ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12934 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 27/01/2020 11/02/2020 0
Приказ или постановление ведомств
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-12934

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БанДЛИК ВА МЕ
ҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси
маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби
тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сон «2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида»ги ва 2019 йил 11 декабрдаги ПҚ-4549-сон “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги 19-2019-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3163, 2019 йил 31 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.05.2019 й., 10/19/3163/3221-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Вазир                                                                                               Н. Хусанов

 

 

Тошкент ш.,

2020 йил ___ __________,

______-сон

 

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил ___ _________даги _________-сон буйруғига
ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 2-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги бирлашмалари устав фондига (жамғармасига) улуш сифатида киритиш учун — ҳар бир аъзога (оилага) базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баробари миқдорида тўлаш”;

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

2. қуйидаги мазмундаги 6-боб билан тўлдирилсин:

6-боб. Кам таъминланган оилаларга ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги бирлашмалари устав фондига (жамғармасига) улуш сифатида киритиш учун субсидия ажратиш

41. Кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги бирлашмаси (бундан кейин матнда бирлашма деб юритилади) раиси бирлашмага ихтиёрий аъзоларни қабул қилиш ва бирлашма устав фондига (жамғармасига) улуш сифатида киритиш учун — ҳар бир аъзога субсидия олиш учун ҳудуддаги АБКМга ёзма равишда мурожаат қилади.

Мурожаатда бирлашмага ажратилган ер майдони, аъзолар рўйхати (кўпи билан 50 нафар), бирлашма аъзолари учун ажратилиши режалаштирилган ер майдони ҳамда бирлашманинг субсидия тўлаб берилиши керак бўлган ҳисоб рақами кўрсатилиши керак, шунингдек аъзоларининг ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси илова қилиниши шарт.

42. АБКМнинг масъул ходими бирлашманинг мурожаатини 10 иш куни ичида ўрганиб чиқади. Масъул ходим ҳужжатларни ўрганиб чиқишда мазкур Низомнинг 41-бандида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ кўрсатилганлигига, бирлашманинг аъзолари кам таъминланган оила аъзоси эканлигига ҳамда уларнинг бандлик ҳолатига эътибор қаратиши лозим.

43. АБКМ масъул ходими бирлашма тақдим этган ҳужжатларни ҳақиқий деб топганда, ўрганиш натижалари бўйича бирлашма аъзоларига субсидия ажратиш учун АБКМ раҳбарига таклиф киритади.

Бунда, АБКМ раҳбари бирлашма аъзоларининг устав фондидаги улушини шакллантириш учун субсидия ажратишга розилик билдиради ва субсидия ажратиш тўғрисидаги буйруқ расмийлаштирилади. Буйруқда субсидия олувчилар Ф.И.Ш., субсидия миқдори ва уни тўлаб бериш муддати кўрсатилиши зарур.

44. АБКМнинг масъул ходими бирлашма тақдим этган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ёки унда барча зарур маълумотлар кўрсатилмаганда ёхуд ўрганиш натижаси бўйича бирлашманинг мурожаатида кўрсатилган аъзолар муносиб эмас деб топилган ҳолатларда субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида бирлашмага рад этишнинг сабаблари асослантирилган ҳолда хат юборади.

45. АБКМ раҳбарининг субсидия ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан бирлашмага аъзо бўлган ҳар бир фуқаронинг бирлашма устав фондидаги улуши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида субсидия ажратилади ва бирлашма “пай жамғармаси” ҳисоб рақамига тўлаб берилади ҳамда бирлашма раиси ва аъзолари хабардор қилинади.

46. Бирлашма субсидия ажратилган кундан бошлаб 7 кун муддат ичида давлат хизматлари марказида рўйхатга олинган аъзоларнинг улуши кўрсатилган таъсис ҳужжатини ҳамда аъзоларнинг мулкий пайи тўғрисидаги гувоҳнома нусхаларини АБКМга тақдим этади.

47. Бирлашма томонидан таъсис ҳужжатлари ва гувоҳномалар нусхаси 7 кун муддат ичида АБКМга тақдим этилмаган ҳолларда АБКМ томонидан фуқаролар учун тўлаб берилган субсидияни қайтариш чоралари кўрилади.”

 

3. олтинчи – еттинчи боблар тегишинча еттинчи – саккизинчи боблар деб ҳисоблансин.

Общие предложения

378