ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12787 Центральный банк Республики Узбекистан 28/01/2020 12/02/2020 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса тармоқларини тузилишига қуйиладиган техник талабларга киритилаётган ўзгартиришлар
ID-12787
Банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса тармоқларини тузилишига қўйиладиган техник талабларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ҳамда “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 25 июндаги 18/2-сон қарори (рўйхат рақами 2816, 2016 йил 26 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 30-сон, 366-модда) билан тасдиқланган Банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса тармоқларини тузилишига қўйиладиган техник талабларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин. 2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Ўзбекистон Республикаси Марказий банк раиси М.Б. Нурмуратов Тошкент ш., 20___ йил “___” ________, _____-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 2020 йил __ _________даги __/__ -сонли қарорига ИЛОВА Банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса тармоқларини тузилишига қуйиладиган техник талабларга киритилаётган ўзгартиришлар 1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “2. Банкда (филиалда) ташкил этилган касса тармоғи таркибида қуйидаги хоналар ва кассалар бўлиши лозим: пул омбори; пул омбори эшигининг олдидаги хона; кечки касса хонаси ёки кечки кассанинг пул омбори; инкассация сумкаларини (қопларини) қабул қилиш хонаси; нақд пул ва бошқа қимматликларни қайта санаш кассаси; кирим ва чиқим ёки кирим-чиқим кассалари; касса ходимларининг шахсий буюмларини сақлаш ҳамда касса ходимлари фойдаланишлари учун бошқа маиший-хўжалик хоналари; банкнинг (филиалнинг) нақд пул ва бошқа қимматликларини инкассация хизмати автомашиналарига юклаш ёки тушириш учун мўлжалланган инкассация бокси. Банк (филиал) биносининг ҳажми ва унда хоналарнинг жойлашиши инобатга олинган ҳолда кирим ва чиқим ёки кирим-чиқим кассалари касса тармоғидан алоҳида ҳам ташкил этилиши мумкин.”. 2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “6. Касса тармоғи ва унинг хоналарини банкда сақланадиган нақд пул ва бошқа қимматликларнинг ҳажми келгусида ошиб боришини инобатга олган ҳолда ва ёнмайдиган қурилиш материалларидан фойдаланилган ҳолда қурилиши лозим. Бунда фавқулодда вазиятларда инсонларни ва моддий бойликларни банк биносидан хавфсиз эвакуация қилиш учун шароит яратилган бўлиши керак.”. 3. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “11. Кирим ва чиқим ёки кирим-чиқим кассаларига ажратилган майдон – кассадаги нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланишини таъминлаш ҳамда касса операцияларини амалга ошириш учун имконият яратиб бериши лозим.”. 4. 13-17-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “13. Мижозларнинг касса хонасига эркин кириб боришини олдини олиш мақсадида кирим ва чиқим ёки кирим-чиқим касса хоналарининг касса зали (мижозлар мурожаат қиладиган) томонига мустаҳкам тўсиқ ўрнатилиши лозим. Мазкур касса хоналаридаги нақд пул ва бошқа қимматликларнинг дахлсизлиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича масъулият банк (филиал) раҳбари зиммасига юклатилади.”. 14. Кирим ва чиқим ёки кирим-чиқим кассаси кассирлари томонидан мижозларга касса хизмати кўрсатилаётганида, мижоз томонидан кассирнинг фаолиятини кузатиб туриш учун имконият яратилган бўлиши лозим. 15. Кирим ва чиқим ёки кирим-чиқим кассаларининг мижозларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган томони, мижоз томонидан нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиб олиши ёки топширишлари учун шароит яратилган ҳолда жиҳозланиши керак. 16. Банкда (филиалда) кирим ва чиқим кассалари алоҳида, ёнма-ён жойлашган ҳолда ташкил этилганда, мазкур кассалар нақд пул ва бошқа қимматликларни бут сақланиши ҳамда даҳлсизлигини таъминлаш, шунингдек касса операцияларини назорат қилиш имконияти яратилганлиги назарда тутилган ҳолда жиҳозланган бўлиши керак. 17. Кирим ва чиқим ёки кирим-чиқим кассалари - банк (филиал) касса тармоғининг бошқа хоналари билан боғлаб турувчи алоҳида йўлакка эга бўлиши лозим.”. 5. 20-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “20. Банк (филиал) қайта санаш кассаси хонасининг майдони – кунлик қайта саналадиган нақд пул ва бошқа қимматликлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, қайта санаш ишларини тўғри ва самарали ташкил этиш учун етарли бўлиши лозим.”. 6. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “22. Касса тармоғидаги пул омбори эшигининг олдидаги хонанинг майдони – пул омборидан олиб чиқадиган ёки пул омборига олиб кириладиган нақд пул ва бошқа қимматликларнинг ўртача кунлик миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳамда нақд пул ва бошқа қимматликларни топшириш ёки қабул қилиб олиш ишларини самарали тарзда амалга ошириш назарда тутилган ҳолда белгиланиши лозим.”. 7. 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “28. Банк (филиал) пул омбори ҳамда кечки касса пул омбори хонасининг ҳажми (бўйи, эни ва баландлик) унда сақланадиган нақд пул ва бошқа қимматликлар миқдоридан ҳамда улар билан касса амалиётларини бажариш ва уларнинг бут сақланаётлигини кунлик назорат қилиш лозимлиги инобатга олинган ҳолда белгиланиши лозим.”. 8. 44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “44. Кечки касса хонаси бир вақтда кечки касса пул омбори эшигининг олдидаги хона вазифасини бажариши мумкин. Банкда (филиалда) кечки кассанинг пул омбори хонаси мавжуд бўлмаса, кечки касса хонаси – кечки кассанинг пул омбори вазифасини бажариши мумкин. Бунда, кечки касса хонасидаги нақд пул ва бошқа қимматликлар деворга ёки полга қотирилган ёнмайдиган сейфларда, сейф эшиклари қулфланган ва муҳрланган ҳолда сақланиши шарт.”. 9. 45-банддаги “Кечки касса пул омборининг олд хонаси” деган сўзлар “Банк (филиал) кечки кассасининг пул омбори” деган сўзлар билан алмаштирилсин. 10. 46-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин. 11. 47-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин. 12. 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “48. Банкда (филиалда) нақд пул ва бошқа қимматликларини инкассация хизмати автомашиналарига юклаш ёки тушириш ишларини бегона шахслар томонидан кузатишга имконият қолдирмаслик мақсадида пул омбори мавжуд бўлган касса тармоғи таркибида инкассация бокси ташкил этилиши талаб этилади.”. 13. 55-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “55. Касса тармоғи қўриқлаш сигнализация воситалари ва ёнғиндан автоматик хабар берувчи қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак.”. 14. 60-банддаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин. 15. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири Б. Закиров 2020 йил “___” _________ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б. Ташматов 2020 йил “___” _________ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Т. Худайбергенов 2020 йил “___” _________

Общие предложения

195