ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12871 Хокимият города Гулистан 24/01/2020 08/02/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Маҳаллий аҳамиятдаги 4К-654А “Гулистон ш.-Боёвут ш” автомобил йўлининг 7-9. (Ўзбекистон шох кўчаси)ни 2019-2020 йилларда реконструкция қилиш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон шох кўчасининг Хондамир ва Саховат кўчалари билан кесишган жойигача бўлган оралиқ қисмида йўл реконструкция ишларини олиб борилиши сабабли барча турдаги автотранспорт воситаларининг ҳаракатини вақтинчалик бир томонлама ҳаракатланиши тўғрисида
ID-12871

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 сентябрдаги “2015-2019 йилларда Гулистон шаҳрининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва ер ости сув сатҳини камайтириш, архитектура-режалаштириш қиёфасини тубдан яхшилаш билан биргаликда ижтимоий, транспорт ва муҳандислик инфратузилмани ривожлантириш тўғрисида”ги ПҚ-2401-сонли қарорининг тегишли бандларига мувофиқ ҳамда “Сирдарё йўл қурилиш-таъмирлаш” унитар корхонасининг 2020 йил 7 январдаги “Маҳаллий аҳамиятдаги
4К-654А “Гулистон ш.-Боёвут ш” автомобил йўлининг 7-9. (Ўзбекистон шох кўчаси)ни реконструкция қилиниши муносабати билан автотранспорт воситаларининг ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги 5-сонли хатини ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонунининг 4,7-моддалари, “Махаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,25-моддаларига мувофик,                  қарор қиламан:

1. “Сирдарё йўл қурилиш-таъмирлаш” унитар корхонасининг 2020 йил 7 январдаги 5-сонли хати инобатга олинсин.

2. Гулистон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (З.Қаюмов)га, Гулистон шаҳар ИИБ ЙҲХБ (А.Абдуллаев)ларга:

-“Сирдарё йўл қурилиш-таъмирлаш” унитар корхонаси томонидан маҳаллий аҳамиятдаги 4К-654А “Гулистон ш.-Боёвут ш” автомобил йўлининг 7-9. (Ўзбекистон шох кўчаси)ни 2019-2020 йилларда реконструкция қилиш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон шох кўчасининг Хондамир ва Саховат кўчалари билан кесишган жойигача бўлган оралиқ қисмида йўл реконструкция ишларини олиб борилиши сабабли барча турдаги автотранспорт воситаларининг ҳаракатини вақтинчалик бир томонлама яъни;

-шаҳарга кирувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракатини Саховат кўчаси орқали ҳаракатлантирилишида;

-шаҳардан чиқувчи  автотранспорт воситаларининг ҳаракатини Хондамир кўчаси билан кесишган жойидан бошлаб, ҳаракатни Ўзбекистон шох кўчасининг чап томонига йўналтирилиши назоратга олиш ва кўчанинг реконструкция ишлари якунига етгунига қадар автотранспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш вазифаси юклатилсин.

3. “Сирдарё йўл қурилиш-таъмирлаш” унитар корхонаси раҳбарига:

-тегишли ташкилотлар томонидан тасдиқланган ҳаракат хавфсизлиги чизмасига асосан йўл белгиларини ва чорраҳа ҳамда туташмаларда ёритиш тизимини ўрнатиш вазифаси юклатилсин.

4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар хокимининг ўринбосари Ж.Яриев зиммасига юклатилсин.   

    Шаҳар ҳокими                                                                                                                     Т.Дадабаев

 

 

 

Общие предложения

202