ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12684 Совет Министров Республики Каракалпакстан 20/01/2020 04/02/2020 12

Обсуждение завершено

Решение хокима
Шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш хизмати янги тарифини қўлланиш ҳақида
ID-12684

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 январдаги “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2724-сонли ва 2018 йил 6 мартдаги “Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3589-сонли қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги  «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги  419-I-сонли қонуни ижросини таъминлаш, шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш хизмати узлуксиз ва сифатли кўрсатилишини таъминлаш мақсадида шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш хизмати янги тариф даражаларини белгилаш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 2019 йил 14 августдаги 02/1-2493-сонли баёни ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш хизмати янги тариф даражаларини белгилаш юзасидан берилган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг  2019 йил 2 августдаги Е-1140-сонли, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 14 августдаги  04/15-03-32/2608-сонли, Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2020 йил 8 январдаги 32-сонли, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 10 январдаги  СМ/06-02/15-сонли, Қорақалпоғистон Республикаси монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йил 10 янвадаги 01-04/33-сонли, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2020 йил 13 январдаги 12/3-16/19-сонли, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармасининг 2020 йил 14 январдаги 14-00271-сонли, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2020 йил 15 январдаги 05/56-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2020 йил 16 январдаги  01/02-03-сонли таклифлари маъқуллансин.

3. Қорақалпоғистон Республикасида шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш хизматининг бир марталик тарифи кўйидагича белгилансин:

- шаҳар йўналишли автобус йўналишида бир марталик йўловчиларни ташиш хизмати тарифи 1000 сўм;

- шаҳар йўналишли такси йўналишида бир марталик йўловчиларни ташиш хизмати тарифи 1500 сўм миқдорида белгилансин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлигига:

Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши кўрашиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Давлат солиқ бошқармаси билан биргаликда йўловчи ташиш транспорти тизимини янада такомиллаштириш, ташувчилар томонидан лицензия карточкаларига эга автотранспорт воситаларида хизмат кўрсатишини, бунда йўловчи ва багаж ташиш  ҳавфсизлиги ва ёнғин ҳавфсизлиги, техника ҳавфсизлигига риоя этилишини, шунингдек, ташувларни рухсат берувчи ҳужжатларсиз амалга ошириш ҳолатларини  аниқлаш юзасидан мунтазам равишда қўшма рейдлар ташкил этиш;

шаҳар йўловчилар транспорти иш самарадорлигини ошириш мақсадида уларда йўловчилар оқимини доимий равишда мониторинг қилиб бориш, тасдиқланган ҳаракат жадвалларига ва ҳаракатланиш оралиқларига қатъий риоя қилиш;

аҳолига қўлайли шароит яратиш мақсадида йўналишларга автобусларни жалб қилиш ҳамда ушбу автобуслар ва йўналишли таксиларнинг вақт билан ҳаракатланишини ташкил этиш чораларин кўриш;

тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда автобус ва йўналишли таксиларнинг белгиланган йўналишларида ҳаракатланиши ва белгиланган суммада аҳолига хизмат кўрсатишни кундаликли мониторинг ўтказиш йўли билан назорат қилиш ҳамда аниқланган қоийда бузарликлар бўйича белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриб бориш ва Вазирлар Кенгашига доимий маълумот киритиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси ва Давлат солиқ бошқармаси билан биргаликда хизмат кўрсатувчи корхоналарда замановий ахборот-коммуникация технологиялари, ҳаракатдаги тартибни “онлайн” реал вақт режимида узоқдан назорат қилиш (GPS) ва шаҳар йўловчи ташиш транспортини автоматлаштирилган тарзда бошқариш тизимлари қўлланилишини ташкил қилиш;

Давлат солиқ бошқармаси билан биргаликда хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ва техник кўрсаткичларини доимий равишда таҳлил қилиб бориш топширилсин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2018 йил 25 апрелдаги “Шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш хизмати янги тарифини қўлланиш ҳақида”ги 282-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

7. Қорақалпоғистон Республикаси  телерадиокомпанияси ҳамда "Еркин Қарақалпақстан" газетаси муҳарририятига шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш хизмати янги тарифи миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни аҳолига етказиш мақсадида оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш тавсия этилсин.

9. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан ўз кучига кириши белгилаб қўйилсин.

10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Ж.Ембергенов зиммасига юклансин.

                                                  

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

                                 Қ.Сариев

Общие предложения

140