ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12889 Хокимият города Алмалык 24/01/2020 08/02/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туман ҳудудидаги транспорт воситаларининг 2020 йилда мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва ўтказиш
ID-12889

Қарор лойиҳа

 

ОЛМАЛИҚ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

 

“___”_________2020 йил                                                                      Олмалиқ ш.

  

Шаҳар худудидаги транспорт воситаларини 2019 йилда мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,       1999 й., 9-сон, 215-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон,         17-модда) асосан, шаҳар худудидаги транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказишни таъминлаш мақсадида,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Шаҳар Ички ишлар бўлимининг Автотранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаси шаҳар худудидаги транспорт воситаларини мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин.

2. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши белгилансин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар-бир йилда икки марта (2020 йил 1мардант-30 июнгача ва 1 сентябрдан                      31 октябргача);

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари)-икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари)-бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси-шатакчиси учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлигида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари).

3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта-1 март-30 июнда;

иккинчи марта- 1 сентябрь -31 октябрда ўтказилади.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2020 йил 1 мартдан 30 июнга қадар, жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2020 йил 1 январдан               31 августгача ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22 декабрь 2017 йилдаги “Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сонли қарорига асосан жисмоний шахсларга тегишли енгил транспорт воситаларининг техник ҳолати тадбиркорлик субъектлари томонидан текширилиши белгиланган бўлиб, жисмоний шахсларга тегишли енгил транспорт воситаларининг техник ҳолати Олмалиқ шаҳридаги “IDEAL-MEGA-TRANS” МЧЖ (собиқ Дигностика биносида) компьютерлаштирилган махсус программа ёрдамида текширилиб тегишли ҳулоса берилади.

4. Корхона, ташкилот ва муассасалардаги автотранспорт воситаларини 2020 йилги техник кўригидан ўтказиш буйича комиссия таркиби 1-илоага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Корхона, ташкилот ва муассасаларда давлат автотранспорт воситаларини 2020 йилги техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Н. Қуддусов ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти Олмалиқ шаҳар вакилига:

2020 йилни март ойида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари билан ҳамкорликда, юридик шахслар раҳбарларини жалб этган ҳолда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикка тайёрлаш ҳамда уни ўтказиш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширилиши устидан назорат ўрнатсин;

транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида шаҳар Ички ишлар бўлими Автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилинишининг назорати бўлинмаси, мудофаа ишлар бўйича шаҳар бўлими вакиллари ва юридик шахсларнинг мухандис-техник ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузсин;

шаҳар Ички ишлар бўлими Автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилинишининг назорати бўлинмаси билан биргаликда фаолияти тугатилган, мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот ва муассасалар тасарруфида бўлган транспорт воситаларини, тиркамаларни ярим тиркамаларни аниқлаш ҳамда уларни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш чораларини кўрсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 28 февралдаги 294-сон “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 9-сон,              64-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон “Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорлари (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламлари, 2003 й., 21-сон, 204-модда) талабларини ижросини таъминлаш, йўловчиларга самарали транспорт хизмати ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, шаҳардаги барча тижорат асосида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи юридик шахслар тасарруфидаги, ишлаб чикарилган йили 2008 йилгача бўлган автобус ва кичик автобусларнинг мажбурий техник кўриги Олмалиқ шаҳридаги 1-сон Диагностика тармоғида ўтказилиши такшиллаштирилсин.

8. Шаҳар Ички ишлар бўлимининг тегишли хизматлари ходимлари, жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда жисмоний ва юридик шахсларга қарашли бўлган автомототранспорт воситаларини тўлиқ мажбурий техник кўрикдан ўтказилишини таъминласин.

9. Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвалига асосан автобус ва кичик автобусларни мажбурий техник кўрикка тайёрлаш ва тақдим этиш бўйича юридик шахслар раҳбарлари ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилсин.

10. Ўрнатилган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтмаган автобус ва кичик автобуслардан фойдаланиш таъқиқлансин.

11. Мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарлари мажбурий техник кўрик бошланишидан камида 10 кун олдин вилоят Ички ишлар бошқармаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармасининг туманлараро рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмаси”га (ТРИБ) мавжуд транспорт воситалари хақидаги маълумотларни таққослаш учун тақдим этсинлар ва уларга техник кўрик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўловларни ўз вақтида тўлашни таъминлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилсин.

12. “Кафолат”, “Ўзбекинвест” ва “Ўзагросуғурта” Давлат акциядорлик суғурта компаниялари Олмалиқ шаҳар бўлимлари шаҳар Ички ишлар бўлими Йўл харакати ҳавфсизлиги бўлинмаси билан  ҳамкорликда транспорт воситасининг мажбурий суғурта тўловларини қонун хужжатларида белгиланган тартибда ундириш чораларини кўрсин. 

13. “Олмалиқ ҳақиқати” (Д.Рузиева) ва “Алмалыкский рабочий” (Н.Салимова) таҳририятлари ўз газеталари орқали транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан сифатли ўтказиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг асосий гарови эканлигини тарғиб қилиб бориш тавсия этилсин.

14. Олмалиқ шаҳар ҳокимининг 2019 йил 31январдаги “Шаҳар ҳудудидаги транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 113-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

15. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

16. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари  Н.Қуддусов зиммасига юклатилсин. 

 

              Шаҳар ҳокими                                                                У.Раҳмиов

 

            

 

Общие предложения

77