ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12576 Министерство инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан 17/01/2020 01/02/2020 2

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш (пахтадан ташқари) учун зарур рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ ваколатли органларнинг харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида
ID-12576

ЛОЙИҲА

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш (пахтадан ташқари) учун зарур рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ ваколатли органларнинг харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги “Мамлакатда бизнес муҳитни янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
ПҚ– 4525 – сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) томонидан мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари
ва буюмларини экспорт қилиш (пахтадан ташқари) учун зарур рухсатнома
ва сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ ваколатли органларнинг харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг буюртманомаларига мувофиқ мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари
ва буюмларини экспорт қилиш (пахтадан ташқари) учун зарур рухсатнома
ва сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ ваколатли органларнинг харажатларини қоплаб бериш учун маблағлар 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча маблағлари ва кейинги йилларда эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси
икки хафта муддатда ваколатли органлар томонидан фитосанитария, санитария-эпидемиология ва мувофиқликни баҳолаш учун ундириладиган тўловлар миқдорини таҳлил қилиб, уларни оптималлаштириш бўйича
Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси экспортга расмийлаштирилиши лозим бўлган мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмлари тўғрисидаги маълумотларни “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали Агентликка тақдим этиб борсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига Агентликка Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан фойдаланишга рухсат бериш тавсия қилинсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ― молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

   Бош вазири                                                                  А. Арипов

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___”________даги қарорига илова

 

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш (пахтадан ташқари) учун зарур рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ ваколатли органларнинг харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги
Низом

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) томонидан мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш (пахтадан ташқари) учун зарур рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ ваколатли органларнинг харажатларини қоплаб бериш  тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ваколатли орган – “Ўзстандарт” агентлиги, “Ўзбекэкпертиза” АЖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги санитария-эпидемиологик осойишталик (СЭО) агентлиги;

мева-сабзавот маҳсулотлари сабзавотлар, мевалар, дуккакли, ёнғоқ, узум ва полиз маҳсулотлари, музлатилган, қуритилган сабзавот ва мевалар
(ТИФ ТН бўйича 07, 08, 0904, 1202 товар гуруҳлари);

тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмлар калава ип, матолар, трикотаж матолар, тикув ва трикотаж буюмлар, пайпоқ буюмларининг барча турлари (ТИФ ТН бўйича 52 (5201-5203 бундан мустасно) 53, 54, 55, 56, 57, 58, 59, 60 ,61, 62, 63 товар гуруҳлари);

экспорт қилувчи – Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган, маҳсулотларни хорижий давлатлардаги харидорларга экспорт шартномалари (инвойс)га асосан сотувчи, шунингдек экспорт ва (ёки) воситачилик шартномаларига асосан юк жўнатувчи тадбиркорлик субъекти шу жумладан, унинг ваколатли вакили;

3. Мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш (пахтадан ташқари) учун зарур рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ ваколатли органларнинг харажатлари (синов ва зарарсизлантириш харажатларидан ташқари) Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан Агентликка ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қоплаб берилади.

Қуйидаги ҳолларда ваколатли орган томонидан берилган сертификат ва рухсатномалар учун тўловларни экспорт қилувчи ташкилот (ариза берувчи) тўлайди:

ваколатли орган томонидан аввал берилган, харажатлари Агентлик томонидан қоплаб берилган сертификатни қайта расмийлаштириш зарурати туғилганда;

экспорт қилувчи ташкилот (ариза берувчи) томонидан зарур рухсатнома
ва сертификат олингандан кейин бир ой муддат ичида белгиланган маҳсулотлар экспортга чиқарилмаганда;

ваколатли орган томонидан ушбу низомда назарда тутилган маҳсулотлар билан бирга бошқа бир маҳсулотлар учун ҳам битта зарур рухсатнома ва сертификат берилганда.

 

2-боб. Ваколатли органнинг харажатларини қоплаб бериш учун асосий шартлар

4. Агентлик томонидан мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш (пахтадан ташқари) учун зарур рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ ваколатли органларнинг харажатларини қоплаб берилиши учун:

ваколатли орган томонидан экспорт қилиш учун зарур рухсатнома ва сертификатлар берилган экспорт қилувчи ташкилот Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатига олинган;

мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилувчининг экспорт (пахтадан ташқари) хажми 5 минг доллардан юқори бўлиши;

ваколатли орган томонидан экспорт қилиш учун зарур рухсатнома ва сертификатлар берилган маҳсулотлар ўрнатилган тартибда экспортга божхона юк декларацияси асосида расмийлаштирилган (маҳсулотларнинг келиб чиқиш сертификатлари бундан мустасно);

рухсатнома ва сертификатлар бериш учун ундириладиган тўловлар миқдори ваколатли органнинг мазкур ҳужжатни бериш учун қилган харажатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан келишилган ҳолда белгиланган бўлиши зарур (маҳсулотларни сертификатлаштиришга аккредитация қилинган органлар томонидан берилган зарур рухсатнома ва сертификатлар бундан мустасно).

 

3-боб. Ваколатли органнинг харажатларини қоплаб бериш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби

5. Агентлик томонидан ваколатли органнинг аризаларини кўриб чиқиш тартиби мазкур Низомнинг
2-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

6. Ваколатли орган томонидан хар хафта жума куни умумлаштирилган ҳолда Агентликка мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ ариза, берилган сертификат ва рухсатномаларнинг рўйхат рақами, санаси ва тадбиркорлик субъектининг СТИРи кўрсатилган реестри ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган (маҳсулотларни сертификатлаштиришга аккредитация қилинган органлар томонидан берилган зарур рухсатнома ва сертификатлар бундан мустасно) нархлар тақдим этилади.

Тақдим этилган реестр бўйича маълумотлар хаққонийлигига ваколатли орган масъул ҳисобланади.

7. Ваколатли органдан мазкур низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб этиш таъқиқланади.

8. Ваколатли орган компенсация олиш учун аризани Агентликка тўғридан-тўғри, почта ёки ахборот тизимлари тақдим этиши мумкин.

2021 йил 1 январдан бошлаб Агентлик фақат Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими ва “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали маълумот алмашишишини амалга оширади.

9. Компенсация олиш учун ариза Агентликка ваколатли орган томонидан тўғридан-тўғри тақдим этилаётганда мазкур низомнинг 6-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳолатларда ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

10. Компенсация олиш учун ариза Агентликка ваколатли орган томонидан тўғридан-тўғри, почта, ахборот тизимлари орқали тақдим этганда, ариза билан бирга мазкур низомнинг 6-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, Агентлик 3 (уч) иш куни мобайнида ариза муаллифига ҳужжатларни тегишли жавоб хати (ёзма ёки электрон шаклда) билан қайтаради.

11. Мазкур низомнинг 6-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган аризалар Агентлик томонидан 3 (уч) иш куни давомида кўриб чиқилади ҳамда ушбу муддат ичида ваколатли орган аризаси бўйича харажатларни қоплаб бериш юзасидан хулоса Агентлик томонидан қабул қилинади.

12. Агентлик ваколатли орган томонидан тақдим этилган ҳужжатларни мазкур низомнинг 4-бандидаги шартларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ўрганиб чиқади.

13. Агентлик ваколатли орган ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг мазкур низомнинг
4-бандидаги шартларига мувофиқлигини ахборот тизимлари шу жумладан, Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими ва “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали ҳамда сўровномалар юбориб жавоблар олиш орқали ўрганиб чиқиши мумкин.

 

4-боб. Ваколатли органнинг харажатларини қоплаб берилишини рад этиш

14. Ваколатли органга харажатларни қоплаб берилишини  рад этиш тўғрисида хулоса бериш учун қуйидагилар асос бўлади:

ваколатли органлар томонидан экспорт қилиш учун зарур рухсатнома ва сертификатлар берилган маҳсулотлар экспорт килинмаганда;

экспорт қилиш учун зарур рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ ваколатли органларнинг харажатлари учун белгиланган нарх Молия вазирлиги билан келишилмаган ҳолларда;

ваколатли орган томонидан тақдим этилган ҳужжатларда, ушбу низомнинг
14-бандида белгиланган тартибда ўрганишлар натижасида ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатилганлиги аниқланса.

15. Мазкур низом талабларидан бошқа асосларга кўра ваколатли органга харажатларнинг қоплаб берилишини рад этиш тўғрисида хулоса берилишига йўл қўйилмайди.

16. Ваколатли орган рад этиш тўғрисида хулоса олгандан кейин кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда харажатларни қоплаш бўйича маблағлар олиш учун Агентликка ариза билан 10 (ўн) иш кунида қайта мурожаат қилишга ҳақли.

 

6-боб. Ваколатли органнинг харажатларини қоплаш учун тўловларни амалга ошириш тартиби

17. Ваколатли органларга харажатларни қоплаш бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади (агар ваколатли орган ҚҚС тўловчиси бўлса, ҚҚС ставкаси билан кўрсатилади ва қопланади).

18. Ваколатли органлар молиявий йилнинг III чораги якунига қадар кейинги молиявий йил учун Агентликка бюджет прогнози бўйича ҳисоб китобларни тақдим этади.

19. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Агентликнинг ҳар йилги тасдиқланадиган смета харажатларида юқоридаги харажатларни назарда тутсин ва Агентликка ушбу харажатларни ваколатли органларнинг аризаси асосида қоплаб бериш ҳуқуқи берилсин.

Молиявий йил давомида ваколатли органларнинг тақдим этган аризаларига мувофиқ молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда, тасдиқланган сметага ўзгартиришлар киритиш мумкин.

20. Ҳар бир молиявий йил бошида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ваколатли органлар томонидан молиявий йил учун бюджет прогнози ҳисоб китобларига мувофиқ юқоридаги харажатларни қоплаб бериш учун Агентликнинг тасдиқланган смета бўйича буюртманомаси олинган кундан бошлаб 3 (уч) банк иш куни мобайнида Агентликни молиялаштиради.

Бунда, молиявий йил якуни бўйича ушбу шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.

21. Агентлик ҳар ҳафта якуни бўйича кейинги ҳафтанинг биринчи иш кунида ваколатли органлар томонидан тақдим этилган аризаларни кўриб чиқиш якунларига мувофиқ ваколатли органларга харажатларни қоплаш учун компенсация маблағларини 3 (уч) иш куни мобайнида ваколатли органларнинг шахсий ғазна ҳисобварағига ёки тижорат банкларидаги ҳисоб рақамларига ўтказиб беради.

 

 

7-боб. Якунловчи қоида

22. Агентлик томонидан ваколатли органларга мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш (пахтадан ташқари) учун зарур рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш учун маблағларни ажратилишининг назорати Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан амалга оширилади.

23. Ушбу Низом қоидаларини бузган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш (пахтадан ташқари) учун зарур рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ ваколатли органларнинг харажатларини қоплаб бериш

 тартиби тўғрисидаги низомига
1-илова

 

АРИЗА НАЪМУНАСИ

Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар ва ташқи савдо

вазирлиги ҳузуридаги

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

директори _____________ га

 

___________________________ дан

 

 

Ариза

 

__________________________________ (ваколатли орган номи) томонидан мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш (пахтадан ташқари) учун зарур рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни реестрга мувофиқ қоплаб бериш масаласини кўриб чиқишингизни ва тегишли компенсация тўловини ___________________(тижорат банки номи) тижорат банкининг ____________(ҳудуд номи) филиалидаги бизнинг ______________________ ҳисоб рақамга ўтказиб беришингизни сўрайди.

Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда:

берилган сертификат ва рухсатномаларнинг рўйхат рақами, санаси ва тадбиркорлик субъектининг СТИРи кўрсатилган реестри;

Молия вазирлиги билан келишилган нархлар;

 

 

____________ раҳбари                                               __________________

                                                                                                (Ф.И.О.)

Боғланиш учун тел.:+998 (___)_________

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш (пахтадан ташқари) учун зарур рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ ваколатли органларнинг харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги
низомига 2-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан  мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш (пахтадан ташқари) учун зарур рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ ваколатли органларнинг харажатларини қоплаб бериш бўйича ваколатли органнинг аризасини қабул қилиш ва кўриб чиқиш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Масъул ижрочилар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Ваколатли орган

 

Ариза ва тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ва Агентликка топшириш.

 

Хар хафта жума кунлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Агентлик

 

Ваколатли орган томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва хулоса қабул қилиш

 

Тўлиқ бўлган ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб 3 (уч) иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Агентлик

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига маблағ ажратиш бўйича буюртманома бериш

 

Ҳар ҳафта якуни бўйича кейинги ҳафтанинг биринчи иш куни

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига

 

Мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш (пахтадан ташқари) учун зарур рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ ваколатли органларнинг харажатларини қоплаб бериш мақсадлари учун Агентликнинг буюртманомасига асосан давлат бюджетидан маблағ ажратади

 

 

Буюртманомани қабул қилган кундан бошлаб
3 (уч) иш куни ичида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

Агентлик

 

Ваколатли органнинг аризаси бўйича қабул қилинган хулосага мувофиқ тегишли маблағларни ваколатли органнинг аризада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига ўтказиб бериш

 

Бюджет ғазна ҳисобварағига маблағ келиб тушган кундан бошлаб
3 (уч) банк иш куни ичида

 

 

 

 

Общие предложения

236