ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12821 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 23/01/2020 07/02/2020 2

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-12821

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ–5729-сон “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4199-сон қарори)” қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 6 февралдаги 1-2017, 4-қ/қ, 13-сон қарори (рўйхат рақами 2859, 2017 йил 21 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 8-сон, 122-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазири                                                    И. Маджидов

Тошкент ш.,

2020 йил “____” ____________, _________-сон

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири                                                Н. Хусанов

Тошкент ш.,

2020 йил “____” ____________, _________-сон

Молия вазири                                                                                       Д. Кучкаров

Тошкент ш.,

2020 йил “____” ____________, _________-сон

                                                               Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

                                                                   Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия

                                                                                вазирлигиининг 2019 йил “____”__________даги 

                                                                                 ________, ________, _______ - сон қарорига

                                                                                                                        ИЛОВА

 

Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

 

     1. I-боб қуйидаги мазмундаги 18-позиция билан тўлдирилсин:

 

18.

Бош аудитор

 

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

 

”;

     2. XVI-бобда 3-позиция чиқариб ташлансин.

     3. Илованинг 68-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

     “68. Мазкур меъёрлар ОТМларнинг раҳбар ва педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасаларига ҳам татбиқ этилади.”.

Общие предложения

199