ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12690 Хокимият Тамдынского района 20/01/2020 04/02/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туманда 2020 йилда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини, шунингдек таъмирлаш ва сервис асбоб-ускуналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-12690
ЛОЙИҲА ТОМДИ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ Туманда 2020 йилда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини, шунингдек таъмирлаш ва сервис асбоб-ускуналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сонли қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.04.2019 й., 09/19/325/296-сон) ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги тракторлар, трактор тиркамалари, ўзиюрар ва қишлоқ хўжалиги машиналари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини, шунингдек таъмирлаш ва сервис асбоб-ускуналарни (кейинги ўринларда техника деб аталади) мажбурий йиллик техник кўрикдан (кейинги ўринларда-техник кўрик деб аталади) ўтказиш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН: 1. Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган барча тракторлар, трактор тиркамалари, ўзиюрар ва қишлоқ хўжалиги машиналари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, шунингдек сервис ва таъмирлаш жиҳозлари ва бошқа ускуналари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Томди туман бўлими томонидан 2020 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин. 2. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини, шунингдек таъмирлаш ва сервис асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Томди туман бўлими Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси катта инспектори (А.Ўринов)га: тумандаги қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини, шунингдек таъмирлаш ва сервис асбоб-ускуналарни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиб, доимий рўйхатдан ўтган техникаларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштириш; техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларни техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўн кун олдин юбориш; техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатмалар бериш; мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, таъмирлаш ва сервис асбоб-ускуналаридан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4241-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сонли қарорига мувофиқ техникаларни техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундириш топширилсин. 4. Туман ҳокимининг ёрдамчиси (Нурмуратов) ва туман “Тамды шаруагері” газетаси таҳририяти (Абдисаматов)га мазкур қарорни расмий эълон қилинишини ҳамда туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласинлар. 5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 25 февралдаги “Туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги Қ-49-сонли қарори (“Тамды шаруагері” газетаси, 28.02.2019 й, 6-сон (6978)) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Томди туман бўлими бошлиғи Р.А.Камилов зиммаларига юклансин. 7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Туман ҳокими Қ.Алдабергенов

Общие предложения

182