ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12668 Министерство иностранных дел Республики Узбекистан 20/01/2020 04/02/2020 1

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома
ID-12668

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари
ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани
тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги ПФ–4262-сон “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ–4079-сон “Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири томонидан 1997 йил 15 майда тасдиқланган Чет элдаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 348, 1997 йил 4 июнь) ўз кучини йўқотган деб топилсин.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Вазир                                                                                                          А. Камилов

 

Тошкент ш., 

2020 йил ___ __________, 

_____-сон

 

Ўзбекистон Республикаси
ташқи ишлар вазирининг
2020 йил ___ январдаги

 ___ -сон буйруғига
ИЛОВА

 

 

 

Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси
фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг
консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА

 

Мазкур Йўриқнома хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатини юритиш тартибини белгилайди.

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти (бундан буён матнда – биометрик паспорт деб юритилади) – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқлайдиган, паспорт эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари сақланган электрон ахборот ташувчига (чипга) эга бўлган ҳужжат;

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти (бундан буён матнда – хорижга чиқиш биометрик паспорти деб юритилади) – хорижга чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш, шунингдек, хорижда туриш вақтида эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқлайдиган, паспорт эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари сақланган электрон ахборот ташувчига (чипга) эга бўлган ҳужжат;

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг нобиометрик паспорти (бундан буён матнда – нобиометрик паспорт деб юритилади) – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2019 йил 31 декабргача, хорижий давлат ҳудудида ўзининг амал қилиш муддати тугагунга қадар эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат; 

фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати (бундан буён матнда – ҳаракатланиш ҳужжати деб юритилади) – Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижда шахсини тасдиқловчи, ҳаракатланиш ҳужжати эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари киритилган электрон ташувчи қурилма (чип)га эга бўлган ҳужжат; 

консуллик округи – консуллик муассасасига консуллик вазифаларини бажариш учун ажратилган, бир неча давлат ҳудудини ўз ичига олиши мумкин бўлган ҳудуд;

доимий консуллик рўйхати – хорижда доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан белгиланган тартибда рўйхатдан чиқарилган ва хорижга доимий яшаш учун боришда рухсат бериш ёзуви стикери ёки манзилдан жўнаб кетиш варақаси асосида мамлакатдан чиққан (МДҲ мамлакатлари – 2017 йил 30 июнгача), шунингдек қабул қилувчи давлат ҳудудидан чиқмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари орқали доимий яшаш учун хорижга чиқиш рухсатномаси расмийлаштирилган, консуллик округи ҳудудида доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни консуллик муассасасида қайддан ўтказиш;

вақтинча консуллик рўйхати – Ўзбекистон Республикасида доимий рўйҳатдан ўтган ва ўқиш, хизмат сафарида бўлиш, меҳнат фаолиятини амалга ошириш (ишчи виза, вақтинчалик рўйҳатга олиш, яшаш учун руҳсатнома ва меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи руҳсатномалар – патент, меҳнат шартномаси ва б. асосида хорижий давлат ҳудудига қонуний бўлувчилар), тиббиёт муассаларида даволаниш ва оиласи билан бирлашиш мақсадларида хорижда олти ойдан ортиқ муддатда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни хориждаги Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан қайддан ўтказиш;

доимий яшашга қолдириш – хорижда қонуний равишда вақтинча бўлиб турган ва турган мамлакатидан чиқиб кетмаган ҳолда хорижий давлатда доимий яшаш учун қолишга қарор қилган Ўзбекистон Республикасининг (Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатга олинган) фуқароларини доимий консуллик рўйхатига олишда амалга ошириладиган консуллик ҳаракати.

рўйхатга олиш картаси – Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан консулликнинг мансабдор шахси иштирокида Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхонасида ёки консуллик муассасасида (бундан буён матнда – консуллик муассасаси деб юритилади) 2 ва 3-сон иловаларга мувофиқ шаклда ёзма равишда тўлдириладиган анкета.

электрон рўйхатга олиш картаси – Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан 4 ва 5-сон иловаларга мувофиқ интерактив консуллик хизматлари “consulate.mfa.uz” сайтида (бундан буён матнда – интерактив хизматлар сайти деб юритилади) тўлдириладиган штрих кодли анкета.

2. Хорижда доимий яшаётган ёки вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларида доимий ёки вақтинча консуллик рўйхатига олиниши лозим.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ёки вақтинча консуллик рўйхатига олиш мазкур фуқаролар турган консуллик округи ҳудудига тегишли бўлган консуллик муассасаси томонидан амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан консуллик рўйхатига олиш тартиб-таомили Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг интерактив хизматлар сайтидаги электрон аризаси асосида мазкур Йўриқноманинг 4 ва 5-сон иловаларига мувофиқ шакллар бўйича (электрон анкетани тўлдиришнинг имкони бўлмаганда мазкур Йўриқноманинг 1, 2 ва 3-сон иловаларига мувофиқ шакллар бўйича) расмийлаштириладиган электрон рўйхат варақасини юритиш йўли билан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий консуллик ҳисобига олиш учун консуллик йиғимлари, мазкур консуллик ҳаракатини амалга оширилганлиги билан боғлиқ ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилади.

4. 16 ёшга тўлмаган болаларга консуллик йиғимларини олмаган ҳолда алоҳида электрон рўйхат варақаси тўлдирилади.

16 ёшга тўлмаган болаларнинг нобиометрик паспорти, биометрик паспорти, хорижга чиқиш биометрик паспорти, фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик харакатланиш ҳужжати бўлмаганда, шунингдек ота-онасининг ёки улардан бирининг нобиометрик паспортига ёзилган ҳолда хорижга чиқиб кетган шахслар бўлганда ҳисобга олиш уларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси асосида амалга оширилади.

5. Доимий ёки вақтинча консуллик ҳисобига олингандан кейин ҳисоб маълумотларига ўзгартиришлар (фамилия, исм, отасининг исмини, яшаш манзилини ўзгартириш ва ҳ.) киритилганда электрон рўйхат варқаларига тегишли қайдлар ва қўшимчалар қилинади.

6. Қуйидаги ҳолларда фуқаро консуллик рўйхатидан чиқарилиши мумкин:

доимий яшаш жойининг ўзгариши;

вақтинча туриш муддатининг тугаши;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиши (фуқаролигини йўқотиши);

вафот этиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

7. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий яшаш жойининг ўзгариши муносабати билан, шунингдек иш, ўқиш, хизмат сафари ва ўз оиласи билан қайтадан қўшилиш муносабати билан бошқа давлатдаги бошқа консуллик муассасасининг консуллик округи ҳудудига олти ойдан ортиқ муддатга кўчиб ўтганда аввалги турган жойидаги (доимий, вақтинча) консуллик рўйхатидан чиқиши ва мазкур Йўриқномага мувофиқ янги турар жойи бўйича консуллик муассасасида рўйхатга туриши лозим.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий ёки вақтинча консуллик ҳисобидан чиқиш учун мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ шакл бўйича ариза тўлдирадилар ва шахсан ёки ваколатли шахс орқали консуллик муассасасига мурожаат қиладилар. Шахсан келишнинг имкони бўлмаганда, қайд этиб ўтилган ариза консуллик муассасасига почта ёки электрон почта манзили орқали консуллик мансабдор шахсини хабардор қилиш ва бундай хабарнома келиб тушгани тасдиғини олиш шарти билан юборилиши мумкин.

Консуллик рўйхатидан чиқаришда консуллик мансабдор шахси томонидан аризачининг рўйхат варақасига (электрон рўйхат варақасига) тегишли ёзув киритилади ва унинг паспортига рўйхатдан чиқарилганлик тўғрисида штамп, консуллик муассасасининг гербли муҳри ва консуллик мансабдор шахсининг имзоси қўйилади.

Консуллик рўйхатидан чиқариш аризачига (интерактив хизматлар сайти орқали консуллик ҳисобига турган шахслар учун) кейин тегишли хабарномани электрон почта манзилига юбориш билан электрон шаклда ҳам амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий яшаш жойининг ўзгариши муносабати билан, шунингдек иш, ўқиш, хизмат сафари ва ўз оиласи билан бирлашиш муносабати билан бошқа давлатдаги бошқа консуллик муассасасининг консуллик округи ҳудудига олти ойдан ортиқ муддатга аввалги турган жойидаги (доимий, вақтинча) консуллик рўйхатидан чиқмай кўчиб ўтганда, улар янги турар жойи бўйича консуллик муассасасига мурожаат қилганда консуллик мансабдор шахси уни мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза асосида унинг паспортига фақат рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги штампни (гербли муҳрдан фойдаланмай) қўйиш йўли билан уни консуллик рўйхатидан чиқаради ва консуллик рўйхатига киритади.

Шахснинг консуллик рўйхатидан чиқарилгани тўғрисидаги хабарнома унинг аввал турган консуллик муассасасига консуллик мансабдор шахси томонидан мазкур консуллик ҳаракати амалга оширилган кунда (консуллик муасасасининг электрон почтаси ёки бошқа техник алоқа воситалари орқали) юборилади. Аризачи консуллик рўйхатига қўйилганининг ҳақиқийлигига шубҳалар пайдо бўлганда консуллик мансабдор шахси у аввал рўйхатда турган консуллик муассасаси билан электрон почтаси ёки бошқа техник алоқа воситалари орқали боғланиб текшириши мумкин.

Мазкур банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган консуллик рўйхатидан чиқариш ва унга киритиш тартиб-таомили бир давлат ҳудуди чегарасида бошқа консуллик муассасасининг консуллик округи ҳудудига кўчиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам тааллуқли бўлади. Бундай ҳолатда аризачилардан консуллик йиғимлари ва амалдаги ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар олинмайди.

Фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган ҳолларда улар консуллик рўйхатидан чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига (бундан буён матнда– ТИВ КҲД деб юритилади) мурожаат қиладилар.

8. Хорижда доимий яшовчи ёки вақтинча турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатига (доимий, вақтинча) қўйиш учун ариза бериш тартиб-таомили интерфаол хизматлар сайти воситасида масофадан ҳам амалга оширилиши мумкин.

 

2-боб. Хорижда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари
ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни консуллик рўйхатига олиш

 

9. Хорижда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш учун консуллик муассасасига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

интерактив хизматлар сайти воситасида мазкур Йўриқноманинг 4-сон иловасига мувофиқ шакл бўйича тўлдирилган электрон анкета (электрон анкетани тўлдиришнинг имкони бўлмаганда мазкур Йўриқноманинг 1 ва 2-сон иловаларига мувофиқ шакллар бўйича ариза ва анкета тўлдирилади);

паспортнинг (биометрик, нобиометрик намунадаги) ёки хорижга чиқиш биометрик паспортнинг, фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик харакатланиш ҳужжатининг асли ва нусхаси; 

16 ёшга тўлмаган болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг асли ва нусхаси (нобиометрик паспорт, биометрик паспорт, хорижга чиқиш биометрик паспорт, фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик харакатланиш ҳужжати бўлмаганда);

ота-онасидан бирининг нобиометрик паспортида бола қайд қилинган саҳифаси нусхаси (ота-онасидан бирининг нобиометрик паспортига қайд қилинган ҳолда хорижга чиққан шахслар учун);

чиқиб кетиш варақасининг асли ва нусхаси ёки ички ишлар органларининг бўлинмалари томонидан берилган фуқаронинг нобиометрик ёки биометрик паспортига, фуқаролиги йўқ шахснинг биометрик харакатланиш ҳужжатига ёпиштирилган «Dоimiy yashashga ketishga ruxsat berildi» ёзувли стикер;

Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижий давлат ҳудудида унинг қонунчилиги талабларига мувофиқ (виза, яшаб туриш ҳужжати, вақтинча яшашга рухсатнома, паспортдаги тегишли қайдлар, маълумотномалар ва ҳ.) бўлиб туришининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжат;

ўлчами 3х4 см бўлган фотосурат  – 1 дона (электрон анкетани тўлдиришнинг имкони бўлмаганда);

консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар тўлангани тўғрисида квитанция.

Аризачи консуллик рўйхатига қўйиш учун интерактив хизматлар сайти орқали мурожаат қилганда юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг сканер қилинган варианти тақдим қилинади.

Хорижга вақтинча яшаш учун чиқиб кетган ва у ерда қонуний равишда яшаётган ва хорижда доимий яшашга қарор қилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар келгусида доимий консуллик рўйхатига қўйиш билан хорижий давлатда доимий яшашга қолиш учун турган мамлакатидан чиқмай тегишли консуллик муассасасига мурожаат қилиши мумкин. Мазкур тартиб-таомил Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-боби билан тартибга солинади.

Турган мамлакатда консуллик муассасаси бўлмаганда фуқаро унинг турган мамлакати кирувчи консуллик округининг консуллик муассасасига мурожаат қилади.

10. Мазкур Йўриқноманинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилса ушбу ҳужжатларни қабул қилган консуллик мансабдор шахси:

Паспортга (нобиометрик ёки биометрик намунадаги) ёки хорижга чиқиш биометрик паспортига, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик харакатланиш ҳужжатига консуллик мансабдор шахсининг имзоси ва консуллик муассасасининг муҳри босилган ва сана кўрсатилган ҳолда “(консуллик муассасасининг номи)... да доимий консуллик рўйхатига олинди” деган ёзувни қайд қилади;

интерактив консуллик хизматлари ахборот тизимининг маълумотлар базасига доимий консуллик рўйхатига олинганлик тўғрисидаги маълумотларни киритади;

аризачининг электрон почта манзилига (интерактив хизматлар сайти орқали консуллик рўйхатига олинган шахслар учун) доимий консуллик рўйхатига киритилганлиги тўғрисидаги тегишли хабарномани жўнатади.

11. Электрон рўйхатга олиш варақалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг (бундан буён матнда – ТИВ деб юритилади) Ягона автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизими (ЯАҲТ) маълумотлар базасида сақланади.

12. Хорижда доимий яшовчи ва уч йил давомида доимий консуллик рўйхатига турмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси консуллик муассасасига мурожаат қилганда консуллик муассасаси раҳбари (консуллик муассасаси раҳбари бўлмаганда бошқа консуллик мансабдор шахси) ёки дипломатик ваколатхона раҳбари Ўзбекистон Республикаси фуқароси доимий консуллик рўйхатига ўз вақтида турмаганлиги сабаблари узрли эканини аниқлайди.

13.Консуллик муассасаси раҳбари (консуллик муассасаси раҳбари бўлмаганда бошқа консуллик мансабдор шахси) ёки дипломатик ваколатхона раҳбари Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг доимий консуллик рўйхатига ўз вақтида турмагани сабабларини узрли деб топмаса, консуллик муассасаси қонунчиликда белгиланган тартибда ушбу шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиш бўйича материаллар тайёрлайди ва уларни ТИВга юборади.

 

3-боб. Хорижда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари
ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни консуллик рўйхатига олиш

 

14. Хорижга хизмат сафарига, ўқиш, даволаниш, ишлаш ва ўз оиласи билан бирлашиш учун чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча консуллик рўйхатига расмийлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс турган мамлакатида қонуний равишда бўлса ва у мамлакатга олти ойдан ортиқ муддатга келган бўлса вақтинча консуллик рўйхатига олинади.

Вақтинча консуллик рўйхати мақсадлардан келиб чиқиб 4 йилгача бўлган муддатга, хусусан қуйидаги мақсадларда хорижга чиқиб кетганларга расмийлаштирилади:

хизмат сафарига - хизмат сафари муддатига;

ўқишга – ўқиш муддатига;

даволанишга – тиббий хизматдан фойдаланиш/ даво муолажалари муддатига;

ишлашга – меҳнат шартномаси муддатига;

ўз оиласи билан бирлашишга – 4 йилгача.

15. Хорижда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

интерактив хизматлар сайти воситасида мазкур Йўриқноманинг 5-сон иловасига мувофиқ шакл бўйича тўлдирилган электрон анкета (электрон анкетани тўлдиришнинг имконияти бўлмаганда мазкур Йўриқноманинг 1 ва 3-сон иловаларига мувофиқ шаклдаги ариза ва анкета тўлдирилади);

Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортининг (биометрик, нобиометрик намунадаги) ёки хорижга чиқиш биометрик паспортининг, фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик харакатланиш ҳужжатининг асли ва нусхаси (Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатга олинганлик тўғрисидаги қайд билан); 

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиб турган мамлакат ҳудудида яшашининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжат (виза, вақтинча яшаш варақаси, маълумотномалар ва ҳ.);

хорижга хизмат сафарига чиқиб кетган шахслар учун буйруқ ёки хизмат сафари гувоҳномасининг нусхаси;

хорижга ўқишга чиқиб кетган шахслар учун ўқиш жойидан маълумотнома;

хорижга даволанишга чиқиб кетган шахслар учун Ўзбекистон Республикаси ёки бўлиб турган мамлакат тиббий муассасаси томонидан берилган тиббий ҳужжатлар (маълумотнома, кўчирма ва тиббий муассаса таклифномаси ва б.); 

хорижга ишлашга чиқиб кетган фуқаролар учун иш жойидан маълумотнома ёки меҳнат шартномасидан нусха;

никоҳни қайд этиш тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси (оиласи билан бирлашиш мақсадида хорижга чиқиб кетган фуқаролар учун) ва вояга етмаган болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари (биргаликдаги никоҳдан болалар мавжуд бўлса);

16 ёшга тўлмаган болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг асли ва нусхаси (нобиометрик паспорт, биометрик паспорт, хорижга чиқиш биометрик паспорти, фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик харакатланиш ҳужжати бўлмаганда);

ота-онасидан бирининг нобиометрик паспортида бола қайд қилинган саҳифаси нусхаси (ота-онасидан бирининг нобиометрик паспортига қайд қилинган ҳолда хорижга чиққан шахслар учун);

ўлчами 3х4 см бўлган фотосурат  – 1 дона (электрон анкетани тўлдиришнинг имкони бўлмаганда);

Аризачи консуллик ҳисобига қўйиш учун интерактив хизматлар сайти орқали мурожаат қилганда юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг сканер қилинган варианти тақдим қилинади.

16. Мазкур Йўриқноманинг 15-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилса ушбу ҳужжатларни қабул қилган консуллик мансабдор шахси: 

паспортга (нобиометрик ёки биометрик намунадаги) ёки Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортига, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик йўл ҳужжатига консуллик мансабдор шахсининг имзоси, консуллик муассасасининг муҳри босилган ва сана кўрсатилган ҳолда “(консуллик муассасасининг номи)... да ...дан ...... гача вақтинчалик консуллик рўйхатига олинди” деган ёзувни қайд қилади; 

интерактив консуллик хизматлари ахборот тизимининг маълумотлар базасига вақтинча консуллик рўйхатига олинганлик тўғрисидаги маълумотларни киритади;

аризачининг электрон почта манзилига (интерактив хизматлар сайти орқали консуллик рўйхатига олинган шахслар учун) вақтинча консуллик рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги тегишли хабарномани жўнатади;

аризачини, унда мамлакатда туришни давом эттириш истаги бўлганда, консуллик рўйхати муддатининг тугашидан 1 ой олдин уни узайтириш учун мурожаат қилиш зарурлиги ҳақида, шунингдек аризачи томонидан вақтинча консуллик рўйхати муддати тугагунга қадар мурожаат қилинмаганда унинг консуллик ҳисобидан чиқарилиши ҳақида хабардор қилади.

17. Электрон рўйхатга олиш варақалари ТИВнинг Ягона автомалаштирилган ҳисобга олиш тизими (ЯАҲТ) маълумотлар базасида сақланади.

4-боб. Якуний қоидалар

18. Консуллик мансабдор шахслари фуқароларнинг консуллик муассасасига шахсан мурожаат қилмаган ҳолда консуллик рўйхатига қўйиш учун мурожаатларини қабул қилиши мумкин. Ҳужжатлар шунингдек, почта хизматлари ҳамда интерактив хизматлар сайти воситасида жўнатилиши мумкин.

19. Хорижга сайёҳ сифатида, шахсий ишлари ёки мазкур Йўриқноманинг 3-бобида кўрсатилмаган бошқа мақсадларда олти ойдан ортиқ бўлмаган муддатга чиқиб кетган, шунингдек мамлакат орқали транзит ўтиб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар консуллик муассасаларида консуллик рўйхатига олинмайди.

20. Консуллик муассасаси ярим йил ва йил якунлари бўйича ТИВ КҲДга мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ шакл бўйча доимий ва вақтинча консуллик ҳисобига олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар сони ҳақида маълумотлар тақдим этади.

21. Мазкур Йўриқнома талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

 

Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси

фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни

консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

1-илова

 

 

______________________ даги

Ўзбекистон Республикасининг

 Бош консули (Консули)га

 

Ўзбекистон Республикаси фуқароси (фуқаролиги бўлмаган шахс)

____________________________

(фамилияси)

 

_________________________ дан

(исми ва шарифи)

 

20__ йил «___» _____________ да туғилган

 

__________________________ манзили бўйича

доимий яшовчи

паспорт (хорижга чиқиш паспорти/харакатланиш ҳужжат)

серияси ___ рақами ____________

 

 

А Р И З А

 

 

            Мени доимий/вақтинчалик консуллик рўйхатига қўйишингизни сўрайман.

 

           

            Илова: ___ в.

 

 

 

           

 

            20__ йил «___» __________                       _________________________________

                                                                                                          (Ф.И.О.)

 

 

            Имзо ______________

 

 

 

Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси

фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни

консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

2-илова

 

______________________________________________________

(Консуллик муассасасининг номи)

 

№____________

 

Консуллик рўйхатига олиш санаси:____________;

Консуллик рўйхатидан чиқариш санаси:_____________

 

 

Хорижда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси

фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ КАРТАСИ

 

 

 

Расм учун жой

 

1. Ф.И.О.

(агар фамилиянгиз ёки исмингиз ўзгарган бўлса, аввал фойдаланган барча фамилия ва исмларни кўрсатиш лозим)

 

2. Туғилган йили, ойи, куни

 

 

3. Туғилган жойи

 

4. Миллати

 

5. Ўзбекистон Республикасидан

чиқиш санаси ва мақсади

 

 

6.  Ўзбекистон Республикасидаги

охирги яшаш манзили

 

 

7.  Хориждаги яшаш манзили ва телефони

 

 

8. Иш жойи ва лавозими

 

 

9. Ҳужжат тури

 ҳужжат тақдим этган идоранинг номи

 ҳужжатнинг серияси ва рақами

 ҳужжатнинг амал қилиш муддати

 

 

     

 

_________________                                                __________________

      Консуллик рўйхатига олинган                                        Консулнинг имзоси

               шахснинг имзоси

 

            Консуллик рўйхатига қабул қилинган сана 20__ йил «__» _____________

 

 

Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси

фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни

консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

3-илова

 

______________________________________________________

(Консуллик муассасасининг номи)

 

№____________

 

Консуллик рўйхатига олиш санаси:____________;

Консуллик рўйхатидан чиқариш санаси:_____________

 

 

Хорижда вақтинчалик яшовчи Ўзбекистон Республикаси

фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ КАРТАСИ

 

 

 

Расм учун жой

 

1. Ф.И.О.

(агар фамилиянгиз ёки исмингиз ўзгарган бўлса, аввал фойдаланган барча фамилия ва исмларни кўрсатиш лозим)

 

2. Туғилган йили, ойи, куни

 

 

3. Туғилган жойи

 

4. Миллати

 

5. Ўзбекистон Республикасидан

чиқиш санаси ва мақсади

 

 

6. Ўзбекистон Республикасидаги

охирги яшаш манзили

 

 

7. Хориждаги яшаш манзили ва иелефони

 

 

8. Иш жойи ва лавозими

 

 

9. Ҳужжат тури

 ҳужжат тақдим этган идоранинг номи

 ҳужжатнинг серияси ва рақами

 ҳужжатнинг амал қилиш муддати

 

 

     

 

_________________                                                __________________

      Консуллик рўйхатига олинган                                        Консулнинг имзоси

               шахснинг имзоси

 

            Консуллик рўйхатига қабул қилинган сана 20__ йил «__» _____________

 

Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси

фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни

консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

4-илова

 

______________________________________________________

(Консуллик муассасасининг номи)

 

(Штрих код)

 

 

Хорижда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси

фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни

ЭЛЕКТРОН РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ КАРТАСИ

 

 

 

Расм учун жой

 

1. Ф.И.О.

(агар фамилиянгиз ёки исмингиз ўзгарган бўлса, аввал фойдаланган барча фамилия ва исмларни кўрсатиш лозим)

 

2. Туғилган йили, ойи, куни

 

 

3. Туғилган жойи

 

4. Миллати

 

5. Ўзбекистон Республикасидан

чиқиш санаси ва мақсади

 

 

6.  Ўзбекистон Республикасидаги

охирги яшаш манзили

 

 

7.  Хориждаги яшаш манзили ва иелефони

 

 

8. Иш жойи ва лавозими

 

 

9. Ҳужжат тури

 ҳужжат тақдим этган идоранинг номи

 ҳужжатнинг серияси ва рақами

 ҳужжатнинг амал қилиш муддати

 

 

     

 

 

_________________                                                __________________

      Консуллик рўйхатига олинган                                        Консулнинг имзоси

                шахснинг имзоси

 

            Рўйхатдан ўтказиш рақами: ________

 

Консуллик рўйхатига қабул қилинган сана 20__ йил «__» _____________

 

 

Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси

фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни

консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

5-Илова

 

______________________________________________________

(Консуллик муассасасининг номи)

 

(Штрих код)

 

 

Хорижда вақтинчалик яшовчи Ўзбекистон Республикаси

фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни

ЭЛЕКТРОН РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ КАРТАСИ

 

 

 

Расм учун жой

 

1. Ф.И.О.

(агар фамилиянгиз ёки исмингиз ўзгарган бўлса, аввал фойдаланган барча фамилия ва исмларни кўрсатиш лозим)

 

2. Туғилган йили, ойи, куни

 

 

3. Туғилган жойи

 

4. Миллати

 

5. Ўзбекистон Республикасидан

чиқиш санаси ва мақсади

 

 

6.  Ўзбекистон Республикасидаги

охирги яшаш манзили

 

 

7.  Хориждаги яшаш манзили ва иелефони

 

 

8. Иш жойи ва лавозими

 

 

9. Ҳужжат тури

 ҳужжат тақдим этган идоранинг номи

 ҳужжатнинг серияси ва рақами

 ҳужжатнинг амал қилиш муддати

 

 

     

 

 

_________________                                                __________________

      Консуллик рўйхатига олинган                                        Консулнинг имзоси

                шахснинг имзоси

 

            Рўйхатдан ўтказиш рақами: ________

 

Консуллик рўйхатига қабул қилинган сана 20__ йил «__» _____________

 

 

Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси

фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни

консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

6-илова

 

______________________ даги

Ўзбекистон Республикасининг

 Бош консули (Консули)га

 

Ўзбекистон Республикаси фуқароси (фуқаролиги бўлмаган шахс)

____________________________

(фамилияси)

 

_________________________ дан

(исми ва шарифи)

 

20__ йил «___» _____________ да туғилган

 

__________________________ манзили бўйича

доимий яшовчи

 

паспорт (хорижга чиқиш паспорти/харакатланиш ҳужжат)

серияси ___ рақами ____________

 

 ______ йил «___» __________ дан (доимий/ вақтинчалик) консуллик рўйхатида тураман

 

А Р И З А

 

 

            ________________________________________________________________ сабабли,

(бошқа консуллик округига кўчиб кетиши ёки Ўзбекистон Республикасига қайтиши ва б. сабаблари кўрсатилади)

мени доимий/вақтинчалик консуллик рўйхатидан чиқаришингизни сўрайман.

 

 

 

 

 

            20__ йил «___» __________                       _________________________________

                                                                                                          (Ф.И.О.)

 

 

            Имзо ______________

 

 

Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси

фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни

консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

7-илова

 

 

20___ йил _____ кварталида Ўзбекистон Республикасининг ______________________________________________ даги консуллик муассасасида

(бўлиш давлати)

(ёки дипломатик ваколатхонасида) доимий ва вақтинчалик консуллик рўйхатига олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг сони тўғрисида

МАЪЛУМОТ

 

Доимий консуллик рўйхатига олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг сони  (хорижда доимий яшовчи)     Вақтинчалик консуллик рўйхатига олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг сони  
  Консуллик рўйхатига олинганлар Жами консуллик рўйхатида турувчилар   Консуллик рўйхатига олинганлар Жами консуллик рўйхатида турувчилар
           

 

 

Общие предложения

653