бўлиши керак.

533. Кислород қувурлари билан ёнма-ён уларни буғлаш ва қишки пайтда иситиш учун буғ қувурлари ўтказилиши керак.

Кислород қувурларининг сув чиқариб юборувчи мосламалари буғ билан иситишга эга бўлиши керак.

Кислород қувурида конденсацияланган сув музлаш ҳолларида конденсатни эритиш ишлари буғ ёки қайноқ сув билан амалга оширилиши керак.

Кислород қувурини олов билан иситиш тақиқланади.

534. Печларга борувчи кислород қувурлари эриш маҳсулотларининг уларга тушиш имконияти бўлмаган жойлардан ўтказилиши керак.

535. Барча кислород қувурлари ва уларнинг арматуралари уларга мойларнинг тушишидан ишончли ҳимояланган бўлиши керак.

536. Кислород арматураларини зичлаш учун қуруқ ва ёғсизлантирилган оловга бардошли материаллардан тайёрланган прокладкалар қўлланилиши керак.

537. Кислород қувурлари цех биносига киришда ва ундан чиқишда цех электрқурилмалари ерга улаш контури орқали ерга уланиши керак (заземление).

Фланецли бирикмаларда ток ўтказувчи доимий туташтиргичлар қўйилиши керак.

538. Асосий кислород қувурини цехга киритишда ёпиб-очувчи арматура ўрнатилиши керак.

539. Кислород қувурларидаги махсус типдаги ёпиб-очувчи-ростловчи арматура қўлланилиши керак. Кислороднинг сизиши чиқиши рухсат этилмайди.

540. Ёпиб-очувчи-ростловчи арматура қулай ва хавфсиз ерда жойлашиши керак.

Ёпиб-очувчи-ростловчи арматура ўрнатиган ерлар яхши ёритилган бўлиши керак (ёритилганлик даражаси 30 лк).

541. Кислород арматураларини очиб-ёпиш электрлаштирилган юритма билан ёки дастаки (қўлда) амалга оширилиши керак. Бу мақсадда ҳар хил ричагларни қўллаш тақиқланади.

542. Босим остида бўлган кислород қувурларида таъмирлаш ишларини олиб бориш тақиқланади.

Таъмирталаб кислород қувури ишлаётган кислород қувурлари ва агрегатлардан ўчирилиши, ҳаво, азот ёки буғ билан пуфлаш билан ундаги кислород миқдори 22 % дан кам миқдорга етгунча тозаланиши керак, бунда қувурдаги кислород миқдори икки марталик таҳлил билан назоратдан ўтказилиши керак.

Кислород қувурларини поршенли компрессорлардан чиқаётган ҳаво билан тозалаш тақиқланади.

543. Кислород қувурларидаги олов билан бажариладиган ишлар наряд-рухсатнома бўйича ва муҳандис-техник ходимнинг доимий кузатуви остида бажарилиши керак.

544. Кислород қувурининг алоҳида участкаларида таъмирлаш олиб борилганда бу участкаларни ишлаётган кислород қувурларидан заглушка орқали чегаралаб қўйиш керак.

545. Қувур ёки арматурадан кислород сизиб чиққан ҳолларда дарҳол уни бартараф этиш чоралари кўрилиши керак. Агар кислород сизиб чиқишини бартараф этиш имконияти бўлмаса, кислород қувурига кислород бериш тўхтатилиши керак.

546. Кислород арматураси ва кислород қувурларини таъмирлаш ва ёғсизлантириш ихтисослаштирилган ташқилотлар ёки махсус ўқитилган шахслар томонидан бажарилиши керак. Бу ишларни олиб бориш учун наряд-рухсатнома берилиши керак.

Наряд-рухсатномада ўчиришлар тартиби, заглушкалар ўрнатиш схемалари ва таъмирловчи ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимлар хавфсизлигини таъминловчи барча чоралар аниқ кўрсатилган бўлиши керак.

547. Кислород қувурлари ва кислород ускуналарини таъмирлаш ишлари камида икки нафар шахс томонидан бажарилиши керак.

548. Кислород қувурлари ва кислород ускуналарига хизмат кўрсатувчи ишчиларнинг махсус кийими ва қўлқоплари мойловчи материал ва ёғлар билан ифлосланмаган бўлиши керак.

549. Кислород қувурлари, арматура ва кислород ускуналарига хизмат кўрсатишда фойдаланиладиган асбоблар мис билан қопланган ва синчковлик билан ёғсизлантирилган бўлиши керак.

550. Кислород қувурлари ва арматураси зичлиги совунли эритма билан текширилиш керак, кислород сизиб чиқишини очиқ олов ёки тутантириқ билан текшириш тақиқланади.

551. Кислород қувурлари, арматурада ишларни тугатгандан сўнг очиқ олов ёнига келиш ёки чекиш фақатгина махсус кийим шамоллатилгандан сўнг рухсат этилади.

 

2-§. Шпураларни куйдириш

 

552. Металлургия цехлари (конвертер, эритиш ва шунга ўхшаш) биноларида кислород баллонларини сақлаш тақиқланади.

553. Кислород баллонларини сақлаш, бир ердан бошқа жойга кўчириш ва улар билан ишлашда уларнинг мойловчи моддалар ва ёғлар билан ифлосланишига йўл қўймаслик керак.

554. Корхонада кислород станцияси мавжуд бўлган ҳолларда кислород истеъмол қилинадиган жойларга тақсимловчи қурилма (рампа) орқали марказлашган ҳолда узатилиши керак.

555. Кислород рампаси ноль сатҳда алоҳида оловга чидамли хонада жойлашиши керак. Рампа ўрнатилган хонада чекиш ва очиқ оловдан фойдаланиш тақиқланади.

556. Кислород рампаси редуктори рампа ўрнатилган хонанинг девори ортида, умумий вентиль эса редуктордан олдин хонанинг ичида жойлашиши керак.

Редуктор даврий равишда очилиб ва тозаланиб туриши керак. Кислородни редуктор умумий магистралга улангандан сўнг секин ва равон беришни бошлаш керак.

557. Трубкаларни кислород ўтказгичларга улаш қайишқоқ металл шланглар ёки махсус кислород шланглари ёрдамида амалга оширилиши керак. Шланглар камида 10 м узунликка эга бўлиши керак.

558. Металл трубкаларнинг узунлиги 1,5 м дан кам бўлган ҳолларда шпураларни куйдириш тақиқланади.

559. Куйдиришда фойдаланиладиган трубка ва шланглар синчковлик билан ёғсизлантирилиши керак. Шлангни трубка ва кислород ўтказгич штуцерига маҳкамланиши зич, ишончли бўлиши ҳамда  килород чиқиб кетиши ва шлангни трубкадан узилиб кетишига йўл қўймаслиги керак.

Шлангларда дарз ва узилиш жойлар бўлмаслиги керак. Кислород ўтказувчи трубкалар қуруқ бўлиши керак.

560. Шпураларни куйдириш камида икки нафар ишчи билан бажарилиши керак, улардан бири баллон олдида туриши ва кислород узатишни редуктор орқали ростлаб туриши керак.

Редуктор ёки манометр носоз бўлган ҳолларда кислород баллондан фойдаланиш тақиқланади.

561. Шпурани куйдириш вақтида шпура ва тарнов олдида сўрувчи вентиляция ишлаб туриши керак.

 

XX БОБ. ЧАНГЛАРНИ ТУТИШ ВА ГАЗЛАРНИ ТОЗАЛАШ

1-§. Умумий талаблар

 

562. Чанг тутиш мосламалари ва улардан чангни олиб ташлаш ва газларни чиқариб ташлаш қурилмалари герметик бўлиши керак.

563.Чангтутгичлардан чангни чиқариш ва тозалаш ишлари механизациялаштирилган бўлиши керак, чангни пол ёки ерга чиқариб ташлаш тақиқланади.

564.Чангтуширгичларни чангдан тозалаш узун металл косов (шуровка) ёрдамида люклар орқали рухсат этилади.

565. Чангтутгичларни уларда одамларнинг бўлиши билан боғлиқ таъмирлаш, кўрикдан ўтказиш ва тозалаш ишлари наряд-рухсатнома бўйича қуйидаги талабларга риоя қилган ҳолда бажарилиши керак:

а) чангтутгичдаги ишлар муҳандис-техник ходимнинг бевосита кузатуви остида бажарилиши керак;

б) чангтутгич ўрнатилган агрегат тўхтатилган бўлиши, чангтутгич эса бу агрегатдан ишончли узилган бўлиши керак;

в) чангтутгич ичидаги чанг тўлиқ чиқарилиши керак ва чангтутгич совитилиши керак;

г) чангтутгич ундаги барча газлар тўлиқ чиқиб кетгунга қадар шамоллатилиши керак. Бунинг учун барча свечалар, люклар, дарчалар ва шунга ўхшаш қурилмалар очилиши керак. Газларнинг тўлиқ чиқиб кетганлиги чангтутгич ичидан олинган ҳаво намунасини таҳлил қилиш билан текширилиши керак;

д) чангтутгичнинг ичини ёритиш учун портлаш хавфи йўқ ижродаги кучланиши 12 В дан юқори бўлмаган ёритгичдан фойдаланиш керак;

е) чантутгичдаги ишлар камида икки нафар ишчи томонидан бажарилиши керак, бунда улардан бири кузатувчи вазифасини бажаради;

ж) аппаратни таъмирловчи ёки текширувчи ишчилар чанг ва газдан ҳимояловчи воситалар билан таъминланган бўлиши керак.

566. Чангтутгич аппаратларнинг ишлаши пайтида хона атмосферасига чанг ва газларнинг чиқиши рухсат этилмайди.

 

2-§. Электр фильтрлар

 

567. Электр фильтрларни лойиҳалаш, тузилиши ва эксплуатация қилиш истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш Қоидалари ва истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги Қоидалари талабларига жавоб бериши керак.

568. Электр фильтрнинг иш пайтида кучланиш остида бўлмайдиган барча металл қисмлари, шунингдек электр фильтр билан боғланган барча металл конструкциялар (каркас, газ қувурлари, шнеклар ва ш.ў.) ерга уланган бўлиши керак (заземление).

569. Электр фильтрларнинг кучланиш остидаги барча ташқи металл қисмлари тўсиқлар билан тўсилган ёки ҳимояловчи қопқоқ билан ёпилган бўлиши керак.

570. Электр фильтр ичида, юқори ва паст кучланиш линияларида ва ўзгартиргич подстанциясидаги барча ишлар ечилган кучланишда бажарилиши керак.

571. Электр фильтрнинг ўчирилган участкаси ерга уланган бўлиши керак.

572. Юқори кучланишли алмашлаб улагичлар, кабеллар, кабель муфталари, изолятор қутиларни кўрикдан ўтказиш, артиш ва таъмирлаш, шунингдек тўғрилагич агрегати ячейкаси ва электр фильтр ичида ишлар олиб бориш фақатгина иккинчи шахснинг иштирокида бажарилиши керак. Таъмирлаш ишлари тугагандан сўнг юқори кучланиш ускунасини, шунингдек янги ускуналарни ёқиш масъул шахснинг барча уланган ерларни шахсан текшириши ва хизмат кўрсатиш хавфсизлиги таъминлангандан сўнг рухсат этилади.

573. Линия ва электр фильтр камерасини ток ўтувчи қисмларнинг тўсиқлари очиқ ёки олиб ташланган ҳолда, изолятор қутилари, изоляторни артиш учун люклар, шунингдек электр фильтрга кириш дарчалари эшиклари қулфланмаган ҳолда кучланиш остида ушлаш тақиқланади.

574. Электр фильтр ичида олиб бориладиган барча ишлар наряд-рухсатнома билан қуйидаги талабларга риоя қилган ҳолда бажарилиши керак:

а) электр фильтрнинг ичини кўрикдан ўтказиш, таъмирлаш ва тозалаш фақатгина уни эксплуатация қилишга масъул шахснинг бевосита кузатуви остида ёки иштирокида бажарилиши керак;

б) электр фильтр икки томонидан зич ва соз шибер ёки заглушка воситасида газдан тўсилиши керак;

в) кучланиш ечилган бўлиши керак;

г) тожли электродлар ерга уланган ҳамда тожли ва ёғдирувчи электродларни қоқиб тозалаш амалга оширилган бўлиши керак;

д) бункердаги чанг тўлиқ тозаланган, электр фильтр эса совитилган бўлиши керак;

е) электр фильтр корпуси ундан газ қолдиқларини тўлиқ чиқариб юборгунча шамоллатилган бўлиши керак;

ж) заҳарли ва портлашдан хавфли газлар ўтказилган электр фильтлар учун эса юқоридагилардан ташқари яна электр фильтрда заҳарли ва портлашдан хавфли газлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун таҳлил ишлари ўтказилган бўлиши керак.

575. Электр фильтрларда чанг осилма ҳолга келганда уни ковлаб олиш (шуровка) электр фильтрдан кучланиш ечилгандан ва тожли электрод ерга улангандан (заземление) кейингина рухсат этилади. Бункердаги чангни ковлаб олиш электр фильтр бўйича навбатчи кузатуви остида бажарилиши керак. Ковлашни бажараётган шахслар ҳимоя воситаларидан фойдаланишлари керак.

576. Электр фильтрлар ўзгартиргич подстанциялари хоналарида изоляцияловчи тўшамалар, резина қўлқоплар, этиклар, ҳимоя кўзойнаклари ва биринчи тиббий ёрдам воситалари бўлиши керак.

577. Подстанциялар ва электр фильтрлар жойлашган хоналарда ўқишга қулай жойларда қуйидагилар осилган бўлиши керак:

а) электр фильтрларга хизмат кўрсатишда техника хавфсизлиги йўриқномалари;

б) электр токидан шикастланган одамларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидалари;

в) электр фильтр биноларида ёнғинни ўчириш қоидалари;

г) асосий электр жиҳозларнинг схемаси унинг кабель ва ҳаво линиялари номлари кўрсатилган ҳолда;

д) ток ўтказувчи қисмларга тегиб кетишнинг хавфига эътиборни қаратувчи плакатлар, ёзувлар.

Барча ўзгартиришлар дарҳол схемаларга киритилиши керак.

578. Электр фильтрлар хоналарида уларга хизмат кўрсатишга алоқаси бўлмаган шахсларнинг махсус рухсатномасиз ёки кузатиб борувчи шахссиз бўлиши тақиқланади.

 

3-§. Енгли фильтрлар

 

579. Силташ ва пуфлаш механизмларини бошқариш, шнекларни бошқариш ва зарур вақтда ҳароратни ҳаво сўриш билан ростлаш ишлари автоматлаштирилган бўлиши керак.

580. Пневматик бошқарувда силташ ва пуфлаш механизмларини бошқариш ишга тушириш-созлаш ва таъмирлаш ишларини бажариш учун қўшимча маҳаллий дастаки бошқарувга эга бўлиши керак.

581. Чанг ва газ ташувчи транспортни бошқариш механизмлари технологик аппаратлар билан автоматик блокировкага эга бўлиши керак.

582. Шнек юритмаси ҳалоқатли тўхташ учун маҳаллий «Стоп» кнопкаси билан таъминланиши керак.

583. Фильтр механизмларини бошқариш тизими ҳам дастаки, ҳам автоматик режимда ишлаш имкониятини бериши керак.

584. Бурилиш оралиқ майдончалар энг четки ҳолатларда ўз-ўзидан бурилиб кетишни олдини олувчи фиксаторлар ва майдонча ҳолатини кўрсатувчи кўрсатгичларга эга бўлиши керак.

585. Люк ва дарчалар фильтрлар босим остида ишлаганда ичига ҳаво сўрилишини ва ундан газнинг чиқишини истисно қилган ҳолда осон ва герметик ёпилиши керак.

586. Фильтрларни босим остида ишлаши фақатгина заҳарли бўлмаган газ ва чангларни тозалашда рухсат этилади.

587. Енглар илиб қўйилган рамалари тортиш ускунаси узилиб кетганда бехосдан тушиб кетишдан сақловчи ишончли мосламаларга эга бўлиши керак.

588. Енгли фильтр камераси ясалгандан ва таъмирлангандан кейин герметикликка текшириб кўрилиши керак.

589. Енгли фильтрлар ишлаганда чангни давомий равишда тозалаб туриш ва унинг йиғилиб қолишига йўл қўймаслик керак.

590. Чангни тозалаш ишлари механизациялаштирилган бўлиши керак.

591. Енгли фильтрлар ишининг самарадорлигини назорат қилиш учун улар назорат ўлчов асбоблари билан таъминланган бўлиши керак.

592. Силташ механизмини ишлаётган вақтида текширувдан ўтказиш ҳамда силташ механизми ишлаб турган вақтда енглар ҳолатини текшириш тақиқланади .

 

4-§. Циклонлар

 

593. Портлаш хавфи бўлган чанглар ёки портлаш хавфи бўлган газлардан чиққан чангларни ушлаб қолиш циклонлари портлаш клапанлари билан жиҳозланган бўлиши керак.

 

5-§. Газ қувурлари

 

594. Барча газ қувурлари, камералар, боровлар герметик бўлиши ва хавфсиз кўрикдан ўтказиш ва хизмат кўрсатиш учун қулай жойлашган бўлиши керак.

595. Газ қувурлари ҳаракатланиши механизациялаштирилган шибер билан жиҳозланган бўлиши керак. Сув билан совитилувчи шибер тузилиши шахтали печлар кессонларига қўйилувчи талабларга жавоб бериши керак.

596. Шиберлар сув берилиши тўхтаганда ишлаб кетувчи автоматик сигнализация билан жиҳозланган бўлиши керак.

597. Боров ва газ қувурлари тузилиши уларни чангдан тозалашни қулай ва хавфсиз бажариш имкониятини бериши керак.

Боров ва газ қувурларини кўрикдан ўтказиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун махсус кўприк майдончалар ва бошқа мосламалар ўрнатилиши керак ёки уларга телескопик минорага эга бўлган автомашинадан туриб хизмат кўрсатилиши керак.

598. Ерости газ қувурлари газ ўтказмайдиган бўлиши, боров сводлари эса қум ёки бошқа қуруқ ва зич иссиқлик изоляцияловчи материал билан 0,1 м дан кам бўлмаган қалинликда кўмилган бўлиши керак.

599. Ерости газ ўтказувчи каналлар ҳолатини кўрикдан ўтказиш учун ўлчамлари 0,65 х 0,65 м бўлган тушиш учун қулай бўлган махсус дарчалар бўлиши керак.

600. Газ қувурлари, сўрувчи камералар, тутқич ва эксгаустерлар уларни чангдан тозалаш учун мўлжалланган керакли миқдорда люкларга эга бўлишлари керак.

601. Камералар ва газ қувурлари чангни тез ва хавфсиз тозалаш имконини берувчи мос бункер, механиизм ва мосламалар билан жиҳозланган бўлиши керак.

602. Камералар, боров ва газ қувурларини тозалаш олдиндан тасдиқланган графикка мувофиқ равишда мунтазам равишда олиб борилиши керак.

603. Газ қувурларидаги чанг ташишда чанг кўтарилишига йўл қўймайдиган махсус тарага тўқилиши керак ёки пневомотранспорт тизимида ташилиши керак. Чангни полга тўплам қилиб тўкиш ёки уни очиқ ҳолда ташиш тақиқланади.

604. Газ қувурлари, боровлар, қудуқлар, печь камералари ва чанг камераларига кириш фақатгина улар шаммолатилгандан, совитилган ва техник назоратчи шахс томонидан кўрикдан ўтказилгандан сўнг рухсат этилади. Газ қувурлари, боровлар ва чанг камераларидаги ишлар наряд-рухсатнома билан ҳамда муҳандис-техник ходимнинг доимий кузатуви остида бажарилиши керак.

Газ қувурларини тозалаш вақтида ишчилар респиратор ва сақловчи камардан фойдаланишлари керак. Газ қувурларини кўрикдан ўтказиш ва таъмирлашда таъмирланувчи участкага газларнинг киришига йўл қўймаслик керак.

605. Чанг камералари, боровлар ва газ қувурлари сводлари устида махсус ўтиш кўприкчаларини қўлламасдан юриш тақиқланади.

606. Мис ишлаб чиқариш технологик газларини атмосферага чиқариш уларни чанг ва олтингугурт диоксидидан тозалагандан сўнг ҳамда уларни тозалашнинг иқтисодий томондан мақсадга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда бажарилиши керак.

607. Металлургия қайта ишлашдан чиқувчи олтингугуртли газдан ҳосил бўлувчи сульфат кислотасини ишлаб чиқаришда асосий кимё саноати мос ишлаб чиқариши (сульфат кислота, суперфосфат, мураккаб ўғитлар, экстрацион фосфор кислотаси, борат кислота, борли ўғитлар, фторли тузлар)  хавфсизлик талабларига риоя қилиш керак.

 

 

 

 

XXI БОБ. ЭЛЕКТР ҚУРИЛМАЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

1-§. Умумий талаблар

 

608. Электр двигателлар, электр тармоқлари электр аппаратлари ва бошқа электротехник қурилмалар тузилиши, уларни эксплуатация қилиш ва таъмирлаш истеъмолчиларнинг электр қурилмалардан техник фойдаланиш Қоидалари, истеъмолчиларнинг электр қурилмалардан фойдаланишда хавфсизлик техникаси Қоидалари ва қурилиш меъёр ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

609. Портлаш хавфи ва ёнғин хавфи бўлган хоналарда фойдаланишга мўлжалланган электр жиҳозлари, электр апаратура ва сунъий ёритиш ёритгичларини қайси ижродаги бўлишини танлаш амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ бажарилиши керак.

610. Электр қурилмаларни хавфсиз эксплуатация қилиш учун корхонада ҳимоя воситалари мавжуд бўлиши керак.

611. Электр қурилмаларга унинг кучланишига мос бўлган, синовдан ўтказилган ва соз бўлган воситалар (диэлектрик резина қўлқоплар, ботик ва б.)дан фойдаланмаган ҳолда хизмат кўрсатиш тақиқланади.

612. Портлаш хавфи йўқ ижродаги жиҳозларни таъмирлаш қонунчиликда ўрнатилган тартибда бажарилади.

 

XXII БОБ. ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ

1-§. Умумий талаблар

 

613. Объект бошлиқлари объектда ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларини бажариш учун шахсан масъулдирлар.

614. Корхона барча бино ва иншоотларига қулай кириш имконияти таъминланган бўлиши керак. Бино ва ёнғин сув манбаларига келиш йўллари, шунингдек ёнғин ўчириш воситалари ва жиҳозларига келиш йўллари ҳамиша бўш бўлиши керак. Бинолар орасидаги ёнғинга қарши оралиқларни материаллар, жиҳозлар, тара сақлашга ва автотранспорт учун тўхташ жойи қилишга рухсат этилмайди.

615. Корхоналарда ишлатиладиган электр тармоқлари ва жиҳозлари истеъмолчиларнинг электр қурилмалардан техник фойдаланиш Қоидалари, истеъмолчиларнинг электр қурилмалардан фойдаланишда хавфсизлик техникаси Қоидалари ва қурилиш меъёр ва қоидалари талабларига жавоб бериши лозим.

Корхона ҳудуди, ишлаб чиқариш, омбор ва ёрдамчи бино ва иншоотлар, шунингдек ёнғинга қарши воситаларни сақлаш қонунчиликда кўрсатилган тартибда амалга оширилиши керак.

616. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ транспорт ҳаракати ва уни эксплуатация қилиш тартиби мос йўриқномалар билан белгиланмоғи керак.

Портлаш хавфи бўлган хоналарда чекиш тақиқланади, бу тўғрисида кўринадиган ерларда «Чекиш қатъиян тақиқланади» ёзувлари бўлиши керак. Чекиш фақатгина махсус ажратилган ерларда рухсат этилади.

Ишлаб чиқариш хоналари, омборлар ва очиқ ускуналарда технологик жараён ва фойдаланилаётган материалларнинг алоҳида ёнғин хавфига қараб ёнғинни ўчириш воситалари ва усуллари технологлар томонидан корхона ёнғин хафсизлиги бўлими билан келишилган ҳолда аниқланиши керак.

617. Барча ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналар, ускуналар, иншоотлар ва омборлар ёнғин ўчириш дастлабки воситалари ва ёнғин ўчириш анжомлари билан таъминланган бўлиши керак.

Ёнғин ўчириш воситалари ва анжомларини хўжалик, ишлаб чиқариш ва ёнғин ўчириш билан боғлиқ бўлмаган бошқа эҳтиёжларга ишлатиш тақиқланади.

 

XXIII БОБ. ЖИҲОЗЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ ВА КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ

1-§. Умумий талаблар

 

618. Мис ишлаб чиқариш корхоналари технологик ва транспорт жиҳозлари корхона бош муҳандиси тасдиқлаган графикларда келтирилган муддатларда кўрикдан ва таъмирлашдан ўтказилиши керак.

619. Асосий жиҳозларни капитал ва жорий таъмирлашни ташқил қилиш ва ўтказиш амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.

620. Асосий жиҳозларни капитал ва жорий таъмирлаш ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ишларни ташқил этиш лойиҳаси асосида бажарилиши керак.

Ишларни ташқил этиш лойиҳасида таъмирлашни ўтказишга масъул шахслар, шунингдек таъмирлаш ишларининг тартиби ва кетма-кетлиги, ишчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрсатилиши керак.

621. Ҳар бир корхонада бирка тизими, наряд-рухсатномаларни қўллаш ёки ишларни ташқил этиш лойиҳасини ишлаб чиқиш билан таъмирланадиган объект ва жиҳозлар рўйхати тузилиб, корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланиши керак.

622. Жиҳозлар ва агрегатларни (печлар, конвертерлар ва б.) таъмирлаш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқишда уларнинг конструктив хусусиятлари ҳисобга олиниши ва таъмирлаш ишларини хавфсиз олиб бориш чоралари кўзда тутилиши керак.

623. Агрегат ва жиҳозларни жорий ва капитал таъмирлашдан кейин қабул қилиб олиш комиссия томонидан бажарилиши ва мос акт расмийлаштирилиши керак. Жиҳозни таъмирлашдан кейин қабул қилиб олмасдан эксплуатация қилиш тақиқланади.

624. Ишлаётган ишлаб чиқариш цехларида пудратчи ташқилот кучи билан бажариладиган таъмирлаш, қурилиш ва монтаж ишларига наряд-рухсатнома расмийлаштирилиши керак.

625. Таъмирлаш ишларининг тартиби ва усуллари барча ҳолларда корхона бош муҳандиси ёки унинг ўринбосари блан келишилган бўлиши керак.

626. Таъмирлаш ишларини ўтказиш зонаси хавфсизлик плакатлари ва белгилари билан тўсилган бўлиши керак.

627. Таъмирлаш ишларини бошлашдан олдин таъмирлашда банд барча ишчилар ишларни ташқил этиш лойиҳаси билан таништирилиши ва таъмирлаш ишларини бажаришда хавфсизлик чораларига риоя қилиш бўйича йўриқномадан ўтиши керак.

Йўриқномадан ўтиш журналда индивидуал қайд этилиши керак.

Таъмирлаш ва монтаж ишлари ўтказилаётган давр мобайнида меҳнат шартларининг ўзгариши ҳолларида ишчиларга навбатдан ташқари йўриқнома ўтказилиши керак.

628. Металлургия агрегатларини таъмирлашда банд бўлган барча ишчилар белгиланган меъёрларда махсус кийим, махсус пойабзал ва ҳимоя воситалари билан таъминланиши керак.

629. Оғир юкларни кўчириш билан боғлиқ барча ишлар такелаж ишларига масъул шахслар кўрсатмаси ва рухсати билан бажарилиши керак.

630. Катта габаритли ва оғир юкларни (кессонлар, устунлар ва ш.ў.) кўтариш, кўчириш ва тушириш ишлари таъмирлашни ўтказишга масъул шахс иштирокида бажарилиши керак.

Катта юклар билан такелаж ишлари олиб борилганда ушбу участкадаги бошқа барча ишлар тўхтатилиши керак.

631. Такелаж ишлари олиб борилганда крановшчикка командани стропальшчик малакасига эга бўлган бир нафар киши бериши керак, команда бир неча киши томонидан берилиши тақиқланади.

632. Носоз кўтариш-ташиш механизмлари ва мосламалари, шунингдек техник теширувдан ўтказиш муддати ўтиб кетган механизмларда ишлаш тақиқланади.

633. Тортилган трослар ва такелаж мосламалари (блоклар, полиспастлар ва ш.ў.) устидан одамлар ўтиш жойларида ўтиш кўприкчалари қилиниши керак.

634. Агрегатдан ечилган узеллар, деталлар, футеровка синиқлари ва демонтаж қилинган металл конструкциялар олиб ташланиши керак.

Таъмирлаш ўтказилаётганда иш жойлари, ўтиш жойлари, транспорт ўтиш жойлари, коридорлар ва зинапояларни предметлар билан тўлдириб юбориш тақиқланади.

635. Таъмирлаш ишларини баландликда олиб бориш талаб этилганда ҳавоза ва устёпмалар тузилиши амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ бўлиши керак. Бу мақсадларда тасодифий таянчларни қўллаш тақиқланади.

Ҳавоза ва устёпмаларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолларда баландликдаги ишларни бажаришда ишчилар сақловчи камарлар ва эҳтиёт арқонларидан фойдаланишлари керак.

Ишларни бажарганда сақловчи камар арқонларини конструкцияларга маҳкамлаш жойлари олдиндан кўрсатиб қўйилган бўлиши керак.

636. Сақловчи камарларда елкадан ўтказиладиган тасмалар бўлиб, улар кесишган жойда бел томондан эҳтиёт арқонни маҳкамлаш учун ҳалқалар бўлиши керак. Камар шундай мослаштирилиши керакки, бунда ҳалқалар кўрак остида жойлашиши керак.

Елкадан ўтказиладиган тасмалари бўлмаган камарлардан фойдаланиш тақиқланади.

637. Сақловчи камарлар, камар карабинлари ва эҳтиёт арқонлар омборхонадан олингандан сўнг ва ишлатиш даврида камида бир йилда икки марта синовдан ўтказилиши керак. Уларнинг синови далолатнома билан расмийлаштирилиши керак. Ҳар бир камар ва арқонда кейинги синов муддати кўрсатилган анжом (инвентарь) рақами бўлиши керак.

638. Карабин учун ҳалқали сақловчи камарлар қуйидагича синовдан ўтказилиши керак. Иккала тўқасига қадалган синалаётган камар ҳалқасига 225 кг юк бириктириш керак ва у илинган ҳолатда 5 мин давомида туриши керак. Юкни олгандан сўнг камарда ҳеч қандай шикастланиш излари бўлмаслиги керак.

639. Камар карабинлари қуйидагича синовдан ўтказилиши керак. Карабинга 225 кг юк бириктирилади ва карабин очиқ қулф билан 5 мин давомида юкланиш остида туради. Юкни олгандан сўнг карабин шакли ўзгармаслиги керак. Карабиннинг озод этилган қулфи тўғри ва эркин жойига тушиши керак.

640. Эҳтиёт арқонлари қуйидагича синовдан ўтказилиши керак. Бутун узунлиги бўйича осилган арқонга 225 кг юк бириктирилади ва арқон шу ҳолатда 15 мин туради. Арқон узунлиги синовдан олдин ва синов ўтказилгандан кейин ўлчанади. Юкни олгандан сўнг арқоннинг яхлит ўзида ва алоҳида ипларида ҳеч қандай шикастланиш излари бўлмаслиги керак.

Берилган юкланишдан кейин арқоннинг қолдиқ узунлиги дастлабки узунликнинг 5 % дан кўп бўлмаслиги керак.

641. Сақловчи камар, камар карабини ва эҳтиёт арқоннинг яроқлилик даражаси шунингдек ушбулардан фойдаланаётган ишчи томонидан фойдаланишни бошлашдан аввал ва тугатгандан кейин, бундан ташқари ишларнинг маъсул бошқарувчиси томонидан сиртларини кўздан кечириш билан ҳам аниқланиши керак.

642. Таъмирлаш ишларини кўчма тираб қўйиладиган ёғоч нарвонлар билан бажаришда қуйидаги талабларга риоя қилиниши керак:

а) кўчма нарвонларда иш иккинчи ишчининг иштирокида бажарилиши керак, бунда у нарвоннинг пастки учида туриши керак;

б) тираб қўйиладиган нарвоннинг баландлиги 5 м дан, эни эса 0,6 м дан кўп бўлмаслиги керак. Ёғоч нарвон зиналари (поғоналари) устунларига ўйиб ўрнатилиши керак, устунлар ҳар 2 м дан кам бўлмаган масофада таранглаш болти билан маҳкамланиши керак. Зиналар орасидаги масофа 0,3 м кўп бўлмаслиги керак;

в) тираб қўйиладиган ёғоч нарвон алоҳида бўғинлари устунларини ўстириш болт ёки хомут билан мустаҳкам накладкалар билан амалга оширилиши керак. Иккидан ортиқ бўғинларни ўзаро ўстириш тақиқланади;

г) тираб қўйилувчи нарвонлар ишлатишдан олдин ва ҳар ярим йилда горизонтал юзага 75° бурчак остида қўйилган нарвоннинг ўрта оралиғидаги зиналаридан бирига 120 кг ли статик юкланиш қўйиш билан синовдан ўтказилиши керак;

д) тираб қўйилувчи нарвоннинг умумий узунлиги (баландлиги) ишчига нарвонниг юқори учидан камида 1 м масофада жойлашган зинада турган ҳолда иш олиб бориш имкониятини бериши керак;

е) тираб қўйилувчи нарвоннинг пастки учларида юмшоқ ер учун ўткир металл тиш кўринишидаги пойнак, қаттиқ юзалар учун резина пойнак, юқори учларида эса илгаклар бўлиши керак;

ж) портлашга хавфли хоналарда ишлатиладиган тираб қўйилувчи нарвонлар учқун бермайдиган материалдан ясалган илгак ва пойнакка эга бўлиши керак;

з) 2,0 м дан ортиқ баландликда ишларни нарвонда туриб бажариш пайтида ишчилар сақловчи камарлардан фойдаланишлари керак ва арқоннинг бўш учлари билан мустаҳкам конструкцияларга боғланиб олинишлари керак;

и) нарвонда фақат бир киши ишлаши керак.

643. Таъмирлаш ишлари устма-уст жойлашган икки ёки ундан ортиқ ярусларда бажарилганда яруслар ўртасида мустаҳкам устёпмалар ёки тўрсимон тўсиқлар ўрнатилган бўлиши керак.

644. Ички кўрикдан ўтказиш ёки таъмирлаш учун тўхтатилган агрегат, жиҳоз ва коммуникациялар барча қувурлардан, ишлаётган жиҳозлардан, газ қувурларидан ва электр энергия манбаларидан ишончли ўчирилган, шунингдек ичидаги материаллардан тозаланган бўлиши керак.

Ишчи режимда заҳарли ва портлашга хавфли газ, буғ ва чанг сақлайдиган агрегат, жиҳоз ва коммуникациялар бундан ташқари шамоллатилган бўлиши ва уларда мазкур моддаларнинг йўқлиги текширувдан ўтказилган бўлиши керак.

Юритмаларнинг электр схемалари қисмларга ажратилган, ишга туширувчи қурилмаларда «Ёқилмасин – одамлар ишлаяпти!» плакатлари илинган бўлиши керак.

Плкатларни ечиш ҳамда агрегат ва жиҳозларни ишга тушириш фақатгина таъмирлашга масъул шахс рухсати билан бажарилиши мумкин.

645. Таъмирлаш ишлари олиб борилаётган зонада электрсимлар ёки электр жиҳозларнинг кучланиш остидаги очиқ қисмлари олдинроқ токсизлантирилган бўлиши ёки истеъмолчиларнинг электр қурилмалардан техник фойдаланиш Қоидалари ва истеъмолчиларнинг электр қурилмалардан фойдаланишда хавфсизлик техникаси Қоидалари талабларига мувофиқ равишда махсус изоляция қилувчи воситалар билан ҳимояланган бўлиши ва огоҳлантирувчи плакатлар илинган бўлиши керак.

646. Ишчиларни қиздирилган жиҳозлар ичига, шунингдек газ қувурлари ва боровларга кириши билан олиб бориладиган таъмирлаш ишлари фақатгина уларнинг ичидаги газдан тўлиқ тозалангандан кейин ва ҳаво ҳарорати 40° С дан баланд бўлмаганда рухсат этилади.

647. Ҳаво ҳарорати 40° С дан баланд бўлганда ишлаш зарурияти бўлса, ишчиларнинг хавфсизлигини таъминловчи чоралар (мажбурий вентиляция, махсус кийим ва шахсий ҳимоя воситалари) кўрилиши керак.

648. Олов билан бажариладиган ишлар (газ ва электрда пайвандлаш, газда қирқиш ва б.) қонунчиликда кўрсатилган тартибда бажарилиши керак.

649. Барча таъмирлаш ишлари цех, корхона администрацияси томонидан тайинланган шахслар бошчилигида ва назоратида олиб борилиши керак.

Металлургия жиҳозларида иссиқ таъмирлаш ишлари муҳандис-техник ходим бошчилигида завод йўриқномаларида кўрсатилган хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда бажарилиши керак.

650. Материал ва жиҳозларни иш майдончаларига узатиш ишлари механизациялаштирилган бўлиши ва уларни тушиб кетишини йўлга қўмайдиган усулларда бажарилиши керак.

651. Таъмирлаш ўтказилаётган жойлар ва барча йўлаклар ёритилганлик меъёрларига мувофиқ ёритилган бўлиши керак.  Ёритиш мосламалари тузилиши амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ бўлиши керак. Конвертерлар, миксерлар, печларни ички ёритиш учун кучланиши 12 В дан баланд бўлмаган кўчма ёритгичлар қўлланилиши керак.

652. Таъмирлаш ишлари тугагандан кейин кераксиз конструкциялар, жиҳозлар, материаллар, асбоблар ва чиқиндилар цехдан йиғиштириб олиниши, барча тўсиқлар, сақловчи ва блокировка қурилмалари яна тикланиши керак.

653. Конструкциялар, материаллар, жиҳозлар ва бошқа предметларни баланддан юқоридан тақиқланади.

 

2-§. Бункерларни таъмирлаш ва кўрикдан ўтказиш

 

654. Қабул қилувчи қурилмалар ва бункерларни кўрикдан ўтказиш ва таъмирлаш ишлари қуйидаги талабларга риоя қилинган ҳолда бажарилиши керак:

а) мазкур Қоидаларнинг 152 банди;

б) қабул қилувчи қурилмалар ва бункерлар материаллардан тўлиқ тозаланган ва шамоллатилган бўлиши керак;

в) таъмирлаш ва футеровкасини алмаштириш пайтида бункер тубидаги чиқариш туйнуклари ва юк тушириш тешиклари бекитилиши керак.

г) бункерларнинг чиқариш туйнуклари таъминловчилари таъмирлаш ишларини бошлашдан аввал ўчирилиши керак;

д) бункерда таъмирлаш ишларини олиб бориш учун тўшама тўшалиши ёки осма кажава ўрнатилиши керак;

е) бункер туби футеровкасини таъмирлаш ва алмаштириш учун бункер тубининг қия деворларида ишларнинг хавфсизлигини таъминловчи мосламалар ишлатилиши керак.

 

XXIV БОБ. ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

 

655. Мазкур Қоидаларни бузишда айбдор мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.

656. Мазкур Қоидаларнинг талабларини бузганлиги учун корхонанинг бошқа ходимлари ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

 

XXVIIБОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА

 

657. Мазкур «Мис эритиш ишлаб чиқариши ходимлари учун ишларнинг хавфсизлиги қоидалари» Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Олмалиқ ТМК» ОАЖ, шунингдек «Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги билан келишилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Общие предложения

201