Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12943 Министерство финансов Республики Узбекистан 27/01/2020 11/02/2020 8

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Қуёш фотоэлектрик станциялари ва қуёш сув иситгичларини ҳамда энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонларни сотиб олиш, шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилиш харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш механизмини тасдиқлаш тўғрисида
ID-12943

Қуёш фотоэлектрик станциялари ва қуёш сув иситгичларини ҳамда энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонларни сотиб олиш, шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилиш харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш механизмини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги ПҚ-4422-сон “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Истеъмолчилар томонидан қуёш фотоэлектрик станциялари ва қуёш сув иситгичларини ҳамда энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонларни сотиб олиш, шунингдек қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилиш харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Молиялаштириш механизмини тасдиқлаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин».

2. Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича ҳудудий ҳайъатлар Энергетика вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 15 майга қадар келгуси йилда истеъмолчилар томонидан замонавий қуёш фотоэлектрик станциялари ва қуёш сув иситгичлари, шунингдек, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни ўрнатилиши бўйича режавий ҳисоб-китоблар асосида тегишли ҳудудлар кесимидаги рўйхатни шакллантириб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилиб борсин. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳар йили 15 августга қадар келгуси йилда истеъмолчилар томонидан замонавий қуёш фотоэлектрик станциялари ва қуёш сув иситгичлари, шунингдек, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни ўрнатилиши бўйича режавий ҳисоб-китоблар асосидаги тегишли ҳудудлар кесимидаги рўйхатни шакллантириб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиб боради.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли ҳудудлар кесимида тасдиқланган энергия қурилмаларни истеъмолчилар томонидан ўрнатилиши бўйича режавий ҳажмидан келиб чиқадиган харажатларни қоплаш учун зарур маблағларни 2021 йилдан субсидия ажратиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджет кўрсаткичларини шакллантиришда кўзда тутиб борилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги икки ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган низомда кўрсатиб ўтилган давлат хизматларини кўрсатиш бўйича тегишли маъмурий регламент лойиҳасини масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқсин.

5. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж. А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири А. С. Султонов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил “____” __________даги ____ -сон қарорига ИЛОВА Қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситгичларини ҳамда энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонларни сотиб олиш, шунингдек қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилиш харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Молиялаштириш механизмини тасдиқлаш тўғрисидаги НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Ушбу Низом истеъмолчилар томонидан ўрнатилган замонавий қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситгич қурилмалари, шунингдек, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонларни сотиб олиш, шунингдек қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор бошқа ускуналарни (кейинги ўринларда энергия самарадор қурилмалари деб юритилади) сотиб олишга сарифланган харажатларининг бир қисмини ёки тижорат банклари томонидан ушбу қурилмаларни сотиб олиш учун ажратилган кредитларни фоиз харажатларини бир қисмини қоплаш учун тегишли компенсацияларни ушбу қурилмаларни ўрнатилганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда Давлат бюджети деб юритилади) ҳисобидан қоплаб бериш тартибини белгилайди. 2. Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар Энергетика вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 15 майга қадар келгуси йилда истеъмолчилар томонидан энергия самарадор қурилмаларни ўрнатилиши бўйича режавий ҳисоб-китоблар асосида тегишли ҳудудлар кесимидаги рўйхатни шакллантириб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилиб боради. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигиг ҳар йили 15 августга қадар келгуси йилда истеъмолчилар томонидан энергия самарадор қурилмаларни ўрнатилиши бўйича режавий ҳисоб-китоблар асосидаги тегишли ҳудудлар кесимидаги рўйхатни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиб боради. 3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳар йили 1 октябрга қадар, келгуси йилда энергия самарадор қурилмаларини ўрнатилиши режалаштирилган тегишли ҳудудлар кесимидаги истеъмолчилар рўйхатини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кесимида тасдиқлайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Энергетика вазирлигига, Марказий банкка хамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ижро учун юборади. 4. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги шахсий веб сайтида ҳар чоракда энергия самарадор қурилмаларини ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ҳамда ўрнатиш ишлари билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларнининг рўйхатини шакллантириб боради. 5. Истеъмолчилар томонидан энергия самарадор қурилмалар сотиб олиниб ўрнатилганидан сўнг, ушбу қурилмаларни сотиб олишга ҳамда тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплашга кетган харажатларини бир қисмини Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириш қуйидагича амалга оширилади: а) жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялар, қуёш сув иситкичлари, шунингдек, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ: қуёш фотоэлектрик станциялари учун - 3 миллион сўмдан; қуёш сув иситкичлар учун - 1,5 миллион сўмдан; газ-горелкали қурилмалар учун - 200 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда компенсациялар тақдим этиш; б) жисмоний ва юридик шахсларга қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонлар, шунингдек, энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилишга тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплашга қуйидаги компенсацияларни тақдим этиш: жисмоний шахсларга - 500 миллион сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 8 фоизли пунктдан кўп бўлмаган миқдорда; юридик шахсларга - 5 миллиард сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 5 фоизли пунктдан кўп бўлмаган миқдорда; в) энергия самарадор, энергия тежовчи технологиялар ва ускуналарга, шунингдек, уларни синаш методларига нисбатан талабларни ўрнатадиган халқаро стандартларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ишларига, ҳалқаро молия институтлари ва донор мамлакатлар томонидан тақдим этиладиган молиявий ва техник кўмак, шу жумладан, грант ва кредит маблағлари доирасида амалга оширилади. Бунда жисмоний шахсларга ўз маблағлари ҳисобидан сотиб олган ва тижорат банкларининг кредитлари бўйича харид қилинган энергия самарадор қурилмалари фоиз харажатларини бир қисмини бюджет ҳисобидан қоплаб беришда, уларнинг ҳоҳишига кўра танланган йўналишнинг фақат битта тури ўз маблағлари ҳисобидан ёки тижорат банкларининг кредит фоиз харажатлари бўйича маблағлар ажратилади. 2-боб. Энергия самарадор қурилмаларни сотиб олиб уларни ўрнатишга кетадиган сарф-харажатларни бир қисмини қоплаш бўйича Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ҳудудлар рўйхатини шакллантириш 6. Энергия самарадор қурилмалари ўрнатилганидан сўнг, якунланган ишларни қабул қилиш бўйича далолатномани расмийлаштирувчи ишчи гуруҳ қуйидаги таркибда шаҳар (туман) ҳокимининг тегишли қарори билан тузилади: туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари - ишчи гуруҳ раиси; туман (шаҳар) молия бўлим мудири - ишчи гуруҳ аъзоси; тегишли тижорат банк раҳбари - ишчи гуруҳ аъзоси; туман (шаҳар) ҳудудгазтаъминот филиали бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими (устаси) - ишчи гуруҳ аъзоси; туман (шаҳар) электр таъминоти корхонаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими (устаси) - ишчи гуруҳ аъзоси. Зарур ҳолларда ишчи гуруҳ раиси талабига кўра, бошқа экспертлар жалб этилиши мумкин 7. Истеъмолчилар мазкур низомнинг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган ариза билан улар томонидан энергия самарадор қурилмаларни сотиб олишга сарфланган сарф-харажатларни бир қисмини қоплаш мақсадида давлат хизматлари марказларига (кейинги ўринларда Марказлар деб юритилади) ёки давлат хизматларидан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали “ЯИДХП” (кейинги ўринларда Ягона портал) орқали туман (шаҳар) хокимликларига мурожаат қилади. Истеъмолчилар аризаларига қуйидаги тегишли техник ва бошқа ҳужжатларни нусхаларини ва маълумотларини илова қиладилар: энергия самарадор қурилмаларини сертификатлари ва паспортларини; энергия самарадор қурилмаларни сотиб олиш ва ўрнатиш бўйича тижорат банки билан тузилган кредит шартномаси ҳамда кредит ажратилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни; энергия самарадор қурилмаларни ва қисмларини харид қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни (ижрочи билан тузилган шартномаларни) ва ўрнатилганлиги тўғрисида тегишли қурилиш ва синов-созлаш ишларига оид техник ҳужжатларни; истеъмолчининг паспортини. шахсий пластик карточкаси (банк ҳисоб рақами, амал қилиш муддати ой, йил) рақами. 8. Марказлар ёки Ягона портал орқали ижрочилар томонидан сотиб олиниб ўрнатилган энергия самарадор қурилмаларга тегишли компенсацияларни тўлаб бериш тўғрисидаги мурожаатни туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади. Ишчи гуруҳ мурожаат келиб тушгандан сўнг 1 ҳафта мобайнида ушбу низомнинг 7-бандида кўрсатиб ўтилган тегишли (техник) ҳужжатларни кўриб чиқади ва истеъмолчилар томонидан ўрнатилган энергия самарадор қурилмаларнинг ҳолатини ўрганиш бўйича жойларга чиқади. Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ниҳоясига етганидан сўнг қелишилган ҳолда, энергия самарадор қурилмаларини ёнғин техника хавфсизлиги ва шаҳарсозлик нормалари қоидаларига мувофиқ бўлгандан сўнг Истеъмолчи томонидан сотиб олиниб ўрнатилган энергия самарадор қурилмаларни сотиб олишга сарфланган харажатларни бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қопланиши бўйича далолатномаси 2-иловага мувофиқ шаклда тасдиқланади. Ўрнатилган энергия самарадор қурилмаларни сотиб олишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қопланиши бўйича далалотнома ишчи гурух томонидан расмийлаштирилади. 9. Ишчи гуруҳ бир ҳафта муддат ичида Марказлар ёки Ягона портал орқали туман (шаҳар) ҳокимлиги номидан туман (шаҳар) молия бўлимига истеъмолчининг паспорти ва (агар мавжуд бўлса) пластик карточкасининг ҳисоб рақамини (ёки банк ҳисоб рақамини) тақдим этади. 10. Тақдим этилган ҳужжатлар тўпламида энергия самарадор қурилмаларини мазкур Низомнинг 7-бандда кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ҳамда қурилиш созлаш ишлари ёнғин техника хавфсизлиги қоидаларига ва шаҳарсозлик нормалари қоидаларига мувофиқ амалга оширилмаган бўлса, ўрнатилган энергия самарадор қурилмаларни сотиб олишга сарфланган харажатларни бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қопланишини рад этиш далолатномаси 3-иловага мувофиқ Марказлар ёки Ягона портал орқали истеъмолчиларга юборади ва тегишли далалотномалар тасдиқланади. Истеъмолчилар Марказлар ёки Ягона портал орқали ишчи гурухдан ўрнатилган энергия самарадор қурилмаларни сотиб олишга сарфланган харажатларни бир қисмини Давлат бюджетидан қоплашни рад этиш далолатнома-сида кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этганларидан сўнг, такроран ишчи гурухга ушбу низомда белгилаб ўтилган тартиб асосида мурожаат қилишлари мумкин. 11. Ишчи гуруҳ туман (шаҳар) хокимлиги номидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда мазкур низомнинг 3-бандига мувофиқ шакллантирилган тегишли ҳудудлар кесимидаги рўйхатга йил давомида ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Энергетика вазирлигига таклиф бериши мумкин. 3-боб. Истеъмолчилар томонидан ўрнатилган энергия самарадор қурилмаларни сотиб олиш ҳамда тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби 12. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган тартиб асосида Молия вазирлиги томонидан ажратиладиган маблағлар ҳар йили 1 ноябрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармаларига берилади. 13. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар йили тасдиқланадиган параметрларда истеъмолчилар томонидан сотиб олиниши режалаштирилган электр қурилмаларга сарфланадиган маблағни бир қисмини Давлат бюджетидан ажратиш тартиби мазкур низомнинг 4-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади. 14. Истеъмолчи томонидан ўрнатилган энергия самарадор қурилмаларни сотиб олишга сарфланган харажатларни бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириш тартиби мазкур низомнинг 5-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади 15. Туман (шаҳар) ҳокимлиги номидан расмий равишда Марказлар ёки Ягона портал орқали тақдим этилган талабнома асосида туман (шаҳар) молия бўлимлари 1 ой давомида истеъмолчиларни шахсий пластик карточкасига ёки унинг банкдаги ҳисоб рақамига (юридик шахслар учун) энергия самарадор қурилмаларни сотиб олиш бўйича тижорат банкларининг кредитлари фоиз харажатларини ўтказиб беради. 16. Молия йил якуни бўйича ушбу ўтказиб берилган бюджет маблағларининг фойдаланилмай қолган қисми тегишли бюджетларга қайтарилади. 17. Истеъмолчилар энергия самарадор қурилмаларни ўрнатганларидан сўнг, уларга ушбу низомнинг 5-бандида белгиланган тартибда бюджетдан тегишли маблағ ажратилади ва ушбу ажратилган маблағни истеъмолчиларга тижорат банклари орқали етказилиш даврида тижорат банклари ҳисоб рақамига келиб тушган субсидия маблағларига истеъмолчиларнинг кредитор қарзларини қоплаш учун инкассо топшириқномалари қўйилмайди. 4-боб. Якунловчи қоидалар 18. Энергия самарадор қурилмаларни ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар ҳамда тегишли кредит фоизларининг бир қисмини қоплаш бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан доимий назорат амалга оширилади. 19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.  Энергия самарадор қурилмаларини сотиб олишга сарфланган харажатларни бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тўғрисидаги Низомга 1- ИЛОВА АРИЗА 1.Ўрнатилган энергия самарадор қурилмаси номи 2.Ўрнатилган энергия самарадор қурилмасининг тури 3. Ўрнатилган энергия самарадор қурилмасининг қуввати 4. Ўрнатилган энергия самарадор қурилманинг кафолат муддати ой йил 5. Энергия самарадор қурилмани ўрнатган ташкилот ____________________ 6. Энергия самарадор қурилмаси ўрнатилган вақт ой йил 7. Ушбу маълумотларга қуйидагилар илова қилинади: 1. варақ 2. варақ 3. варақ 4. варақ 5. варақ .. … 8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20__й. ___________даги __-сонли “Қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситгичларини ҳамда энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонларни сотиб олиш, шунингдек қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилиш харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Молиялаштириш механизмини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низом талаблари доирасида тегишли ишлар амалга оширилганидан сўнг. Ишчи гурух тегишли ўрганишларни амалга ошириб “Истеъмолчи томонидан ўрнатилган энергия самарадор қурилмаларни сотиб олишга сарфланган харажатларни бир қисмини давлат бюджетидан олиш” Далолатномасини расмийлаштириганидан сўнг туман (шаҳар) молия бўлими томонидан ажратиладиган маблағни Пластик карточкамга (ёки банкдаги ҳисоб рақамимга (юридик шахслар энергия самарадор қурилмаларни сотиб олиш бўйича тижорат (пластикни ҳисоб рақами) Банкларининг кредитлари фоиз харажатларини қоплашим учун ўтказиб берилишини сўрайман. (ИНН) 9. Мен______________________ ёки ________________ (фуқаро, фамилияси исми отасини исми) (ташкилот номи) ________________________________________________________________ барча тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман (имзо) Энергия самарадор қурилмаларини сотиб олишга сарфланган харажатларни бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тўғрисидаги Низомга 2- ИЛОВА Истеъмолчи томонидан ўрнатилган энергия самарадор қурилмаларни сотиб олишга сарфланган харажатларни бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қопланиши бўйича ДАЛОЛАТНОМА «___»__________ 20__ й.даги ____-сон Мазкур далолатнома ишчи гуруҳ раиси _________________________________________________томонидан қуйидаги ишчи гуруҳ (лавозими, Ф.И.Ш.) аъзолари_____________________________________________________________________________________ (иш жойи ва лавозими, Ф.И.Ш.) Энергия самарадор қурилмасини ўрнатган ташкилот _______________________________________________ (ташкилот номи) қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилоти вакили ________________________________________ (Ф.И.Ш.) иштирокида энергия самарадор қурилмаларни ўрнатилганлиги тўғрисида тузилди. Объектнинг номи______________________________________________________________________________ Манзили_____________________________________________________________________________________ Энергия самарадор қурилмаси _____ йил ______________ томонидан ишлаб чиқлган кафолат муддати ____йил (ишлаб чиқарувчи номи) Техник кўрсаткичи (ишлаб чиқариш қуввати) _______; Энергия самарадор қурилмасини ўрнатилган қуввати __________; Ушбу билан, истеъмолчининг энергия самарадор қурилмасини Ишчи гурух ҳайъати томонидан кўриб чиқилганлиги ва қурилиш созлаш ишлари_____________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ равишда амалга ошгирилганлигини маълум қилади. Ишчи гурух аъзоларининг имзолари Молия бўлим мудири __________________ ____________________ (имзо) (сана) туман (шаҳар) электр таъминоти корхонаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими (устаси) _________________ _____________________ (имзо) (сана) туман (шаҳар) ҳудудгазтаъминот филиали бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими (устаси) _________________ ______________________ (имзо) (сана) Энергия самарадор қурилмаларини сотиб олишга сарфланган харажатларни бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тўғрисидаги Низомга 3- ИЛОВА Истеъмолчи томонидан ўрнатилган энергия самарадор қурилмаларни сотиб олишга сарфланган харажатларни бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қопланишини рад этиш ДАЛОЛАТНОМАСИ «___»__________ 20__ й.даги ____-сон Мазкур далолатнома ишчи гуруҳ раиси _________________________________________________томонидан қуйидаги ишчи гуруҳ (лавозими, Ф.И.Ш.) аъзолари_____________________________________________________________________________________ (иш жойи ва лавозими, Ф.И.Ш.) Энергия самарадор қурилмасини ўрнатган ташкилот _______________________________________________ (ташкилот номи) қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилоти вакили ________________________________________ (Ф.И.Ш.) иштирокида энергия самарадор қурилмаларни ўрнатилганлиги тўғрисида тузилди. Объектнинг номи______________________________________________________________________________ Манзили_____________________________________________________________________________________ Энергия самарадор қурилмаси _____ йил ______________ томонидан ишлаб чиқлган кафолат муддати ____йил; (ишлаб чиқарувчи номи) Техник кўрсаткичи (ишлаб чиқариш қуввати) _______; Энергия самарадор қурилмасини ўрнатилган қуввати __________; Ушбу билан, истеъмолчининг энергия самарадор қурилмасини Ишчи гурух ҳайъати томонидан кўриб чиқилганлиги ва қурилиш созлаш ишлари_____________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________зид равишда амалга ошгирилганлигини маълум қилади. Ишчи гурух аъзоларининг имзолари Молия бўлим мудири __________________ ____________________ (имзо) (сана) туман (шаҳар) электр таъминоти корхонаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими (устаси) _________________ _____________________ (имзо) (сана) туман (шаҳар) ҳудудгазтаъминот филиали бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими (устаси) _________________ ______________________ (имзо) (сана)   Энергия самарадор қурилмаларини сотиб олишга сарфланган харажатларни бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тўғрисидаги Низомга 4- ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар йили тасдиқланадиган параметрларда истеъмолчилар томонидан сотиб олиниши режалаштирилган энергия самарадор қурилмаларга сарфланадиган маблағни бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиш бўйича СХЕМА Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар Энергетика вазирлиги билан биргаликда Келгуси йилда истеъмолчилар томонидан замонавий қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситгичлари, шунингдек, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни ўрнатилиши бўйича режавий ҳисоб-китоблар асосидаги тегишли ҳудудлар кесимидаги рўйхатни шакиллантириб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилиб боради. ҳар йили 15 майга қадар 2-босқич Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси йилда истеъмолчилар томонидан энергия самарадор қурилмаларни ўрнатилиши бўйича режавий ҳисоб-китоблар асосидаги тегишли ҳудудлар кесимидаги рўйхатни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиб боради ҳар йили 15 августга қадар 3-босқич Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Келгуси йилда энергия самарадор қурилмаларини истеъмолчилар томонидан ўрнатилиши режалаштирилган тегишли ҳудудлар кесимидаги рўйхатни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кесимида тасдиқлайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Энергетика вазирлигига, Марказий банкка хамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ижро учун юборади. календар йилининг 1 октябрга қадар 4-босқич Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Келгуси йил бюджет кўрсаткичларини шакллантиришда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган энергия самарадор қурилмаларни ва уларни турларини жорий этиш кўрсаткчиларига асосан тегишли параметрларига ўзгартиришлар киритганидан сўнг ҳудудлар кесимида ажратилиши белгилаб ўтилган маблағларни қоплаш учун субсидия ажратишни кўзда тутади ва Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармаларига ажратади. календар йилининг 1 ноябрга қадар 5-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари Келгуси йил учун Молия вазирлиги томонидан ажратиб берилган маблағларни тегишли шаҳар (туман) Молия бўлимларига ажратади. календар йилининг 10 ноябрга қадар 6-босқич Шаҳар (туман) Молия бўлимларига Келгуси йилда шаҳар (туман) ҳокимлиги номидан расмий равишда Марказлар ёки Ягона портал орқали тақдим этилган талабномалар асосида истеъмолчиларни шахсий пластик карточкасига ёки унинг истагига кўра банкдаги ҳисоб рақамига (юридик шахслар учун) энергия самарадор қурилмаларни сотиб олиш бўйича тижорат банкларининг кредитлари фоиз харажатларини ўтказиб бериш ишларини амалга ошириб боради. 1 ой мобайнида Энергия самарадор қурилмаларини сотиб олишга сарфланган харажатларни бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тўғрисидаги Низомга 5- ИЛОВА Истеъмолчи томонидан ўрнатилган энергия самарадор қурилмаларни сотиб олишга сарфланган харажатларни бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириш тартиби бўйича СХЕМА Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажаришмуддатлари 1-босқич Истеъмолчи Энергия самарадор қурилмаларни ўрнатганлиги тўғрисидаги тегишли техник хужатларни илова қилган ҳолда мурожаатни Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиши ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиб мўрожаатни юбориши мумкун. Хоҳишига кўра 2-босқич Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП Мурожаатни туман (шаҳар) хокимиятига юборади. 1 соат мобайнида 3-босқич Ишчи гурух Тегишли техник ҳужжатлар билан танишиб чиқиб истеъмолчи томонидан ўрнатилган энергия самарадор қурилмаларини ҳолатини кўриш учун жойларга чиқади 1 хафта мобайнида 4-босқич Ишчи гурух раиси Истеъмолчи томонидан ўрнатилган энергия самарадор қурилмаларни сотиб олишга сарфланган харажатларни бир қисмини давлат бюджетидан олиш ишларига расмилаштирилган далолатнома асосида шаҳар (туман) хокимлиги номидан расмий равишда шаҳар (туман) Молия бўлимларига тегишли маблағни ажратиш бўйича талабнома киритади. 1 хафта мобайнида 5-босқич Туман (шаҳар) молия бўлимлари Туман (шаҳар) молия бўлимлари энергия самарадор қурилмаларини ўрнатган истеъмолчини номига расмийлаштирилган пластик карточкасига ёки энергия самарадор қурилмаларни сотиб олишга ажратилган тижорат банкининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплашга ўтказиб беради 1 ой мобайнида

Общие предложения: 6

552