ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12581 Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан 20/01/2020 04/02/2020 1

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республики Узбекистан
2020-2022 йилларда давлат ва хўжалик бошқаруви органларида рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-12581

 

Рақамли иқтисодиётни янада жорий этиш ва электрон ҳукуматни ривожлантириш, идоралараро электрон ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ва электрон давлат хизматларини такомиллаштириш, аҳоли, бизнес
ва давлат ташкилотларининг самарали ҳамкорлигини ўрнатиш ҳамда йирик корхоналар, акциядорлик жамиятлари, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенг жорий этиш орқали уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини такомиллаштириш, ички ва
ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини оширишни таъминлаш мақсадида:

1. Қуйидагилар давлат ва хўжалик бошқаруви органларида рақамли иқтисодиёт ва электрон
ҳукуматни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва вазифалари этиб белгилансин:

идоравий телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, барча таркибий бўлинмаларнинг ҳимояланган маълумотлар узатиш тармоғига уланишини ташкил этиш;

молия-хўжалик фаолияти, маъмурий тартиботлар, ишлаб чиқариш, технологик ва бошқарув жараёнларига ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотларни кенг жорий этиш;

идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш, кўрсатилаётган электрон давлат хизматлари сифатини ошириш ва рўйхатини кенгайтириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан бевосита алоқасиз ўзаро муносабатларни амалга ошириш шаклларини кенг қўллаш;

ахборот ва компьютер технологиялари соҳасида масъул ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этиш;

ахборот тизимлари ва ресурслари хавфсизлигини, муҳим ахборот инфратузилмаси ва рақамли маълумотларни ҳимоя қилишни таъминлаш.

2. Қуйидагилар:

2020-2022 йилларда электрон ҳукуматни янада ривожлантириш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати
1-иловага мувофиқ;

2020-2022 йилларда иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари – лойиҳа ижрочилари, рўйхатларга киритилган лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқишни таъминлаш ва бошқа ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш учун шахсан жавобгардирлар.

3. Рўйхатларга киритилган лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича самарали мониторинг қилиш механизми 3-иловасига мувофиқ жорий этилсин.

4. Рўйхатларга киритилган лойиҳаларни ижро этувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари:

бир ой муддатда рўйхатларга киритилган лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича ихтисослаштирилган ишчи гуруҳларини шакллантириш, тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этишни;

ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасигача рўйхатларга киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши тўғрисида маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва “Ўзкомназорат” давлат инспекциясига киритиб боришни таъминласинлар.

5. Давлат бошқарув органлари – давлат хизматларини кўрсатиш учун ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини яратиш доирасида лойиҳа ижрочилари:

давлат хизматларини кўрсатишда иштирок этадиган барча ахборот тизимлари ва ресурсларининг интеграциясини ҳисобга олган ҳолда идоралараро ҳамкорликни фақат идоралараро интеграция платформаси орқали амалга оширишни;

давлат хизматларини тақдим этадиган ахборот тизимларида ва ахборот ресурсларида ахборотни шакллантириш, сақлаш ва қайта ишлашни электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишни;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат ҳизматлар агентлиги билан биргаликда давлат хизматларини кўрсатиш тартиботларини оптималлаштириш ва такомиллаштириш чораларини кўришни таъминласинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги “Ўзкомназорат” давлат инспекцияси билан биргаликда:

рўйхатларга киритилган устувор лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш, ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этишнинг иқтисодий самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичларига эришиш бўйича тизимли назорат ва мониторингни ташкил этишни;

ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича техник ҳужжатларни, шу жумладан замонавий технология ва дастурий маҳсулотлардан фойдаланганлик юзасидан пухта ва ҳар томонлама экспертизадан ўтказишни;

ҳар чоракнинг ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасига қадар зарур ташкилий ва техник тадбирларни қабул қилиш бўйича аниқ таклифлар билан бирга, рўйхатларга киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳолати бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этилишини;

бир ой муддата рўхатга киритилган лойиҳаларнинг ижрочилар ҳисоботларини тинглаш жадвалини ишлаб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этишни таъминласинлар.

7. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳар йили ўз харажатлар сметалари ва бизнес режаларида лицензияли дастурий маҳсулотларни харид қилиш, ахборот тизимларини ишлаб чиқиш, электрон ҳукуматни ривожлантириш ва электрон давлат хизматларини жорий этишга алоҳида эътибор берган ҳолда ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилишни ҳаражатлар моддасида ҳисобга олсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида юқоридаги мақсадлар учун зарур бюджет маблағларини ажратишни назарда тутсин.

8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил "___" _________даги

_______ - сон қарорига 3-илова

 

Лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширилишини мониторинг қилиш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

Масъул ижрочилар

Тадбирлар

Муддатлар

1-Босқич

Лойиҳалар ижрочилари –

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари

Ахборот тизимилари ва дастурий маҳсулотларни жорий этишнинг иқтисодий самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичларига эришиш орқали Рўйхатларда кўзда тутилган лойиҳаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ миқёсда амалга ошириш бўйича чоралар кўриш.

Тасдиқланган жадвал ва муддатларга мувофиқ

2-босқич

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Ўзкомназорат

Лойиҳалар масъул ижрочиларининг идоралараро ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, уларга лойиҳа-техник ҳужжатларни ўз вақтида ишлаб чиқишда консалтинг ёрдамларини кўрсатиш.

Доимий равишда

3-босқич

Лойиҳалар ижрочилари –

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Узкомназоратга лойиҳалар амалга оширилиши ҳолати тўғрисида маълумот киритиш

Ҳисобот давридан кейинги ойнинг
5-санасига қадар

4-босқич

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Ўзкомназорат

1. Рўйхатларга киритилган устувор лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш, ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этишнинг иқтисодий самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичларига эришиш бўйича тизимли назорат ва мониторингни ташкил этиш;

2. Ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича техник хужжатларни пухта ва ҳар томонлама экспертизадан ўтказиш;

3. Рўйҳатларга киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилганлиги тўғрисида ахборот, зарур ташкилий ва техник тадбирларни қабул қилиш бўйича аниқ  таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилиши

 

 

 

 

 

 

 

 

ҳар чоракнинг ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасигача

5-босқич

Ўзбекистон Республкиаси Вазирлар Маҳкамаси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Ўзкомназорат

1. Масъул ижрочилар - Давлат
ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги шаҳсий ҳисоботларини тинглаш;

2. Тегишли чораларни кўриш ва лойиҳаларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш.

Зарур бўлганда, ҳар чоракда камида 1 марта

 

Общие предложения

574