ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12610 Хокимият Ургутского района 18/01/2020 02/02/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Вилоят ҳокимининг 2020 йил 13 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳақида”ги 4-Қ-сонли қарори тўғрисида
ID-12610

 

 

Ургут туман ҳокимининг
ҚАРОРИ

 

“___” _______ 2020 й.                                                                                                   № _______ - сонли

 

 

Вилоят ҳокимининг 2020 йил 13 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳақида”ги 4-Қ-сонли қарори тўғрисида

 

Туманда бюджет интизомини янада мустаҳкамлаш, солиқ бюджет тизимининг шаффофлигини ошириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичларини бажарилишида манфаатдорлигини кучайтириш, шунингдек, “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

1. Вилоят ҳокимининг 2020 йил 13 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳақида”ги   4-Қ-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар, туман Молия бўлими, Давлат солиқ инспекцияси ва туман хокимлигининг бюджет-молия соҳасидаги асосий вазифаси этиб белгилансин:

солиқ солиш объектлари ва солиқ солинадиган базани тўлиқ қамраб олиш, солиқлар йиғилиши даражасини ошириш, мавжуд захираларни сафарбар этиш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш орқали тегишли бюджет даромадлари прогнозининг бажарилишини таъминлаш;

бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш ҳамда уни тежаш, бюджет интизомини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларидан фойдаланишнинг натижадорлиги бўйича ҳисобдорлик тизимини кучайтириш;

биринчи навбатда молиялаштириладиган (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар) харажатларни ўз вақтида молиялаштириш ва кредитор қарздорликка йўл қўймаслик;

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмаларни амалга ошириш учун назарда тутилган маблағларни, биринчи навбатда, олдинги йиллардан ўтувчи объектларни ишга туширишга йўналтириш;

Ўзбекистон Республикаси номидан ва Ўзбекистон Республикаси кафолати остида олинадиган ташқи қарз маблағларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг долзарб чора-тадбирларининг молиялаштиришга йўналтириш ҳамда улардан самарали фойдаланиш орқали натижадорликни таъминлаш.

3. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ғ.Абдурахмонов), туман  Молия бўлими  (Б.Саломов), Давлат солиқ инспекцияси (А.Алмасов) бюджет даромади прогноз кўрсаткичларини ортиқча тўланган ва ундирилган солиқ суммалари ҳисобига бажарилишига йўл қўймаслик бўйича қатъий огоҳлантирилсин.

2020 йил 1 январдан бошлаб ортиқча ундирилган солиқ суммаларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасига тенг бўлган ставкада фоизлар тўлаган ҳолда қайтариш қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда:

туман маҳаллий бюджетига ўтказилган солиқлар бўйича-тегишли маҳаллий бюджетлари ҳисобидан;

бюджет тизими бюджетлари ўртасида тақсимланган солиқлар бўйича – тегишли бюджетлар ҳисобидан уларга ажратмалар меъёрига мутаносиб равишда амалга оширилиши юзасидан белгиланган тартибга қатъий амал қилинишини таъминласинлар.

4. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ғ.Абдурахмонов), туман Молия бўлими (Б.Саломов) 2020 йилда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан харажатларни амалга ошириш ва ишларни бажариш қуйидаги ҳолларда тақиқланиши юзасидан жорий этилган бюджет интизоми қоидаларига риоя қилиниши юзасидан шахсан масъул эканликлари белгилансин:

молиялаштириш манбаси аниқ бўлмаса:

белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларисиз (ишчи лойиҳа, иш ҳужжатлари, лойиҳа-смета ҳужжатлари) ёки лойиҳа ҳужжатларини қурилиш монтаж ишлари билан бир вақтда тайёрлаш, яъни параллел равишда олиб бориш;

пудратчи (лойиҳачи) ташкилотларни тендер (конкурс) ўтказмасдан (“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларида назарда тутилган бўлмаса) танлаб олиш асосида.

5. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ғ.Абдурахмонов), Давлат солиқ инспекцияси (А.Алмасов):

мобиль алоқа хизматлари кўрсатиш ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғи бўйича вилоят бюджетига ажратиладиган маблағлар ҳар ойда (ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар, йил якуни бўйича охирги иш кунига қадар) ўтказилиши;

даромадлар прогнозининг бажарилмаган қисми вилоят бюджетига Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши, прогнознинг ошириб бажарилган қисми Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ихтиёрига қолдирилишини инобатга олинсинлар.

6. 2020 йил учун Ургут тумани маҳаллий бюджетининг айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 2 млрд  241,7 млн сўм этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

7. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ғ.Абдурахмонов), туман  Молия бўлими  (Б.Саломов):

давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга амалдаги қонунчилик талабларига зид равишда зарар етказилмаслигини таъминлаш;

давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича ҳудудий жамғармалар маблағларидан фойдаланиш юзасидан чиқариладиган қарорларни мажбурий тартибда халқ депутатлари туман Кенгаши билан келишилиши ҳамда зарарларни қоплашда уларнинг давлат бюджети ва маҳаллий бюджет маблағларидан самарали фойдаланиши юзасидан масъуллиги белгилаб қуйилсин.

8. “Ургут садоси” гезетаси бош мухарири (С.Тайлонов), туман ҳокимлиги матбуот котиби (Ф.Ибрагимов) мазкур қарорнинг                         мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

9.  Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Абдурахмонов зиммасига юклатилсин.

 

                             Туман ҳокими                                                             М.Турдиев

Общие предложения

215