ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1265 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 22/11/2018 07/12/2018 2

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ ҚАРОРИ Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-1265

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ

ҚАРОРИ

 

Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 547-сон “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати қарор қилади:

1. Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ички ишлар вазири                                                                      П. Бобожонов

 

Тошкент ш.,

2018 йил “___” _______,

_____-сон

 

Давлат божхона қўмитаси раиси                                               М. Азимов

 

Тошкент ш.,

2018 йил “___” _______,

_____-сон

 

Молия вазири                                                                                Д. Кучкаров

 

Тошкент ш.,

2018 йил “___” _______,

_____-сон

 

Давлат хавфсизлик хизмати раиси                                            И. Абдуллаев

 

Тошкент ш.,

2018 йил “___” _______,

_____-сон

                                                                                                                                                                                                                   Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
                                                                                                                                                                                                               вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Молия
                                                                                                                                                                                                                 вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматининг
                                                                                                                                                                                                                                         2018 йил “___”_________даги

                                                                                                                                                                                                                               _____________-сон қарорига

                                                                                                                                                                                                                      ИЛОВА

 

 

 

Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган)
енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига
вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий
йиғимларни ундириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш тартибини белгилайди.

 

2. Мазкур Низомда хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситалари деганда, хорижий давлатларнинг рўйхатга олиш идораларида рўйхатда турган, йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган, ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган, тўла вазни 3,5 тоннагача бўлган, олд, ён ва орқа ойналаридан бири ёки бир нечтасининг (томидаги люк ойнаси бундан мустасно) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) автотранспорт воситалари тушунилади.

3. Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушадиган 15 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик кирган ёки транзит ҳаракатланишида бўлган чет эл расмий делегацияларининг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларига тадбиқ этилмайди.

4. Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан йиғимларни ундириш миллий валюта “сўм”да Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича нақд пулсиз шаклда ёки тижорат банклари томонидан нақд пул шаклида, бевосита божхона постларида амалга оширилади.

2-боб. Мажбурий йиғимларни ундириш тартиби

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси чегара божхона постлари:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириш ва транзит ҳаракатланиш учун чегара божхона постидан ўтаётган хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларини аниқлайди;

ушбу автотранспорт воситаларининг ҳайдовчиларини мажбурий йиғимларни тўлаши учун чегара божхона постидаги банк кассаларига йўналтиради.

6. Чегара божхона постларидаги банк кассалари:

хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан мажбурий йиғимларни қабул қилади;

мажбурий йиғим қабул қилинганлиги ҳақида хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгисини кўрсатган ҳолда квитанция расмийлаштиради ва унинг бир нусхасини ҳайдовчига беради.

7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг йўл-патруль хизмати:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кирган ва транзит ҳаракатланаётган хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан мажбурий йиғимлар ундирилганлигини назорат тартибида текшириш учун квитанция нусхасини кўради;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кирган ва транзит ҳаракатланаётган хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан мажбурий йиғимлар тўланмаганлиги аниқланганда, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштиради.

8. Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан ундирилган йиғим маблағларини тижорат банклари орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтирилади.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун ундирилган мажбурий йиғим маблағларининг ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга мақсадли йўналтирилишини таъминлайди.

3-боб. Якуний қоидалар

10. Чегара божхона постларидаги банк кассалари томонидан берилган мажбурий йиғимлар қабул қилинганлиги ҳақида квитанция енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун ички ишлар органларининг рухсатномасига тенглаштирилади.

11. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш бўйича

СХЕМА

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Муддати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Давлат божхона қўмитаси чегара божхона постлари

 

1. Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларини аниқлайди.

2. Ушбу автотранспорт воситаларининг ҳайдовчиларини мажбурий йиғимларни тўлаши учун чегара божхона постидаги банк кассаларига йўналтиради.

 

Автотранспорт воситалари келишига қараб

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Чегара божхона постларидаги банк кассалари

 

1. Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан мажбурий йиғимларни қабул қилади.

2. Мажбурий йиғим қабул қилинганлиги ҳақида енгил автотранспорт воситасини давлат рақами белгисини кўрсатган ҳолда квитанция расмийлаштиради ва унинг бир нусхасини ҳайдовчига беради.

 

30 дақиқагача

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Тижорат банклари

 

Ундирилган йиғимлар маблағларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказишини таъминлайди.

 

Кейинги иш куни якунигача

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Молия вазирлиги

 

Ундирилган мажбурий йиғим маблағларининг ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга мақсадли йўналтирилишини таъминлайди.

 

Зарурат
бўйича

 

 

 

 

 

Общие предложения

1404