ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12912 Государственный комитет Республики Узбекистан по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру 27/01/2020 11/02/2020 0
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ижарага олинган яйловларни иккаламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида
ID-12912

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

 ҚАРОРИ

 

 Ижарага олинган яйловларни иккаламчи ижарага бериш
   тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида 

 

Чорва озука базасини мустахкамлаш мақсадида яйловлардан самарали фойдаланиш яроқсиз ҳолга келган яйловларни маданийлаштириш ва уларга мос озуқа уруғларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 

1. Ижарага олинган яйловларни учинчи шахсга иккаламчи ижарага беришга рухсат берилсин. 

2. Ижарага олинган яйловларни иккаламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низоми иловага мувофиқ тасдиқлансин.  

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари жойларда ушбу қарор талабларига сўзсиз риоя этилиши устидан назоратни таъминласинлар.

4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Инновацияни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 июнга қадар яйловларни иккаламчи ижарага бериш тизимини жорий этувчи “Яйловлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар қиритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.  

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

           Бош вазири                                                                  А. Арипов

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
           2020 йил _______________ даги
                      _________- сон қарорига

1-илова

 

  Ижарага олинган яйловларни иккаламчи ижарага
     бериш тартиби тўғрисида Низом

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом ижарага олинган яйловларни учинчи шахсларга иккиламчи ижарага бериш тартибини белгилайди. 

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ижара – ер участкасига ижара шартномаси шартларида муддатли, ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланишдан иборатдир.

ижарага берувчи – яйлов ер участкасини ижара шартномаси шартларида муддатли, ҳақ эвазига берувчи юридик шахс; 

ижарачи – яйлов ер участкасини ижара шартномаси шартларида муддатли, хақ эвазига ижарага олувчи юридик  шахс;

иккаламчи ижара – ер участкасини ижара шартномаси шартларида муддатли, ҳақ эвазига учинчи шахсга ижарага бериш; 

иккаламчи ижарага олувчи шахс – яйлов ер участкасини ижара шартномаси шартларида муддатли, хақ эвазига ижарага олувчи юридик ёки жисмоний шахс (учинчи шахс);

яйловлар – чорва озуқасига мулжаланган табиий усимликлар қопланган қишлоқ хўжалиги ер майдонлари.

3. Ижарачи томонидан ўз кучи билан яйловлардан доимий тарзда сифатли фойдаланиш сақлаш ва табиий ўсимликларни яхшилаш имконият бўлмаган холда иккаламчи ижарага беради. 

4. Ижарачи томонидан яйловларни иккаламчи ижарага берилганда унинг белгиланган мақсади ўзгартирилмайди.

 

2 боб. Ижарадаги яйловларни иккаламчи ижарага бериш тартиби

 

5. Ижарачи ва иккаламчи ижарага олувчи шахс (учинчи шахс) ўртасида тузилган иккаламчи ижара шартномаси асосида ижарадаги яйловларни иккаламчи ижарага ушбу Низомни 1-иловасига мувофиқ белгиланган шаклда яйловларни иккаламчи ижарага бериш намунавий шартномаси асосида берилади.  

6. Иккаламчи ижара шартномаси муддати ижара берувчи ва ижарачи ўртасида тузилган ижара шартномаси муддатидан ошмаслиги керак. 

7. Яйловларни иккаламчи ижара бериш шартномаси тузишда ижарачини  хуқуқ ва мажбуриятлари ҳам иккаламчи ижарага олувчи шахсга ўтади.  

8. Ижарачи ёзма равишда шартнома асосида ижарада фойдаланган яйловларга бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлар иккаламчи ижарага олувчи шахсга ўтади.

Ижарачи томонидан иккаламчи ижарага олиш бўйича тушган сўровига асосан ижарага берувчи 3 иш куни ичида узининг ёзма равишда розилик ёки норозилик хатини юборади.

Ижарачи ижарага берувчининг норозилик хати бўйича даво билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.  

Агар ижара шартномасида иккаламчи ижарага бериш кузда тутилган бўлса ижарага берувчини розилигисиз иккаламчи ижара шартномаси тузилиши мумкин. 

9. Иккаламчи ижара шартномаси тузилгандан сўнг ижарага олучи 3 иш куни ичида яйлов ер участкаларига бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларни учинчи шахсга иккаламчи ижарага олувчи шахсга топшириш тўғрисида ижарачини ёзма равишда огохлантирилади.   

10. Иккаламчи ижара шартномаси тузилгандан сўнг ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт, бунда давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича барча сарф харажатлар ижарачи зиммасига юклатилади.

Иккаламчи ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг кўчга киради.

11. Ижара хақи иккаламчи ижара шартнома муддати давомида келишув асосида белгиланади ва шартномада кўрсатилади.

12. Яйловларни иккаламчи ижарага бериш, топшириш қабул қилиш далолатномаси асосида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади. 

Топшириш қабул қилиш далолатномаси ер участкаси жойлашган жоида тузилади, бунда ер участкасининг ташқи чегаралари ва қушни ердан фойдаланувчилар кўрсатилади. 

 

 

3-боб. Якуний қоидалар

 

13. Ижара шартномаси муддатидан олдин тугатилганда иккаламчи ижара шартномаси ваколати тугайди.  

14. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

 

 

Ер участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисида Низомга 1-илова

 

 

Яйлов ер участкаси иккаламчи ижарасининг

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАСИ

 

_________________________________

               (шартнома тузилган жой)

№ ________

«___» __________ 20___ й.

 

Ер участкасининг эгаси ______________________________, бундан буён “Ижарага берувчи” деб аталади,                                               (Ф.И.Ш.)

Бир тарафдан, ҳамда  _______________________________________

                                           (жисмоний шахс Ф.И.Ш / юридик шахс номи)

орқали ___________________________, бундан буён “Иккаламчи ижарага олувчи” деб аталади,
             (
юридик шахс вакилининг Ф.И.Ш.)

бошқа тарафдан,

20 __ йил _____________ даги ____-сон қарор асосида ушбу Шартномани қуйидагилар тўғрисида тузишди:

 

  1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

 

1.1. Ижарага берувчи 20 __ йил “___” __________дан ________ йил муддатга ________________________________________________________________________

                            (ер участкаси жойлашувининг манзили ва қисқача тахминий таърифи)

_____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________да жойлашган ____________гектар яйлов ер участкасини вақтинча иккаламчи ижарага топширади, Иккаламчи ижарага олувчи эса қабул қилиб олади.

 

Ер участкасининг чегаралари мазкур Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган илова қилинаётган харитада кўрсатилган.

    1. Юқоридаги ер участкаси Ижарачига  20___ йил «___»______________ги №_____-сонли ижара шартномасига асосан ижара ҳуқуқи билан тегишли  

Мазкур шартнома ёзма равишда ижарага берувчини розилиги билан тузилади.  

1.3.   Ер участкасини фойдаланиш мақсади ________________________________________

1.4. Мазкур шартнома тузилган кунда ер участкасида қуйидагилар мавжуд ________________________________________

 

 

2 . ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

2.1. Ижарачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Иккаламчи ижарага олувчига мазкур шартнома имзоланган кундан бошлаб ______кунда ер участкасини фойдаланишга бериш. Икки нусхада тузилган (хар бир томонган бир нусхадан) Ер участкасини топшириш қабул қилиш далолатномаси имзолангандан сўнг ер участкасини иккаламчи ижарага бериш учун асос хисобланади;

 Ижарачини ижарага берувчи олдидаги ер участкасини ижара шартномасидаги  барча мажбуриятлари тўҳрисижа Иккаламчи ижарага олувчини огохлантириш;

Иккаламчи ижарага олувчини учинчи шахсни иккаламчи ижарага топширувчи мулкларга бўлган хуқуқлари тўғрисида огохлантириш;

Иккаламчи ижарага олувчини хўжалик фаолиятига аралашмаслик, қонун билан белгиланган холатлар бундан мустасно;

Ушбу шартномани рўйхатдан ўтказиш;

Шартнома муддати тугагандан сўнг  ер участкасини қабул қилиб олиш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.

2.2. Ижарачини мажбуриятлари:

Ушбу шартнома ва ижара шартномасида белгиланган мақсадлар учун ер участкасида фойдаланашини назоратини олиб бориш;

мазкур шартномага асосан  ижара хақини олиш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эгадир.

2.3. Иккаламчи ижарага олувчини мавбурияти:

ер участкасининг ихтисослашувини мазкур Шартноманинг  1.2-бандига мувофиқ сақлаш;

ердан унинг белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона фойдаланиш, унда жойлашган мулкларини  ёмонлашувига йўл қўймаслик;

ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш;

Мазкур шартнома бекор бўлгандан кейин ______кунда ер участкасини ва унда жойлашган мулкларни топшириш.  Икки нусхада тузилган (хар бир томондан бир нусхадан) ер участкасини топшириш қабул қилиш далолатномаси имзолангандан сўнг ер участкасини топшириш учун асос хисобланади;

 ушбу шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш учун кумаклашиш;

 қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эгадир.

2.4. Иккаламчи ижарага олувчини ҳуқуқлари:

Мазкур шартнома талаблари бўйича ер участкаси топшириш ва қабул қилиш талаб қилиш;

 қонунда белгиланган тартибда хўжалик юритиш ишларига иарачи томонидан аралашмаслигини талаб этиш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.

3. Ижара ҳақини тўлаш тартиби

3.1. Ушбу шартномага асосан иккаламчи ижарага берилган ер участкасига иккаламчи ижарага олувчи ______________ Ижарачига ижара хақини ______________ сўм тулайди.

3.2. Ушбу шартномага асосан ер участкасини ижара хақи иккаламчи ижарага олувчи томонидан ижарачини хисоб рақамига ҳар ойнинг хисобот кунига қуйидаги миқдорда ўтказилади.

3.3. Ушбу шартномага асосан Ер учсткаси ижара хақи бир йилга бир маротаба ўзгартириш мумкин.  

4. Томонларни масъулияти

4.1. Ушбу шартномага асосан  Иккаламчи ижарага олувчига Ижарачи томонидан ўз муддатида ер участкасини тақдим этмаган тақдирда хар бир кунига унга   _______ сўмда жарима тўлайдиза каждый день просрочки.

4.2. Агар ушбу шартномада кўрсатилган муддатда Иккаламчи ижарага олувчи Ижарачига ўз муддатида ер участкасини қайтармаган тақдирда хар бир кунига унга   _______ сўмда жарима тўлайди 

4.3. Агар ушбу шартномада кўрсатилган муддатда Иккаламчи ижарага олувчи Ижарачига ўз муддатида ер участкасини ижара хақини тўламаган тақдирда  ижара хақининг хар бир кунига унга   _______% сўмда пени тўлайди.

4.4. Ушбу шартномадаги мажбуриятрларни бажармаган томонлар қонунда белгиланган тартибда жавоб берадилар. 

5. ШАРТНОМАГА АМАЛ қилиш муддати ва  бекор қилиш шартлари.

5.1. Ушбу шартнома _______ ойга тузилади, лекин ижара шартномасини муддатидан ошмаслиги керак.  

5.2. Мазкур шартнома давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг кучга киради.   

5.3. Мазкур шартномани қонун талабларига риоя қилган холда суд қарорига асосан (ёки бир томонлама) муддатидан олдин тугатиш мумкин.  .

5.4. Агар ер участкасини ижара шартномаси муддатидан олдин тугатилса, ушбу шартноманиўз кучини йўқотади. 

6. ФОРС-МАЖОР

6.1. Мазкур шартномага асосан томонлар бир бирини олдида унинг ирода ва истагидан ташқари лозим бўлган шартлар ходиса бўлганда тақдирда мажбуриятни бажармаса жавобгар эмас Бўлар табиий фожиалар, сув тошқини, зилзилар, ёнғин ҳамда тусқинлик қиладиган давлат органини ва маҳаллий давлат органларини далолатномалари.

6.2. Мазкур шартномани 6.1 банди асосида кўрсатилган шартлар бўйича бажаралмасилиги тўғрисида иккинчи томонди белгиланган тартибда ўз муддатида огохлантиради. 

7. Бошқа талаблар

7.1. Мазкур Шартномада кўрсатилмаган бошқа талаблар бўйича қонун билан белгиланган лалаблардан фойдаланади.

7.2. Мазкур Шартномадан келиб чиқадиган низоларни музокалар йўли билан хал этилади. Музокаралар йўли билан хал этилмаган тақдирда суд органаларига мурожаат этилади.   

7.3. Мазкур шартнома икки нусхада тузилган хар бир томонга бир нусхадан. 

8. Томонларнинг юридик манзиллари ва банк риквизитлари

 

Ижарага берувчи

 

Иккаламчи ижарага олувчи

Юридик манзили: ________________

___________________________________

Почта манзили: ____________________

___________________________________

Телефон/факс: _____________________

ИНН: ______________________

Хисоб рақами:

 _________________________________

Банк: _____________________________

Вакиллик хисобварағи:

 __________________________________

МЎ: ________________________

Имзо: __________________________

 

Юридик манзили: ________________

___________________________________

Почта манзили: ____________________

___________________________________

Телефон/факс: _____________________

ИНН: ______________________

Хисоб рақами:

 _________________________________

Банк: _____________________________

Вакиллик хисобварағи:

 __________________________________

МЎ: ________________________

Имзо: __________________________

 

Ижарага олинган яйловларни

иккаламчи ижарага бериш тартиби

тўғрисида Низомга 2-илова

 

 

Яйлов ер участкаларини  иккаламчи ижарага бериш

СХЕМАСИ

 

 

босқичлар

 

Масъуллар

 

Тадбирлар

 

муддатлар

 

 

 

 

 

 

 

1 босқич

 

Ижарага олувчи

 

Ижарачига яйлов ер участкасини иккаламчи ижарага бериш тўғрисида мурожаат юборади.Агар ижара шартномасида иккаламчи ижарага бериш кўрсатилган бўлса, иккаламчи ижара тузиш учун ижарага берувчини розилик керак эмас.

 

 

Мурожаат қилинганда

 

 

 

 

 

 

 

2 босқич

 

Ижарачи

 

Яйлов ер участкасини иккаламчи ижарага бериш ҳақида ёзма равишда розилигини билдиради.  .

 

Уч кун ичида

 

 

 

 

 

 

 

3 босқич

 

Ижарага олувчи

 

Яйлов ер участкасини иккаламчи ижарага бериш бўйича иккаламчи ижарага олувчи билан шартнома тузади ва бу тўғрисида ижарага берувчини огохлантиради.   

“Ермулккадастр” давлат корхонасининг туман (шаҳар)филиали орқали иккаламчи ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказади.  

 

Уч кун ичида.

 

Шартнома имзоланган кундан бошлаб бир ой ичида

 

 

4 босқич

 

Ижарачи иккаламчи ижара олувчи  билан биргаликда 

 

Иккаламчи ижара шартномасига асосан топшириш қабул қилиш далолатномаси тузади. 

 

Шартнома имзолаган кундан бошлаб 3 кун ичида. 

 

 

               

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Общие предложения

251