ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12570 Министерство юстиции Республики Узбекистан 17/01/2020 01/02/2020 0
Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
ID-12570

ЛОЙИҲА

 

 

 

 

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек баъзиларини
ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ–4546-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда самарасиз идоралараро коллегиал органларни янада қисқартириш
ва мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарори қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари ___________ ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                   Бош вазири                                                        А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил

 “___” декабрдаги ___-сон қарорига

1-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

 

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон,8-модда) билан тасдиқланган Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисидаги низомда:

а) биринчи бўлимнинг 8-бандида:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи-ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи-ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) иккинчи бўлимнинг 5-бандида:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи-ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи-ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлашни янада яхшилашга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида” 2003 йил 17 сентябрдаги 405-сон қарорида:

а) 2-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) 8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг “2005–2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этиш дастури тўғрисида” 2004 йил 22 ноябрдаги 548-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 47-cон, 485-модда):

а) 3-иловада:

2-бандда:

иккинчи хатбошидаги “кўриб чиқиш учун хорижий тилларни ўрганишни янада ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органига тақдим этилади” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан шакллантирилади
ва тасдиқланади” сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

б) 4-илова 3-банддаги “хорижий тилларни ўрганишни янада ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш” сўзлари “Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги” сўзлари билан алмашатирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидаларида:

а) 37-банднинг “б” кичик бандидаги “фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг маълумотномаси (ёки бошқа ҳужжатлар) ёки” сўзлар чиқариб ташлансин;

б) 38-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисидаги низом 25-бандининг 5-кичик бандидаги “оиласи таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома ва унинг” сўзлар чиқариб ташлансин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг “Фавқулодда ҳолатларни прогноз қилиш ва олдини олиш бўйича давлат дастурини тасдиқлаш ҳақида” 2007 йил
3 апрелдаги 71-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 й.,
14-сон, 144-модда) рус тилидаги матнида:

а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Утвердить Государственную программу по прогнозированию
и предупреждению чрезвычайных ситуаций (далее – Государственная программа) согласно приложению № 1”;

б) рус тили матнидаги 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервисини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2009 йил 22 октябрдаги 277-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси  ҚҲТ, 2019 й., 43-сон, 7-модда):

а) 3-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб” сўзлари “Транспорт вазирлигининг қўшимча вазифалари этиб қуйидагилар” сўзлари билан алмаштирилсин.

учинчи–еттинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи–олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 4-бандда:

биринчи хатбошидаги “Комиссияга” сўзи “Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишган ҳолда Транспорт вазирлигига” сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги “Комиссия” сўзи “Транспорт вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 5-бандда:

иккинчи хатбошидаги “Давархитектқурилиш” қўмитаси” сўзлари “Қурилиш вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги “Комиссия” сўзи “Транспорт вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 6-банддаги “Комиссиянинг” сўзи “Транспорт вазирлигининг” сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг “Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2010 йил
26 ноябрдаги 268-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й.,
11-сон, 62-модда)

а) 1-илованинг 12-бандида:

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи-ўнинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи-тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 2-илованинг 13-бандида:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи-еттинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 июндаги 174-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2011 й., 6-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 7-банднинг биринчи хатбошисидаги “Дафнни ўтказганлик ҳолати ўзини ўзи бошқариш органларидан олинган маълумотлар асосида белгиланади” сўзлар чиқариб ташлансин;

б) 31-банднинг “б” кичик бандидаги “ва бошқалар” сўзлар чиқариб ташлансин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 8-сон, 71-модда) 1 ва 5-иловаларнинг
27-бандларидан, 2-илованинг 31-бандидан тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 14-банднинг саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

б) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“22. Қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари борлигини тасдиқлаш масаласи суд қарори билан ҳал этилиши мумкин”;

в) 25-банддаги “шунингдек Пенсия жамғармаси бўлими
ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тегишли органи вакиллари иштирокида тузилган ариза берувчининг яқин қариндошлари (ота-онаси,
эри ёки хотини ва болалари) йўқлигини тасдиқлайдиган ҳужжат” сўзлар чиқариб ташлансин;

г) 175-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг “Имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари тўғрисидаги
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида” 2011 йил 13 сентябрдаги 256-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 77-модда):

а) 1-илованинг 22-бандида:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи-еттинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 2-илованинг 19-бандида:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи-еттинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июндаги 171-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 6-сон, 43-модда) билан тасдиқланган Болалар уйлари тўғрисидаги низомнинг 1-иловасида:

а) 8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 12-банднинг иккинчи хатбошисидаги “, оила таркиби тўғрисида маълумотнома, кам таъминланган оилалар болалари учун эса ўзини
ўзи бошқариш органлари томонидан тегишли ҳужжат ҳам” сўзлар чиқариб ташлансин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 8-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларининг 69-бандидаги “улар асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бозор фаолиятини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилади ёки” сўзлар “агарда ўн иш кун ичида бартараф этилмаган тақдирда улар асосида” сўзлари билан алмаштирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ярмарка савдосини ривожлантиришга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида” 2012 йил 30 декабрдаги 377-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси  ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 22-модда) рус тили матнида:

а) 2-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Определить дополнительными задачами Министерство экономики
и промышленности”;

учинчи-олтинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи–бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 2-илова 1-5, 7, 8-бандларнинг “Ответственные исполнители” графасидаги “Организационный комитет” сўзлари “Министерство экономики и промышленности” сўзлари билан алмаштирилсин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг “Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2013 йил 12 июндаги 168-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 24-сон, 317-модда):

а) 2-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

б) 3-банднинг олтинчи хатбошидаги “Идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгашга” сўзлар “Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) рус тили матнидаги 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг “Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш ва молиялаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”
2013 йил 21 июндаги 176-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ,
2013 й., 26-сон, 334-модда):

а) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 7-банднинг биринчи хатбошидаги “Идоралараро комиссия” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 1-иловада:

17-банддаги “Идоралараро мувофиқлаштирувчи ишчи комиссияга (кейинги ўринларда Идоралараро комиссия деб аталади)” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига” сўзлари билан алмаштирилсин;

18, 19, 21, 22-бандлардаги “Идоралараро комиссия” сўзлари тегишли келишикдаги “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири” сўзлар билан алмаштирилсин;

23-банддаги “Идоралараро комиссия раҳбари” сўзи “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири” сўзлари билан алмаштирилсин.

18. Вазирлар Маҳкамасининг “Республиканинг иссиқлик ва сув таъминоти ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2013 йил 6 ноябрдаги 300-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 45-сон,593-модда) рус тили матнида:

а) 13-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 14-банд биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Министерству жилищно-коммунального обслуживания”;

в) 5-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

19. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 декабрдаги 328-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини оширишнинг ташкилий тузилмаси ва тизими тўғрисидаги низомнинг 42-бандида:

а) еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

б) саккизинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

20. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига ичимлик сув таъминотини ва оқова сув хизматини яхшилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 3 февралдаги 19-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й.,
3-сон, 20-модда):

а) 2-бандда:

биринчи хатбошдаги “Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги дастурларни амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Махсус республика комиссияси 1-иловага мувофиқ тузилсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб” сўзлари “Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг қўшимча вазифалари этиб қуйидагилар” сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошга “якуний рўйхатларни” сўзларидан кейин “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан келишиб” сўзлари қўшилсин;

б) 3-бандда:

иккинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

учинчи, бешинчи, олтинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи–тўртинчи ҳатбошилар деб ҳисоблансин;

в) рус тили матнидаги 1, 2 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

г) 3-иловада:

5-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари – лойиҳа-смета ҳужжатларини ҳамда аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш
ва реконструкция қилишнинг дастлабки манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш ишларини амалга ошириш бўйича ваколатли орган”;

еттинчи хатбошдаги “ҳудудий комиссиялар ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг” сўзлар “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг” сўзлари билан алмаштирилсин;

7-банддаги “Ҳудудий комиссиялар” сўзлари “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари” сўзлари билан алмаштирилсин;

8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“8. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳар йили тасдиқланган дастлабки манзилли рўйхатларни ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимларини ривожлантириш схемасига боғлиқлиги бўйича ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритган ҳолда комплекс кўриб чиқилишини ва ҳамда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизими объектлари қуришнинг якуний манзилли рўйхатлари 1 июнгача тасдиқлаш учун Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига юборилсин”;

9-банддаги “Республика комиссияси 1 июлгача навбатдаги мажлисда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги” сўзлари “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги 1 июлгача навбатдаги мажлисда
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари” сўзлари билан алмаштирилсин;

10, 13, 14-бандлар ва 32-банднинг олтинчи хатбошидаги “Республика комиссияси” сўзлари тегишли келишикдаги “Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

32-банднинг бешинчи, олтинчи, еттинчи хатбошилари ва 34-банддаги “ҳудудий комиссиялар” сўзлари “Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳудудий бўлинмалари” сўзлари билан алмаштирилсин;

33-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

низомга илованинг рус тили матнидаги схема қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Этапы

 

Мероприятия

 

Сроки реализации

 

Ответственные
исполнители

             

1-й этап

 

Составление предварительных адресных списков строительства первоочередных и приоритетных объектов в разрезе регионов республики на последующие 3 года,
с внесением их на рассмотрение Министерству жилищно-коммунального обслуживания

 

до 1 апреля
текущего года

 

Территориальные подразделения Министерства жилищно-коммунального обслуживания

           
 

Комплексное рассмотрение утвержденных территориальными подразделениями Министерства жилищно-коммунального обслуживания предварительных адресных списков, с учетом внесения корректировок и дополнений, с внесением на утверждение Министерством жилищно-коммунального обслуживания окончательных адресных списков строительства объектов

 

до 1 июня 
текущего года

 

Министерство жилищно-коммунального обслуживания

           
 

Рассмотрение на очередном заседании окончательных адресных списков строительства объектов и принятие решения о целесообразности реализации проектов

 

до 1 июля 
текущего года

 

Министерство жилищно-коммунального обслуживания

             

2-й этап

 

Подготовка технических заданий
на разработку проектно-сметной документации с обязательным согласованием ее с эксплуатирующей организацией

 

до 1 августа 
текущего года

 

Территориальные подразделения Министерства жилищно-коммунального обслуживания, Совет Министров Республики Каракалпакстан, хокимияты областей, ГУП «Инжиниринговая компания по строительству объектов водоснабжения и канализации при Министерстве жилищно-коммунального обслуживания (далее – Инжиниринговая компания), территориальные водоснабжающие организации

           
 

Разработка, согласование и утверждение параметров проектно-сметной документации с территориальными органами Госкомэкологии, Госкомгеологии, Минстроя, службы Санэпиднадзора, водоснабжающими организациями и другими организациями .

 

до 1 сентября
текущего года

 

Территориальные подразделения Министерства жилищно-коммунального обслуживания, территориальные органы Госкомэкологии, Госкомгеологии, Минстроя, службы Санэпиднадзора, Инжиниринговая компания, территориальные водоснабжающие организации

           
 

Проведение конкурсных торгов, заключение в установленном порядке договоров подряда на строительство и реконструкцию объектов водоснабжения и водоотведения, включенных в окончательный список

 

до 1 октября
текущего года

 

Территориальные подразделения Министерства жилищно-коммунального обслуживания, территориальные водоснабжающие организации, Инжиниринговая компания

           
 

Внесение в установленном порядке в Министерство экономики, Министерство финансов, Министерство жилищно-коммунального обслуживания, Минстрой окончательных адресных списков для открытия финансирования в уполномоченных органах

 

до 1 ноября
текущего года

 

Территориальные подразделения Министерства жилищно-коммунального обслуживания, территориальные водоснабжающие организации, Инжиниринговая компания, Министерство жилищно-коммунального обслуживания

             

3-й этап

 

Финансирование, строительство, мониторинг за ходом строительства и реконструкции

 

январь - декабрь следующего года

 

Совет Министров Республики Каракалпакстан, хокимияты областей, территориальные водоснабжающие организации, Инжиниринговая компания, Министерство жилищно-коммунального обслуживания, Министерство экономики и его территориальные органы, Министерство финансов и его территориальные органы

           
 

Проведение контрольного обмера, государственная приемка объекта в эксплуатацию, эксплуатация объекта водоснабжения и водоотведения

 

после завершения строительства объекта

 

Территориальные подразделения Министерства жилищно-коммунального обслуживания, Совет Министров Республики Каракалпакстан, хокимияты областей,  территориальные водоснабжающие организации, Инжиниринговая компания, Министерство жилищно-коммунального обслуживания, Министерство экономики, Министерство финансов

21. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарори билан тасдиқланган Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом 19-бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

22.  Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 11-сон, 104-модда) билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 196-бандидаги “, яшаш жойидаги фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи ёки” сўзлар чиқариб ташлансин.

23. Вазирлар Маҳкамасининг “Жиззах вилоятида ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини синаб кўришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 31 майдаги
332-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 464-модда):

а) 7-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“7. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги”;

б) 12-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

24. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 444-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 26-сон,
595-модда) билан тасдиқланган Ички ишлар органлари ходимларига имтиёзли шартларда турар жой сотиб олиш, қуриш ва реконструкция қилиш учун узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низом 25-бандининг учинчи хатбошидаги “оиланинг таркиби тўғрисида яшаш жойидан маълумотнома ва” сўзлар чиқариб ташлансин.

25. Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 24 октябрдаги 868-сон қарорида:

а) 2-банднинг олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

б) 3-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“7. Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тегишили равишда”;

в) 5-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

26. Вазирлар Маҳкамасининг “Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчилари ва уларнинг тренерларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 30 октябрдаги 878-сон қарорида:

а) 1-иловада:

3-банддаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастури бажарилишини мувофиқлаштирувчи республика комиссиясининг (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади)” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади)” сўзлари билан алмаштирилсин;

4-банддаги “Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади)” сўзлар “Вазирлик” сўзи билан алмаштирилсин;

5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

6-банддаги “Республика комиссияси Вазирликнинг таклифларини” сўзлари “Вазирлик Низомнинг 4-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни” сўзлари билан алмаштирилсин;

14-банддаги “таклифига асосан Республика комиссиясининг” сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 2-иловада:

2-банддаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастури бажарилишини мувофиқлаштирувчи республика комиссиясининг (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади)” сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади)” сўзлари билан алмаштирилсин;

3-банддаги “Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади)” сўзлари “Вазирлик” сўзи билан алмаштирилсин;

8-банддаги “Республика комиссиясига” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига” сўзлари билан алмаштирилсин;

9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

27. Вазирлар Маҳкамасининг “Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”
2017 йил 23 ноябрдаги 939-сон қарорида:

а) 2-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси”;

учинчи-олтинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи–бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) рус тили матнидаги 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

28. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 декабрдаги 870-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси тўғрисидаги низомда:

а) 8-банд “в” кичик бандининг бешчин хатбошидаги “Давлат молиявий назоратини такомиллаштириш бўйича идоралараро кенгашга” сўзлари “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатасига” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

29. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
12 апрелдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 йил, 4-сон, 90-модда) билан тасдиқланган Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-бандида:

а) “д” кичик бандидаги “ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи маълумотномаси” сўзлар чиқариб ташлансин;

б) “к” кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

30. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 500-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 7-сон, 162-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низом
10-банди “а” кичик бандининг тўққизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

31. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 14-бандда:

тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

ўн биринчи–ўн учинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи–ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 21-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

в) 100-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

32. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 февралдаги 118-сон қарори билан тасдиқланган 2019 – 2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепциясининг
51-банддаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”
2017 йил 3 июндаги ПҚ–3031-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастури бажарилишини мувофиқлаштирувчи республика комиссияси” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин.

Вазирлара Маҳкамасининг 2020 йил
“___” январдаги ___-сон қарорига

2-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ

 

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 42-банди.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббиёт техникаси ишлаб чиқаришни бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида” 2003 йил
6 ноябрдаги 490-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 21-сон, 210-модда;2005 й., 8-9-сон, 67-модда; 34-36-сон, 264-модда) 6-банди, 3 ва 4-иловалари.

3. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2006 йил 12 декабрдаги 256-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 48-50-сон, 488-модда).

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 17 октябрдаги 230-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 43-сон,
435-модда) билан тасдиқланган Меҳрибонлик уйи тўғрисидаги низом
17-бандининг “з” кичик банди.

5. Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида транспорт инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” 2011 йил 26 январдаги 20-сон қарорининг рус тили матнидаги 2-банд ва 2-илова.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сон қарорига
1-илованинг 50-банди.

Общие предложения

160