ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12732 Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан 22/01/2020 06/02/2020 0

Обсуждение завершено

Указ Президента Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
ID-12732

Ахборот технологиялари соҳасида рақобатбардош маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқиш ва ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароит яратиш, хорижий мамлакатларга ахборот технологиялари соҳасида кўрсатилаётган аутсорсинг хизматлар рўйхатини кенгайтириш ва сифатини ошириш, дастурий таъминот ва ахборот технологиялари бозорида қулай муҳит яратишга масъул ташкилотларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, шунингдек, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

           Президенти                                                                                                Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 30 июндаги ПФ–5099-сон Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича “Mirzo Ulugbek Innovation Center” инновация маркази тугатилаётганлиги, унинг резидентлари Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркига ўтказиш;

“Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича “Mirzo Ulugbek Innovation Center” инновация маркази дирекцияси” МЧЖ (кейинги ўринларда Инновация маркази дирекцияси деб аталади) устав фондидаги давлатга тегишли улушлар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига бепул асосда топшириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

Белгилансинки, “Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси” МЧЖ (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) Инновация маркази дирекциясининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади”.

2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Технопарк ахборот технологиялари маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун энг қулай шароитларни яратиш мақсадида бутун республика ҳудудида Технопарк резидентларини жойлаштирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида экстерриториаллик принципи асосида ташкил қилинади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 30 июндаги ПФ–5099-сон Фармонига асосан берилган имтиёзларни чеклаш ёки бекор қилишга қаратилган қонунчиликдаги ўзгаришлар Технопарк резидентларига нисбатан татбиқ этилмайди”.

3. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“3. Қуйидагилар Технопаркнинг фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

ахборот технологиялари соҳасида рақобатбардош маҳсулотлар ва хизматларни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни ички ва ташқи бозорларда илгари суриш, инновацион ишланмаларни рағбатлантириш;

Технопарк резидентларини ўз фаолиятини ривожлантириш учун зарур бўлган юқори технологик инфратузилма ва замонавий лабораториялар билан таъминлаш, уларга молиявий, маркетинг, ҳуқуқий ва бошқа консалтинг хизматлари, шунингдек, бизнес-акселератор хизматлари кўрсатиш;

ахборот технологиялари соҳасида янгидан иш бошлаган ва кичик корхоналарга стартап-лойиҳаларни амалга оширишда, инновация фаолияти натижаларини тижоратлаштиришда, шу жумладан, венчур молиялаштириш асосида кўмаклашиш;

резидентларга лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилишда, шу жумладан, замонавий технологиялар ва дастурий маҳсулотлар трансферини амалга ошириш орқали кўмаклашиш;

юқори технологияли маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқариш тармоғини амалга ошириш учун илмий, таълим ва ишлаб чиқариш ташкилотлари фаолиятини интеграциялашга кўмаклашиш;

ахборот технологиялари соҳасида юқори малакали мутахассислар синфини яратиш мақсадида ёш мутахассисларни ўқитишни ташкил этиш;

етакчи компаниялар ва мутахассислар иштирокида ахборот технологиялари соҳасида маҳорат дарслари, тренинглар ва малака ошириш курслари, шунингдек, илмий-амалий конференциялар ва семинарлар ўтказиш”.

4. 4-бандда:

биринчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи – еттинчи хатбошилардаги “Инновация маркази” сўзлари “Технопарк” сўзлари билан алмаштирилсин.

5. 5-банднинг биринчи хатбошисидаги “Инновация маркази” сўзлари “Технопарк” сўзлари билан алмаштирилсин.

6. 6-банднинг биринчи хатбошисидаги “Инновация маркази” сўзлари “Технопарк” сўзлари билан алмаштирилсин.

7. 8-бандда:

биринчи хатбошидаги “Инновация маркази” сўзлари “Технопарк” сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига 4,5 фоизли ставка бўйича фуқароларнинг суғурта бадалларига” сўзлари чиқариб ташлансин.

8. 10-банддаги “Инновация маркази” сўзлари “Технопарк” сўзлари билан алмаштирилсин.

9. 12-банддаги “Инновация маркази” сўзлари “Технопарк” сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган
деб ҳисобланаётган айрим ҳужжатлари 

РЎЙХАТИ

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 30 июндаги ПФ–5099-сон Фармони 61-банди.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 3 июндаги ПҚ–3832-сон қарори 5-банди.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 10 январдаги ПФ–5624-сон Фармони 13-банди “а” кичик банди.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 2019 йил 5 июлдаги ПФ–5759-сон Фармони 1-иловаси 1-банди.

 

Общие предложения

219