ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12801 Государственный таможенный комитет Республики Узбекистан 23/01/2020 07/02/2020 0
Распоряжение Кабинета Министров
Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойиши
ID-12801

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГФАРМОЙИШИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 сентябрдаги 627-ф сон фармойиши ижроси юзасидан, Давлат божхона қўмитаси томонидан “Бахт” спорт-соғломлаштириш мажмуасида қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қайта қуриш ва капитал таъмирлаш ишлари якунланди.
Спорт-соғломлаштириш мажмуасининг ташкилий-ҳуқуқий мақомини белгилаш, шунингдек, ушбу объектни келгусида сақлаш ва фаолиятини молиялаштириш мақсадида:

1. Давлат божхона қўмитасининг мазкур объектга “Бахт” спорт-соғломлаштириш мажмуаси” Давлат унитар корхонаси шаклидаги юридик шахс мақоми (кейинги ўринларда – ДУК) бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Белгилансинки:
ДУК директори Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи асосида лавозимга тайинланади ва озод этилади;
ДУК ходимларининг штат бирликлари ва иш ҳақи миқдорлари ДУК директори томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

3. ДУКнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
мажмуани самарали бошқариш ва ишлатиш;
божхона органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек пенсионерлари учун пуллик асосда соғломлаштириш ва дам олиш тадбирларини ташкил этиш;
спорт, кўнгилочар ва тантанали маросимларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тижорий хизматларни кўрсатиш.

4. ДУКни молиялаштириш қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади:
мажмуа томонидан хизматлар кўрсатишдан, тижорат фаолиятини амалга оширишдан, шунингдек, мажмуага бириктирилган бино, иншоотлар ва бошқа мол-мулкларни ижарага беришдан олинадиган даромадлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси бир ой муддатда ДУКнинг Уставини тасдиқласин, шунингдек унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.

6. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М.Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б.Азимов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси
            Бош вазири                                                            А. Арипов

Общие предложения

252